Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 03.04.2026 й. 10-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2026 й. 1915-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2026 й.

N 1915-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

03.04.2026 й.

N 10


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида

амалга ошириладиган операциялар ва битимларини

ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни

сақлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 11 февралдаги 2009-12-сон буйруғи (рўйхат рақами 1915, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                         Д.Р. Ли






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида

амалга ошириладиган операциялар ва битимларини

ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни

сақлаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб юритилади) қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди.".


2. Иловада:


01-04-позициядан ", муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома, эскиз билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


01-17-позициядаги "малака гувоҳномаси" деган сўзлар "малака сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бўлимнинг номидаги "Депозитарийнинг профессионал фаолиятига" деган сўзлар "Депозитар операцияларни амалга ошириш фаолиятига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 16 апрель