Фавқулодда вазиятлар вазирининг 02.03.2026 й. 46-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.03.2026 й. 3097-11-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.03.2026 й.
N 3097-11
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ
02.03.2026 й.
N 46
БУЙРУҒИ
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини
ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сон "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сон "Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Икрамов
ИЛОВА
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини
ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари" деган сўзлар "фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 54-1-банддаги "Лойиҳа-смета ҳужжатларини" деган сўзлар "Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 60-банднинг олтинчи хатбошисидаги "қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан" деган сўзлар "қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 62-банддаги "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 64-бандда:
биринчи хатбошидаги "Қурилиш ишлари тугалланган объектларни" деган сўзлар "Қурилиши тугалланган объектларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Қурилиш ишлари тугалланган объектнинг" деган сўзлар "Қурилиши тугалланган объектнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 65-банддаги "қурилиш ишлари тугалланган объектни" деган сўзлар "қурилиши тугалланган объектни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 66-банддаги "ШНҚ 3.01.04 "Қурилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш" деган сўзлар "ШНҚ 3.01.04 "Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 70-бандда:
биринчи хатбошидаги "Қурилиш ишлари тугалланган объектни ДЁН органи вакили уч иш куни" деган сўзлар "Қурилиши тугалланган объектни ДЁН органи вакили ўн иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "аниқ асосларини" деган сўзлар "уларни кўриб чиқишни рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"72. Қурилиши тугалланганидан сўнг, давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ қурилиши тугалланган объектлар, шунингдек давлат аҳамиятига эга объектларда фойдаланишга қабул қилиш комиссияси далолатномаларида ДЁН инспекторининг имзосисиз ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилган объектларда ҚР-кодли хулосасисиз фаолият кўрсатилаётганлиги аниқланганда, бу тўғрисида зудлик билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, архитектура ва қурилиш органлари ҳамда ҳудудий назорат инспекцияси хабардор қилинади.".
10. 131-банддаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги" деган сўзлар "маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 19 март

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter