Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 06.04.2026 й. 13-сон "Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2026 й. 3523-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2026 й.

N 3523-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

06.04.2026 й.

N 13


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар)

тўловларини "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси"

АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон "Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 6 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 3523, 2024 йил 28 июн) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2024 й., 10/24/3523/0454-сон) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Дивидендларни тўлаш Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига автоматик равишда амалга оширилади. Бунда аксиядорлик жамияти акциядордан дивидендларни тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилишга ҳақли эмас.

Корпоратив облигациялар бўйича фоизларни (купонларни) тўлаш ва уларни сўндириш фақат Марказий депозитарий орқали амалга оширилади.".


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                           Д.Р. Ли



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 17 апрель