Марказий банк Бошқарувининг 27.03.2026 й. 6/9-сон "Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.04.2026 й. 3697-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.04.2026 й.
N 3697-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
27.03.2026 й.
N 6/9
ҚАРОРИ
Банклар капиталининг монандлигига
қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 670-сон "Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сон қарори (рўйхат рақами 3697, 2025 йил 28 октябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., N 10/25/3697/0992) билан тасдиқланган Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Т.А. Ишметов
ИЛОВА
Банклар капиталининг монандлигига
қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 110-банддаги "Консервация" деган сўз "Консервацион" деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 2-илованинг 20-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
Т/р |
Тавсифи
|
Таваккалчилик даражаси |
20. |
Йирик корхоналар билан боғлиқ хатарларни бошқариш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан молиявий ҳолатига кўра қуйидагича тоифаланган йирик қарздорларга нисбатан талаблар, шу жумладан кредит, унинг фойдаланилмаган қисми, лизинг, банк кафолати, факторинг ва аккредитивлар: "паст хатарли"; "ўрта хатарли"; "юқори хатарли".
|
100% 125% 150% |
".
3. 6-илованинг номидаги "эга бўлмаган қопланган" деган сўзлар "эга бўлган таъминланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter