Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.04.2026 й. 3816-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 18.03.2026 й. 1-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 15 апрелда 3816-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси
ҳузуридаги Таълим сифатини
таъминлаш миллий агентлиги
директорининг
2026 йил 18 мартдаги
ИЛОВА
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг
миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим
ташкилотларини рағбатлантириш
тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ҳамда касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ҳисобот йили - ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги натижаларини шакллантиришда инобат олинадиган календарь йили;
индикатор - ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари фаолиятининг муайян мезони бўйича сифат ва миқдор кўрсаткичини ифодаловчи ҳамда рақамли қийматга эга бўлган ўлчов бирлиги;
кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти - муайян индикатор бўйича баллни ҳисоблаб чиқаришда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига нисбатан аҳамиятини белгиловчи рақамли кўрсаткич;
миллий рейтинг - ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида белгиланган мезонлар ва индикаторлар асосида баҳолаш натижасида уларнинг рейтингда эгаллаган ўрнини аниқлаш тизими;
махсус платформа - миллий рейтингни юритиш учун мўлжалланган, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва натижаларни автоматик ҳисоблаш имконини берувчи Агентликнинг дастурий таъминоти.
2. Битирувчиларга эга бўлган давлат таълим ташкилотлари миллий рейтинг объекти ҳисобланади, бундан ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари мустасно.
3. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтинглари алоҳида юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октабрдаги ПФ-158-сон "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октабрдаги ПҚ-316-сон "Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан ташкил этилган илғор касбий маҳорат техникумлари учун Агентлик томонидан мазкур Низомга мувофиқ алоҳида рейтинг юритилади.
4. Қуйидагилар ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
таълим ташкилотлари ўртасида соғлом, шаффоф ва натижага йўналтирилган рақобат муҳитини шакллантириш ва касбий таълим ташкилотларининг узлуксиз ривожланишини рағбатлантириш;
ўқувчилар ва педагог кадрларнинг касбий ҳамда академик мобиллигини кенгайтириш, шу жумладан хорижий стажировка, малака ошириш ва бошқа таълимга оид дастурлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш;
таълим ташкилотларининг республика ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш;
меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб, малакали, рақобатбардош ва замонавий касбий компетенсияларга эга кадрларни тайёрлаш жараёнида иш берувчилар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни кучайтириш;
таълим хизматлари сифати ва меҳнат бозори талаблари уйғунлигини таъминлашда кадрлар тайёрлаш сифатини илғор миллий ва халқаро тажрибалар асосида оширишга кўмаклашиш;
таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини аниқ, ўлчаш имкони мавжуд бўлган ва солиштирма индикаторлар (мезонлар) асосида баҳолаш, миллий рейтинг натижалари бўйича холис, очиқ ва ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка тақдим этиш;
таълим тизимида маълумотларга асосланган бошқарувни ривожлантириш, миллий рейтинг натижаларидан таълим сиёсатини такомиллаштириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва стратегик қарорлар қабул қилишда фойдаланиш.
5. Миллий рейтингни юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш ушбу Низомнинг 1-иловасида кельтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-БОБ. МИЛЛИЙ РЕЙТИНГ МАЪЛУМОТЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
6. Миллий рейтинг маълумотлари ҳисобот йили охирги иш куни ҳолати бўйича ушбу йилнинг якуний натижаларига асосан шакллантирилади.
Бунда ҳисобот йилидаги "битирувчиларнинг бандлик ҳолати" индикатори бўйича кўрсаткичларнинг, истисно тариқасида, ўқув йили якунланганидан кейинги ўн икки ой якуни бўйича ҳолати ҳисобга олинади.
7. Миллий рейтинг маълумотлари махсус платформада қуйидаги манбалардан шакллантирилади:
вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар;
таълим ташкилотлари томонидан махсус платформага киритиладиган ҳужжатлар;
Агентлик томонидан ўтказиладиган умуммиллий сўровнома натижалари.
8. Агентлик томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар махсус платформага уларнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда олинади, бундан "битирувчиларнинг бандлик ҳолати" индикатори бўйича маълумотлар мустасно.
Ҳисобот йилидаги "битирувчиларнинг бандлик ҳолати" индикатори бўйича маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлга қадар олинади.
Махсус платформага ахборот тизимларини интеграция қилиш имкони бўлмаган ҳолларда маълумотлар вазирлик ва идоралардан сўров асосида олиниб, Агентлик томонидан махсус платформага киритилади.
Махсус платформада вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар акс эттирилганда ушбу маълумотларнинг манбаси ҳамда уларни тақдим этган вазирлик ёки идоранинг номи таълим ташкилотига кўрсатилиши лозим.
9. Таълим ташкилоти томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар қуйидаги ҳужжатлар махсус платформага киритилади:
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ ўқувчиларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлари;
педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг (бундан буён матнда педагоглар деб юритилади) хорижда офлайн шаклда малака оширганлиги ҳамда стажировка ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатлари;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (товарлар, иш ва хизматлар) сотишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар миқдорини тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар (касбий таълим ташкилотлари).
Бунда, давлат органи ва ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича тушган маблағларнинг миқдорини тасдиқловчи ҳисоб-фактураларни юклаш талаб этилмайди ҳамда мазкур ҳисоб-фактуралар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ автоматик тарзда олинади.
10. Таълим ташкилоти томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда тақдим этилиши учун таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Mазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда махсус платформага киритилмаган маълумотлар миллий рейтингни шакллантиришда инобатга олинмайди.
11. Умуммиллий сўровнома ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси, педагоглар учун яратилган шароитлар, иш берувчилар ўртасида битирувчиларнинг нуфузи ҳамда моддий-техник база билан таъминланганлик даражаси йўналишларида ўтказилади.
12. Умуммиллий сўровнома ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан 30 майига қадар ўтказилади ҳамда ушбу сўровномада қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
таълим шакли ва даражаларидан қатъий назар таълим ташкилотида таҳсил олаётган ўқувчилар;
таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган педагоглар;
ҳисобот йилида ўқишни якунлаган таълим ташкилотининг битирувчиларини ишга қабул қилган иш берувчилар.
13. Умуммиллий сўровнома бўйича таълим ташкилотининг натижалари ушбу ташкилотда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг жами сонининг ҳамда асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи педагогларнинг жами сонининг камида тегишли равишда 20 фоизи умуммиллий сўровномада иштирок этган тақдирда ҳисобга олинади.
20 фоиздан паст иштирок кузатилган тақдирда таълим ташкилотига умуммиллий сўровнома асосида аниқланадиган тегишли индикаторлар бўйича балл берилмайди.
14. Агентлик ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 сентябрига қадар махсус платформадаги маълумотларни таҳлил қилади ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини масофавий мониторинг, солиштириш ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш орқали верификациядан ўтказади.
3-БОБ. МИЛЛИЙ РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
15. Миллий рейтинг натижалари ушбу Низомнинг 2-иловасида кельтирилган Ўрта махсус таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ҳамда мазкур Низомнинг 3-иловасида кельтирилган Касбий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига мувофиқ кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
16. Миллий рэйтинг индикаторлари бўйича балларни ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида кельтирилган кўрсаткичларни шакллантириш формулалари асосида барча индикаторлар кесимида таълим ташкилотларининг кўрсаткичлари шакллантирилади;
2) ҳар бир индикатор бўйича энг юқори натижага эга бўлган таълим ташкилотига ушбу индикатор учун белгиланган энг юқори балл берилади;
3) бошқа таълим ташкилотларининг баллари ушбу индикатор бўйича энг юқори балл тўплаган таълим ташкилотининг кўрсаткичига нисбатан пропорционал нормаллаштириш асосида ҳисобланади ҳамда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Ib |
= |
Bm |
* |
Kt |
||||||
Km |
Бунда:
Ib - индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотига берилган балл;
Bm - индикатор бўйича ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган энг юқори балл;
Km - индикатор бўйича энг юқори кўрсаткичга эга таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
Kt - индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
4) ҳар бир индикатор бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси таълим ташкилотининг рейтингини белгилайди;
5) индикаторлар бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси тенг бўлган таълим ташкилотларининг миллий рейтингдаги ўринлари ўрта махсус таълим ташкилотлари учун "олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчилар улуши" ҳамда касбий таълим ташкилотлари учун "битирувчиларнинг бандлик ҳолати" индикатори бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Мазкур индикаторлар бўйича ҳам баллар тенг бўлган тақдирда уларга миллий рейтингда бир хил ўрин берилади.
17. Агентлик ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 сентябрига қадар миллий рейтинг натижаларини шакллантиради ҳамда мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ шикоятларни тақдим этиш имкониятини бериш мақсадида таълим ташкилотларига махсус платформа орқали юборади
18. Миллий рейтингнинг якуний натижалари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 октабрига қадар Агентликнинг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
4-БОБ. МИЛЛИЙ РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИ
ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
19. Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш учун Агентликда камида уч нафар аъзодан иборат таркибда Агентлик директорининг буйруғи асосида Апелляция комиссияси ташкил этилади.
20. Таълим ташкилоти миллий рейтинг натижаларидан норози бўлган тақдирда махсус платформа орқали келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Шикоят Апелляция комиссиясига махсус платформа орқали электрон шаклда берилади.
21. Шикоятда акс эттирилган масалалар билан боғлиқ бўлган индикаторлар таълим ташкилоти томонидан аниқ кўрсатилиши лозим.
22. Таълим ташкилоти шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда, Апелляция комиссияси таълим ташкилотини шикоят кўриб чиқилишидан уч кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида махсус платформа орқали хабардор қилади.
23. Апелляция комиссияси шикоятни мазкур шикоят келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
эътироз асоссиз деб топилганда миллий рейтинг натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
эътироз асосли деб топилганда миллий рейтинг натижаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
24. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
25. Апелляция комиссиясининг шикоят кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори ушбу қарор қабул қилинган куни махсус платформа орқали таълим ташкилотига юборилади.
5-БОБ. КАСБИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ
МИЛЛИЙ РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИ АСОСИДА
РАҒБАТЛАНТИРИШ
26. Mиллий рейтингда энг юқори ўринларни эгаллаган 50 та касбий таълим ташкилотининг ҳар бири Давлат буджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.
27. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (бундан буён матнда Касбий таълим агентлиги деб юритилади) билан биргаликда миллий рейтинг натижалари шакллантирилганидан сўнг рағбатлантириладиган касбий таълим ташкилотларегрининг рўйхатини миллий рейтингнинг якуний натижалари билан бирга эълон қилади.
28. Касбий таълим агентлиги рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни касбий таълим ташкилотларининг буджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварақларига миллий рейтингнинг якуний натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни муддатда ўтказади.
29. Рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағлар Касбий таълим агентлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
30. Рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни қуйидаги мақсадлар учун йўналтиришга рухсат берилади:
80 фоиз - моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан зарур жиҳозларни харид қилиш, лаборатория ва устахоналар барпо этиш учун;
20 фоиз - касбий таълим ташкилотининг педагогик кенгаши қарорига мувофиқ раҳбар ва ходимларни моддий рағбатлантириш, шу жумладан, уларга устама тўловларни тайинлаш, ходимларни малака ошириш ва тажриба алмашиш учун хорижга юбориш харажатлари учун.
31. Миллий рейтинг натижаларига биноан рағбатлантирилган касбий таълим ташкилотлари учун кейинги икки йил мобайнида миллий рейтингда иштирок этмайди.
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
Миллий рейтингни юритиш ва касбий таълим
ташкилотларини рағбатлантириш
СХЕМАСИ
Босқич
|
Масъуллар
|
Амалга ошириладиган ишлар |
Бажариш муддатлари
|
|||
1-босқич |
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги |
Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотларни олиш |
1 февралга қадар |
|||
2-босқич |
Таълим ташкилоти |
Mахсус платформага тэгишли ҳужжатларни киритиш |
1 февралга қадар |
|||
3-босқич |
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги |
Ўқувчилар, педагоглар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ўтказиш |
1 мартдан 30 майга қадар |
|||
4-босқич |
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги |
1. Махсус платформадаги маълумотларни таҳлил қилиш ва верификациядан ўтказиш 2. Mиллий рейтинг натижаларини шакллантириш ва таълим ташкилотларига юбориш |
1 сентабрга қадар 20 сентабрга қадар |
|||
5-босқич |
Таълим ташкилоти |
Mиллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш |
ўн кун |
|||
6-босқич |
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги |
Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш |
ўн кун |
|||
7-босқич |
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги |
Миллий рейтингнинг якуний натижаларини эълон қилиш |
10 октябрга қадар |
|||
8-босқич |
Касбий таълим агентлиги |
Рағбатлантириш маблағларини касбий таълим ташкилотига ўтказиб бериш
|
ўн беш иш куни |
Изоҳ.
Мазкур схеманинг 1-2-босқичлари 2026 йил учун, истисно тариқасида, 1 августга қадар амалга оширилади.
2-ИЛОВА
Ўрта махсус таълим ташкилотлари
миллий рейтингининг индикаторлари ва улар
бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби
Т/р |
Мезонлар ва индикаторлар
|
Балл |
Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи |
35 |
|||
"ТОР-1 000" хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган ва (ёки) хориждан жалб қилинган педагоглар улуши |
10 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориждан жалб қилинган педагогларнинг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган "ТОР-1 000" хорижий олий таълим ташкилотининг дипломига эга бўлган педагогларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Малака тоифасига эга педагоглар улуши |
5 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бош ўқитувчиларнинг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган етакчи ўқитувчиларнинг сони; Р3 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган катта ўқитувчиларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга педагогларнинг улуши* |
5 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Малака ошириш ва (ёки) стажировка дастурларида иштирок этган педагогларнинг улуши |
5 |
Бунда: Т1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда республика ҳудудидаги малака ошириш (стажировка) курсларида тоълиқ иштирок этган педагогларнинг сони; Т2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий малака ошириш (стажировка) дастурларида офлайн шаклда тоълиқ иштирок этган педагогларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Илмий даража (унвон)га эга бўлган ва (ёки) халқаро ва республика танловларида ғолиб бўлган педагогларнинг улуши |
10 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган DSc (фан доктори) илмий даражаси ёки профессор унвонига эга педагогларнинг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган PhD (фан номзоди) илмий даражаси ёки доцент унвонига эга педагогларнинг сони; Р3 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган нуфузли халқаро ва республика кўрик-танловларида ғолиб бўлган педагогларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
15 |
|||
Ўқувчилар давомати |
3 |
Бунда: D1 - мавжуд йўналишларнинг ўқув режаларидаги аудитория юкламаларининг (соатлари) миқдори; Тk - ўқувчиларнинг умумий сони; D2 - ўқувчилар томонидан сабабсиз ўтказиб юборилган аудитория соатларининг йиғиндиси. |
|
Қабул жараёнида талабгорлик даражаси |
10 |
Бунда: Аt - таълим ташкилотига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорларнинг сони; Ар - таълим ташкилотининг умумий қабул параметри. |
|
Оъқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси |
2 |
Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. |
|
30 |
|||
Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчиларнинг улуши |
15 |
Бунда: В1 - "ТОР-100" хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони; В2 - "ТОР-500" хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони; В3 - "ТОР-1 000" хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони; В4 - "ТОР-1 000" рўйхатига киритилмаган хорижий ёки республика олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчиларнинг сони (бундан оърта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчилар мустасно); В - битирувчиларининг умумий сони. |
|
Битирувчиларнинг билим даражаси |
5 |
Бунда: DВ - таълим ташкилотидаги барча битирувчиларнинг дипломларида қайд этилган балларнинг йиғиндиси; В - битирувчиларнинг умумий сони. |
|
Ўрта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг улуши |
10 |
Бунда: В1 - оърта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчилар сони; В - битирувчиларнинг умумий сони. |
|
IV. ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ДАРАЖАСИДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР |
20 |
||
Нуфузли танловларда ғолиб ҳисобланган ўқувчиларнинг улуши |
10 |
Бунда: О'1 - нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; О'2 - халқаро ва минтақавий халқаро олимпиадалар, шунингдек асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; О'3 - билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенсия ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро ва республика даражасидаги танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; О' - ўқувчиларнинг умумий сони. |
|
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчилар улуши** |
10 |
Бунда: О'1 - хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; О'2 - хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; О' - ўқувчиларнинг умумий сони. |
|
Изоҳ:
*) Мазкур индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатлар инобат олинади.
**) Ушбу индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар инобатга олинади.
3-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари
миллий рейтингининг индикаторлари ва улар
бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби
Т/р |
Мезонлар ва индикаторлар |
Балл |
Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи |
30 |
|||
Илмий даража (унвон)га эга бўлган, хориждан жалб қилинган ва (ёки) "ТОР-1 000" хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган педагогларнинг улуши |
3 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда илмий даража (унвон)га эга бўлган педагогларнинг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хориждан жалб қилинган педагогларнинг сони; Р3 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда "ТОР-1 000" хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган педагогларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Малака тоифасига эга педагоглар улуши |
6 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бош ўқитувчиларнинг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган етакчи ўқитувчилар ҳамда касбий сертификатга эга (1 ва 2-тоифали) ишлаб чиқариш таълим усталари сони; Р3 - асосий штат ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган катта ўқитувчиларнинг сони; Р - асосий штат ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Малака ошириш ва (ёки) стажировка дастурларида тоълиқ иштирок этган педагогларнинг улуши (бундан Касбий таълим агентлиги томонидан малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган педагоглар мустасно) |
5 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва республика ҳудудидаги малака ошириш (стажировка) курсларида тоълиқ иштирок этган ишлаб чиқариш таълими усталаринг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва республика ҳудудидаги умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича малака ошириш (стажировка) курсларида тоълиқ иштирок этган педагогларнинг сони; Р3 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва хорижий малака ошириш (стажировка) курсларида офлайн шаклда тоълиқ иштирок этган педагогларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Касбий таълим агентлиги томонидан малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган педагоглар улуши |
5 |
Бунда: Р1 Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган умумкасбий ва махсус фанлар педагогларининг сони; Р3 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган умумтаълим фанлари педагогларининг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга педагогларнинг улуши* |
3 |
Бунда: Р1 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони; Р2 - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга боълган педагогларнинг сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
Педагогларнинг таълим ташкилоти томонидан яратилган шароитлардан қониқиш даражаси |
3 |
Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. |
|
Ўқув жараёнига ташқи ўриндош сифатида жалб қилинган соҳа мутахассислари, хорижий мутахассислар ва олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари улуши |
5 |
Бунда: Р1 - ташқи ўриндош сифатида ишлаб чиқариш таълим устаси, умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиси лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган соҳа мутахассисларининг сони; Р2 - ташқи ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориждан жалб қилинган мутахассисларнинг сони; Р3 - ташқи ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари сони; Р - асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. |
|
25 |
|||
Ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси |
3 |
Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. |
|
Ўқувчиларнинг яратилган шароитлар, шу жумладан маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, дарсдан ташқари машғулотлар ва спорт билан доимий шуғулланиш имкониятлардан қониқиш даражаси |
3 |
||
Моддий-техник базанинг мавжудлиги, шу жумладан, зарур жиҳозлар, лаборатория ва устахоналар билан таъминланганлик даражаси |
3 |
||
Ўқувчилар давомати |
2 |
Бунда: D1 - мавжуд касб ва мутахассисликларнинг ўқув режаларидаги аудитория юкламаларининг (соатлари) миқдори; Тk - ўқувчиларнинг умумий сони; D2 - ўқувчилар томонидан сабабсиз ўтказиб юборилган аудитория соатларининг йиғиндиси. |
|
Қабул параметрларининг касб ва мутахассисликлар кесимида бажарилиши даражаси |
4 |
Бунда: Q 1 + Q 2 + Q 3 + … + Qn - касбий таълим ташкилотидаги ҳар бир касб ва мутахассисликлар кесимида қабул параметрлари бажарилишининг фоиздаги кўрсаткичлари, бунда қабул параметрлари тоълиқ ёки ошиқча бажарилган тақдирда мазкур кўрсаткич 100 фоиз деб қабул қилинади; Ms - касб ва мутахассисликлар сони. |
|
Халқаро ва қўшма таълим дастурлари сони ҳамда уларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг улуши |
10 |
Бунда: О'1 - халқаро ва қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони; О' - ўқувчиларнинг умумий сони; Р1 - халқаро ва қўшма дастурлар сони; Pmax - касбий таълим ташкилотлари оъртасида энг кўп халқаро ва қўшма таълим дастурларга эга бўлган касбий таълим ташкилотининг халқаро ва қўшма таълим дастурлари сони. |
|
III. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ВА БИТИРУВЧИЛАР СИФАТИ |
35 |
||
Иш берувчи ташкилотлар томонидан битирувчилар фаолиятидан қониқиш даражаси |
2 |
Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. |
|
Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда тижоратлаштириш фаолияти самарадорлиги |
5 |
Бунда: А1 - ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (товарлар, иш ва хизматлар)ни давлат харидлари асосида сотишдан олинган маблағлар миқдори; А2 - ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (товарлар, иш ва хизматлар)ни сотишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар миқдори; Kh - касбий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд бўйича тузатиш коэффициенти: Қорақалпоғистон Республикаси - 1,15, вилоятлар - 1, Тошкент шаҳри - 0,85; О' - ўқувчиларнинг умумий сони. |
|
Касбий таълим ташкилотида дуал таълимнинг улуши |
8 |
Бунда: О'1 - дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони; О' - ўқувчиларнинг умумий сони. |
|
Битирувчиларнинг бандлик ҳолати |
20 |
Бунда: В1 - якка тартибдаги тадбиркор ёки таъсисчи сифатида фаолият кўрсатаётган битирувчиларнинг сони; В2 - давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъектда меҳнат фаолиятини олиб бораётган битирувчилар сони; В3 - таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинган, икки ёшгача бола парвариши билан банд, 1-2 гуруҳ ногирони, ўзини ўзи банд қилган битирувчиларнинг сони; В - битирувчиларнинг умумий сони. |
|
IV. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ДАРАЖАСИДА ЭРИСҲГАН ЮТУҚЛАРИ |
10 |
||
Нуфузли танловларда ғолиб ҳисобланган ўқувчилар улуши |
5 |
Бунда: О'1 - "WorldSkills" халқаро чемпионатида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони; О'2 - Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Касбий маҳорат миллий танлови"нинг республика даражасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони; О'3 - Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Касбий маҳорат миллий танлови"нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони; О'4 - билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенсия ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро даражадаги касбий танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; О'5 - нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; О'6 - халқаро ва минтақавий халқаро олимпиадалар, шунингдек асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; О'7 - билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенсия ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро даражадаги танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; О' - ўқувчиларнинг умумий сони. |
|
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчилар улуши** |
5 |
Бунда: О'1 - хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; О'2 - хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; О' - ўқувчиларнинг умумий сони. |
|
Изоҳ:
*) Мазкур индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатлар инобат олинади.
**) Ушбу индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар инобатга олинади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter