Спорт вазирининг 31.03.2026 й. 16-мҳ-сон "Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.04.2026 й. 3051-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.04.2026 й.
N 3051-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СПОРТ ВАЗИРИНИНГ
31.03.2026 й.
N 16-мҳ
БУЙРУҒИ
"Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар,
уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ,
шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сон "Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 20 июлдаги 11-мҳ-сон "Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3051, 2018 йил 10 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 10/18/3051/1693-сон);
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсат и ва спорт вазирининг 2023 йил 1 ноябрдаги 16-мҳ-сон "Спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3051-1, 2023 йил 22 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 10/23/3051-1/0871-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.И. Икрамов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 6 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter