Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 26.03.2026 й. 16-қ/қ-сон, Спорт вазирлигининг 05.03.2026 й. 06-қ-қ-сон, Маданият вазирлигининг 06.03.2026 й. 01-20-07-сон, Ўзбекистон бадиий академиясининг 10.03.2026 й. Қ-Қ-03-03-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.03.2026 й. 01-20-07-сон "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.04.2026 й. 2413-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.04.2026 й.
N 2413-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 26.03.2026 й. N 16-қ/қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.03.2026 й. N 06-қ-қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.03.2026 й. N 01-20-07 |
ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИНИНГ 10.03.2026 й. N Қ-Қ-03-03 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.03.2026 й. N 01-20-07 |
|
ҚАРОРИ
"Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига
академик таътил бериш тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон "Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2024 йил 5 июндаги 320-сон "Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2012 йил 27 декабрдаги 68/ҚҚ, 20, 21/ҚҚ, 05/ҚҚ-сон "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2413, 2013 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 39-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
К.А. Шарипов |
Вазир
|
А.И. Икрамов |
Вазир
|
О.А. Назарбеков |
Раис
|
А.В. Нуридинов |
Вазир |
А.А. Худаяров |
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига
академик таътил бериш тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган
ўзгартиришлар
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".
2. Низомда:
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом";
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) ўқувчиларига (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) академик таътил бериш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом хорижий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларига (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар) татбиқ этилмайди.";
3) 3 ва 8-бандлардаги "таълим муассасаси" деган сўзлар "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 5-банддаги "Таълим муассасалари" деган сўзлар "Таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 6-банддаги "Таълим муассасаси" деган сўзлар "Таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Комиссия хулосаси академик лицейларда - тегишли олий таълим ташкилотига, техникумларда эса - ҳудудий касбий таълим бошқармасига юборилади. Расмий жавоб хати олингандан сўнг, таълим ташкилоти директори томонидан ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш саналари, шунингдек унинг ҳуқуқий асоси кўрсатилиши шарт.";
7) 9-банддаги "таълим муассасасининг" деган сўзлар "таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 10-банддаги "таълим муассасаси" ва "таълим муассасасига" деган сўзлар тегишли равишда "таълим ташкилоти" ва "таълим ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 11-банддаги "таълим муассасасига" ва "таълим муассасаси" деган сўзлар тегишли равишда "таълим ташкилотига" ва "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
илова белгисидаги "касб-ҳунар таълими муассасалари" деган сўзлар "касбий таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги "Таълим муассасалари" деган сўзлар "Таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter