Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 28.01.2026 й. 20-мҳ-сон "Мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.01.2026 й. 3765-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.01.2026 й.

N 3765




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

28.01.2026 й.

N 20-мҳ


БУЙРУҒИ



Мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча

таълим ташкилотларини моддий-техник

жиҳозлаш талаблари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон "Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон "Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш талаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Э.Г. Каримова



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 30 январь