"Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасида "Экофаол фуқаро" мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2026 й. 195-сонли карорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2026 йил 21 апрелдаги
1-ИЛОВА
"Бир миллион яшил оила" умуммиллий
ҳаракати доирасида "Экофаол фуқаро" мақомини
бериш ҳамда мақомни олган шахсларни
рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом "Экофаол фуқаро" мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Апелляция комиссияси -Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан 5-7 нафардан иборат таркибда тасдиқланадиган, танлов давомида танлов иштирокчилари берган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш ваколатига эга комиссия;
махсус платформа - "Экофаол фуқаро" мақомини бериш учун танлов ўтказиладиган "ekofaolfuqaro.uz" платформаси;
танлов - танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни танлов мезонлари асосида баҳолаш орқали энг юқори балл тўплаган танлов иштирокчиларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбир;
3. "Экофаол фуқаро" мақоми ҳар чоракда ўтказиладиган танлов асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 50 нафар танлов иштирокчиларига берилади.
4. "Экофаол фуқаро" мақоми ушбу Низом билан белгиланган тартибда жисмоний шахсларга берилади.
5. "Экофаол фуқаро" мақомини бериш учун танлов Қўмита томонидан махсус платформада ўтказилади.
6. "Экофаол фуқаро" мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
7. Қўмита раисининг қарорига кўра экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этиш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришда юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга "Экофаол фуқаро" мақоми танлов ўтказилмасдан берилиши мумкин.
ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
8. Танлов иштирокчилари Қўмитанинг махсус платформасида рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига мувофиқ талаб этиладиган маълумотларни киритади.
9. Танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотлар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади ҳамда танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар автоматлаштирилган ҳолда аниқланади.
10. Танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида танлов натижалари махсус платформада эълон қилинади.
11. Танлов натижалари бўйича уч ой давомида ҳар ойда камида 80 балл - жами 240 ва ундан юқори балл тўплаган танлов иштирокчисига "Экофаол фуқаро" мақоми берилади.
12. "Экофаол фуқаро" мақоми берилган танлов иштирокчиси кейинги уч ой учун 80 баллдан паст балл тўплаган тақдирда, "Экофаол фуқаро" мақоми бекор қилинган ҳисобланади.
13. "Экофаол фуқаро" мақомини олган шахслар рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
3-БОБ. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ
ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ
14. Танлов ғолиблари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар тантанали тарзда Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдирланади.
15. "Экофаол фуқаро" мақомини олган шахслар гувоҳнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади ҳамда улар экологик тадбирларда фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
16. "Экофаол фуқаро" мақомини олган шахсларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:
давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма берилади;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида истеъмол кредитини олишда чегирмалар қўлланади.
4-БОБ. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
17. Танлов натижаларидан норози бўлган танлов иштирокчилари танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки махсус платформа орқали электрон шаклда апелляция шикоятини бериши мумкин.
18. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Қўмита томонидан тасдиқланади.
Бунда Апелляция комиссияси апелляция шикоятларини кўриб чиқиш жараёнига жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.
19. Апелляция комиссияси апелляция шикояти келиб тушган кундан бошлаб уни 15 иш кунида кўриб чиқади.
20. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
танлов натижасини ўзгартиришсиз қолдириш;
танлов натижасини ўзгартириш.
21. Апелляция шикоятини кўриб чиқишда танлов иштирокчисининг танловда тўплаган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
22. Апелляция комиссияси ўз қарорини қабул қилинган куннинг ўзида апелляция шикояти билан мурожаат қилган танлов иштирокчисига маълум қилиши лозим.
23. Танлов иштирокчиси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссиясининг қабул қилган қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
24. Танлов иштирокчиси томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик унинг зиммасига юкланади.
25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
"Экофаол фуқаро" мақомини бериш
ҳамда мақомни олган шахсларни
рағбатлантириш тартиби
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
Субъектлар
|
Тадбирлар
|
Ижро муддати
|
|||
1-босқич |
Жисмоний шахслар |
1. Танлов иштирокчилари Экология қўмитасининг "ekofaolfuqaro.uz" махсус платформасида (кейинги ўринларда-махсус платформа) рўйхатдан ўтади. 2. Баҳолаш мезонларига мувофиқ талаб этиладиган маълумотларни махсус платформага киритиб боради.
|
Ўз хоҳишига кўра Ҳар ойнинг 20-санасига қадар уч ой давомида |
|||
2-босқич |
Экология қўмитаси, масъул вазирлик ва идоралар |
Танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланишини ҳамда танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар автоматлаштирилган ҳолда аниқланишини таъминлайди. |
Йилнинг I чораги учун 15 апрелгача, II чораги учун 15 июлгача, III чораги учун 15 октябргача, IV чораги учун 15 январгача
|
|||
3-босқич |
Экология қўмитаси |
Танлов натижаларини махсус платформада эълон қилади. |
Тўпланган якуний баллар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида
|
|||
4-босқич |
Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари
|
Танлов натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган танлов иштирокчиларига "Экофаол фуқаро" мақомини беради ҳамда уларни тантанали тарзда тақдирлайди. |
Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар |
2-ИЛОВА
"Экофаол фуқаро" мақомини олиш учун
танлов иштирокчиларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
Т/р |
Баҳолаш мезонлари |
Максимал балл |
Танлов иштирокчилари томонидан "ekofaolfuqaro.uz" платформасига киритилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқлаш усули
|
1. |
Кундалик пиёда юриш (ҳар куни камида 10 000 қадам учун 1 балл, бир ойда камида 200 000 қадам учун 20 балл). |
20 балл |
Экология қўмитасининг "ekofaolfuqaro.uz" платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. |
2. |
Жамоат транспортидан кенг фойдаланиш (автобус, электробус, трамвай, троллейбус, метро). |
10 балл |
Транспорт вазирлигининг "Avtomatlashtirilgan transport to?lov tizimi operatori" платформаси ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган бошқа маълумотлар асосида тасдиқлаш. |
3. |
"Яшил транспортда", шу жумладан, велосипед, электр ва гибрид двигатели билан ҳаракатланадиган транспорт воситасида ҳаракатланиш. |
10 балл |
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати платформаси ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тасдиқлаш. |
4. |
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш мавсумида (баҳор ва куз фаслларида) ва уни парваришлашда фаол иштирок этиш, бунда ўз уйининг, маҳалласининг атрофида, қаровсиз қолган ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш, "яшил белбоғ" барпо қилиш. Экилган кўчат дарахтларининг кўкариши ва ўсиши, уларнинг парваришини таъминлаш (ҳар бир кўчат учун 1 балл, умумий 20 баллдан ошмаслиги керак). |
20 балл |
Экология қўмитасининг "Яшил макон" платформаси орқали тасдиқлаш. |
5. |
Қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетганлик учун тўловларни ўз вақтида (ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмаган ҳолда) тўлаб бориш. |
10 балл |
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг "Тоза макон" платформаси орқали тасдиқлаш. |
6. |
Сув, табиий газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш (мавсумий тақдим қилинган лимитдан ошмаган ҳолда). |
10 балл |
"Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ платформалари ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тасдиқлаш. |
7. |
Шахсий уйда қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш. |
10 балл |
Экология қўмитасининг "ekofaolfuqaro.uz" платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. |
8. |
Чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш ("қайта ишланадиган", "озиқ-овқат чиқиндилари", "қайта ишланмайдиган" пакетларни тасдиқловчи камида 3 та фотосурат платформага жойлаштирилади). |
3 балл |
Экология қўмитасининг "ekofaolfuqaro.uz" платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. |
9. |
Пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш (камида 3 та фотосурат платформага жойлаштирилади). |
4 балл |
Экология қўмитасининг "ekofaolfuqaro.uz" платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. |
10. |
Озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш (камида 3 та фотосурат платформага жойлаштирилади). |
3 балл |
Экология қўмитасининг "ekofaolfuqaro.uz" платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. |
11. |
Табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолати мавжудлиги. |
- 30 балл |
Экология қўмитасининг "Эконазорат ахборот тизими" орқали тасдиқлаш. |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 22 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter