Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2026 й. 48-сон "Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.02.2026 й.
N 48
ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНГАН, ЎЗИГА
НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК СОДИР ЭТИЛИШИ
ХАВФИ ОСТИДА ВА ИЖТИМОИЙ ЖИҲАТДАН
ХАВФЛИ АҲВОЛДА БЎЛГАН БОЛАЛАР ҲАМДА
УЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА ИЖТИМОИЙ
ХИЗМАТЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2026-2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-cон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2026-2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-cон Фармони билан Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида минтақавий бўлинмалари ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази (кейинги ўринларда - Интеграция маркази) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларни (кейинги ўринларда - ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар) жамиятга интеграция қилиш муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг психоэмоционал ҳолати ва хулқ-атворини барқарорлаштириш ҳамда профессионал тутинган ота-оналарни психологик-педагогик қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий, шу жумладан, психоижтимоий хизматларни ташкил этиш;
"Меҳрли оила" хизматини ташкил этиш, шу жумладан, ушбу хизматни кўрсатувчи мутахассисларни ўқитиш ва мувофиқлаштириб бориш;
давлат ва нодавлат ташкилотларга ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, уларга процессуал ҳаракатларда ҳамроҳлик қилишда методик ёрдам кўрсатиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ва уларнинг оилаларининг ижтимоий реабилитациясини амалга оширувчи мутахассисларни, профессионал тутинган оилаларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ишларини ташкил қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қисқа ва узоқ муддатли, шу жумладан, туну кун хизмат кўрсатиш жараёнига якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда мазкур хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш.
3. Ўзбекистон Республикасининг "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунида зўравонликдан жабрланган болани ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид мавжуд бўлганда олиб қўйиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 мартдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари билан ишлаш тизими қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ҳақидаги маълумотлар мазкур шахсларнинг ҳаётий вазиятини дастлабки баҳолашдан ўтказиш натижалари билан бирга Интеграция марказига ёки унинг минтақавий бўлинмаларига юборилади;
Интеграция маркази ёки унинг минтақавий бўлинмалари ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режаси ёки интеграция режасига мувофиқ ижтимоий хизматларни ташкил этади ёхуд уларни ваучер асосида якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахсларга йўналтиради;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан қисқа ва узоқ муддатли ҳамда туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ташкил этилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларидаги ҳолат "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан ҳар ойда мониторинг қилинади.
5. Интеграция марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
ўқув жараёнига профессор-ўқитувчиларни ва соҳа бўйича мутахассисларни, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар кўрсатишда, зарур ҳолларда, суицидолог, психиатр, реабилитолог ва бошқа тор соҳа мутахассисларини меҳнатига соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига, шунингдек, профессионал тутинган оилаларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчилар учун супервизия жараёнларини ташкил этиш, соҳавий тадқиқотлар ўтказиш ва хизматлар самарадорлигини баҳолаш;
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.
6. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларининг "International inclusive hub" халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ходимларига тенглаштириладиган лавозимлари рўйхати 1а-иловага мувофиқ;
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Профессионал тутинган оила тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган бошқарув ходимларининг умумий белгиланган чекланган сони 31 нафар этиб белгилансин.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига Интеграция марказининг умумий белгиланган чекланган сони доирасида унинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
8. Қуйидагилар Интеграция маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
9. Белгилансинки:
а) Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва рағбатлантириш шартлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассислигида ташкил этилган "International inclusive hub" халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказига тенглаштирилади. Бунда:
Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларида ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш билан шуғулланувчи раҳбар ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, бўлим бошлиқлари ва шуъба мудирлари, мутахассисларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;
Интеграция маркази ва унинг минтақавий бўлинмаларининг барча ходимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин;
умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан 15 фоиз миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш махсус фонди ташкил этилади;
б) Интеграция марказига 1 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
10. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бир ой муддатда:
Интеграция марказининг низомини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уни малакали кадрлар билан таъминлаш;
Интеграция марказини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги мавжуд биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин.
11. Мазкур қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш
2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 9 февралдаги
48-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги
Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий
интеграция марказининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Директор |
Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро минтақавий бўлинмалари
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Директор ўринбосари 1 |
Бош ҳисобчи 1 |
Минтақавий бўлинма Бошлиғи
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Дастурлар ва методологияларни ишлаб чиқиш шуъбаси 2 |
Девонхона етакчи мутахассиси 0,5 |
Амалиёт ва консалтинг хизмати психолог - 2 ижтимоий ходим - 1 3 |
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув курсларини ташкил этиш шуъбаси 2 |
Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис 0,5 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Мувофиқлаштириш, ҳамроҳлик қилиш, мониторинг ва ваучерлар шуъбаси 2 |
Бош юрисконсульт 1 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Амалиёт ва консалтинг хизмати бўлими 4 |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Изоҳ.
1. Бошқарув ходимларнинг чекланган сони - 31 нафар, шу жумладан, минтақавий бўлинмаларда - 16 нафар.
2. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун штатлар сони Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
3. Минтақавий бўлинмалар қамрови:
Фарғона - Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари;
Самарқанд - Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари;
Бухоро - Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари;
Хоразм - Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси;
Ижтимоий интеграция маркази - Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари.
2026 йил 9 февралдаги
48-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги
Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция
маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларининг
"International inclusive hub" халқаро таянч инклюзив
профессионал таълим маркази ходимларига
тенглаштириладиган лавозимлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Лавозимлар номи (Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари)
|
Тенглаштирилган лавозимлар номи ("International inclusive hub" халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази)
|
1. |
Марказ директори |
Марказ директори |
2. |
Директор ўринбосари |
Директор ўринбосари |
3. |
Бош ҳисобчи |
Бош ҳисобчи |
4. |
Девонхона етакчи мутахассиси |
Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси |
5. |
Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис |
Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис |
6. |
Бош юрисконсульт |
Бош юрисконсульт |
7. |
Минтақавий бўлинма бошлиғи |
Бўлим бошлиғи |
8. |
Минтақавий бўлинма ижтимоий ходими |
Ижтимоий ходим |
9. |
Минтақавий бўлинма психологи |
Психолог |
Дастурлар ва методологияларни ишлаб чиқиш шуъбаси
|
||
10. |
Шуъба мудири |
Бўлим бошлиғи |
11. |
Бош мутахассис |
Бош мутахассис |
Ўқув курсларини ташкил этиш шуъбаси
|
||
12. |
Шуъба мудири |
Бўлим бошлиғи |
13. |
Бош мутахассис |
Бош мутахассис |
Мувофиқлаштириш, ҳамроҳлик қилиш, мониторинг ва ваучерлар шуъбаси
|
||
14. |
Шуъба мудири |
Бўлим бошлиғи |
15. |
Бош мутахассис |
Бош мутахассис |
Амалиёт ва консалтинг хизмати бўлими
|
||
16. |
Бўлим бошлиғи (супервайзер) |
Бўлим бошлиғи |
17. |
Ижтимоий ходим |
Ижтимоий ходим |
18. |
Психолог |
Психолог |
2026 йил 9 февралдаги
48-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорида:
а) 2-иловада:
8-банднинг тўққизинчи хатбошисидан "республика ўқув-тарбия муассасаларида," сўзлари чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошидан "республика ўқув-тарбия муассасаларида," сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн олтинчи - йигирманчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
45-банддан "республика ўқув-тарбия муассасаларида ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;
48-банддан "ҳамда республика ўқув-тарбия муассасаларига" сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
52-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
56-банддан "республика ўқув-тарбия муассасасидан," сўзлари чиқариб ташлансин;
60-банддан "ёки республика ўқув-тарбия муассасаларида" сўзлари чиқариб ташлансин;
71-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 3-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларининг II бўлими 1-бобининг номидаги ", Республика ўқув-тарбия муассасалари" сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди ўттиз тўртинчи хатбошиси "Инсон" ижтимоий хизмат марказлари ходимлари" сўзларидан олдин "Агентлик тизимидаги муассасаларнинг ижтимоий ходимлари," сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Энг фаол ижтимоий ходим" кўрик-танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 3 февралдаги 69-сон қарорида:
"б" кичик банддан "ижтимоий ходим ассистентлари," сўзлари чиқариб ташлансин;
"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) кўрик-танловнинг республика финал босқичи ғолиб ва совриндорлари бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан қуйидаги миқдорда тақдирланади:
1-ўрин учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида;
Агентлик томонидан белгиланган ҳар бир номинация учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида";
б) иловада:
1-банддан "ижтимоий ходим ассистентлари," сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Кўрик-танловда "Энг фаол ижтимоий ходим" номинацияси бўйича ижтимоий ходимлар иштирок этади";
20-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичида ижтимоий иш соҳасидаги онлайн тест ҳамда IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятлари бўйича даражани аниқлашга қаратилган синовлардан 71 фоиздан юқори тўплаган иштирокчилар якка тартибдаги суҳбат синовига қўйилади";
24-банддаги "1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар" сўзлари "1-ўринни эгаллаган иштирокчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) республика финал босқичида:
1-ўрин учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
Агентлик томонидан белгиланган ҳар бир номинация учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида";
3-босқич "Тадбирлар" устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Кўрик-танловнинг "Энг фаол ижтимоий ходим" номинацияси бўйича ҳудудий саралаш босқичини ўтказади";
5-босқич "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Кўрик-танловнинг "Энг фаол ижтимоий ходим" номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлайди".
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Темир дафтар" орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги, 2-1-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 5-банддаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
6-банд "уй-жой таъмирлаш" сўзларидан кейин "ёки тиклаш ёхуд мослаштириш" сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банддаги, 10-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 23-банднинг бешинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Камбағал оилалар реестри" сўзлари тегишли келишикдаги "Ижтимоий реестр" сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларга" сўзлари "Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада" сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"24. Мазкур Низомнинг 3, 5, 8 ва 9-иловаларига мувофиқ паспортда назарда тутилган уй-жой таъмирлаш ёки тиклаш ёхуд мослаштириш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни (кейинги ўринларда - товар) харид қилиш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар электрон тижорат воситасида электрон савдо платформаси орқали кўрсатилади";
33-банддаги "3, 5 ва 8-иловаларига" сўзлари "3, 5, 8 ва 9-иловаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 8-позицияси учинчи устунининг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади" сўзлари "Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунида:
"а" кичик банддаги "Камбағал оилалар реестрида рўйхатда" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила аъзоси. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани "давлат таъминотидаги оила" ёки "камбағал оила" тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади";
3-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрида рўйхатда" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
6-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошисидаги "бир йилда икки маротаба" сўзлари "ҳар ярим йилда бир маротаба" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрида рўйхатда" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
"
8. |
Изоҳ: |
Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг мурожаати асосида ижтимоий ёрдамни кўрсатиш қўшимча олти ойга узайтирилиши мумкин. Мазкур ижтимоий ёрдам тури бўйича компенсация яқин қариндошлар ўртасида тузилган ижара шартномаси учун тўлаб берилмайди. |
";
3-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) уй-жойни таъмирлаш учун - Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар;
б) яшаш шароитини мослаштириш учун - Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган шахслар. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим";
4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
4. |
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
- |
";
5-позициянинг учинчи устунида:
"а" кичик банддаги "Камбағал оилалар реестрида рўйхатда" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани "давлат таъминотидаги оила" ёки "камбағал оила" тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади";
6-позициянинг учинчи устунидаги "Фақат" сўзи "Икки йилда" сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициянинг учинчи устунида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари хариди ва таъмирлаш ёки мослаштириш учун маблағлар:
а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, ёки "Маҳалла сервис компанияси"га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда:
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси" томонидан таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади;
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси" томонидан уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бажариш имкони бўлмаганда, мазкур ишлар ушбу банднинг "б" кичик бандида кўрсатилган тартибда ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши мумкин;
таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси"га "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади;
б) "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади.
Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади";
2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Шаҳарлар ва туманлар" сўзлари "Туман (шаҳар)" сўзлари билан алмаштирилсин;
8-позицияда:
иккинчи устундаги "озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар" сўзлари "уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи устундаги "Уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхати" сўзлари "Уй-жойини таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхати" сўзлари билан алмаштирилсин;
9-позициянинг учинчи устуни "а" кичик бандида:
учинчи хатбошидаги "пол қисмини" сўзлари "пол ва девор қисмларини" сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"* Мазкур ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин ҳамда ушбу рўйхат бўйича қурилиш маҳсулотлари "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарори билан уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши белгиланган ҳолатларда харид қилинади";
3-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрида рўйхатда" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар)";
7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур ёрдам бўйича маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади";
3-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрида рўйхатда" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар)";
7-позициянинг учинчи устунидаги "шартномага мувофиқ" сўзлари "электрон ахборот дастури орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;
2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"БҲМнинг 3 бараваригача";
3-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши";
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба";
3-позициянинг учинчи устунидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Содир бўлган ёнғин тўғрисида давлат хизматлари маркази томонидан тақдим қилинган маълумотнома ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тузилган далолатнома";
5-позициянинг учинчи устунида:
"а" кичик банддаги "Камбағал оилалар реестрида рўйхатда" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани "давлат таъминотидаги оила" ёки "камбағал оила" тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади";
7-позициянинг учинчи устунида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар:
а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси" шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда:
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси" томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади;
тиклаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки "Маҳалла сервис компанияси"га "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади;
б) "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади.
Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади";
2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Шаҳарлар ва туманлар" сўзлари "Туман (шаҳар)" сўзлари билан алмаштирилсин;
10-илованинг 3 ва 5-позициялари учинчи устунидаги ҳамда 11-илованинг 3, 5 ва 8-позициялари учинчи устунидаги тегишли келишикдаги "Камбағал оилалар реестри" сўзлари тегишли келишикдаги "Ижтимоий реестр" сўзлари билан алмаштирилсин;
12-илованинг 3-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қуйидаги тоифадаги кўп хонадонли турар-жойларда яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслари ёки болалари (бундан, вақтинча аравачада ҳаракатланувчилар мустасно) мавжуд оилалар:
а) Ижтимоий реестрга киритилган оила;
б) Ижтимоий реестрга киритилмаган бироқ ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила. Бунда, оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани "давлат таъминотидаги оила" ёки "камбағал оила" тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади".
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорида:
а) 3-иловага 1-илованинг 2-банди "б" кичик бандидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида" сўзлари "Ижтимоий реестрда" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-иловада:
1-банддан "зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган ҳамда" сўзлари "шу жумладан," сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддан "зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;
18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"қисқа муддатли жойлаштириш - хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасига олиб келинган болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий мақоми ва кейинги жойлаштириш шакли белгилангунига қадар кўпи билан олти ойгача бўлган муддатда тарбиялаш. Бунда тутинган болаларни оилавий болалар уйининг мазкур шаклига жойлаштиришда болаларнинг ижтимоий мақомини белгилаш талаб этилмайди";
в) 7-иловада:
1-банд "оилага тарбияга (патронат) олаётган" сўзларидан кейин ", профессионал тутинган оила" сўзлари билан тўлдирилсин;
5-банд "Бунда" сўзидан кейин "профессионал тутинган оила ва" сўзлари билан тўлдирилсин;
6-банднинг тўртинчи хатбошиси "оилавий болалар уйини" сўзларидан олдин "профессионал тутинган оила ва" сўзлари билан тўлдирилсин;
27-банд "тутинган ота-оналарнинг" сўзларидан кейин "ва профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқароларнинг" сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 10-иловада:
2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"тарбияланувчилар - 18 ёшгача бўлган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, топиб олинган ёки қолдириб кетилган болалар, шунингдек, психик ва жисмоний ривожланишида бузилишлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар, зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар";
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Кичик ҳажмли болалар уйлари ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва тарбияланувчиларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
