Соғлиқни сақлаш вазирининг 02.03.2026 й. 5-сон "Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.03.2026 й. 3258-5-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.03.2026 й.
N 3258-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
02.03.2026 й.
N 5
БУЙРУҒИ
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун
мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам
учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва
уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар
рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 8 июндаги 122-сон буйруғи (рўйхат рақами 3258, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3258/1057-сон) билан тасдиқланган Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхати иловага мувофиқ мазмундаги 176 - 180-позициялар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.А. Худаяров
ИЛОВА
"
176. |
Дефлазакорт |
Дюшенн ёки Беккернинг прогрессирловчи мушак дистрофияси |
1. Дюшеннинг прогрессирловчи мушак дистрофияси (асосий ном) 2. Псевдогипертрофик мушак дистрофияси 3. Дистрофинопатия 4. Х-боғлиқ мушак дистрофияси 5. Оғир ирсий мушак дистрофияси 6. Енгил ирсий мушак дистрофияси |
G71.0 |
177. |
Глицеролфенилбутират |
Глицеролфенилбутират |
1. Аргининемия (асосий ном) 2. Аргининосуксинаацидурия 3. Ситруллинемия 4. Гипераммонемия 5. Орнитинемия (тип I, II) 6. Гипераммониемия - гиперорнитинемия - гомоцитруллинемия 7. Дефицит орнитин - транскарбамилази |
E72.2 ва E72.4 |
178. |
Микофенолат кислота |
Инсон аъзолари кўчириб ўтказилгандан кейинги ҳолат |
Буйрак ва жигар трансплантация жарроҳлик амалиётини ўтказган беморлар |
Z94, Z94.0 ва Z94.4 |
179. |
VIII қоннинг ивиш фактори |
Гемофилия А |
Гемофилия А |
D66 |
180. |
IX қоннинг ивиш фактори |
Гемофилия B |
Гемофилия B |
D67 |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 12 март

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter