Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 10.03.2026 й. 339-сон "Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.03.2026 й. 3299-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.03.2026 й.

N 3299-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.03.2026 й.

N 339


БУЙРУҒИ



Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш

мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни

жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-364-сон "Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 3299, 2021 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3299/0438-сон) билан тасдиқланган Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш

мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни

жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банддагиқтсодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси" деган сўзлар "Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли маҳаллий бюджетлар қўшимча маблағларидан фойдаланилишига доир қарорларни (фармойишларни) улар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига ҳамда "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштиради.".


3. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумотни доимий равишда;

тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда;";

учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 19 март