Марказий банк Бошқарувининг 25.03.2026 й. 5/11-сон "Тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.04.2026 й. 3817-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.04.2026 й.
N 3817
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
25.03.2026 й.
N 5/11
ҚАРОРИ
Тўловларни амалга оширишда ягона QR-код
орқали тўлов хизматларини кўрсатиш
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон "Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон "Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Т.А. Ишметов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter