Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2026 й. 33-сон "Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2026 й.

N 33




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНЗИТ

САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи бугунги кундаги асосий устувор вазифалардан бири бўлиб, бу йўналишда миллий қонунчиликни, жумладан, божхона қонунчилигини ушбу нуфузли халқаро ташкилот доирасида қабул қилинган кўп томонлама битимларга мувофиқлаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳон савдо ташкилотининг транзит эркинлиги тамойилига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит равишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун қулай шароитлар яратиш, ушбу йўналишга тааллуқли бўлган мурожаатлар ва сўровномаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, республикада ягона транзит сиёсатини юритиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битими қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимининг (кейинги ўринларда - Битим) 11-моддасида ҳар бир аъзо давлат транзит ташувларини мувофиқлаштирувчи миллий идорани тайинлаши назарда тутилгани;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикасида транзит ташувларини мувофиқлаштирувчи миллий идора этиб белгилансин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          A. Aрипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 29 январь