Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 11.02.2026 й. 331-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тан олиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.03.2026 й. 3400-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2026 й.

N 3400-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.02.2026 й.

N 331


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартларига киритилган ўзгартириш ва

қўшимчаларни тан олиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 61-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3400, 2022 йил 9 декабр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2022 й., 10/22/3400/1087-сон) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар:

1-сон "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимча ва ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ;

7-сон "Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ;

8-сон "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 3-иловага мувофиқ;

12-сон "Фойда солиқлари" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 4-иловага мувофиқ;

16-сон "Асосий воситалар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 5-иловага мувофиқ;

19-сон "Ходимларнинг даромадлари" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар ва қўшимча 6-иловага мувофиқ;

24-сон "Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш 7-иловага мувофиқ;

26-сон "Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 8-иловага мувофиқ;

28-сон "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 9-иловага мувофиқ;

32-сон "Молиявий инструментлар: тақдим этиш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимча ва ўзгартиришлар 10-иловага мувофиқ;

34-сон "Оралиқ молиявий ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 11-иловага мувофиқ;

36-сон "Активларнинг қадрсизланиши" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 12-иловага мувофиқ;

37-сон "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 13-иловага мувофиқ;

38-сон "Номоддий активлар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 14-иловага мувофиқ;

40-сон "Инвестиция кўчмас мулки" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 15-иловага мувофиқ;

1-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 16-иловага мувофиқ;

3-сон "Бизнес бирлашувлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 17-иловага мувофиқ;

5-сон "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар 18-иловага мувофиқ;

7-сон "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар 19-иловага мувофиқ;

9-сон "Молиявий инструментлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 20-иловага мувофиқ;

15-сон "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар 21-иловага мувофиқ;

16-сон "Ижара" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига қўшимчалар 22-иловага мувофиқ тан олинсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           Д.А. Кучкаров






Буйруққа

1-ИЛОВА



1-сон "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш"

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳисоб сиёсати 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"нинг 5-бандида таърифланган ва бу атама ушбу стандартда худди шу маънода қўлланилади.";

иккинчи-ўттиз олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

"ё" кичик банддан "6-бобига қаранг);" деган сўзлардан кейин "ва" деган сўз чиқариб ташлансин;

"ж" кичик бандидаги "(9-сон МҲХСнинг 6-бобига қаранг)." деган сўзлар "(9-сон МҲХСнинг 6-бобига қаранг);" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "з" ва "и" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"(з) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари" доирасида тузилган шартномалар бўйича Суғурта молияси даромадлари ва харажатлари, агар Суғурта молиясининг жами даромадлари ёки харажатлари 17-сон МҲХСнинг 88(б)-банди бўйича тизимли тақсимлаш қўлланиб, фойда ёки зарар ҳисобига киритиладиган миқдорни ўз ичига олган ҳолда тафсилланган бўлса ёки 17-сон МҲХСнинг 89(б)-банди бўйича асосий элементлардан келиб чиққан молиявий даромадлар ёки харажатлар билан ҳисоб-китоб мос келмаслигини бартараф этадиган миқдор билан фойда ёки зарар ҳисобига киритилган бўлса, фойда ёки зарар ҳисобига киритилмайди; ва

(и) сақланаётган қайта сугъурталаш шартномалари бўйича молиявий даромадлар ёки харажатлар, агар қайта сугъурталаш бўйича жами молиявий даромад ёки харажатлар 17-МҲХС 88(б)-банди бўйича тизимли тақсимлаш қўлланиб фойда ёки зарар ҳисобига киритиладиган миқдорни ўз ичига олган ҳолда тафсилланган бўлса, фойда йоки зарар ҳисобига киритилмайди;";


2. 10-банднинг "д" кичик бандидаги "аҳамиятли ҳисоб сиёсати" деган сўзлар "муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. 54-бандда:

"г" кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги "га" кичик банд билан тўлдирилсин:

"(га) 17-сон МҲХСнинг 78-бандида талаб қилинганидек ажратилган, активлар бўлган 17-сон МҲХС доирасидаги шартномалар портфеллари;";

"л" кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги "ла" кичик банд билан тўлдирилсин:

"(ла) 17-сон МҲХСнинг 78-бандида талаб қилинганидек ажратилган, мажбуриятлар бўлган 17-сон МҲХС доирасидаги шартномалар портфеллари;";


4. 72А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"72А-72Б [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда кельтирилмаган.]";


5. 76А-76Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76ША-76Б [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда кельтирилмаган.]";


6. 82-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) тушум, алоҳида акс эттирган ҳолда:

(и) эффектив фоиз ставкаси усули ёрдамида ҳисобланган фоизли тушумлар; ва

(ии) Суғурта тушумлари (17-сон МҲХСга қаранг);";

"а" кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги "аб" ва "ав" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"(аб) 17-сон МҲХС доирасида тузилган шартномалар бўйича Суғурта хизматлари учун харажатлар (17 сон МҲХСга қаранг);

(ав) қайта сугъурталаш шартномалари бўйича даромадлар ёки харажатлар (17 сон МҲХСга қаранг);";

"а" кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги "бб" ва "бв" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"(бб) 17-сон МҲХС қўлланилиши доирасида тузилган шартномалар бўйича Суғурта молияси даромадлари ёки харажатлари (17-сон МҲХСга қаранг);

(бв) қайта сугъурталаш шартномалари бўйича молиявий даромадлар ёки харажатлар (17-сон МҲХСга қаранг);";


7. 114-банднинг "в" кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(ии) муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари (117-бандга қаранг);";


8. "Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш" сарлавҳасининг номидаги "сиёсатини" деган сўз "сиёсати маълумотларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9. 117-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"117 Ташкилот муҳим ҳисоб сиёсати маълумотларни ёритиб бериши лозим (7-бандга қаранг). Ҳисоб сиёсати маълумотлари, агар ташкилотнинг молиявий ҳисоботига киритилган бошқа маълумотлар билан биргаликда кўриб чиқилганда умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларнинг асосий фойдаланувчилари ушбу молиявий ҳисоботлар асосида қабул қиладиган қарорларига таъсир қилса, муҳим ҳисобланади.";


10. 117А-117Д-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"117А Муҳим бўлмаган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шартлар билан богълиқ ҳисоб сиёсати маълумотлари муҳим ҳисобланмайди ва ёритиб берилиши шарт эмас. Шунга қарамай, ҳисоб сиёсати маълумотлари тегишли операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шартларнинг табиати туфайли муҳим бўлиши мумкин, ҳатто суммалар муҳим бўлмаса ҳам. Бироқ, муҳим операциялар, бошқа ҳодисалар йоки шартлар билан богълиқ ҳисоб сиёсати маълумотларининг барчасини ҳам муҳим деб ҳисоблаб бўлмайди.

117Б Агар ташкилотнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботдаги бошқа муҳим маълумотларни тушунишлари учун керак бўлса, ҳисоб сиёсати маълумотлари муҳим ҳисобланади. Масалан, ташкилот ҳисоб сиёсати маълумотларини молиявий ҳисоботларига нисбатан муҳим деб қабул қилиши мумкин, агар бу маълумотлар муҳим операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шартларга тегишли бўлса ва:

(а) ташкилот ҳисобот даврида ҳисоб сиёсатини ўзгартирган ва бу ўзгариш молиявий ҳисоботдаги маълумотларнинг жиддий ўзгаришига олиб келган бўлса;

(б) ташкилот МҲХСлар томонидан рухсат этилган бир ёки бир нечта вариантлардан ҳисоб сиёсатини танлаган бўлса - агар ташкилот инвестиция мулкини ҳаққоний қийматда эмас, балки бошлангъич қийматда баҳолашни танлаган бўлса, бундай вазият юзага келиши мумкин;

(в) ҳисоб сиёсати махсус қўлланиладиган МҲХС мавжуд бўлмаганда 8-сон БҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлса;

(г) ҳисоб сиёсати ташкилотдан ҳисоб сиёсатини қўллашда муҳим баҳолашлар ёки тахминлар чиқариши талаб қилинадиган соҳага тааллуқли бўлса ва ташкилот ушбу баҳолашлар ёки тахминларни 122 ва 125-бандларга мувофиқ ёритиб берса; ёки

(д) улар учун талаб қилинадиган бухгалтерия ҳисоби мураккаб бўлса ва ташкилотнинг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчилар бу муҳим операцияларни, бошқа ҳодисаларни ёки шартларни тушуна олишмайди - бундай вазият, агар ташкилот муҳим битта операциялар синфига бир нечта МҲХСни қўлласа юзага келиши мумкин.

117В Ташкилот МҲХС талабларини ўз вазиятларида қандай қўллаганига қаратилган ҳисоб сиёсати маълумотлари молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун стандартлаштирилган маълумотлардан ёки фақат МҲХС талабларини такрорлайдиган ёки умумлаштирадиган маълумотлардан кўра фойдалироқ, ташкилотга хос маълумотларни тақдим этади.

117Г Агар ташкилот муҳим бўлмаган ҳисоб сиёсати маълумотларини ёритиб берса, бундай маълумотлар ҳисоб сиёсатининг муҳим маълумотларини яшириб қўймаслиги керак.

117Д Ташкилот ҳисоб сиёсати маълумотларини муҳим эмас деб ҳисоблаши, бошқа МҲХСларда белгиланган маълумотларни ёритиб бериш бўйича тегишли талабларга таъсир қилмайди.";


11. 118-121-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


12. 122-банддаги "ҳисоб сиёсатининг аҳамиятли жиҳатлари" деган сўзлар "муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13. 139Р-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"139Р 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 7, 54 ва 82-бандларга ўзгартиришлар киритилди. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришлар 54-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.";


14. 139Ф-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"139Ф 2021 йил февраль ойида эълон қилинган "Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш" бўйича 7, 10, 114, 117 ва 122-бандларга ўзгартиришлар киритилди, 117А-117Э бандлари қўшилди ва 118, 119 ва 121-бандлар чиқариб ташланди. Шунингдек, 2-сон МҲХС амалиёти баённомаси "Муҳимлик хулосаларини чиқариш"га ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот 1-сон БҲХСга киритилган ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.";


15. Қуйидаги мазмундаги 139Х-банд билан тўлдирилсин:

"139Х [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда кельтирилмаган.]".

      

         




Буйруққа

2-ИЛОВА



7-сон "Пул маблагълари ҳаракати тўғрисидаги

ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро

стандартига киритилган ўзгартиришлар

       

1. 14-банднинг "д" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 14-бандга ўзгартириш киритилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

      

    




Буйруққа

3-ИЛОВА



8-сон "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар

ва хатолар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисоб баҳолари - бу баҳолаш ноаниқлигига богълиқ бўлган молиявий ҳисоботлардаги пул суммалари.".


2. "Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар" сарлавҳасининг номидаги "баҳоларидаги ўзгаришлар" деган сўзлар "баҳолари" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32 Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботдаги моддаларни баҳолашда баҳолаш ноаниқлигига эга бўлган тарзда баҳолашни талаб қилиши мумкин, яъни ҳисоб сиёсати бундай моддаларни тўгъридан-тўгъри кузатиш мумкин бўлмаган лекин ҳисобланиши керак бўлган пул қийматида баҳолашни талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда, ташкилот ҳисоб сиёсатида белгиланган мақсадга эришиш учун ҳисоб баҳоларини ишлаб чиқади. Ҳисоб баҳолари энг сўнгги, ишончли маълумотларга асосланган мулоҳазалар ёки тахминлардан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилади. Ҳисоб баҳоларига мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(а) 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар" стандартини қўллаган ҳолда, кутилаётган кредит зарарлар учун захира;

(б) 2-сон БҲХС "Захираларар"ни қўллаган ҳолда, товар-моддий захираларнинг соф сотиш қиймати;

(в) 13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш" стандартини қўллаган ҳолда, актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати;

(г) 16-сон БҲХСни қўллаган ҳолда, асосий инструментларнинг эскириш харажатлари; ва

(д) 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"ни қўллаган ҳолда кафолат мажбуриятлари учун баҳоланган мажбурият.".


4. 32А ва 32Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32А Ташкилот ҳисоб баҳоларини ишлаб чиқиш учун баҳолаш усуллари ва маълумотларидан фойдаланади. Баҳолаш усулларига ҳисоблаш усуллари (масалан, 9-сон МҲХСни қўллаган ҳолда кутилаётган кредит зарарлар учун захирани баҳолаш учун фойдаланиладиган усуллар) ва баҳолаш усуллари (масалан, 13-сон МҲХСни қўллаган ҳолда актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун фойдаланиладиган усуллар) киради.

32Б МҲХСдаги "баҳо" атамаси баъзан ушбу Стандартда таърифланганидек ҳисоб баҳолари бўлмаган баҳога ишора қилади. Масалан, баъзан ҳисоб баҳоларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган маълумотларга ишора қилади.".


5. 34-банддан олдин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар".


6. 34 ва 34А-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34 Ҳисоб баҳосига асос бўлган вазиятларда ўзгаришлар рўй берганда ёки янги маълумотлар, янги ривожланишлар ёхуд кўпроқ тажриба тўпланиши натижасида ташкилот ҳисоб баҳоларини ўзгартириши талаб этилиши мумкин. Ўз моҳиятига кўра, ҳисоб баҳоларидаги ўзгариш ўтган даврларга алоқадор бўлмайди ва у хатони тузатиш бўлиб ҳисобланмайди.

34А Агар улар ўтган давр хатоларини тузатиш натижасида келиб чиқмаса, маълумотлардаги ўзгариш ёки баҳолаш усулидаги ўзгаришнинг ҳисоб баҳоларидаги таъсирлари ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар деб юритилади.".


7. 36-банддан олдин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларни қўллаш".


8. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38 Ҳисоб баҳосидаги ўзгаришнинг таъсирини перспектив тарзда тан олиш деганда ушбу ўзгаришни операциялар, бошқа ҳодисалар ва ҳолатларга нисбатан ўша ўзгариш рўй берган санадан бошлаб қўллаш тусҳунилади. Ҳисоб баҳосидаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарари ёхуд жорий ва келгуси даврларнинг фойдаси ёки зарарига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, кутилаётган кредит зарарлар учун захирадаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарарига таъсир кўрсатади ва шу сабабли жорий даврда тан олинади. Лекин, эскириш ҳисобланадиган активларнинг фойдали хизмат муддати ёки уларда мужассамлашган келгуси иқтисодий нафлар истеъмолидаги ўзгариш жорий давр учун ва активнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида ҳар бир келгуси давр учун эскириш харажатларига таъсир кўрсатади. Ҳар икки ҳолатда ўзгаришнинг жорий даврга тегишли бўлган таъсири жорий даврда даромад ёки харажат тарзида тан олинади. Бундай ўзгаришнинг келгуси даврларга тегишли бўлган таъсири, агар мавжуд бўлса, ўша келгуси даврларда даромад ёки харажат тарзида тан олинади.".


9. 48-банддаги "қайта кўриб чиқилиши" деган сўзлар "ўзгартирилиши" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 54З-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54З 2021 йил февраль ойида эълон қилинган "Ҳисоб баҳоларининг таърифи" бўйича 5, 32, 34, 38 ва 48-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 32А, 32Б ва 34А-бандлар қўшилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1-январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Ташкилот ҳисоб баҳоларидаги ўзгартиришлар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларга киритилган ўзгартиришларни биринчи йиллик ҳисобот даври бошида ёки ундан кейин қўллаши лозим.".

        

        




Буйруққа

4-ИЛОВА



12-сон "Фойда солиқлари" Бухгалтерия

ҳисобининг халқаро стандартига киритилган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 15-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(и) бизнес бирлашуви бўлмаган операцияларда;

(ии) операция содир бўлиши пайтида бухгалтерия фойдасига ҳам солиқ солинадиган фойдага (солиқ зарарига) ҳам таъсир кўрсатмайдиган операцияларда; ва";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"(иии) операция вақтида тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни кельтириб чиқармайди.".


2. 22-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(б) операция бухгалтерия фойдаси ёки солиқ солинадиган фойдага таъсир кўрсатса, ёки тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни кельтириб чиқарса, ташкилот ҳар қандай кечиктирилган солиқ мажбурияти ёки активини тан олади ва натижада юзага келадиган кечиктирилган солиқ харажати ёки даромадини фойда ёки зарар таркибида тан олади (59-бандга қаранг);

(в) операция бизнес бирлашуви бўлмаса, бухгалтерия фойдасига ҳам солиқ солинадиган фойдага ҳам таъсир кўрсатмаса ва тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни кельтириб чиқармаса, ташкилот 15 ва 24-бандларда кельтирилган озод этиш ҳолатлари мавжуд бўлмаганда юзага келадиган кечиктирилган солиқ мажбуриятини ёки активини тан олган, ҳамда актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматига худди шу суммадаги тузатишни киритган бўлар эди. Бундай тузатишлар молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини камайтириши мумкин. Шунинг учун, мазкур стандарт ташкилот томонидан юзага келган кечиктирилган солиқ мажбуриятини ёки активини дастлабки ва қейинги тан олинишига ёъл қўймайди (қуйидаги мисолга қаранг). Бундан ташқари, ташкилот актив эскириши билан тан олинмаган кечиктирилган солиқ мажбурияти ёки активдаги кейинги ўзгаришларни тан олмайди.".


3. 22А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22А Бизнес бирлашуви бўлмаган операция актив ва мажбуриятнинг дастлабки тан олинишига олиб келиши ва операция вақтида на бухгалтерия фойдасига, на солиқ солинадиган фойдага таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Масалан, ижара бошланган санада ижарачи одатда ижара мажбуриятини ва тегишли суммани фойдаланисҳ ҳуқуқидаги актив таннархининг бир қисми сифатида тан олади. Амалдаги солиқ қонунчилигига қараб, бундай операцияда актив ва мажбуриятни дастлабки тан олишда тенг солиққа тортиладиган ва чегириладиган вақтинчалик фарқлар пайдо бўлиши мумкин. 15 ва 24-бандларда назарда тутилган имтиёзлар бундай вақтинчалик фарқларга тааллуқли эмас ва ташкилот ҳар қандай кечиктирилган солиқ мажбурияти ва активини тан олади.".


4. 24-бандда:

"а" ва "б" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) бизнес бирлашуви бўлмаса;

(б) операция пайтида бухгалтерия фойдасига ҳам, солиқ солинадиган фойдага (солиқ зарарига) ҳам таъсир кўрсатмаса; ва";

қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"(в) операция пайтида тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни кельтириб чиқармаса.".


5. 98З-98Й-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"98И 2021 йил май ойида эълон қилинган "Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан богълиқ кечиктирилган солиқ" бўйича 15, 22 ва 24-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 22А банди қўшилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 98Й-98К бандларига мувофиқ 2023 йил 1-январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.

98Й Ташкилот "Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан богълиқ кечиктирилган солиқни" кўрсатилган энг эрта таққослаш даври бошида ёки ундан кейин содир бўлган операцияларга нисбатан қўллаши лозим.".


6. Қуйидаги мазмундаги 98К-банд билан тўлдирилсин:

"98К Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан богълиқ кечиктирилган солиқни қўллайдиган ташкилот, шунингдек, тақдим етилган энг эрта таққослаш даврининг бошида:

(а) чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқдан фойдаланиш мумкин бўлган солиққа тортиладиган фойданинг мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган муддатда кечиктирилган солиқ активини ва қуйидагилар билан богълиқ барча чегириб ташланадиган ва солиққа тортиладиган вақтинчалик фарқлар учун кечиктирилган солиқ мажбуриятини тан олиш:

(и) фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар ва ижара мажбуриятлари; ва

(ии) фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар ва тегишли актив таннархининг бир қисми сифатида тан олинган тегишли суммалар; ва

(б) мазкур тузатишларни стандартни дастлабки қўллашнинг кумулятив таъсирини дастлабки қўллаш санасида кирувчи тақсимланмаган фойдага (ёки хусусий капиталнинг бошқа компонентига) киритилган тузатиш сифатида тан олиши лозим.".