Бунда кичик ҳажмли болалар уйлари зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари сифатида ташкил этилади";
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"тарбияланувчиларнинг психоэмоционал ва жисмоний саломатлигини барқарорлаштиришда психоижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун шароит яратиш, уларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда ғамхўрлик кўрсатиш;
тарбияланувчиларнинг ўзлари томонидан хулқ-атворни бошқаришни ўргатиш, уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан бузилган муносабатларини тиклаш ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш";
олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
13-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Психик ва жисмоний ривожланишида бузилишлари ва ногиронлиги бўлган болалар Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосаси билан уч ойгача бўлган муддатга, зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ваколатли органнинг қарори билан бир йилгача бўлган муддатга жойлаштирилиши мумкин";
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"35. Кичик ҳажмли болалар уйларига:
ҳар бир тарбияланувчининг озиқ-овқат харажатлари учун бир кунга 7 ёшгача бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи миқдорида, 7 ёшдан катта бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчига кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчининг дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, шахсий гигиена воситалари, канцелярия моллари ва бошқалар билан таъминлаш учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
болаларни тиббий муассасалар, дам олиш ва кўнгилочар ҳамда савдо маиший хизмат кўрсатиш масканлари, шунингдек, дарсдан ташқари машғулотларга олиб бориб келиш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади";
38-банддаги "Истеъмол харажатлари учун (озиқ-овқат, гигиена воситалари ва бошқалар) харидлар" сўзлари "Мазкур Низомнинг 35-бандида назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) хариди" сўзлари билан алмаштирилсин;
50-банддаги ", етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга" сўзлари "ва тарбияланувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорида:
"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
"б" кичик бандда:
биринчи хатбошидаги "камбағал" сўзи "Ижтимоий реестрга киритилган" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Кундузги парвариш хизмати беш кунлик иш ҳафтасида, қоида тариқасида, 9 соатли иш режимида ташкил этилади. Бунда Ижтимоий реестрга киритилган ва боласини ёлғиз тарбиялаётган расмий банд бўлган она ёки отанинг фарзандлари учун олти кунлик иш ҳафтаси ташкил этилиши мумкин";
18-банд "юридик шахс томонидан ташкил этилганда" сўзларидан кейин "ҳар бир манзилда" сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 2-иловада:
6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
9-бандининг иккинчи хатбошиси "беш кунлик" сўзларидан кейин ", Ижтимоий реестрга киритилган ва боласини ёлғиз тарбиялаётган расмий банд бўлган она ёки отанинг вояга етмаган фарзандининг олти кунлик" сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида" 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорида:
"б" кичик банднинг учинчи хатбошиси "Ғамхўрлик" гуруҳлари," сўзларидан кейин "нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари," сўзлари билан тўлдирилсин;
"в" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
учинчи хатбоши "Ғамхўрлик" гуруҳлари," сўзларидан кейин "нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари," сўзлари билан тўлдирилсин;
"б" кичик банддаги "Психологик-тиббий-педагогик комиссия ва" сўзларидан кейин "ёки" сўзи қўшилсин;
"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига мувофиқ тарбияланувчининг келиб-кетишига транспорт хизматини йўлга қўйганлиги учун кундузги парвариш хизматини ташкил қилган хусусий шерикка компенсация тўланаётган бўлса, ушбу тарбияланувчи учун мазкур Низом талаблари асосида транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплашга субсидия ажратилмайди";
6-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошисидаги, 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 18-банднинг "а" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 5 майдаги 294-сон қарорида:
а) 2-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик ёки ҳомийлик тайинланган ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига (кейинги ўринларда - васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандлари)";
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ижтимоий ёрдамлар уларнинг оиласи бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада назарда тутилган тақдирда кўрсатилади";
тўртинчи хатбошидаги "камбағал" сўзи "Ижтимоий реестрга киритилган" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ишсиз болаларни касб-ҳунарга ўқитган тадбиркорлик субъектлари учун ўқиш тўловини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, ушбу ўқиш тўлови 2026 йил 1 мартдан бошлаб 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган ҳар бир етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола деб эътироф этилган шахсларни ўқитган тадбиркорлик субъектларига Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача, қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача миқдорда тўланади";
г) 1-иловада:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик ёки ҳомийлик тайинланган ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига (кейинги ўринларда - васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандлари) нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда:
ушбу Низом асосида васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ижтимоий ёрдамлар уларнинг оиласи бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада назарда тутилган тақдирда кўрсатилади;
васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатишда алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди";
9-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестридан" сўзлари "Ижтимоий реестрдан" сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши чиқариб танлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши "ушбу Низомга" сўзларидан кейин "2," рақами билан тўлдирилсин;
13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
39-банддаги "камбағал" сўзи "Ижтимоий реестрга киритилган" сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг "1-босқич" блоки "Тадбирлар" устуни "тарбияланаётган" сўзидан кейин "(битирган)" сўзи билан тўлдирилсин;
2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум
бўлган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш
тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Касб-ҳунарга ўқитиш курслари
харажатларини қоплаш тарзидаги
ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ*
1. |
Ижтимоий ёрдам номи: |
Касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш |
2. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: |
Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури |
3. |
Ижтимоий ёрдам миқдори: |
Ҳар бир курс учун бир ойда қуйидаги миқдорларда: Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача; Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача; қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача. |
4. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатилувчи болалар тоифаси: |
Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: |
17 - 23 ёш |
6. |
Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этган тадбиркорлик субъекти билан тузилган шартнома**. |
7. |
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: |
Қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: касб-ҳунарга, шу жумладан, тадбиркорликка ўқитиш курсларига мунтазам қатнашиш; ўқув курси якуни бўйича белгиланган намунадаги бериладиган сертификатни олиш. |
8. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: |
Фақат бир турдаги курс учун бир маротаба, 6 ойгача бўлган муддатда |
9. |
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: |
Мазкур паспортнинг 4-позициясида назарда тутилган болаларни касб-ҳунарга ўқитган (ўргатган) тадбиркорлик субъектларига ўқув курси ташкил этилган ҳудуд учун белгиланган миқдорларда электрон шаклда тузилган шартномага мувофиқ субсидия шаклида ўтказилади. Шартномага мувофиқ субсидия тўловлари ўқув курси давомийлигидан қатъий назар 6 ойгача бўлган давр учун ойма-ой мазкур паспортнинг 3-позициясида белгиланган миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда тўлаб борилади. |
*) Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.
**) Шартнома тадбиркорлик субъекти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳамда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (ёки унинг қонуний вакили) ўртасида "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади";
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан "тарбияланувчилари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан "тарбияланувчилари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Нодавлат таълим ташкилотига шартномага мувофиқ ўтказилади. Бунда:
ижтимоий ёрдам нодавлат таълим ташкилотига ўқув курси ташкил этилган ҳудуд учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади;
шартномага мувофиқ субсидия тўловлари ўқув курси давомийлигидан қатъий назар 6 ойгача бўлган давр учун ойма-ой мазкур паспортнинг 3-позициясида белгиланган миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда тўлаб борилади";
изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан "тарбияланувчилари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмида:
биринчи хатбошидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги" сўзларидан кейин "давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичининг сиртқи шаклига ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин;
4-позициянинг учинчи устуни бешинчи хатбошисидан "тарбияланувчилари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
8-илованинг изоҳ қисмидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
9-илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида;
жарроҳлик амалиётини ўтказиш, шу жумладан, амалиёт ўтказиладиган тиббиёт муассасасида жарроҳлик амалиётини ўтказишга қадар тиббий кўрик ва таҳлилларни ўтказиш ҳамда даволаш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида";
4-позициянинг учинчи устуни "б" кичик банди еттинчи хатбошисидан "тарбияланувчилари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестр" сўзлари билан алмаштирилсин;
12-илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-позициянинг иккинчи устунидаги "номи" сўзи "миқдори" сўзи билан алмаштирилсин;
9-позициянинг учинчи устуни "электрон шартномага мувофиқ" сўзларидан кейин "(мазкур паспортнинг 3-позициясида белгиланганидан кўп бўлмаган миқдорда)" сўзлари билан тўлдирилсин;
изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги "Камбағал оилалар реестрига" сўзлари "Ижтимоий реестрга" сўзлари билан алмаштирилсин;
14-илованинг 9-позицияси учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"уй-жойнинг иситиш тизими мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, иситиш тизимини қуриш ёки таъмирлаш, шунингдек, заруратга кўра, иситиш қозонларини ёки қуёш панелларини харид қилиш, ўрнатиш ва таъмирлаш учун";
еттинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2026 йил 9 февралдаги
48-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 731-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 63-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 12 февраль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter