Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 15.04.2026 й. 10/15-сон "Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақида"ги қарорнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.04.2026 й. 3429-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2026 й.

N 3429-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.04.2026 й.

N 10/15


ҚАРОРИ



"Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар

бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган

воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий

миқдорини белгилаш ҳақида"ги қарорнинг

1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сон "Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 апрелдаги 10/7-сон "Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақида"ги қарорининг (рўйхат рақами 3429, 2023 йил 25 апрел) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 10/23/3429/0229-сон) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9-мартдаги ПҚ-88-сон "Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарорининг иловасида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзаксия бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи этиб белгилансин, бундан бюджет ва корпоратив буюртмачилар билан тузилган шартномаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорида белгиланган миқдордан ошмаган бошқача шартлар назарда тутилган ҳолатлар мустасно.".


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            Т.А. Ишметов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 17 апрель