         

          




Буйруққа

5-ИЛОВА



16-сон "Асосий воситалар" Бухгалтерия

ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 29А ва 29Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29А Айрим ташкилотлар инвесторларга жамгъармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамгъармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўгъридан-тўгъри иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган Суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради ҳамда ушбу шартномалар бўйича асосий активларни ўз тасарруфида тутади. Баъзи жамгъармалар ёки асосий активлар таркибига ташкилотнинг ўз фойдаланишида бўлган кўчмас мулк киритилган бўлиши мумкин. Ташкилот бундай жамгъарма таркибига киритилган ёки асосий актив ҳисобланган ўз фойдаланишида бўлган кўчмас мулкка нисбатан 16-сон БҲХСни қўллайди. 29-банд талабларига қарамасдан, ташкилот бундай мулкларни баҳолашда 40-сон БҲХСга мувофиқ ҳаққоний қиймат моделидан фойдаланишни танлаши мумкин. Ушбу танлов мақсадлари учун Суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"га қаранг).

29Б Ташкилот 29А-бандни қўллаган ҳолда инвестиция мулкининг ҳаққоний қиймати моделидан фойдаланган ҳолда баҳоланган эгаси эгалик қиладиган мулкни асосий воситаларларнинг алоҳида синфи сифатида кўриб чиқиши лозим.".


2. 81Л-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"81Л 2017 йилнинг май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 29А ва 29Б-бандлар қўшилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

       

          




Буйруққа

6-ИЛОВА



19-сон "Ходимларнинг даромадлари"

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-ҳавола қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 Квалификацияланадиган Суғурта полиси 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"да таърифланган Суғурта шартномаси бўлиши талаб этилмайди.".


2. 130-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Тақдим этиш".


3. 178-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"178 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 8-банддаги изоҳга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

       

       




Буйруққа

7-ИЛОВА



24-сон "Богълиқ томонлар тўғрисидаги

маълумотларни ёритиб бериш" Бухгалтерия

ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартириш


1. 11-банднинг "б" кичик банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(ив) ҳисобот берувчи ташкилот устидан назоратга, биргаликдаги назоратга ёки аҳамиятли таъсирга эга бўлмаган ёки ҳисобот берувчи ташкилотга сезиларли таъсир ўтказмайдиган давлат идоралари ва муассасалари,".

       

        




Буйруққа

8-ИЛОВА



26-сон "Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия

ҳисоби ва ҳисоботи" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро

стандартига киритилган ўзгартиришлар


1. 34-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(б) муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлар; ва";


2. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш" ва 2-сон МҲХС амалиёти баённомаси "Муҳимлик хулосаларини чиқариш"га ўзгартиришлар киритган, 2021 йил февраль ойида эълон қилинган "Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш" бўйича 34-бандга ўзгартириш киритилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1-январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.".

        

       




Буйруққа

9-ИЛОВА



28-сон "Таъсир остидаги ташкилотларга ва

қўшма корхоналарга инвестициялар" Бухгалтерия

ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18 Агар таъсир остидаги ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестицияга венчур капитал ташкилот ёки ўзаро фонд, улушли траст фонди ва шўнга ўхшаш ташкилотлар, жумладан инвестицияга богълиқ бўлган Суғурта фондлари орқали бевосита ёки билвосита эгалик қилинса, ташкилот 9-сон МҲХСга мувофиқ мазкур инвестицияларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолашни танлаши мумкин. Инвестициялар билан богълиқ Суғурта фондига мисол қилиб, дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган Суғурта шартномалари гуруҳининг асосий обектлари сифатида ташкилот тасарруфидаги фондни келтириш мумкин. Ушбу танлов мақсадлари учун Суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. Ташкилот бундай танлашни таъсир остидаги ташкилотни ёки қўшма корхонани дастлабки тан олишда, ҳар бир таъсир остидаги ташкилот ёки қўшма корхона учун алоҳида амалга ошириши лозим. (Ушбу стандартда тавсифланган ушбу бандда қўлланилган атамалар учун 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"га қаранг).".


2. 45Э-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45Э 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 18-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

       

      




Буйруққа

10-ИЛОВА



32-сон "Молиявий инструментлар: тақдим

этиш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро

стандартига киритилган ўзгартиришлар


1. 4-бандда:

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(г) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"да тавсифланган Суғурта шартномалари ёки 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномалари. Бироқ, ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

(и) агар 9-сон МҲХС ташкилотдан уларни алоҳида ҳисобга олишни талаб қилса, 17-сон МҲХС доирасидаги шартномаларга бириктирилган деривативларга нисбатан.

(ии) агар 17-сон МҲХС бундай ажратишни талаб қилса ва ажратилган инвестиция компоненти 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўлмаса, 17-сон МҲХС доирасида шартномалардан ажратилган инвестиция компонентларига нисбатан.

(иии) агар эмитент шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 9-сон МҲХСни қўлласа, эмитентнинг молиявий кафолат шартномалари таърифига жавоб берадиган Суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар эмитент 17-сон МҲХСнинг 7(д) бандига мувофиқ шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 17-сон МҲХСни қўллашни танласа, мазкур шартномаларга нисбатан 17-сон МҲХС қўлланилади.

(ив) агар ташкилот ушбу ҳуқуқлар ва мажбуриятларга нисбатан 17-сон МҲХСнинг 7(ж) банди ва 9-сон МҲХСнинг 2.1(д)(ив) бандига мувофиқ 9-сон МҲХСни қўлласа, кредит карта шартномалари ёки кредит ёки тўлов келишувларини таъминловчи шунга ўхшаш шартномалар бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ташкилотнинг Суғурта шартномаси таърифига жавоб берадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан.

(в) агар ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8А бандига мувофиқ, бундай шартномаларга 17-сон МҲХС ўрнига 9-сон МҲХСни қўллашни танласа, ташкилотнинг Суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари Суғурта ҳодисалари учун тўланадиган компенсация миқдори шартнома асосида полис эгасининг юзага келган мажбуриятини қоплаш учун талаб этиладиган сумма билан чекланган бўлса.";

"д" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 33А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33А Айрим ташкилотлар инвесторларга жамгъармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамгъармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради ва мазкур инвесторларга тўланиши лозим бўлган суммалар бўйича молиявий мажбуриятларни тан олади. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўгъридан-тўгъри иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган Суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради ҳамда ушбу шартномалар бўйича асосий активларни ўз тасарруфида тутади. Баъзи бундай жамгъармалар ёки асосий активлар корхонанинг ўз хазина акцияларини ўз ичига олади. 33-банд талабларига қарамасдан, ташкилот фақат ва фақат ўзининг капитал инструментини айнан шу мақсадлар учун қайта сотиб олган тақдирда, ушбу жамгъармага киритилган ёки асосий актив ҳисобланган хазина акциясини капиталдан айириб ташламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг ўрнига, ташкилот ушбу хазина акциясини капитал сифатида ҳисобга олишни давом эттириши ҳамда қайта сотиб олинган инструментни молиявий актив сифатида ҳисобга олиб, 9-сон МҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашни танлаши мумкин. Мазкур танлов қайтариб бўлмайдиган ҳисобланади ва ҳар бир алоҳида инструмент бўйича алоҳида тарзда амалга оширилади. Ушбу танлов мақсадлари учун Суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"га қаранг).".


3. 97Т-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"97Т 2017 йил июль ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 4, ҚК8 ва ҚК36-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 33А-банд қўшилди. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар 4-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".


4. Иловада:


1) ҚК8-банддаги "4-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги Суғурта шартномалари" деган сўзлар "17-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги шартномалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) "Сотиб олинган ўз акциялари (33 ва 34-бандлар)" сарлавҳасининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сотиб олинган ўз акциялари (33-34 бандлар)";


3) ҚК36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҚК36 Ташкилотнинг ўз улушли инструментлари қайси мақсадда қайта сотиб олинганлигидан қатъий назар молиявий актив сифатида тан олинмайди. 33-банд ўз улушли инструментларини қайта сотиб олган ташкилотдан ушбу улушли инструментларни хусусий капиталдан чегиришни талаб этади (лекин 33А бандига ҳам қаранг). Лекин, ташкилот ўз улушли инструментига бошқалар номидан эгалик қилса, масалан, молиявий институт ўз мижози номидан ўз улушли инструментига эгалик қилса, бунда агентлик муносабати бўлади ва натижада ушбу эгаликдаги акциялар ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботига киритилмайди.".

        

        




Буйруққа

11-ИЛОВА



34-сон "Оралиқ молиявий ҳисобот"

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг "д" кичик бандидаги "аҳамийатли ҳисоб сиёсати" деган сўзлар "муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш" ва 2-сон МҲХС амалиёти баённомаси "Муҳимлик хулосаларини чиқариш"га ўзгартиришлар киритган, 2021 йил февраль ойида эълон қилинган "Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш" бўйича 5-бандга ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1-январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.".

       

        




Буйруққа

12-ИЛОВА



36-сон "Активларнинг қадрсизланиши"

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг "ж" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(ж) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари" қўлланиш доирасига кирадиган ва актив ҳисобланадиган шартномалар ва 17-сон МҲХСда таърифланган Суғурта шартномаларини тузиш билан богълиқ пул оқимлари бўйича ҳар қандай активлар; ва".


2. 140М-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"140М 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 2-бандга ўзгартириш киритилган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришлар 2-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

      

        




Буйруққа

13-ИЛОВА



37-сон "Баҳоланган мажбуриятлар,

шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(д) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"ни қўлласҳ доирасидаги Суғурта шартномалари ва бошқа шартномалар;".


2. 103-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"103 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

        

         




Буйруққа

14-ИЛОВА



38-сон "Номоддий активлар" Бухгалтерия

ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг "ё" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(ё) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"ни қўллаш доирасидаги шартномалар ва 17-сон МҲХСда таърифланган Суғурта шартномаларини тузиш билан богълиқ пул оқимлари бўйича ҳар қандай активларга нисбатан.";


2. 130М-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"130М 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 3-бандга ўзгартириш киритилган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришлар 3-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

       

       




Буйруққа

15-ИЛОВА



40-сон "Инвестиция кўчмас мулки"

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 32Б-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32Б Айрим ташкилотлар инвесторларга жамгъармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамгъармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўгъридан-тўгъри иштирок этиш хусусиятига эга бўлган Суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради, бунда асосий активлар таркибига инвестицион кўчмас мулк киритилади. Фақат 32А-32Б банд мақсадлари учун Суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. 32А-банд жамгъарма тасарруфида бўлган кўчмас мулкни (ёки асосий актив ҳисобланган кўчмас мулкни) қисман таннарх бўйича ва қисман ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашга ёъл қўймайди. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"га қаранг).".


2. 85Ж-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"85Ж 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 32Б-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

       

        




Буйруққа

16-ИЛОВА



1-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартларини биринчи марта қўллаш"

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 39АД-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39АД 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари" бўйича Б1 ва Г1 бандларига ўзгартиришлар киритилди, Г4 банддан олдинги сарлавҳа ва Г4 банд чиқариб ташланди ва Б12 банддан кейин сарлавҳа ва Б13 банд қўшилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".


2. 39АЖ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39АЖ 2021 йил май ойида эълон қилинган "Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан богълиқ кечиктирилган солиқ" бўйича Б1 бандига ўзгартиришлар киритилди ва Б14 банд қўшилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1-йанвардан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.".


3. Б иловада:


1) Б1-банд қуйидаги мазмундаги "ж" ва "з"-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"(ж) Суғурта шартномалари (Б13 банд); ва

(з) ижара ва фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар билан богълиқ кечиктирилган солиқ (Б14 банд).";


2) Б12-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Суғурта шартномалари";


3) Б13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Б13 Ташкилот 17-сон МҲХС доирасидаги шартномаларга нисбатан 17-сон МҲХСнинг V иловасидаги В1-В24 ва В28-бандларида белгиланган ўтиш қоидаларини қўллаши лозим. 17-сон МҲХСнинг ушбу бандларида ўтиш санасига ҳаволалар МҲХСга ўтиш санаси сифатида талқин қилиниши лозим.";


4) Б13-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Ижара ва фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар билан богълиқ кечиктирилган солиқ";


5) Б14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Б14 12-сон БҲХС "Даромад солигъи"нинг 15 ва 24-бандлари ташкилотни муайян ҳолатларда кечиктирилган солиқ активи ёки мажбуриятини тан олишдан озод қилади. Аммо ушбу истиснога қарамасдан, МҲХСга ўтиш санасида биринчи марта қабул қилувчи кечиктирилган солиқ активини - чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқдан фойдаланиш мумкин бўлган солиққа тортиладиган фойданинг мавжудлиги эҳтимоли бўлган даражада - ва барча чегириб ташланадиган ва солиққа тортиладиган қуйидагилар билан богълиқ вақтинчалик фарқлар учун кечиктирилган солиқ мажбуриятини тан олади:

(а) фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар ва лизинг мажбуриятлари; ва

(б) фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар ва тегишли актив таннархининг бир қисми сифатида тан олинган тегишли суммалар.".


4. Г иловадаги Г1-банднинг "б"-кичик банди ва Г4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

          

        




Буйруққа

17-ИЛОВА



3-сон "Бизнес бирлашувлари"

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 17-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) 16-сон МҲХС "Ижара"га мувофиқ харид қилинадиган бизнес оператив ижара ёки молиявий ижара сифатида ижарага берувчи ҳисобланадиган ижара шартномасини таснифлаш;";

"б" кичик банд ўз кучини йўқотган дэб топилсин.


2. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20 24-31А-бандлар мазкур МҲХС баҳолаш тамойили бўйича чекланган истисноларни назарда тутадиган моддаларни ўз ичига оладиган идентификацияланадиган активлар ва мажбуриятларнинг турларини белгилайди."


3. 21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21 Мазкур МҲХС тан олиш ва баҳолаш тамойилларига нисбатан чекланган истисноларни назарда тутади. 21А-31А бандлар истисноларни назарда тутадиган муайян моддаларни ва бундай истисноларнинг ҳарактерларини белгилайди. Бизнесни харид қилувчи бундай моддалар ҳисобини 21А-31А бандлардаги талабларга риоя қилган ҳолда юритиши лозим, бунда айрим моддалар:";


4. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23 Агар бундай мажбурият олдинги ҳодисалардан юзага келган мавжуд жавобгарлик ҳисобланса ҳамда унинг ҳаққоний қийматини ишонч билан баҳолаш мумкин бўлса, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашув натижасида қабул қилинган шартли мажбуриятни тан олиши лозим. Шунинг учун, 37-сон БҲХСнинг 14(б), 23, 27, 29 ва 30-бандларига зид бўлсада, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашуви натижасида қабул қилинган шартли мажбуриятни, гарчи жавобгарликни сўндириш учун ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурслар чиқиб кетишининг талаб этилиши эҳтимоли ёъқ бўлса ҳам, тан олиши лозим. Мазкур МҲХСнинг 56-банди шартли мажбуриятларни кейинги ҳисобга олиш бўйича кўрсатма беради.".


5. Қуйидаги мазмундаги 23А-банд билан тўлдирилсин:

"23А 37-сон БҲХС шартли активни олдинги ҳодисалардан юзага келиши мумкин бўлган ва унинг мавжудлиги фақатгина ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгуси ноаниқ ҳодисаларнинг бири ёки бир нечтаси содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги натижасида тасдиқланадиган эҳтимолли актив сифатида таърифлайди. Бизнесни харид қилувчи харид қилинган санасида шартли активни тан олмаслиги лозим.".


6. 31-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Суғурта шартномалари".


7. 31А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31А Сотиб олувчи бизнес бирлашуви доирасида сотиб олинган 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари" стандарти қўлланиш доирасига кирадиган шартномалар гуруҳини ва 17-сон МҲХСда таърифланган Суғурта шартномаларини тузиш билан богълиқ пул оқимлари бўйича ҳар қандай активларни, 17-сон МҲХСнинг 39 ва Б93-Б95Э бандларига мувофиқ сотиб олиш санасида мажбурият ёки актив сифатида баҳолаши лозим.".


8. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35 Манфаатли харид масалан, сотувчи мажбур бўлганидан ҳаракат қиладиган мажбурий сотув ҳисобланадиган бизнес бирлашувида юзага келиши мумкин. Лекин, 22-31А-бандларда кельтирилган муайян моддалар учун тан олиш ва баҳолашдан истиснолар ҳам манфаатли харид бўйича фойдани тан олишга олиб келиши (ёки тан олинган фойда суммасини ўзгартириши) мумкин.".


9. 64М-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"64М 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 17, 20, 21, 35 ва Б63-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 31-банддан кейин сарлавҳа ва 31А-банд қўшилди. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар, бўйича 31А-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот 17-сон МҲХСни илк бор қўллаш санасидан кейин амалга оширилган бизнес бирлашувларига нисбатан 17-бандга киритилган ўзгартиришларни қўллаши лозим. Ташкилот бошқа ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".


10. Б илованинг Б63-банди "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

        

        




Буйруққа

18-ИЛОВА



5-сон "Сотиш учун мўлжалланган узоқ

муддатли активлар ва тугатилган фаолият"

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига

киритилган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(е) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"ни қўллаш доирасидаги Суғурта шартномалари.".


2. 45Л-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44Л 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

       

        




Буйруққа

19-ИЛОВА



7-сон "Молиявий инструментлар: маълумотларни

ёритиб бериш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартига киритилган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(г) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"да тавсифланган Суғурта шартномалари ёки 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномалари. Бироқ, ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

(и) агар 9-сон МҲХС ташкилотдан уларни алоҳида ҳисобга олишни талаб қилса, 17-сон МҲХС доирасидаги шартномаларга бириктирилган деривативларга нисбатан.

(ии) агар 17-сон МҲХС бундай ажратишни талаб қилса ва ажратилган инвестиция компоненти дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўлмаса, 17-сон МҲХС доирасида шартномалардан ажратилган инвестиция компонентларига нисбатан.

(иии) агар эмитент шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 9-сон МҲХСни қўлласа, эмитентнинг молиявий кафолат шартномалари таърифига жавоб берадиган Суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар эмитент 17-сон МҲХСнинг 7(д) бандига мувофиқ шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 17-сон МҲХСни қўллашни танласа, мазкур шартномаларга нисбатан 17-сон МҲХС қўлланилади.

(ив) агар ташкилот ушбу ҳуқуқлар ва мажбуриятларга нисбатан 17-сон МҲХСнинг 7(ж) банди ва 9-сон МҲХСнинг 2.1(д)(ив) бандига мувофиқ 9-сон МҲХСни қўлласа, кредит карта шартномалари ёки кредит ёки тўлов келишувларини таъминловчи шунга ўхшаш шартномалар бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ташкилотнинг Суғурта шартномаси таърифига жавоб берадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан.

(в) агар ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8А бандига мувофиқ, бундай шартномаларга 17-сон МҲХС ўрнига 9-сон МҲХСни қўллашни танласа, ташкилотнинг Суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари Суғурта ҳодисалари учун тўланадиган компенсация миқдори шартнома асосида полис эгасининг юзага келган мажбуриятини қоплаш учун талаб этиладиган сумма билан чекланган бўлса.".


2. 8-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар, қуйидаги турлари бўйича алоҳида кўрсатилиши лозим: (и) дастлабки тан олишда ва кейинги ҳисоби 9-сон МҲХСнинг 6.7.1-бандига мувофиқ белгиланган молиявий активлар; (ии) 9-сон МҲХСнинг 3.3.5-бандидаги танловга мувофиқ белгиланган молиявий активлар; (иии) 32-сон БҲХСнинг 33А бандида кўрсатилган танловга мувофиқ белгиланган молиявий активлар ва (ив) 9-сон МҲХСга мувофиқ мажбурий равишда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар.".


3. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш"нинг (2007 йил таҳрири) 117-бандига мувофиқ, ташкилот ҳисоб сиёсати бўйича муҳим маълумотларни ошкор қилади. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиладиган молиявий инструментлар учун баҳолаш асоси (ёки асослари) тўғрисидаги маълумотлар ҳисоб сиёсатининг муҳим маълумотлари бўлиши мумкин.".


4. 29-банднинг "в" кичик банди ва 30-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 44ГГ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44ГГ 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 3, 8 ва 29-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 30-бандни чиқариб ташланган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар бўйича 3-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".


6. 44ЗЗ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44ЗЗ 1-сон БҲХС "Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш" ва 2-сон МҲХС амалиёти "Муҳимлик хулосаларини чиқариш"га ўзгартиришлар киритган, 2021 йил февраль ойида эълон қилинган "Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш" бўйича 21 ва Б5-бандларга ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.".


7. Б илованинг Б5-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Б5 21-банд молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиладиган молиявий инструментлар учун баҳолаш асоси (ёки асослари) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши кутилаётган ҳисоб сиёсатининг муҳим маълумотларини ошкор қилишни талаб қилади. Молиявий инструментлар бўйича бундай ёритиб бериладиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:";

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1-сон БҲҲСнинг (2007 йил таҳрири) 122-банди ташкилотдан, муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари ёки бошқа изоҳлар билан бир қаторда хулосаларни ёритиб беришни талаб этади, бундан раҳбарият томонида ташкилотнинг ҳисоб сиёсатини қўллаш жараёнида фойдаланилган ва молиявий ҳисоботда тан олинган суммага энг аҳамиятли таъсир кўрсатган тахминлар мустасно.".

         

      




Буйруққа

20-ИЛОВА



9-сон "Молиявий инструментлар" Молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2.1-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(д) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"да таърифланган Суғурта шартномаси ёки 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўйича юзага келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар. Бироқ, ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

(и) 17-сон МҲХС доирасидаги шартномаларга бириктирилган, аммо ўзи мустақил ҳолда 17-сон МҲХС қўлланиш доирасига кирмайдиган деривативларга нисбатан.

(ии) агар 17-сон МҲХС бундай ажратишни талаб қилса ва ажратилган инвестиция компоненти 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўлмаса, 17-сон МҲХС доирасида шартномалардан ажратилган инвестиция компонентларига нисбатан.

(иии) эмитентнинг молиявий кафолат шартномалари таърифига жавоб берадиган Суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар молиявий кафолат шартномасини чиқарган тараф, илгари ошкора тарзда, ушбу шартномаларни Суғурта шартномаси сифатида қарашини ва уларни ҳисобини Суғурта шартномаларида қўлланадиган шартларда юритганда, ушбу тараф ўз ҳоҳишига кўра, ушбу молиявий кафолат шартномаларига нисбатан мазкур стандартни ёки 17-сон МҲХСни (Б2.5-Б2.6-бандларни қаранг) қўллашни танлаши мумкин. Эмитент бундай танловни шартномалар бўйича амалга оширисҳи мумкин, лекин ҳар бир шартнома бўйича танлов кейинчалик ўзгартирилмайди.

(ив) Суғурта шартномаси таърифига жавоб берадиган, лекин 17-сон МҲХСнинг 7(ж) бандига мувофиқ 17-сон МҲХСнинг қўлланиш доирасига кирмайдиган кредит карта шартномалари ёки кредит ёки тўлов келишувларини таъминловчи шунга ўхшаш шартномалар бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар Суғурта қопламаси бундай молиявий инструментнинг шартнома шартлари бўлса, ташкилот ушбу компонентни ажратиши ва унга 17-сон МҲХСни қўллаши лозим (17-сон МҲХС нинг 7(ж) бандига қаранг).

(в) агар ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8А бандига мувофиқ, бундай шартномаларга 17-сон МҲХС ўрнига 9-сон МҲХСни қўллашни танласа, ташкилотнинг Суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари Суғурта ҳодисалари учун тўланадиган компенсация миқдори шартнома асосида полис эгасининг юзага келган мажбуриятини қоплаш учун талаб этиладиган сумма билан чекланган бўлса.".


2. 3.3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.3.5 Айрим ташкилотлар инвесторларга жамгъармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамгъармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради ва мазкур инвесторларга тўланиши лозим бўлган суммалар бўйича молиявий мажбуриятларни тан олади. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўгъридан-тўгъри иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган Суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради ҳамда ушбу шартномалар бўйича асосий активларни ўз тасарруфида тутади. Айрим бундай жамгъармалар ёки асосий активлар таркибига корхонанинг молиявий мажбурияти (масалан, чиқарилган корпоратив облигация) киритилган бўлиши мумкин. Ушбу стандартда молиявий мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришга оид бошқа талабларга қарамасдан, ташкилот фақат ва фақат ўз молиявий мажбуриятини айнан шу мақсадлар учун қайта сотиб олган тақдирда, бундай жамгъарма таркибига киритилган ёки асосий актив ҳисобланган ўз молиявий мажбуриятини ҳисобдан чиқармаслик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг ўрнига, ташкилот ушбу молиявий инструментни молиявий мажбурият сифатида ҳисобга олишни давом эттиришни ва қайта сотиб олинган молиявий инструментни худди молиявий актив сифатида ҳисобга олишни танлаши ва ушбу стандартга мувофиқ уни фойда ёки зарар орқали ҳақққоний қиймат бўйича баҳолашни танлаши мумкин. Мазкур танлов қайтариб бўлмайдиган ҳисобланади ва ҳар бир алоҳида инструмент бўйича алоҳида тартибда амалга оширилади. Ушбу танлов мақсадлари учун Суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"га қаранг).".


3. 6.6.3-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Тақдим этиш".


4. 7.1.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.1.6 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 2.1, Б2.1, Б2.4, Б2.5 ва Б4.1.30-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 3.3.5-банд қўшилган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар бўйича 2.1-бандга қўшимча ўзгартиришлар киритилди ва 7.2.36-7.2.42-бандлар қўшилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".


5. 39АЁ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.1.9 2020 йил май ойида эълон қилинган "2018-2020 йилларда МҲХСларни такомиллаштиришлар" бўйича 7.2.35 ва Б3.3.6А бандлар киритилган ва Б3.3.6-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилотлар мазкур ўзгартиришларни 2022 йил 1-январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.".


6. 7.2.36-банддан олдин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"2020 йил июнь ойида таҳрир қилинган 17-сон МҲХС бўйича ўтиш қоидалари".


7. 7.2.36-7.2.42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.2.36 Ташкилот 17-сон МҲХСга 2020 йил июнь ойида киритилган ўзгартишлар билан богълиқ равишда 9-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришларни 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим, агар 7.2.37-7.2.42-бандларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

7.2.37 Ташкилот 17-сон МҲХСга 2020 йил июнь ойида киритилган ўзгартишларни биринчи марта ушбу Стандартни биринчи марта қўллаётган вақтда қўлласа, у ҳолда 7.2.38-7.2.42-бандларнинг ўрнига 7.2.1-7.2.28-бандларни қўллаши лозим.

7.2.38 Ташкилот 17-сон МҲХСга 2020 йил июнь ойида киритилган ўзгартишларни ушбу Стандартни биринчи марта қўллаганидан кейин қўлласа, у ҳолда 7.2.39-7.2.42-бандларни қўллаши лозим. Шунингдэк, ташкилот ушбу ўзгартиришларни қўллаши учун зарур бўлган ушбу стандартнинг бошқа ўтиш талабларини ҳам қўллаши лозим. Ушбу мақсадда дастлабки қўллаш санасидаги ҳаволалар ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллаган ҳисобот даври бошига (ушбу ўзгартиришларнинг дастлабки қўллаш санасига) нисбатан талқин қилиниши лозим.

7.2.39 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятни белгилашда, ташкилот:

(а) агар молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш учун аввал амалга оширилган танлов 4.2.2(а)-бандида назарда тутилган шартга мувофиқ амалга оширилган бўлса, бироқ мазкур ўзгартишларни қўллаш натижасида ушбу шарт эндиликда бажарилмайдиган бўлиб қолган бўлса, ташкилот олдинги танловни бекор қилиши лозим; ва

(б) агар молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш бўйича танлов аввал 4.2.2(а)-банддаги шарт бажарилмаганлиги туфайли амалга оширилиши мумкин бўлмаган бўлса, бироқ мазкур ўзгартишларни қўллаш натижасида ушбу шарт эндиликда бажариладиган бўлиб қолган бўлса, ташкилот бундай танловни амалга ошириши мумкин.

Бундай танлов ва уни бекор қилиш мазкур ўзгартишларнинг дастлабки қўллаш санасидаги ҳолат ва вазиятлар асосида амалга оширилиши лозим. Бундай таснифлаш ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.

7.2.40 Ташкилот ушбу ўзгартиришларни қўллаш натижасини акс эттириш учун олдинги ҳисобот даврларини қайта акс эттириши талаб этилмайди. Ташкилот олдинги ҳисобот даврларини фақатгина қайта ҳисоблаб чиқиши мумкин, агар бу ҳаракатни орқага қайтиб хулоса қўлламасдан амалга ошириш имкони бўлса. Агар ташкилот олдинги ҳисобот даврларини қайта ҳисоблаб чиқса, қайта ҳисоблаб чиқилган молиявий ҳисоботлар ушбу Стандартнинг тегишли молиявий инструментларга тааллуқли барча талабларини тўлиқ акс эттириши лозим. Агар ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттирмаса, у ҳолда ушбу ўзгартишларнинг дастлабки қўллаш санаси киритилган йиллик ҳисобот даври бошидаги баланс қиймати ўртасидаги фарқни, шу ҳисобот даврининг бошлангъич тақсимланмаган фойдасига (ёки тегишли ҳолда капиталнинг бошқа таркибий қисмига) тўгъридан-тўгъри тан олиши лозим.

7.2.41 Ушбу ўзгартиришларни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган ҳисобот даврида ташкилот 8-сон БҲХСнинг 28(е) бандида талаб қилинадиган миқдорий маълумотларни тақдим этиши мажбурий эмас.

7.2.42 Ушбу ўзгартишларнинг дастлабки қўлланилиш санаси киритилган ҳисобот даврида корхона мазкур ўзгартишлар таъсирига учраган ҳар бир молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар тоифаси бўйича, ушбу ўзгартишларнинг дастлабки қўллаш санаси ҳолатига кўра, қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) олдинги таснифлаш, шу жумладан, олдинги баҳолаш тоифаси ва ушбу ўзгартиришларни қўллашдан олдинги баланс қийматини;

(б) ушбу ўзгартишлар қўлланилгандан кейин аниқланган янги баҳолаш тоифасини ва баланс қийматини;

(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш сифатида олдин белгилаб қўйилган, бироқ эндиликда бундай тарзда белгиланмайдиган ҳар қандай молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматини; ва

(г) молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш сифатида белгилаш ёки бундай белгиланишдан чиқариш учун сабабларни.".

7. "Ў"Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза" бўйича ўтиш қоидалари" сарлавҳаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза" бўйича ўтиш қоидалари";


8. Б иловада:


1) Б2.1 ва Б2.4-бандлардаги "4-сон" деган сўзлар "17-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) Б2.5-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) Молиявий кафолат шартномаси 17-сон МҲХСнинг (17-сон МҲХСнинг 7(д) бандига қаранг) Суғурта шартномаси таърифига мос тушсада, агар ўтказиладиган риск аҳамиятли бўлса, кафолат берувчи мазкур стандартни қўллаши лозим. Шунга қарамай, агар кафолат берувчи илгари очиқ тарзда бундай шартномаларни Суғурта шартномалари деса ва Суғурта шартномалари учун ҳисобни қўлласа, унда кафолат берувчи бундай кафолат шартномалари учун мазкур стандартни ёки 17-сон МҲХСни қўллаши мумкин. Агар мазкур стандарт қўлланса, 5.1.1-банд кафолат чиқарувчидан молиявий кафолат шартномасини дастлаб ҳаққоний қийматда тан олишни талаб этади. Агар молиявий кафолат шартномаси богълиқ бўлмаган томонга алоҳида алоқадор бўлмаган томонлар ўртасидаги битим доирасида чиқарилган бўлса, агар буни аксини исботловчи далиллар бўлмаганда, ҳаққоний қиймати унинг мукофотига тенг бўлади. Шунга кўра, агар молиявий кафолат шартномаси дастлаб фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда белгиланмаса ёки 3.2.15-3.2.23 ва Б3.2.12-Б3.2.17-бандлар қўлланмаса (молиявий активнинг ўтказилиши уни тан олишдан тўхтатишга жавоб бермаса ёки давом этувчи иштирок мезони қўлланса) кафолат берувчи қуйидагиларнинг каттаси билан баҳолайди:";

"б" кичик банддаги "4-сон" деган сўзлар "17-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) Б4.1.30-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) Ташкилот 17-сон МҲХС доирасидаги (баҳолашда жорий маълумотдан фойдаланилади) шартномалар ва у билан богъланган ва босҳқа ҳолатларда бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда ёки амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий активларга эга.".

       





Буйруққа

21-ИЛОВА



15-сон "Харидорлар билан шартномалар

бўйича тушум" Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартига киритилган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(б) 17-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"ни қўллаш доирасидаги шартномалар. Бироқ, ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8-бандига мувофиқ асосий мақсади белгиланган тўлов эвазига хизмат кўрсатишдан иборат бўлган Суғурта шартномаларига нисбатан ушбу Стандартни қўллашни танлаши мумкин;".


2. V илованинг В1В-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"В1В 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.".

         

       




Буйруққа

22-ИЛОВА



16-сон "Ижара" Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартига киритилган қўшимчалар


1. 87-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

"Тақдим этиш".


2. Қуйидаги мазмундаги 102А-банд билан тўлдирилсин:

"102А [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда кельтирилмаган.]".


3. Қуйидаги мазмундаги В1Г-банд билан тўлдирилсин:

"В1Г [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда кельтирилмаган.]".


4. Қуйидаги мазмундаги В20Д-банд билан тўлдирилсин:

"В20Д [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда кельтирилмаган.]".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 7 март