Мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш талаблари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.01.2026 й. 3765-сон билан рўйхатга олинган мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 28.01.2026 й. 20-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 29 январда 3765-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб
таълими вазирининг
2026 йил 28 январдаги
ИЛОВА
Мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча
таълим ташкилотларини моддий-техник
жиҳозлаш талаблари тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом давлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим ташкилотларини моддий-техник жиҳозлашга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ушбу Низом нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун тавсиявий характерга эга бўлиб, уларни моддий-техник жиҳозлаш лицензия талаблари асосида амалга оширилади.
1-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ
МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ ТАЛАБЛАРИ
1. Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўпламлари, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартида назарда тутилган минимал рўйхат ва меъёрлар асосида амалга оширилади.
2. Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўпламлари, ўйинчоқлар, мебеллар, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар, шунингдек улар бўйича қўлланмалар билан жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
мактабгача таълим ташкилоти жойлашган минтақа хусусиятлари инобатга олиниши;
кўп функцияли, хавфсиз, бино ўлчамига мос ва сифатли материаллардан фойдаланилиши;
жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳлар ташкил этилиши мумкинлиги ҳисобга олиниши;
машғулот (гуруҳ) хоналари, ётоқхоналар ва бошқа хоналар учун мўлжалланган мебелларнинг корпуслари мустаҳкамлик даражаси ҳамда юмшоқлик кўрсаткичлари Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлашда фойдаланиладиган мебелларга қўйиладиган санитария-гигиена талабларига (0057-23-сон СанҚваН) мувофиқ бўлиши;
мактабгача таълим ташкилотлари учун ўйинлар тўпламлари, ўйинчоқлар, мебеллар (столлар, стуллар, кроватлар, жавонлар, шкафлар, шунингдек ётоқхона, ҳожатхона, ювиниш, кийим алмаштириш, машғулот (гуруҳ) ва овқатланиш хоналаридаги мебеллар), жиҳозлар, қўлланмалар ҳамда бошқа техник воситалар яроқлилик (сақлаш) муддати, сифат кўрсаткичлари, болаларнинг ёш хусусиятлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларини инобатга олган ҳолда харид қилиниши;
қўшимча хоналарни (мусиқа зали, жисмоний тарбия зали, кутубхона, кир ювиш хонаси, ошхона, тиббий хизмат кўрсатиш хонаси, маъмурий-методик хоналар, хўжалик хоналари ва бошқалар) жиҳозлашда мактабгача таълим ташкилотининг қуввати ҳисобга олиниши;
қўшимча дидактик материаллар, тарқатмалар, карточкалар, кўргазмалар, турли йўналишдаги машғулотлар учун материаллар, тасвирий фаолият, қуриш-ясаш ва жисмоний тарбия учун ўқув қуроллари, асбоб-ускуналар ва спорт анжомлари йил давомида ўтказиладиган тадбирлар, мусобақалар ва танловларнинг ишланмалари билан таъминланиши;
машғулот (таълим-тарбия) жараёнида фойдаланиладиган кўргазмали материаллар ва жиҳозларнинг болалар учун қулай ҳолда жойлаштирилиши;
болалар учун мўлжалланган икки ва тўрт ўринли стол ва ўриндиқлар болаларнинг ёшига (бўй кўрсаткичларига) мос равишда танланиши;
ётоқхоналар болаларнинг сонига мос ётоқ анжомлари ва махсус мебель жиҳозлари билан таъминланиши;
мактабгача таълим ташкилотининг ҳудуди, бинолари ва гуруҳ хоналарининг ички қисмида овоз ёзиш функциясига эга ва камида бир ой давомида видеоёзувларни электрон архивда сақлайдиган кузатув камераларининг ўрнатилиши;
хоналар, коридорлар ва залларда табиий гуллар хавфсиз ҳолда жойлаштирилиши ҳамда қуёш нуридан муҳофаза қилувчи пардалар ўрнатилиши;
гуруҳ хоналарида замонавий компьютер техникалари, мултимедиа воситалари, интернет тармоғи, чоп этиш қурилмалари ва намойиш этиш воситалари (телевизор, видеопроектор, интерактив доска ва бошқалар) болалар ёшига мос ҳолда ўрнатилиши;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатларининг (кондиционер ёки вентиляция тизими) мавжуд бўлиши;
оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига (марказлашган ёки автоном) уланган бўлиши.
3. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳудудини моддий-техник жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
ҳудудга кириш қисми дарвозасининг икки томонига мактабгача таълим ташкилотининг рақами ёзилган пешлавҳа ўрнатилган бўлиши;
ҳудудга кириш эшигида чақирув қўнғироғи қурилмалари ўрнатилган бўлиши;
хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳудуд мустаҳкам ва баланд девор ёки панжаралар билан ўралган бўлиши;
дарвозаларнинг очилиши ва ёпилиши қулай бўлиши ҳамда қулфланадиган ва электрон назорат қилинувчи мосламалар ўрнатилиши;
ҳудуднинг турли жойларида мустаҳкам ва хавфсиз ўриндиқлар жойлаштирилган бўлиши;
ҳудудда манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланиш учун махсус белгилар, стрелкалар ва кўрсаткичлар (навигация тизими) мавжуд бўлиши;
ички ва ташқи ҳудудларни ободонлаштириш учун хўжалик моллари ҳамда электротехника асбоб-ускуналари билан таъминланиши;
чиқиндиларни тўплаш учун ранглар билан ажратилган махсус қутилар (урналар) бўлиши;
болалар учун хавф туғдирмайдиган ўйин майдончалари, пиёдалар йўлаклари ва ҳимоя тўсиқлари ўрнатилган бўлиши;
барча жиҳозлар болаларнинг ёшига ва ривожланиш даражасига мос тарзда танланган бўлиши;
ҳудудда болаларни жисмоний ривожлантирувчи ўйин майдончалари бўлиши ва ушбу майдончаларда болалар ёшига мос турли хил ўйин қурилмаларининг (текис ёки бўртма югуриш йўлаклари, тебраниш қурилмалари, лабиринтлар ва бошқалар) жойлаштирилиши;
болалар учун хавф туғдирмайдиган ташқи бассейн хавфсиз чўмилиш учун қулай, болалар ёшига мос бўлиши ҳамда бассейн суви ҳар куни алмаштирилиши;
болалар учун қумдонлар қум ва ўйинчоқлар билан тўлдирилган бўлиши;
ҳудуд болаларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган хавфсиз материаллардан тайёрланган ўйин жиҳозлари ва инвентарлар билан безатилиши;
болаларнинг табиатга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида заҳарсиз ва хавфсиз маданий ўсимликлар ва гуллар ўстириш имкониятининг мавжудлиги;
ҳудудда санитария-гигиена талабларига мувофиқ шароитлар яратилиши ҳамда ҳожатхоналар, гигиена воситалари, ичимлик суви, иссиқ ва совуқ сув таъминоти тизимларининг мавжуд бўлиши;
ёритиш тизимларининг ўрнатилиши ҳамда қуёш нурларидан ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши;
ҳудуддаги барча жиҳозлар ва инвентарлар, ўйин майдончалари, ҳаракат йўлаклари ва ҳожатхоналар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг эҳтиёжларига мос равишда жиҳозланган бўлиши, шу жумладан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун пандуслар, тутқичлар ва Брайл ёзувли мнемосхемалар, расмли бадиий китоблар ва махсус кўрсатмалар билан таъминланиши.
Мактабгача таълим ташкилотининг ҳудуди Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3012, 2018 йил 14 май) талабларига мувофиқ жиҳозланиши керак.
4. Мактабгача таълим ташкилоти бино ва иншоотларининг фое ва йўлакларни жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
фоега кириш қисми деворига ватанпарварлик ва маънавият бурчаклари ташкил этилиши ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар асосида безатилиши, Ўзбекистон давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) акс эттирилган стендлар ўрнатилиши;
фое ва йўлаклар болаларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган тарзда безатилиши, деворларга болалар ижодий ишлари, ранг-баранг расмлар ва кўргазмали воситалар баланд бўлмаган ҳолда жойлаштирилиши;
фое ва йўлакларда болаларнинг ёшига мос мебеллар, шу жумладан диванлар, ўриндиқлар, кутиш жойлари, болаларнинг буюмларини сақлаш учун кийим жавонлари ва шкафлари ўрнатилиши;
фое ва йўлаклардаги кўргазмали воситалар болалар ва ташриф буюрувчилар учун тушунарли ва аниқ бўлиши, шунингдек техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, эвакуация йўналишлари ва бошқа зарур маълумотларнинг мавжуд бўлиши;
болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ходимлар кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда фавқулодда вазиятлар, ягона диспетчерлик хизмати телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар ҳамда телефон аппарати жойлаштирилган бўлиши;
эвакуацияда фойдаланиш учун зарур ускуналарнинг ўрнатилган бўлиши;
табиий ёритишга алоҳида эътибор қаратилиши, шунингдек зарур ҳолларда қўшимча сунъий ёритиш воситалари ўрнатилиши;
алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар эҳтиёжларига мос тутқичлар, пандуслар ва махсус кўргазмалар билан жиҳозланиши;
ҳар бир хона эшигида уларнинг номи ёзилган маълумотлар ёзуви ўрнатилган бўлиши;
юмшоқ, ярим юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари билан таъминланиши.
5. Ўйинлар тўпламлари ва ўйинчоқлар, шу жумладан ривожлантирувчи дидактик ўйинлар ва ўйин марказлари жиҳозлари ҳамда кўргазмали материаллар билан жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
а) жиҳозлашга қўйиладиган дидактик талаблар:
болаларнинг ёшига мос бўлиши;
миллий қадриятларга асосланган бўлиши;
тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши;
ҳаммабоп бўлиши;
ўйин фаолиятида кенг қўлланилиши;
б) жиҳозлашга қўйиладиган психологик талаблар:
боланинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги;
зўравонликка ундамаслиги;
болани ижодкорликка ва креатив фикрлашга ундаши;
болани руҳий жиҳатдан ривожлантириши;
тинчлантирувчи ёрқин рангларнинг танланиши;
в) жиҳозлашга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари:
бола ҳаёти ва соғлигига хавф соладиган материаллардан тайёрланмаслиги;
фойдаланиладиган материаллар экологик тоза бўлиши;
фойдаланишга чидамли ва мустаҳкам, ёрқин рангларда бўлиши;
дезинфекция чораларига чидамли бўлиши;
зарарли ҳид чиқармаслиги, ранги бўялмаслиги;
вазни болалар ёшига мос бўлиши (оғир бўлмаслиги);
ўткир қирралари ва санчиладиган қисмлари бўлмаслиги.
2-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ
МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ ТАЛАБЛАРИ
6. Умумий ўрта таълим ташкилотлари Умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрларига (рўйхат рақами 2935, 2017 йил 16 октябрь) мувофиқ жиҳозланиши керак.
7. Умумий ўрта таълим ташкилоти ҳудудини жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
умумий ўрта таълим ташкилоти ҳудудига кириш қисмида байроқ кўтариш мосламаси ("flag-stock") ҳамда кириш дарвозасининг пештоқида катта ҳарфлар билан умумий ўрта таълим ташкилотининг рақами бўлиши;
ҳудуднинг кириш қисмида дарвозанинг икки томонига умумий ўрта таълим ташкилотининг номи ёзилган пешлавҳа ўрнатилиши (чап томонида давлат тилида ва ўнг томонида таълим тури бошқа тилда олиб бориладиган бўлса, тегишли тилда ёзилади);
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари асосида зарур шароитлар яратилиши, шу жумладан ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг бино ва иншоотларга кириши ва чиқиши учун пандус ва тутқичларнинг ўрнатилиши;
хавфсизликни таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим ташкилотининг ҳудуди мустаҳкам ва баланд девор ёки панжаралар билан ўралган бўлиши;
дарвозаларнинг очилиши ва ёпилиши қулай ва қулфланадиган бўлиши ҳамда электрон назорат қилинувчи мосламалар ўрнатилиши;
спорт майдонлари (чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик, йўл ҳаракати қоидалари, ўйин ва болалар майдончаси, футбол майдони ва бошқалар) ва жисмоний машқлар учун "workout" майдончаларининг мавжуд бўлиши;
география фанининг амалий машғулотларида тажрибалар ўтказиш учун махсус география майдончасининг ташкил қилиниши ҳамда тажрибалар учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши;
умумий ўрта таълим ташкилоти ҳудудининг турли жойларида мустаҳкам ва хавфсиз ўриндиқлар ўрнатилиши;
умумий ўрта таълим ташкилотининг ўқув биноаларига яқин жойларда велосипедлар учун махсус жой (тураргоҳ) ташкил этилиши ҳамда зарур инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши;
ҳудудда манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланиш учун махсус белгилар, контраст рангдаги стрелкалар ва кўрсаткичлар (навигация тизими) ўрнатилиши;
электр тежамкор тунги ёритиш чироқлар билан таъминланиши;
умумий ўрта таълим ташкилотининг ички ва ташқи ҳудудларини ободонлаштириш учун хўжалик моллари ҳамда электротехника асбоб-ускуналарининг мавжудлиги;
умумий ўрта таълим ташкилотининг ҳудуди чиқиндиларни тўплаш учун ранглар билан ажратилган махсус қутилар (урналар) билан жиҳозланиши;
оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига (марказлашган ёки автоном) уланган бўлиши.
8. Умумий ўрта таълим ташкилотидаги бино ва иншоотларининг фое ва йўлакларини жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
фоега кириш қисми деворига Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) акс эттирилган стендлар ўрнатилиши;
стендлар ўқувчиларга кўринадиган қулай баландликда жойлаштирилиши (кўргазмалар давлат тилида, шунингдек таълим тури бошқа тилларда олиб бориладиган ҳолларда қўшимча тарзда мазкур тилларда ёзиш тавсия этилади);
йўлаклар, деворлар ва зинапоялардан ўргатиш ҳудуди сифатида фойдаланиш мақсадида дарс машғулотларига оид чизма, шакл, инфографика ва стендларнинг мавжуд бўлиши (чизма, шакл, инфографика ва стендлар бинода таҳсил олувчи ўқувчиларнинг синфидан келиб чиқиб, бошланғич ёки юқори синф ўқувчилари учун мослаштирилган бўлиши тавсия этилади);
бино йўлакларидаги поллар тўсиқсиз бўлиши, деворлар ва зинапояларнинг ўқувчилар ҳаракатланиши учун қулайлиги ҳамда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тутқичлар ўрнатилиши. Бунда, алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун зинапоялар махсус кўтариш-тушириш мосламалари билан таъминланган бўлиши лозим;
фоенинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ташриф буюрувчилар учун кутиш жойлари ташкил этилиши (мазкур жойлар қулай ўриндиқлар, ахборот стендлари, сув диспансерлари, китоб ва журналлар учун жавонлар, яшил бурчаклар, Wi-Fi ҳудудлар, зарядловчи станциялар ҳамда болалар учун кичик ўйингоҳлар бурчаги билан таъминлаш тавсия этилади);
бино йўлакларининг кенг ва ҳаракатланишга халақит бермайдиган қисмларида ўқувчилар учун қулай, эргономик ўриндиқлар ҳамда юқори синф ўқувчиларига шахсий буюмларни сақлаш учун жавонлар ўрнатилиши (юқори синф ўқувчиларига шахсий буюмларни сақлаш учун жавонлар синф хоналарида ўрнатилиши мумкин). Бунда, бошланғич таълим синф ўқувчилари учун шахсий жавонлар синф хоналарида жойлаштирилади.
9. Дарс жараёнида ишлатиладиган кўргазмали ўқув қуроллари ўқувчилар учун қулай ҳолда жойлаштирилиши ҳамда синф ўқувчилари бўйининг гуруҳланиши инобатга олиниши керак.
3-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ
АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖИ БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАРИ
УЧУН МАХСУС ЁРДАМ КЎРСАТИШ ХОНАЛАРИНИ
МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ ТАЛАБЛАРИ
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфлар очилган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг индивидуал таълим дастурларини ўзлаштириши, уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларга турли кўринишда психологик ёрдам бериш мақсадида махсус ёрдам кўрсатиш хоналари ташкил этилади.
11. Махсус педагоглар ва (ёки) ёрдамчи ходимлар махсус ёрдам кўрсатиш хоналарида ўқувчилар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боради. Махсус ёрдам кўрсатиш хоналари таълим самарадорлиги ва болаларнинг эҳтиёжларига мос келадиган, мустаҳкам ва ўткир бурчаги бўлмаган жиҳозлар ҳамда ўқув материаллари билан жиҳозланади.
12. Умумий ўрта таълим муассасаларининг алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган ўқувчилар учун махсус ёрдам кўрсатиш хоналарида қуйидаги жиҳозлар бўлиши талаб этилади:
болаларнинг тана тузилишига мослашадиган эргономик стол ва стуллар;
визуал ва интерактив ўқув материалларни намойиш қилиш учун замонавий экран воситалари (интерактив доска ва проектор);
болаларнинг сенсор эҳтиёжларини қондириш ва диққатини оширишга ёрдам берувчи махсус сенсорли ўйинчоқлар ва тактил материаллар;
болаларнинг кўзларини чарчатмайдиган сунъий ёритиш воситалари;
замонавий компьютер техникалари ва чоп этиш воситалари;
эшитишда нуқсони бўлган болалар учун эшитиш ускуналари ва овоз кучайтиргичлар;
ўқув қуроллари, кўргазмали қуроллар ва бошқа материалларни сақлаш учун махсус мебеллар (жавон ва шкафлар);
хоналарни қуёш нуридан муҳофаза қилиш учун пардалар;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими);
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар);
ўқитувчи учун иш жойи (иш столи ва юмшоқ ўриндиқ);
синф доскаси;
санитария бурчаги учун гигиена воситалари;
болалар толиққанда ёки руҳий ҳолати ўзгарганда дам олишлари учун махсус бурчак, ёстиқлар, пуфиклар ва ўйинчоқлар.
4-БОБ. ҚЎШИМЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ
МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ ТАЛАБЛАРИ
1-§. Болалар кутубхоналарини моддий-техник жиҳозлаш талаблари
13. Болалар кутубхоналарини маданий дам олиш марказлари (ижтимоий-маданий мажмуа ва бошқалар) биноларига жойлаштиришда болалар кутубхоналарининг функционал хусусиятларини ҳамда кутубхона фондларининг сақланиши ва фойдаланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминловчи махсус хоналар назарда тутилиши керак.
Болалар кутубхонасини алоҳида бинога, турар жой ёки жамоат биносига туташган блок-бинога ёки шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этган ҳолда болалар кутубхонасининг функционал вазифаси ва фаолият доирасига мос келадиган махсус мослаштирилган турар жой ёки жамоат биносининг биноларига жойлаштириш тавсия этилади.
14. Болалар кутубхонаси ҳудуди ўзига хослиги билан ажралиб турадиган ва болалар томонидан осон таниб олинадиган, дўстона, жозибали ва қулай жой бўлиши лозим (махсус мебель, ранг ва декоратив дизайн ва бошқалар).
15. Болалар кутубхонасидаги ускуналар, дастурий таъминотлар ва маълумотлар базалари янгилаб борилиши лозим.
16. Болаларга мобил кутубхона хизматларини кўрсатишни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кутубхоналари махсус жиҳозланган транспорт воситалари - библиобуслар билан таъминланиши керак. Бунда, библиобуслар ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва йиғма пандусли бўлиши талаб этилади.
17. Услубий, мониторинг, маълумот, библиография ва адабиётларини сақлаш бўлимлари ҳамда штатлар жадвалида кўрсатилган мутахассислик бўйича ҳар бир ходимнинг хонасини жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
ходимлар учун иш жойлари (иш столлари ва юмшоқ стуллар);
юмшоқ, ярим юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари (каталог яшиги, жавонлар, шкафлар, диванлар, креслолар ва бошқалар);
замонавий компьютер техникалари;
ҳужжатлар ва адабиётларни нусхалаш, кўпайтириш ва рақамли форматга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар;
алоқа воситалари;
фойдаланувчиларнинг овозли ва визуал маълумотларга киришини таъминлайдиган воситалар;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими);
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар);
қуёш нуридан муҳофаза қилувчи пардалар;
сув диспансерлари.
18. Ахборот-ресурслари ва технологиялари бўлими қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
ходимлар учун иш жойлари (иш столлари ва юмшоқ стуллар);
юмшоқ, ярим юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари (ярим юмшоқ стуллар, жавонлар, шкафлар, диванлар, креслолар ва бошқалар);
замонавий компьютер техникалари;
ҳужжатлар ва адабиётларни нусхалаш, кўпайтириш ва рақамли форматга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар;
алоқа воситалари;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими);
болалар кутубхонасини RFID ("Radio Frequency Identification") технологияси асосида жиҳозлаш учун зарур ускуналар жамланмаси;
болалар кутубхонасининг кириш қисмида ўрнатиладиган электрон назорат қилинувчи мосламалар;
сервер технологияси ва дастурлари тўплами;
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар);
компьютер учун қўшимча хотира қурилмалари.
19. Медиа бўлим хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
ходимлар учун иш жойлари;
офис ва студия мебель жиҳозлари (студия столи, ўқиш столи ва яшиги, ярим юмшоқ стуллар, жавонлар, шкафлар, диванлар ва бошқалар);
аудио ва студия ускуналар тўпламлари;
замонавий компьютер техникалари;
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар);
алоқа воситалари;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими).
20. Компьютер хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
интерактив доскалар;
мутахассислар учун иш жойлари (компьютер столлари ва юмшоқ стуллар);
мутахассислар учун замонавий компьютер техникаси жамланмалари (чоп этиш қурилмаси билан);
ҳужжатлар ва адабиётларни нусхалаш, кўпайтириш ва рақамли форматга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар;
фойдаланувчилар учун ўқиш жойлари (компьютер столи ва стол тўпламлари);
фойдаланувчилар учун замонавий компьютер техника тўпламлари;
алоқа воситалари;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими);
мултимедиа воситалари;
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар);
дастурий таъминотни амалга ошириш бўйича махсус компьютер техникалари;
юқори кучланишга бардошли узлуксиз қувват таъминоти (UPS);
кўргазмали воситалар ва кийим учун шкафлар.
21. Хизмат кўрсатиш бўлими ва маданий-оммавий тадбирларни ташкиллаштириш бўлими хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
ходимлар учун иш жойлари (иш столлари ва юмшоқ стуллар);
замонавий компьютер техникалари;
ўқувчилари учун ўқув жойлари (столлар ва стуллар);
китоблар учун инфокиоск қурилмалари;
ҳужжатлар ва адабиётларни нусхалаш, кўпайтириш ва рақамли форматга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар;
алоқа воситалари;
мултимедиа воситалари;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими);
юмшоқ, ярим юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари (каталог яшиги, ярим юмшоқ стуллар, жавонлар, диванлар, креслолар ва бошқалар);
интерактив доскалар;
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар).
22. Ўқув зали қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
юмшоқ, ярим юмшоқ, қаттиқ ва офис мебель жиҳозлари (ярим юмшоқ стуллар, жавонлар, шкафлар, пуфиклар, диванлар ва бошқалар);
ўқувчилар учун ўқиш жойлари (столлар ва стуллар);
доскалар;
мултимедиа воситалари;
замонавий компьютер техникалари;
ҳужжатлар ва адабиётларни нусхалаш, кўпайтириш ва рақамли форматга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар;
кўргазмали воситалар;
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар);
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими).
23. Директор ва директор ўринбосари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
директор ва директор ўринбосари учун мўлжалланган офис мебель жиҳозлари тўплами (офис столи ва курси);
юмшоқ, ярим юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари (жавонлар, шкафлар, сейфлар, стуллар, столлар ва бошқалар);
алоқа воситалари;
замонавий компьютер техникалари;
ҳужжатларни нусхалаш ва кўпайтириш қурилмалари;
чиқинди ташлаш учун махсус идишлар (урналар);
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими).
24. Кўргазмалар зали ёки хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
кўргазма воситалари ва девор учун стендлар;
турли витринали мебель жиҳозлари;
макет ва экспонатларни қўйиш учун махсус ўрнатмалар.
25. Архив хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
юмшоқ, ярим юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари;
замонавий компьютер техникалари;
ҳужжатлар ва адабиётларни нусхалаш, кўпайтириш ва рақамли форматга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар;
китобларни сақлаш жавонлари, шкафлар ва стеллажлар;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими).
26. Тадбирлар зали қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
зал ўлчамидан келиб чиқиб махсус мебель жиҳозлари (мажлис столи (президиум) ва стуллари, ярим юмшоқ стуллар);
мултимедиа воситалари;
овоз кучайтиргичлар;
замонавий компьютер техникалари;
овоз ёзиш функциясига эга кузатув камералари;
қуёш нуридан муҳофаза қилувчи пардалар;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими).
27. Тиббиёт хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
шифокор ва ҳамшира учун иш жойлари (столлар ва стуллар);
беморларни кўрикдан ўтказиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш учун жой. Бунда, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун қулай бўлган махсус тиббиёт мебеллар тўплами бўлиши лозим;
тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва тиббий материалларни сақлаш учун мебеллар;
дорилар ва тиббий препаратларни сақлаш учун музлатгич;
тана ҳароратини ўлчаш учун воситалар;
ҳар хил тиббий материаллар ва асбоб-анжомларни сақлаш учун мебель жиҳозлари.
2-§. "Келажак" марказларини моддий-техник жиҳозлаш талаблари
28. "Келажак" марказларининг ҳудудини жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
ҳудудга кириш қисмида байроқ кўтариш мосламасининг мавжуд бўлиши ("flag-stock");
ҳудудга кириш қисмидаги дарвозанинг икки томонига "Келажак" марказининг номи ёзилган пешлавҳа ўрнатилиши (чап томонида давлат тилида ва ўнг томонида таълим тури бошқа тилда олиб бориладиган бўлса, тегишли тилда ёзилади);
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларнинг (ташриф буюрувчиларнинг) тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар яратилиши, шу жумладан биноларга кириш ва чиқиш учун пандус ва тутқичларнинг ўрнатилиши;
хавфсизликни таъминлаш мақсадида мустаҳкам ва баланд девор ёки панжаралар билан ўралган бўлиши;
дарвозалар очилиб-ёпилиши қулай бўлиши ҳамда қулфланадиган ва электрон назорат қилинувчи мосламалар ўрнатилиши;
ҳудуднинг турли жойларида мустаҳкам ва хавфсиз ўриндиқлар ўрнатилган бўлиши;
"Келажак" марказининг ўқув биноларига яқин жойларда велосипедлар учун махсус жой (тураргоҳ) ташкил этилиши ҳамда велосипедлар учун махсус жой (тураргоҳ) зарур инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши;
ҳудудда тўғри ҳаракатланиш учун махсус контраст рангдаги белгилар, стрелкалар ва кўрсаткичлар (навигация тизими) ўрнатилган бўлиши;
электр тежамкор тунги ёритиш чироқлари билан таъминланиши;
ички ва ташқи ҳудудларини ободонлаштириш учун хўжалик моллари ҳамда электротехника асбоб-ускуналар билан таъминланиши;
ҳожатхоналар санитария-гигиена талаблари асосида гигиена воситалари билан таъминланиши. Бунда, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар (ташриф буюрувчилар) учун махсус жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозланган алоҳида кабинага эга бўлиши лозим;
чиқиндиларни тўплаш учун ҳудудда ранглар билан ажратилган махсус қутилар (урналар) билан жиҳозланиши.
29. "Келажак" марказлари бино ва иншоотларининг фое ва йўлакларини жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
фоега кириш қисми деворига Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) акс эттирилган стендлар ўрнатилиши;
стендлар ўқувчиларга кўринадиган қулай баландликда жойлаштирилиши (кўргазмалар давлат тилида, шунингдек таълим тури бошқа тилда олиб бориладиган ҳолларда қўшимча тарзда мазкур тилда ёзиш тавсия этилади);
йўлаклар, деворлар ва зинапоялардан ўргатиш ҳудуди сифатида фойдаланиш мақсадида дарс машғулотларига оид чизма, шакл, инфографика ва стендларнинг мавжуд бўлиши (чизма, шакл, инфографика ва стендлар бинода таҳсил олувчи ўқувчиларнинг синфидан келиб чиқиб, бошланғич ёки юқори синф ўқувчилари учун мослаштирилган бўлиши тавсия этилади);
фоенинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ташриф буюрувчилар учун кутиш жойлари ташкил этилиши (мазкур жойлар қулай ўриндиқлар, ахборот стендлари, сув диспансерлари, китоб ва журналлар учун жавонлар, яшил бурчаклар, Wi-Fi ҳудудлар, зарядловчи станциялар ҳамда болалар учун кичик ўйингоҳлар бурчаги билан таъминлаш тавсия этилади);
бино йўлакларининг кенг ва ҳаракатланишга халақит бермайдиган қисмларида ўқувчилар учун қулай, эргономик ўриндиқлар ҳамда юқори синф ўқувчиларига шахсий буюмларни сақлаш учун жавонлар ўрнатилиши (юқори синф ўқувчиларига шахсий буюмларни сақлаш учун жавонлар синф хоналарида ўрнатилиши мумкин). Бунда, бошланғич таълим синф ўқувчилари учун шахсий жавонлар синф хоналарида жойлаштирилади.
30. "Келажак" марказларининг хоналари ва устахоналарини жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
"Келажак" марказлари жойлашган биноларнинг барча қисмлари санитария-гигиена, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ жиҳозланиши;
асбоб-ускуналар ва жиҳозлар болаларнинг ёши, гуруҳи ҳамда таълим олувчиларнинг ихтисослашувига мослаб танланган бўлиши;
амалий фанлар, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва касб-ҳунарга йўналтирилган ўқув дастурларини амалга ошириш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган бўлиши;
ўқув хоналарида болаларнинг ижодий ва амалий қобилиятларини ривожлантириш учун мўлжалланган турли асбоб-анжомлар, материаллар ва воситаларнинг бўлиши;
хоналар ёритиш, иситиш ва шамоллатиш тизимлари билан жиҳозланиши;
овоз ёзиш, тасвирга олиш, мултимедиа ва виртуал реаллик технологиялари замонавий воситалари бўлиши;
барча жиҳозлар ва асбоб-ускуналар болалар саломатлигига хавф туғдирмаслиги ҳамда экологик хавфсиз материаллардан тайёрланиши.
31. "Келажак" марказларининг хоналари ва устахоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
мултимедиа воситалари;
қуёш нуридан муҳофаза қилувчи пардалар;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими);
сунъий ёритиш воситалари;
ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимлар жойлаш учун мўлжалланган махсус мебеллар;
алоқа воситалари;
овоз ёзиш функциясига эга кузатув камералари;
сув диспансери;
ҳужжатлар ва адабиётларни нусхалаш, кўпайтириш ва рақамли форматга айлантириш учун мўлжалланган қурилмалар;
замонавий компьютер техникалари.
32. Директор ва директор ўринбосарларининг хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим.
директор учун қулай иш жойи ва офис мебель жиҳозлари тўплами;
ўқув ва иш материалларини сақлаш учун жавон ва шкафлар;
учрашувлар ва йиғилишлар учун мебель жиҳозлари;
замонавий компьютер ва чоп этиш қурилмалари;
иш столи учун канселярия жиҳозлари;
чақирув сигнали;
музлатгич;
ҳужжатларни сақлаш учун мебель жиҳозлари (сейф);
давлат рамзлари ва "Келажак" марказининг рамзий байроғи.
33. Қабулхона қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлар тўплами;
замонавий компьютер ва чоп этиш қурилмалари;
сунъий ёритиш воситалари;
чақирув сигнали.
34. Штатлар жадвалида кўрсатилган мутахассислик бўйича ходимларнинг хоналари (бўлим бошлиғи ва услубчилар хоналари) қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
ходимлар учун иш жойлари (иш столлари ва юмшоқ стуллар);
замонавий компьютер ва чоп этиш қурилмалари;
сув диспансери;
музлатгич;
доскалар.
35. Фаоллар залини жиҳозлашда қуйидаги умумий талабларга риоя қилиниши лозим:
фаоллар залидаги ўриндиқлар залнинг умумий қувватига мос ҳамда қулай, юмшоқ ёки ярим юмшоқ мебель жиҳозларидан таркиб топган бўлиши, шунингдек ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун бўш жойлар кўзда тутилиши. Бунда, ажратиладиган бўш жойлар бевосита эвакуация чиқишига олиб борувчи йўлакларига яқин жойлаштирилиши керак;
фаоллар залининг саҳнаси (подиум) махсус мебель жиҳозлари ҳамда саҳна пардаси ва ширманинг мавжуд бўлиши;
мултимедиа воситалари ҳамда аудио ва видео тизимлар билан жиҳозланган бўлиши;
ёруғлик тизими билан жиҳозланган бўлиши, саҳна ва зал учун турли ёруғлик манбаларини бошқариш имкониятига эга бўлган махсус чироқлар мавжуд бўлиши.
36. Тиббиёт хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармон воситалари;
дори-дармон воситаларини сақлаш учун мўлжалланган электр манбаига яқин музлаткич;
музлаткич ичида сақланадиган дори-дармон воситалари белгиланган ҳароратда бўлиши учун назорат термометрлари;
қўл ювиш учун санитария бурчаги. Бунда, санитария бурчаги сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига (марказлашган ёки автоном) уланиши ва гигиена воситалари билан таъминланган бўлиши лозим;
юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари;
шифокор учун иш жойи (шифокор столи ва юмшоқ стул);
мултимедиа ва алоқа воситалари;
овоз ёзиш функциясига эга кузатув камераси;
хонани қуёш нуридан муҳофаза қилувчи пардалар;
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими).
37. Кўргазмалар зали ёки хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
кўргазмали воситалар ва девор учун стендлар;
турли витринали мебель жиҳозлари;
макет ва экспонатларни қўйиш учун махсус ўрнатмалар;
турли хил ўлчамдаги подиумлар.
38. "Маданият ва санъат" йўналишида "Миллий рақс", "Жаҳон рақслари" ва "Фолклор" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
рақс хонасидаги деворнинг бир томонини қоплаган кўзгу;
рақс йўналишлари бўйича кўргазмали воситалар;
кийимлар сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (кийим жавонлари ва шкафлари). Бунда, рақс машғулотларини бажаришда ноқулайлик туғдирмаслиги учун хонада ортиқча жиҳоз бўлмаслиги талаб этилади;
пианино, карнай ва овоз кучайтиргичлар.
39. "Маданият ва санъат" йўналишида "Ёш доирачилар", "Ёш бахшилар", "Эстрада вокал", "Фортепиано ижрочиси", "Ўзбек миллий ва жаҳон мусиқа асбобларини чалиш" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (столлар ва стуллар);
доскалар;
замонавий компьютер ва чоп этиш қурилмалари;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
чолғу асбоблари, ўқув қуроллар, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (шкафлар, жавонлар ва стеллажлар);
мусиқий асбоблар (пианино, доира, дўмбира, гитара ва бошқа чолғу асбоблари);
медиаклавиатуралар;
овоз кучайтиргич воситалари ва микрофон штативлари;
қўшимча овоз ёзиш студияси ва овоз ёзиш студияси учун махсус жиҳозлар.
40. "Маданият ва санъат" йўналишида "Тасвирий санъат" ва "Либослар дизайни" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (столлар ва стуллар);
доскалар;
замонавий компьютер ва чоп этиш қурилмалари;
йўналишлар бўйича кўргазмали воситалар;
ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимлар сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (шкафлар, жавонлар ва стеллажлар);
рассомлар дастгоҳи (молберт);
подиумлар;
бўёқ учун металл табуреткалар;
тайёр маҳсулотларни қуритиш учун жавон ва шкафлар;
тайёр маҳсулотларни сақлаш учун темирли стеллажлар;
тумбали тикув машинаси, дазмоллар ва дазмоллаш столлари;
бичув столлари ва костюмлар учун стеллаж-илгаклар ва турли манекенлар.
41. "Маданият ва санъат" йўналишида "Ёш қаламкаш" ва "Режиссёрлик, журналистика ва нотиқлик" тўгарак хоналарини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (столлар ва стуллар);
доскалар;
замонавий компьютер ва чоп этиш қурилмалари;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
тежамкор ёритиш чироқлари;
овоз кучайтиргичлар ва колонкалар;
нотиқлар учун махсус мебель жиҳозлар (минбар ва президиум);
фото, аудио ва видео аппаратуралари (видеокамералар учун аккумулятор, микрофон, камера учун прожектор, рақамли видеокамера, камера учун штатив, фотоаппарат учун ёритгич, фото-чироқ, рақамли фотоаппарат ва бошқалар).
42. "Маданият ва санъат" йўналишида "Театр оламига саёҳат" ва "Қўғирчоқ театри" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
саҳна учун махсус мебель жиҳозлар (минбар ва президиум);
зал ўлчамидан келиб чиққан ҳолда ўриндиқлар;
пардоз учун столлар ва стуллар;
овоз кучайтиргичлар, микрофон штатив ва колонка;
замонавий компьютер техникалари ва чоп этиш қурилмалари;
саҳна декорациялари ва турли хил макетлар;
саҳна чироқлари;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
саҳна либосларини сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (кийим жавонлари ва шкафлар).
43. "Техника, конструкторлик ва моделлаштириш" йўналишида "Konstruksiya (Lego)", "Radiotexnika, elektronika va aloqa", "Robototexnika va konstruktorlik", "Robototexnika, Lego Mindstorms", "Kubik-rubik" "Yosh dasturchi (Scratch, Python)", "Yosh dasturchi (Java, Unity, 3D modellash)", "Yosh dasturchi (Frontend-Backend)", "Yosh dasturchi (C++, C#)", "Yosh kino-video havaskor", "Kompyuter muhandisi", "Kompyuter dizayni va grafikasi", "Kompyuter laboratoriyasi", "Yosh fotohavaskor" ва "Kibersport" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (столлар ва стуллар);
доскалар;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
замонавий компьютер техникалари ва чоп этиш қурилмалари;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар);
робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ривожлантириш учун лего роботлар;
электроника ва дастурлаш асосларини ўрганиш учун ардуинолар;
роботларни яратиш ва дастурлаш учун комплекс жиҳозлар тўплами ("лего миндстормс");
ўқув жараёнида қўлланиладиган махсус дастурий таъминотлар ва қаттиқ дискдаги турли дастурлар;
маълумотларни алмашиш ва сақлаш воситалари (қаттиқ диск ва бошқалар);
тўгарак турлари бўйича турли эҳтиёт қисмлари тўпламлари;
асбоб-ускуналар тўплами (отвёртка, омбир ва бошқалар);
чизмачилик асбоблари;
электр тақсимлаш мосламаси;
электр ҳодисаларини кузатиш асбоблари (оссиллограф, рақамли тестер);
электр асбоб-анжомлари тўплами (электр токини меъёрлаштирувчи блок, электрпармалагич ва кавшарлагич).
44. "Техника, конструкторлик ва моделлаштириш" йўналишида "Автомодель", "Авиамодел", "Кемасозлик", "Ракета-модел" ва "Ёш архитектор" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (столлар ва стуллар);
доскалар;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимлар сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар);
тўгарак турлари бўйича турли эҳтиёт қисмлари тўпламлари;
асбоб-ускуналар тўплами (отвёртка, омбир ва бошқалар);
чизмачилик асбоблари;
электр ҳодисаларини кузатиш асбоблари (оссиллограф, рақамли тестер);
электр асбоб-анжомлари тўплами (электр токини меъёрлаштирувчи блок, электрпармалагич ва кавшарлагич).
45. "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналишида "Шахмат ва шашка" тўгарак хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
машғулот жараёни учун тўгаракнинг ҳар икки аъзоларига мўлжалланган шахмат ва шашка доскалари ҳамда тошлари, таймерлар;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (ўқувчи учун стол ва стуллар);
доскалар;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
замонавий компьютер техникаси;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
46. "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналишида "Бокс" тўгарак хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
бокс майдони;
бокс қўлқопи;
бокс шлеми;
турли ўлчамдаги бокс қоплари;
полга тўшама (мат, сакроғич, канат);
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебел жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар);
ҳавони тозалаш ва мўтадиллаш агрегатлари (кондиционер ёки вентиляция тизими).
47. "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналишида гимнастика машғулотларини ўтиш учун кенг ва ёруғ бўлган "Гимнастика" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
мусиқа маркази, махсус гиламчалар, кўзгу, пардоз столи, ширма, булава, обруч, арқон ва гимнастика коптоклари;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
48. "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналишида "Стол тенниси" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
стол тенниси учун махсус стол;
стол тенниси ракеткаси;
стол тенниси тўпчалари (табло);
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
49. "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналишида "Карате, Таэквондо" ва "Миллий кураш" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
татами (puzzle);
бокс ва девор қоплари;
катта ва кичик лапа;
гантел ва лапа учун стенд;
канат ва фута протектор;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлар (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
50. "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналишида "Волейбол", "Мини футбол" ва "Бадминтон" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
волейбол сеткаси ва тўплари;
бадминтон ўйин жиҳозлари (волан, ракетка);
футбол дарвозаси ва тўплари;
камида икки хил рангда волейбол ва футбол формалари;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
51. "Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати" йўналишида "Кулолчилик", "Ёғоч ўймакорлиги", "Дурадгорлик" ва "Майда пластика" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллари);
доскалар;
тўгараклар турлари бўйича кўргазмали воситалар;
тўгарак аъзолари учун кулолчилик чархи мавжуд бўлган кулолчилик ва ҳайкалтарошлик дастгоҳлари;
асбоб-ускуналар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш ва қуритиш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлар (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар);
кулолчилик маҳсулотларини тайёрлашга мослаштирилган замонавий 3D принтер;
кулолчилик асбоблари;
майда пластик анжомлар тўплами;
турли ўлчамдаги идишлар;
кулолчиликда фойдаланиш зарур бўлган асбоб-анжомлар тўплами.
52. "Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати" йўналишида "Бичиш-тикиш", "Тўқиш", "Мунчоқли безак", "Юмшоқ ўйинчоқлар", "Гиламдўзлик", "Дўппидўзлик", "Зардўзлик", "Заргарлик" ва "Каштачилик" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллар);
доскалар;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
тўгарак аъзолари учун бичув столига эга тикув машиналари;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлар (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар);
гиламдўзлик анжомлари;
зардўзлик ва каштачилик анжомлари;
тўқиш анжомлари;
заргарлик анжомлари;
дазмоллар ва дазмоллаш столлари;
костюмлар учун стеллаж-илгаклар;
турли манекенлар ва кўзгу;
мунчоқли безак, юмшоқ ўйинчоқлар, дўппидўзлик, гиламдўзликда фойдаланиш зарур бўлган асбоб-анжомлар тўпламлари.
53. "Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати" йўналишида "Ёш пазанда" ва "Ёш қандолатчи" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
электр плита;
микротўлқинли печ;
сиғими камида 5 кг бўлган хамир қоргич ускунаси;
ошхона анжомлари;
гўшт қиймалагич;
тиндирмали ювиш мосламаси;
музлатгич;
қандолатчилик ускуналари;
хамир ёйиш учун мўлжалланган стол;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
доскалар;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
54. "Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати" йўналишида "Сартарошлик" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тиндирмали ювиш мосламалари (қайчилар);
биринчи тез тиббий ёрдам анжомлари;
соч қуритиш мосламалари (фенлар);
вертикал ва горизантал ҳаракатланадиган сартарошлик креслолари;
кўзгулар;
сартарош иш столлари;
соч олиш машинкалари;
соч олиш машинкаси учун турли катталикдаги тагликлар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
55. "Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати" йўналишида "Чарм буюмлар тикиш" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тайёр маҳсулотларни сақлаш учун темир стеллажлар;
тиндирмали ювиш мосламалари;
бичиш иш столи ва стуллари;
тери тикиш учун саноат тикув машинаси;
роликли ва сиркулли бичиш пичоқлари;
кичик пичоқлар;
турли узунликдаги линейкалар ва турли диаметрдаги бигизлар;
лекало ва турли қайчилар;
турли диаметрдаги игналар ва болғачалар;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
56. "Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати" йўналишида "Машина устаси (Механик)", "Электр пайвандловчи" ва "Сантехник" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
чархлаш дастгоҳлари;
турли ўлчамдаги металл чизғичлар;
слесар исканаси ва кичик болғалар;
пайвандловчи махсус кийимлар, қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, этиклар ва ҳимоя ниқоблари (штоклар);
металл учун эговлар ва металлни қирқиш учун қайчилар;
турли хил сиркуллар, шу жумладан штанген сиркул;
электр пармалагич (дрель) ва электр металл кескич (болгарка);
турли хил ўлчамдаги омбирлар;
иш столлари ва стуллари;
пайвандлаш аппаратлари ва тиндирмали ювиш мосламалари;
ёнғин ўчириш воситалари;
хонани шамоллатиш учун вентиляцион тизим;
пластик трубаларни кесиш учун қайчи;
халатлар, қалпоқлар, қўлқоплар ва ҳимоя кўзойнаклари;
герметик елим пистолетлари;
пластик трубаларни монтаж қилиш учун электр дазмол;
перфоратор ва универсал отвёртка;
электр билан ишлаш асбоблари;
ўлчаш ва назорат воситалари ва газ калити;
кавшарлаш ускунаси ҳамда трубаларга резба очиш учун леркалар;
домкрат ва машинани кўтарувчи гидравлик ускуна;
автомобил қисмлари акс эттирилган барелеф кесимли плакатлар;
ҳаво компрессори;
қисмларни йиғишга мўлжалланган ҳимоя тўсиқли темир иш столи;
карчер ускунаси;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
57. "Туризм ва экология" йўналишида "Ёш ўлкашунос ва сайёҳ", "Ёш экскурсовод" ва "Ёш эколог ва табиатшунос" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
чодир ва сайёҳлик рюкзаги;
ётоқ кўрпаси ва сув идиши;
сайёҳ-алпенистларнинг анжомлари;
челак, сайёҳлар котелоги, термос, термометр, секундомер, педометр ва сайёҳлар учун бош фонар;
сайёҳлик (кемпинг) мебели (стол ва стуллар);
сайёҳлик овқатланиш идишлари;
гулхан аксессуари ва кўп қиррали пичоқ;
сайёҳлик велосипеди ва оёқ кийими;
музлатгич ва меҳнат қуроллари;
нарвон ва боғдорчилик қайчилари;
қушлар учун қафаслар ва қуш қафаси учун стеллажлар;
микроскоп ва лупа;
қушларнинг ички тузилиши (барелеф модели);
тўгарак хонасининг деворларига сайёҳлик ва ўлкашунослик, табиатга оид фотосуратлар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
58. "Туризм ва экология" йўналишида "Оила ҳамшираси" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
одам скелети ва биринчи тез тиббий ёрдам анжомлари;
микроскоп ва инсон танасининг муляжи;
тонометр, стерилизатор ва термометр;
бир марталик шприцлар ва осма укол шприцлари;
махсус реакторли чиқинди идишлар;
кушетка ва фонендоскоп;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллар тўплами);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
59. "Туризм ва экология" йўналишида "Флористика ва фауна" ва "Карвинг" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
турли ўлчамдаги гул туваклари;
ўсимликлардан ясалган гербарийлар;
қуритилган гуллар аксессуарлари;
гулдасталар тайёрлаш учун тўплам;
ҳайвон ва қушлар шаклларини ясаш учун тўплам;
турли гуллар ва аксессуарлар тайёрлаш учун совун, изалон ва турли хом ашёлар;
эритувчи мосламалар;
пичоқ чархи, карвинг, махсус пичоқлари, қовоқ тозалаш қошиғи, ишлов бериш тахтаси, ликопчалар ва музлатгичлар;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллар тўплам);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
60. "Туризм ва экология" йўналишида "Ландшафт дизайн" ва "Экодизайн ва интерер" тўгарак хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
ҳимоя воситалари (кўзойнак, қўлқоп, резина этик ва махсус кийим);
майса ўргич аппарат;
боғдорчилик қайчилари;
қўл арра, болта, грабля (барона), кетмон, белкурак ва челак;
турли диаметрдаги шланглар;
электр узатувчи кабель;
турли ўлчамлардаги бўёқ чўткаси;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллари);
доскалар;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
61. "Туризм ва экология" йўналишида "Асаларичилик" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
юз-ниқоб, тутатқич;
чўтка, асал ажраткич;
тарози, банка-охур, иш яшиги;
рамка яшиги, сув идиши;
ариларни ушлаш мосламаси ва гулчанг ушлаш мосламаси;
асалари уя рамкаси;
асал сузгич, шпател ва мумпарда тахтачаси.
62. "Туризм ва экология" йўналишида "Иссиқхоначилик" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
иссиқхона ҳавоси таркибидаги СО2 гази миқдорини текширувчи мослама;
ҳаво намлигини ўлчаш воситаси;
ҳаво намлигини тўғрилаш учун шамоллаткичлар;
зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш анжомлари ва қурилмалари;
зараркунандалар, бегона ўтлар ва касалликларга қарши курашиш учун кимёвий эритмалар;
томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш қурилмалари;
дезинфекция воситалари;
иссиқхона ўсимлик кўчатларини етиштириш учун уруғлар;
тупроқ таркибини аниқловчи асбоб;
меҳнат қуроллари.
63. "Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов" йўналишида "Биология" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
хона деворларига осилган фанга оид кўргазмали қуроллар;
турли ҳайвонларнинг макетлари;
микроскоплар, ботаника ва зоологияга оид коллекциялар;
одам нафас олиш тизимининг тузилиши (барелеф модели);
одам эшитиш аъзосининг тузилиши (барелеф модели);
юракнинг тузилиши (барелеф модели);
терининг тузилиши (барелеф модели);
кўриш аъзосининг тузилиши (барелеф модели);
одам овқат ҳазм қилиш трактининг тузилиши (барелеф модели);
қурбақанинг ички тузилиши (барелеф модели);
кимёвий идишларни қуритиш тахтаси;
қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари коллекцияси;
минерал ўғитлар коллекцияси;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлар ва стуллар);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
64. "Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов" йўналишида "Физика" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
Архимед челаги;
лаборатория электрон тарозиси;
калориметр (жисмлар тўплами билан);
лаборатория индуктивлик ғалтаги;
кўргазмали Томсон ғалтаги;
бир қутбли ва икки қутбли переключателлар тўплами;
улаш симлари тўплами;
ўзгарувчан сиғимли конденсатор;
турли қувватли чўғланма лампалар;
тажриба (кўргазмали) масштаб чизғичи;
тагликка ўрнатилган магнит стрелка;
тўғри магнитлар (бир жуфт);
тақасимон магнитлар (бир жуфт);
электростатик маятник;
лаборатория микроскопи;
шиша таёқча;
эбонит таёқча;
изоляцияланган дастакли пластинкалар;
физика кабинети учун электр жиҳозлар тўплами;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойи (махсус иш столи ва стуллар);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
65. "Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов" йўналишида "Кимё" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
электр жиҳозлар тўплами;
автомат микропипетка;
ареометрлар (цилиндри билан);
электрон лаборатория тарозиси;
дистиллятор (сувни ҳайдаш мосламаси);
электр колба иситгич;
кимёвий моддалар (реактивлар) тўплами;
лаборатория ишлари учун шиша идишлар ва жиҳозлар тўплами;
кристалл панжара моделлари тўплами;
ўқитувчининг тажриба-намойишлари учун жиҳозлар тўплами;
ўқувчиларнинг лаборатория ишлари учун кимёвий лаборатория идишлари тўплами;
универсал штатив (кимё лаборатория хонаси учун);
рақамли ўқув термометри;
кимёвий идишларни қуритиш тахтаси;
кимёвий элементларнинг даврий системаси (инфрақизил нурли ва пулть орқали масофадан бошқариладиган электрон жадвал);
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллар тўплами);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
66. "Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов" йўналишида "Математика" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
калькулятор, саноқ чўплар ва хона девори учун фанга оид кўргазмали воситалар;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойи (махсус иш столи ва стуллар тўплам);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
асбоб-анжомлар, ўқув қуроллар, ҳужжатлар ва кийимлар сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
67. "Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов" йўналишида "Ментал арифметика" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
ментал арифметика учун махсус абакус ҳисоблагич;
ментал арифметика учун махсус полабакус;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллар);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
68. "Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов" йўналишида "Она тили ва адабиёт" тўгараги хонаси қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
ўзбек ва жаҳон адабиётидан плакатлар;
она тилидан ҳарфлар жамланмаси (алифбо, афиша);
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столи ва стуллар);
доскалар;
тўгарак бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
69. "Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов" йўналишида "Тарих" ва "Давлат ва ҳуқуқ асослари" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тарих фанига оид плакатлар тўплами;
давлат рамзлари туширилган плакатлар (байроқ, герб, мадҳия);
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддалари туширилган плакатлар;
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллар);
доскалар;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари (темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
70. "Хорижий тиллар" йўналишида "Рус тили" ва "Инглиз тили" тўгараклари хоналари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
тўгарак раҳбари учун иш жойи (иш столи ва ярим юмшоқ ўриндиқлар);
тўгарак аъзолари учун иш жойлари (махсус иш столлари ва стуллар);
доскалари;
тўгарак турлари бўйича кўргазмали воситалар;
сув диспансери;
анжомлар, ўқув қуроллари, ҳужжатлар ва кийимларни сақлаш учун мўлжалланган махсус мебель жиҳозлари(темир стеллажлар, жавон ва шкафлар).
71. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 30 январь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter