Ўзбекистон Республикасининг 17.04.2026 й. ЎРҚ-1132-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.07.2025 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 18.12.2025 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
17.04.2026 й.
N ЎРҚ-1132
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 22 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича мутлақо янги механизмларни жорий этиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг ҳамда таянч пунктларининг таркибини, профилактика бош инспектори, катта инспектори, инспектори ва кичик инспекторининг ваколатларини аниқлаштириш, патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан тузилган баённомаларни кўриб чиқиш ҳамда жазо чорасини қўллаш ваколатини уларнинг раҳбарларига бериш, шунингдек портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик белгилаш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ва "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг ҳамда таянч пунктларининг таркибини, уларда хизмат қилувчи инспекторларнинг ваколатларини аниқлаштиришга, патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан тузилган маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш ҳамда жазо чорасини қўллаш ваколатига эга шахсларни аниқлашга, шунингдек портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 12, 1194-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 6, 570-модда, N 10, 984-модда; 2023 йил, N 4, 265-модда, N 5, 316-модда, N 10, 794-модда; 2024 йил, N 9, 964-модда; 2025 йил, N 2, 190-модда) 13-моддасининг иккинчи қисмидаги "ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда, N 10, 798-модда, N 11, 921, 923, 924-моддалар, N 12, 1004-модда; 2024 йил, N 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, N 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, N 3, 243, 245-моддалар, N 6, 530, 532-моддалар, N 7, 629-модда, N 8, 826, 829, 831-моддалар, N 9, 954, 964, 965-моддалар, N 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, N 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, N 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, N 1, 5, 8-моддалар, N 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, N 3, 368, 376-моддалар, N 4, 517, 521-моддалар, N 5, 643, 644-моддалар, N 6, 729-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 185-5-модда билан тўлдирилсин:
"185-5-модда. Портатив лазерли нур тарқатгичларнинг
қонунга хилоф муомаласи
Портатив лазерли нур тарқатгичлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, башарти ушбу Кодекснинг 116-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, -
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, -
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, -
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";
2) 245-модданинг биринчи қисми "185-4" рақамидан кейин "185-5" рақами билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми:
4-бандидаги:
"128-6-моддасида" деган сўзлар "128-6-моддасида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
"ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари" деган сўзлар "маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари, шунингдек ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
"8) ушбу Кодекснинг 54, 56-1-моддаларида, 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг тўртинчи қисмида, 114, 115, 128-6-моддаларида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи, унинг ўринбосарлари, патруль-пост хизматини ташкил этиш бўлимининг бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича инспектори, катта инспектори, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси (бўлим, бўлинма) бошлиқлари, унинг ўринбосарлари, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари (бригада, батальон, отряд) командири ёки командирининг ўринбосари";
учинчи қисмидаги "2 - 7-бандларида" деган сўзлар "2 - 8-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги "128-6-моддасида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмаларининг мансабдор шахслари" деган сўзлар "113-моддасининг тўртинчи қисмида, 114, 115, 128-6-моддаларида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг мансабдор шахслари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги "ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари" деган сўзлар "маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари, шунингдек ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 589, 591-моддалар, N 10, 674-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 1, 5-модда, N 5, 466-модда; 2023 йил, N 4, 265-модда) 21-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 588, 591-моддалар, N 10, 674-модда, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 466-модда, N 6, 570-модда, N 10, 984-модда; 2023 йил, N 7, 537-модда; 2024 йил, N 3, 244-модда, N 9, 958, 964-моддалар, N 12, 1291-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 13-1-модданинг учинчи қисмидаги "профилактика катта инспекторлари" деган сўзлар "профилактика бош инспекторлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 15-модданинг иккинчи қисмидаги "инспекторларидан ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларидан" деган сўзлар "инспекторлари ва кичик инспекторларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари;
мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган ёки ташкилий-штат тузилмаси асосида киритилган туман (шаҳар) ички ишлар органининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори, қўриқлаш бўлинмасининг наряди";
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига профилактика бош инспектори раҳбарлик қилади".
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
портатив лазерли нур тарқатгичларнинг муомаласи тартибга солинишини назарда тутувчи қарорни уч ой муддатда қабул қилсин;
портатив лазерли нур тарқатгичларни ишлаб чиқаришда, сертификатлаштиришда, сотишда ва улардан фойдаланишда мажбурий бўлган хавфсизликнинг умумий талаблари белгиланишини ҳамда ушбу нур тарқатгичларнинг хавфлилик даражаси бўйича таснифланишини назарда тутувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уч ой муддатда тасдиқланишини таъминласин.
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 2-моддасининг 1 ва 2-бандлари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 18 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter