Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02.04.2026 й. 18-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 18.03.2026 й. 29-мҳ-сон, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 16.03.2026 й. 29-мҳ-сон "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.04.2026 й. 2779-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.04.2026 й.
N 2779-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.04.2026 й. N 18-қ/қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ 18.03.2026 й. N 29-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.03.2026 й. N 29-мҳ |
|
ҚАРОРИ
"Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган,
тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва
профессионал таълим муассасалари битирувчиларини
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш
ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон "Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
К.А. Шарипов |
Вазир
|
Б.Э. Захидов |
Вазир |
Э.Г. Каримова |
ИЛОВА
"Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган,
тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва
профессионал таълим муассасалари битирувчиларини
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш
ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар "касбий таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
1) номидаги "профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар "касбий таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддимадаги "профессионал таълим муассасалари" ва "таълим муассасаси" деган сўзлар тегишли равишда "касбий таълим ташкилотлари" ҳамда "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 2-банддаги "таълим муассасасида" деган сўзлар "таълим ташкилотида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3-банддаги "таълим муассасасини" деган сўзлар "таълим ташкилотини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги "таълим муассасасини" ва "таълим муассасаси" деган сўзлар тегишли равишда "таълим ташкилотини" ҳамда "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "таълим муассасаси" деган сўзлар "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 6-банддаги "Таълим муассасаси" ва "таълим муассасаси" деган сўзлар тегишли равишда "Таълим ташкилоти" ҳамда "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари бошлиқлари - комиссия аъзоси;";
олтинчи хатбошидаги "таълим муассасаси" деган сўзлар "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "таълим муассасаси" деган сўзлар "таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш натижасида қуйидаги омиллар ёки улардан бири аниқланган тақдирда, битирувчи нафақа олишга муҳтож деб топилади:
а) битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатларда (отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганда);
б) битирувчи турар жой билан таъминланмаганда;
в) битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи оғир бўлганда (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги мавжуд бўлганда).";
10) 18-банддаги "Таълим муассасаси" деган сўзлар "Таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 20-банддаги "таълим муассасасида" деган сўзлар "таълим ташкилотида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 22-банддаги "Таълим муассасаси" деган сўзлар "Таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter