Иқтисодиёт ва молия вазирининг 10.03.2026 й. 341-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"ни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.03.2026 й. 3797-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.03.2026 й.
N 3797
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
10.03.2026 й.
N 341
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси
бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС)
"Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар
ва хатолар"ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 161-моддасига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 12 декабрдаги 91-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2853, 2016 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 610-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д.А. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 1 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter