Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.04.2026 й. 3826-сон билан рўйхатга олинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 25.03.2026 й. 07-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 29 апрелда 3826-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий
агентлиги директорининг
2026 йил 25 мартдаги
ИЛОВА
Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони"
махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида
ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш,
уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши
тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартибини, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
агент-банк - банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, Марказий депозитарий томонидан ушбу Низом доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигациялар билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун танланган банк;
чет эл валютасида ифодаланган облигациялар (бундан буён матнда валюта облигацияси деб юритилади) - номинал қиймати ва даромади чет эл валютасида ифодаланган облигация эгасининг эмитентдан облигациянинг номинал қийматини ва эмиссия рисоласида назарда тутилган даромадни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз;
шахсий валюта ҳисобварағи - валюта облигациялари бўйича даромадларни ҳисобга олиш ва тўлаш ҳамда сўндириш учун эмитентнинг топшириғига кўра Марказий депозитарий томонидан валюта облигациялари эгаларига агент-банкда очиладиган ҳисобварақ;
эмитент - валюта облигацияларини чиқарувчи ва уларнинг эгалари олдида улар бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс;
техник дефолт - эмитентнинг валюта облигациялари бўйича даромадларни тўлаш ва (ёки) облигацияларни сўндириш юзасидан ўз мажбуриятларини эмиссия рисоласида назарда тутилган муддатларда бажармаслик ҳолати;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
2. Ушбу Низом доирасида эмитент, инвестиция воситачиси, андеррайтер ва агент-банк фақат капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими иштирокчилари бўлиши лозим.
3. Ушбу Низомда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, валюта облигацияларини чиқариш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш, валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши, шунингдек улар бўйича ахборотни ошкор қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари, Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ корпоратив облигациялар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
4. Битта валюта облигациясининг номинал қиймати у ифодаланган чет эл валютасининг камида бир бирлигини ташкил этади. Валюта облигациялари бўйича даромадлар уларнинг номинал қийматига нисбатан белгиланган фоиз кўринишида аниқланади.
5. Мазкур Низом доирасида эмитентга даромадларни тўлиқ тўлаш ва валюта облигациялари бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳажмларда чет эл валютасини сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
2-БОБ. ВАЛЮТА ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ ЧИҚАРИШ,
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ, ЖОЙЛАШТИРИШ
ВА БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
6. Валюта облигацияларининг эмитенти олдинги ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ёки бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ тузилган молиявий ҳисобот бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосасига эга Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс бўлиши мумкин.
Агар валюта облигацияларининг эмитенти фақат тегишли чиқаришни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган ихтисослаштирилган юридик шахс бўлса, эмитентнинг молиявий ҳолатига, ковенантларга риоя этилишига қўйиладиган талаблар, шунингдек ушбу Низомда белгиланган бошқа талаблар мазкур ихтисослаштирилган юридик шахсни таъсис этган юридик шахсга нисбатан ҳам қўлланилади.
Бунда мазкур шахс томонидан валюта облигациялари бўйича мажбуриятлар уларнинг чиқарилиш тўғрисидаги бошқарув органи қарори ва эмиссия рисоласида назарда тутилган ҳажмда ҳамда муддатларда бажарилишини сўзсиз таъминлаш мажбурияти тақдим этилиши (кафолат берилиши) лозим.
7. Эмитент валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун очиқ (оммавий) ёки ёпиқ (хусусий) жойлаштиришда ваколатли давлат органига ушбу Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклдаги Чет эл валютасида ифодаланган облигацияларнинг эмиссия рисоласини (бундан буён матнда эмиссия рисоласи деб юритилади) тўрт нусхада тақдим этади.
8. Эмитент томонидан навбатдаги чиқарилишни рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширилган кунда мазкур чиқарилиш ҳажми ҳамда муомалада бўлган аввалги валюта облигациялари чиқарилишларининг сўндирилмаган ҳажми суммаси 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги зарур.
Агар эмитент ихтисослаштирилган юридик шахс бўлса ва мажбуриятлар уни таъсис этган юридик шахс томонидан таъминланган бўлса, валюта облигациялари чиқарилишининг ҳажмига қўйилган юқоридаги чеклов эмитентни таъсис этган юридик шахснинг барча амалдаги чиқарилишлари ва у кафолат берган чиқарилишларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
9. Валюта облигацияларининг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги валюта облигациялари номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида ваколатли давлат органига йиғим тўлайди.
Бунда ушбу йиғимлар эмитент томонидан ваколатли давлат органига валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берилган санада амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада тўланади.
10. Валюта облигациялари ушбу Низомда белгиланган тартибда таъминланган ёки таъминланмаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
Валюта облигацияларини таъминотсиз чиқаришга уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги эмитентнинг ўз капитали миқдори доирасида йўл қўйилади. Эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошиб кетган тақдирда, эмитент валюта облигацияларини таъминотсиз чиқариш учун ошиб кетган сумма миқдорига таъминот тақдим этиши шарт, Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингидан камида бир поғонага паст ёки миллий рейтинг шкаласи бўйича эквивалент халқаро кредит рейтингига эга бўлган банклар бундан мустасно.
Эмитент ошиб кетган суммага учинчи шахснинг қуйидаги таъминотидан бирини тақдим этади:
кўчмас мулк;
пул маблағлари ёки уларга тенглаштирилган маблағлар;
банк кафолати;
суғурта ташкилотининг суғурта полиси.
Валюта облигацияларининг таъминоти сифатида кўчмас мулк тақдим этилганда, бундай мулк бозор қиймати бўйича мажбурий тартибда баҳоланиши лозим. Таъминот миқдори кўчмас мулкни баҳолаш қийматининг 75 фоизидан ошмайдиган суммадан қабул қилинади. Бунда таъминот сифатида тақдим этилаётган кўчмас мулк улуши валюта облигациялари жами таъминотининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
11. Ваколатли давлат органи:
валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда эмитентдан қўшимча ахборот сўраш ва олишга;
валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш учун эмитент томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда асослантирилган мулоҳазадан фойдаланишга ҳақли.
12. Эмитент валюта облигациялари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида агент-банкка эмиссия рисоласининг бир нусхасини тақдим этади.
Агент-банк валюта облигацияларини жойлаштиришдан олинган валюта маблағларидан эмиссия рисоласига мувофиқ мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олишни амалга оширади.
13. Эмитент Марказий депозитарий билан валюта облигацияларининг даромадларини тўлаш, уларнинг қийматини сўндириш ва валюта облигациялари эгалари томонидан талаб қилиб олинмаган пул маблағларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этилишидан камида уч иш куни олдин шартнома тузади.
14. Валюта облигациялари чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг уларни ҳисобга қўйиш, эмитентга ва унинг валюта облигацияларига халқаро ва ички кодларни бериш Марказий депозитарий томонидан корпоратив қимматли қоғозлар учун қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Валюта облигациялари бўйича ҳуқуқларни ҳисобга олиш валюта облигацияларининг эгалари билан тузилган шартномаларга мувофиқ Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачилари томонидан амалга оширилади.
15. Валюта облигацияларини жойлаштиришга уларнинг чиқарилиши ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
16. Валюта облигацияларини жойлаштириш муддати эмиссия рисоласида белгиланади ва мазкур муддат уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
17. Валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлишига ушбу Низом, қонунчилик ҳужжатлари ва ваколатли давлат органининг қарорларига мувофиқ чеклашлар белгиланиши мумкин.
Бунда валюта облигацияларининг чиқарилиши қуйидаги ҳолларда амалга оширилган деб эътироф этилади:
очиқ обунада - валюта облигацияларининг чиқарилиши ҳажмининг камида эллик фоизи жойлаштирилганда;
ёпиқ обунада - валюта облигацияларининг чиқарилиши ҳажмининг юз фоизи жойлаштирилганда.
18. Валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг олди-сотдиси билан боғлиқ муомалада бўлиши фонд биржасининг савдо майдончасида унинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади, бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
19. Эмитент билан инвестиция воситачиси ўртасида тузиладиган валюта облигациялари бўйича хизмат кўрсатиш шартномасида инвестиция воситачисининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддат ва ҳажм доирасида маркет-мейкер функцияларини амалга ошириш мажбурияти назарда тутилади.
20. Эмиссия рисоласида эмитентнинг валюта облигациялари муомалада бўлган муддат мобайнида қуйидаги ковенантларга риоя этиш мажбурияти бўлиши керак:
а) қарз юки коэффициенти 6 дан ошмаслиги;
б) қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти 1,1 дан кам бўлмаслиги;
в) жорий ликвидлик коэффициенти 1,2 дан кам бўлмаслиги;
г) валюта облигациялари бўйича даромадларни тўлашда техник дефолтнинг мавжуд бўлмаслиги.
Мазкур банднинг "а" - "в" кичик бандларда кўрсатилган ковенантларни ҳисоблаш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. Бунда мазкур кўрсаткичлар белгиланган коэффициентдан паст бўлса, ковенант бузилган ҳисобланади.
Ковенантнинг коэффициентлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисобот бўйича аниқланади. Молиявий ҳисобот молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган тақдирда, таққосланадиган кўрсаткичлардан фойдаланилади.
21. Валюта облигацияларининг муомала муддати тугагандан кейин:
эмитент Марказий депозитарийга тегишли чиқарилишдаги валюта облигацияларини тўлиқ ҳажмда бир йўла сўндириш учун етарли бўлган миқдорда пул маблағларини ўтказади;
Марказий депозитарий эмитентдан келиб тушган маблағлар ҳисобига валюта облигацияларини сўндиради ва сўндирилган валюта облигацияларининг чиқарилишини бекор қилиш учун унинг эгаларининг депо ҳисобварақларидан эмитентнинг эмиссия ҳисобварағига ўтказади;
эмитент ўн беш кундан кечиктирмай ваколатли давлат органига валюта облигацияларининг чиқарилишини бекор қилиш учун ариза билан валюта облигациялари муомаласи муддати тугаганлиги тўғрисида билдиришнома ва ўзининг Марказий депозитарийдаги эмиссия ҳисобварағида сўндирилган барча валюта облигациялари чиқарилиши мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
22. Ваколатли давлат органи томонидан муддати тугаган ва сўндирилган валюта облигациялари чиқарилишига берилган давлат рўйхатидан ўтказиш рақамини бекор қилиш тўғрисидаги қарори ўттиз кун ичида қабул қилинади ҳамда беш иш куни ичида Марказий депозитарийга юборилади.
Марказий депозитарий бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай валюта облигациялари чиқарилишини депозитар тизимда бекор қилади.
ЖОЙЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ МУОМАЛАСИ
БЎЙИЧА БИТИМЛАР ТУЗИШ
23. Эмитент валюта облигациялари чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этгунга қадар агент-банк билан шартнома тузади ҳамда унинг доирасида эмитентга чет эл валютасида банк ҳисобварағи очилади. Мазкур ҳисобвараққа валюта облигацияларини жойлаштиришдан тушадиган пул маблағлари келиб тушади.
24. Валюта облигациялари бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар, шунингдек даромадларни тўлаш ва уларнинг номинал қийматини сўндириш фақат Марказий депозитарий томонидан унинг ҳар бир операция тури бўйича алоҳида валюта ҳисобварақлари очилган агент-банки орқали амалга оширилади.
25. Валюта облигацияларини сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш учун эмитент томонидан жалб қилинадиган инвестиция воситачиси Марказий депозитарийнинг агент-банкида алоҳида валюта банк ҳисобварағини очади.
Бунда инвестиция воситачиси мижозларнинг пул маблағларини Марказий депозитарийнинг агент-банкидаги алоҳида валюта ҳисобварағида сақлаши ҳамда уларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.
26. Жисмоний шахслар валюта облигацияларини сотиб олиш учун чет эл валютасидаги маблағларни инвестиция воситачисининг агент-банкда очилган валюта ҳисобварағига нақд пул шаклида киритадилар ёки банклардаги ўз ҳисобварақларидан инвестиция воситачисининг юқорида кўрсатилган ҳисобварағига ўтказадилар.
Бунда инвестиция воситачиси томонидан жисмоний шахслардан нақд пул маблағларини кассаларда ёки нотариуслар орқали қабул қилиш тақиқланади.
27. Юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилишдан ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан (конвертациядан ташқари) олинган чет эл валютасидаги ўз маблағлари ҳисобидан валюта облигацияларини сотиб олишлари мумкин.
28. Жисмоний ва юридик шахсларга валюта облигацияларини сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон Фармони билан тасдиқланган "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш қоидаларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банклар орқали чет эл валютасида тўловни амалга оширишга рухсат берилади.
4-БОБ. ВАЛЮТА ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БИЛАН БИТИМЛАР
БЎЙИЧА КЛИРИНГ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ
АМАЛГА ОШИРИШ
29. Валюта облигациялари билан операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар Марказий депозитарий томонидан корпоратив қимматли қоғозларга доир битимлар якунлари бўйича ҳисоб-китобларни (клирингни) амалга оширишда қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
30. Марказий депозитарий валюта облигациялари бўйича мажбуриятларнинг узил-кесил ҳисоб-китобини амалга оширади, унинг доирасида пул маблағлари инвестиция воситачисининг агент-банкда очилган чет эл валютасидаги банк ҳисобварағига ўтказилади, валюта облигациялари эса харидорларнинг депо ҳисобварақларига ўтказилади.
31. Инвестиция воситачиси ҳисоб-китоблар якунлари бўйича пул маблағлари олингандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни эмитентнинг агент-банкда очилган чет эл валютасидаги тегишли банк ҳисобварағига ўтказади.
32. Агент-банк бир иш куни мобайнида облигацияларни жойлаштириш бўйича олинган маблағларни эмитентнинг валюта ҳисобварағига ўтказади.
5-БОБ. ВАЛЮТА ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА
ДАРОМАДЛАРНИ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИНГ
ҚИЙМАТИНИ СЎНДИРИШ
33. Эмитент валюта облигацияларининг барча эгалари учун даромадларни тўлаш ва валюта облигацияларини сўндиришни бир вақтнинг ўзида амалга оширади.
Бунда валюта облигациялари бўйича қисман тўловлар қилишга ёки уларнинг айрим эгаларига бошқалардан олдин ёки кейин тўлашга йўл қўйилмайди.
34. Эмитент валюта облигациялари бўйича даромадларни тўлаш ва (ёки) уларни сўндириш учун Марказий депозитарийга эмиссия рисоласида белгиланган муддатларда валюта облигациялари эгаларининг реестрини шакллантириш тўғрисида топшириқнома тақдим этади.
Мазкур топшириқнома асосида Марказий депозитарий томонидан валюта облигациялари эгаларининг реестри электрон ҳужжат кўринишида шакллантирилади ва топшириқнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан эмитентга тақдим этилади.
35. Валюта облигациялари эгаларининг реестри олингандан кейин эмитент тегишли солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун ҳисоб-китобларни амалга оширади, шундан кейин чет эл валютасидаги пул маблағларини Марказий депозитарийнинг агент-банкда очилган тегишли валюта ҳисобварағига ўтказади.
36. Даромадларни тўлаш ва валюта облигацияларини сўндириш эмитентдан пул маблағларини тўлаш ва Марказий депозитарийнинг агент-банкда очилган чет эл валютасидаги тегишли банк ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушиши тўғрисидаги топшириқнома олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.
37. Эмитентнинг тўлов топшириқномаси асосида Марказий депозитарий тўловларни амалга ошириш бошлангунига қадар валюта облигациялари эгаларининг реестрига киритилган жисмоний шахсларга даромадларни ҳисобга олиш ва тўловларни амалга ошириш, шунингдек валюта облигацияларини сўндириш учун агент-банкда шахсий валюта ҳисобварақларини очади.
38. Марказий депозитарий жисмоний шахсларга тегишли бўлган пул маблағларини уларнинг шахсий валюта ҳисобварақларига, юридик шахсларга тегишли бўлган пул маблағларини эса уларнинг валюта облигациялари эгаларининг реестрида кўрсатилган чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига агент-банк орқали ўтказади.
39. Жисмоний шахслар учун очилган шахсий валюта ҳисобварақлари ушбу ҳисобварақлар эгалари томонидан Марказий депозитарийнинг мобиль иловаси ёрдамида масофадан туриб бошқарилиши мумкин.
40. Техник дефолт юзага келган тақдирда, Марказий депозитарий бир иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда ваколатли давлат органига қонунчиликда назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун хабарнома юборади.
41. Ваколатли давлат органи Марказий депозитарийдан хабарнома олинганидан кейин валюта облигацияларининг бундай чиқарилишига техник дефолт мақомини бериши ва фонд биржасига валюта облигацияларининг савдосини тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатма ҳамда эмитентга уларни муддатидан олдин сўндириш талаби билан кўрсатма юбориши мумкин.
42. Фонд биржаси ваколатли давлат органидан валюта облигацияларининг савдосини тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатма олингандан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай тегишли валюта облигациялари савдосини тўхтатиб туради ва бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади.
43. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳамда мамлакатда макроиқтисодий вазият кескин ўзгарган тақдирда, ваколатли давлат органи, шу жумладан Марказий банкнинг мурожаатига кўра, шунингдек асослантирилган мулоҳазадан фойдаланган ҳолда ваколатли давлат органи валюта облигацияларини уч ойдан кам бўлмаган муддатда муддатидан олдин сўндиришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, валюта облигацияларини чиқариш шартларида ваколатли давлат органининг ушбу ҳуқуқи тўғрисидаги изоҳ бўлиши лозим.
6-БОБ. ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ, ҲИСОБОТ БЕРИШ ВА ЖАВОБГАРЛИК
44. Ваколатли давлат органи валюта облигацияларини чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, шунингдек валюта облигацияларининг даромадларини тўлаш ва сўндириш мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини мониторинг қилади.
45. Валюта облигациялари эмитенти ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасидан кечиктирмай қонунчиликда белгиланган тартибда Корпоратив ахборотнинг ягона портали ва ўзининг расмий веб-сайтида (мавжуд бўлганда) ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда валюта облигацияларини жойлаштиришдан жалб қилинган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ковенантлар ҳисоб-китобини ўз ичига олган ҳисоботни эълон қилади.
46. Эмитентнинг молиявий ҳолати ковенантларнинг белгиланган меъёрларига мос келмаслиги валюта облигацияларининг эгалари томонидан эмитентга валюта облигацияларини муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиб мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади.
47. Эмитент валюта облигациялари бўйича тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида ошкор этилиши, валюта облигацияларини чиқариш шартларига риоя этилиши, шунингдек даромаднинг ўз вақтида тўланиши ва валюта облигацияларининг сўндирилиши учун масъул ҳисобланади.
48. Эмитент, валюта облигацияларининг эгалари ва бошқа манфаатдор шахслар ўз ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши юзасидан қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органи ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.
49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
"ТАСДИҚЛАНГАН" ___________________________________ (эмитентнинг номи) ____________________________________ (эмитент кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси) ______________________ ________ -сон (сана) |
"РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН" ___________________________________ (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) ______________________________________ (рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо) ________________________ ________ -сон (сана) |
|
|
|
|
"ТАСДИҚЛАНГАН" ___________________________________ (ушбу чиқарилиш бўйича таъминот берган шахснинг номи) ____________________________________ ( раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) "____" ________________ 20____ й. |
"ТАСДИҚЛАНГАН" ___________________________________ (баҳоловчи ташкилот номи) ____________________________________ ( раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо) "____" ________________ 20____ й. |
|
|
|
|
ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ИФОДАЛАНГАН
ОБЛИГАЦИЯЛАРНИНГ ЭМИССИЯСИ
РИСОЛАСИ
|
(эмитентнинг тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли) |
Идентификация рақами берилди: |
|
(облигациялар тури, кўриниши сони, уларни чиқариш шакли, номинал қиймати ва умумий ҳажми кўрсатилади) |
|
(облигацияларни жойлаштириш усули кўрсатилади) |
Облигацияларнинг ушбу чиқарилиши ___________ чиқарилишдир.
|
(чиқарилишнинг тартиб рақами) |
Тасдиқланган |
|
(эмитентнинг облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган органи кўрсатилади) |
"___" ______________ 20___ й. ____-сон Баённома,
"___" ______________ 20___ й. ____-сон Баённома _____________________
асосида. |
|
(эмитентнинг облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилган органи кўрсатилади) |
Эмитентнинг жойлашган жойи, почта манзили ва мулоқот телефонлари: ______
Эмитентнинг раҳбари: |
|
(Лавозими, Ф.И.О., имзо) |
Бош ҳисобчи: |
|
(Ф.И.О., имзо) |
|
|
(сана) |
Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласидаги ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"гги Қонунининг 61-моддасига мувофиқ, қимматли қоғозларни инвестиция объекти сифатида танлаш ва шунга мувофиқ ушбу танловнинг оқибатлари инвесторнинг таваккалчиликларидир.
|
|
1-БОБ. ЭМИТЕНТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
1. Эмитентнинг номи (Эмитентнинг тўлиқ ва қисқарган номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли).
2. Эмитентнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
а) давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами;
б) давлат рўйхатидан қайта ўтиш санаси ва рақами (қайта рўйхатдан ўтиш амалга оширилган бўлса);
в) номи ўзгарган бўлса, аввалги барча қисқарган ва тўлиқ номлари, шунингдек, ўзгартирилган саналар кўрсатилади;
г) агар эмитент юридик шахс (шахслар)ни қайта ташкил этиш натижасида ташкил топган бўлса, қайта ташкил этилган шахслар ва (ёки) эмитентларнинг вориси эканлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Маълумотлар хронологик тартибда келтирилади.
3. Эмитентнинг жойлашган жойи, телефон ва факс рақамлари, расмий веб-сайт ва электрон почта маълумотлари.
4. Эмитент фаолиятининг тавсифи:
а) асосий фаолият турлари ва бизнес-модель;
б) фаолият юритиладиган бозорлар;
в) гуруҳ тузилмаси (мавжуд бўлган тақдирда), шу жумладан шўба ва бош ташкилотлар.
5. Активлар ва операциялар:
а) тўлов қобилияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган активлар тавсифи;
б) одатдаги хўжалик фаолияти доирасидан ташқари тузилган муҳим шартномалар (битимлар).
Агар эмитент тижорат банки бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварағи кўрсатилади.
6. Тартибга солиш мақоми:
а) қўлланиладиган тартибга солиш режими;
б) эмитент фаолияти учун зарур бўлган лицензиялар, рухсатномалар ёки келишувларнинг мавжудлиги ва муддати.
7. Хусусий капитал ва айланма маблағлар:
а) эмитентнинг жорий санадаги хусусий капитали ва қарздорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
б) эмитент камида келгуси ўн икки ой давомида ўз мажбуриятларини бажариш учун етарли айланма маблағларга эга эканлигини тасдиқловчи баёнот.
8. Эмитентнинг банк реквизитлари. Агар эмитент тижорат банки бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварағи кўрсатилади.
9. Эмитентнинг солиқ органи номи ва СТИР.
10. Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар.
11. Мустақил рейтинг баҳоси. Эмитентга рейтинг(лар) берилган тақдирда, эмитентга берилган ҳар бир рейтинг бўйича сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун қуйидагилар кўрсатилади:
а) жорий рейтинг тўғрисидаги маълумотлар;
б) ҳужжатларни рўйхатга олиш учун рўйхатга олувчи органга тақдим этиш санасигача бўлган сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун рейтинг баҳоларининг ўзгариш тарихи;
в) рейтинг берган ташкилотнинг тўлиқ номи, жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
г) рейтинг тўғрисида эмитентнинг ўз ихтиёрига кўра кўрсатиладиган бошқа маълумотлари.
Бўш катакда эмитент неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади.
12. Эмитентнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналарининг тўлиқ номи, жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар.
13. Эмитентнинг шуъба ва (ёки) тобе юридик шахслари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда):
тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
юридик шахсни эмитентга нисбатан шуъба ва (ёки) тобе деб эътироф этиш асослари;
эмитентнинг шуъба ва (ёки) тобе юридик шахс устав капиталидаги иштироки улуши, шуъба ва (ёки) тобе юридик шахс акциядорлик жамияти бўлган тақдирда эса бундай акциядорлик жамиятининг эмитентга тегишли овоз берувчи акциялари улуши.
14. Эмитентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган саноат, банк, молиявий гуруҳларга, холдинглар, концернлар, уюшмаларга, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига мансублиги, товар, валюта, фонд ва бошқа биржалардаги аъзолиги, уларнинг тўлиқ номи ва жойлашган ери кўрсатилган ҳолда. Агар эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари ушбу ташкилотларга сезиларли даражада боғлиқ бўлса, бундай тобеликнинг хусусияти батафсил баён қилинади.
15. Эмитентнинг ташкилий тузилмаси. Маълумотлар мазкур рисолага иловада ошкор қилиниши мумкин.
16. Эмитент ходимларининг охирги _____ йил учун ўртача йиллик сони. Маълумотлар қуйидагилар сони кесимида ошкор қилинади:
эмитентнинг асосий фаолияти бўйича банд бўлган ходимлар;
маъмурий-бошқарув ходимлари.
Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.
17. Устав капиталидаги 5 ва ундан ортиқ фоиз улушга эмитент эгалик қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар (ушбу илованинг 9-бандида кўрсатилган юридик шахслар бундан мустасно). Ҳар бир шундай юридик шахс бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
тўлиқ номи, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
эмитентнинг устав капиталдаги улуши, бундай ташкилот акциядорлик жамияти бўлган тақдирда эса бундай акциядорлик жамиятининг эмитентга тегишли овоз берувчи акциялари улуши.
18. Корпоратив бошқарув кодексининг эмитент томонидан қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар уни қабул қилиш эмитент уставида назарда тутилган бўлса).
19. Эмитент тўғрисидаги, эмитентнинг фикрига кўра, ошкор этилиши эмитентнинг қимматли қоғозларини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим бўлган бошқа маълумотлар.
2-БОБ. КЕЛГУСИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР
ЧИҚАРИЛИШИНИ МУОМАЛАГА
КИРИТИШ ШАРТЛАРИ
20. Валюта облигацияларининг чиқарилиши шартлари.
а) валюта облигацияларининг чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар:
битта облигациянинг номинал қиймати;
чиқарилиш валютаси;
облигациялар сони (рақамлар ва сўз билан кўрсатилади);
облигациялар чиқарилишининг умумий ҳажми (рақамлар ва сўз билан кўрсатилади);
жойлаштирилаётган облигациялар учун тўлов усули ва уларнинг нархи (нархлари);
б) облигациялар бўйича даромад олиш:
фоиз ставкаси;
облигациялар бўйича даромад ҳисобланиши бошланадиган сана;
облигациялар бўйича даромадни тўлаш даврийлиги ва (ёки) тўлаш саналари;
облигациялар бўйича даромадни тўлаш тартиби ва шартлари, даромадни олиш усули;
в) облигацияларни жойлаштириш шартлари ва тартиби:
жойлаштириш усули;
мазкур чиқарилишдаги облигацияларни сотиб олишга доир чекловлар. Чекловларни тавсифлашда ушбу чекловлар қайси ҳужжат (ҳужжатлар) ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланганлиги кўрсатилиши лозим;
облигацияларни жойлаштириш муддати ва тартиби. Облигацияларни жойлаштириш бошланадиган ва тугайдиган саналар ёки облигацияларни жойлаштириш муддатини белгилаш тартиби кўрсатилади. Агар облигацияларни жойлаштириш муддати облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги бирон-бир ахборотни ошкор қилиш санасига ҳавола қилиш орқали белгиланса, бундай ахборотни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади;
облигацияларни реализация қилиш жойи (қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг тўлиқ номи ва унинг алоқа маълумотлари);
г) облигацияларнинг муомала муддати ва тартиби. Облигациялар муомаласининг бошланиш санаси ва тугаш санаси ёки муомала муддатини белгилаш тартиби кўрсатилади.
д) облигацияларни сўндириш шартлари ва тартиби:
облигацияларни сўндириш санаси;
облигацияларни сўндириш усули;
е) облигацияларни муддатидан олдин сўндириш имконияти ва шартлари. Муддатидан олдин сўндириш баҳоси (қиймати) ёки уни белгилаш тартиби, облигациялар муддатидан олдин сўндириш учун ундан олдин тақдим этилиши мумкин бўлмаган муддат, шунингдек эмитент томонидан муддатидан олдин сўндириш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилади;
ж) ушбу чиқарилишдаги облигациялар амалга ошмаган ва ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, эмитент томонидан облигациялар тўлови сифатида олинган маблағларни қайтариш тартиби. Шунингдек, қимматли қоғозлар чиқарилишининг амалга ошмаган ва ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эмитент томонидан ошкор қилиш тартиби кўрсатилади.
з) мазкур чиқарилишдаги облигациялар бўйича таъминот (мавжуд бўлган тақдирда) ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:
таъминот тури;
пул ифодасидаги таъминот миқдори;
таъминот тақдим этган юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
таъминот тақдим этган жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).
Агар икки ёки ундан ортиқ таъминот турлари, шунингдек, таъминот икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан тақдим этилган бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича маълумотлар алоҳида кўрсатилади.
и) таъминот сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолашга жалб қилинган баҳоловчи ташкилотлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир сертификатнинг рақами ва берилган санаси;
таъминот сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолашга жалб қилинган ташкилотлар билан тузилган шартноманинг санаси ва рақами;
к) кафолат берган банк тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар;
тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
кафолат шартномасининг рақами ва санаси, шунингдек кафолат муддати ва шартлари;
л) эмитентнинг ушбу чиқарилишдаги облигациялар бўйича мажбуриятларини суғурталаган суғурта ташкилоти тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
суғурта полиси ва суғурта шартномасининг рақами ва санаси;
м) облигацияларни жойлаштиришдан олинадиган пул маблағларидан фойдаланишнинг мақсадли йўналиши, шунингдек маблағлардан фойдаланиш йўналишларининг устуворлиги. Эмитент томонидан облигацияларни жойлаштиришдан оладиган пул маблағларидан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари кўрсатилади;
н) облигация эгасига бериладиган қуйидаги ҳуқуқлар:
облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда (эмиссия рисоласида) белгиланган муддатда эмитентдан облигациянинг номинал қийматига тенг суммани, шунингдек облигацияларнинг эмиссия рисоласида унинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олиш ҳуқуқи;
ушбу ҳуқуқни амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатларини, шу жумладан эмитентнинг хусусий капитали камайганда ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда, эмитентдан облигацияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи. Бунда эмитент томонидан ўзининг хусусий капитали камайганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби кўрсатилиши лозим;
бошқа ҳуқуқлар;
о) инвестор томонидан сотиб олинаётган облигациялар бўйича олинадиган даромадга солиқ солиш тартиби ва имтиёзлар (мавжуд бўлган тақдирда);
п) эмитентнинг облигациялар бўйича мажбуриятларини бажармаслик эҳтимоли мавжуд бўлган ҳодисалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
эмитент томонидан облигациялар бўйича мажбуриятларни бажармаслик эҳтимоли мавжуд бўлган ҳодисалар рўйхати;
облигациялар бўйича мажбуриятларни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда эмитент томонидан кўриладиган чоралар, шу жумладан облигациялар бўйича даромад (мукофот) тўлаш мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда облигация эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан мажбуриятларни реструктуризация қилиш тартиби ва шартлари;
эмитент томонидан облигация эгалари эътиборига мажбуриятларни бажариш имконияти йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни етказиш тартиби, муддати ва усуллари, бажарилмаган мажбуриятлар ҳажми, мажбуриятларнинг бажарилмаслик сабаблари, облигация эгаларининг ўз талабларини қаноатлантириш бўйича мумкин бўлган ҳаракатлари рўйхати, облигациялар эгалари томонидан жамиятга, жамият зиммасидаги мажбуриятлар жамият томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгар бўлган шахсларга даъво билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг етказилиш тартиби, муддатлари ва усуллари;
эмитент томонидан облигациялар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда эмитент мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгарликни ўз зиммасига олувчи шахслар билан тузилган шартноманинг санаси ва рақами, ушбу шахсларнинг тўлиқ номи, шунингдек уларнинг давлат рўйхатидан ўтган санаси (бундай шахслар мавжуд бўлган тақдирда)
р) эмитент облигациялар бўйича мажбуриятларни бажаришдан бош тортган тақдирда облигация эгаларининг ҳаракатлари тавсифи.
Шунингдек, облигацияларни сўндириш ва улар бўйича даромадларни тўлаш мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби кўрсатилади, ушбу маълумотлар бажарилмаган мажбуриятлар ҳажмини, мажбуриятларни бажармаслик сабабини, шунингдек облигация эгаларининг ўз талабларини қаноатлантириш бўйича мумкин бўлган ҳаракатлари рўйхатини ўз ичига олиши лозим.
с) эмитентнинг тўлов агенти тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
тўлов агентининг тўлиқ номи;
жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
эмитентнинг тўлов агенти билан тузган шартномаси санаси ва рақами.
21. Дефолт ҳолатлари:
а) дефолт юзага келиши учун асослар (шартлар) рўйхати;
б) дефолт юзага келишининг оқибатлари.
3-БОБ. ЭМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР
22. Ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган эмитент органи ва қарор қабул қилинган сана.
23. Ушбу чиқарилиш бўйича эмитент томонидан жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:
ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси рақами ва берилган санаси. Эмитент томонидан инвестиция маслаҳатчиси жалб қилинганда, рўйхатга олувчи органга фаолият бошлангани тўғрисидаги хабарнома юборилганлиги ҳақидаги маълумот ҳам кўрсатилади;
эмитентнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси билан тузган шартномаси санаси ва рақами;
24. Мустақил аудитор тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
эмитентнинг охирги _____ якунланган молиявий йили (йиллари) учун молиявий ҳисоботлари аудитини амалга оширган аудиторлик ташкилотининг тўлиқ расмий номи (аудиторнинг Ф.И.О.);
жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;
Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.
25. Миллий яшил таксономия талабларига ва (ёки) бошқа тенг кучли таксономияларга мувофиқ облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун).
26. Миллий яшил таксономия талаблари доирасида ва (ёки) бошқа тенг кучли таксономияларга мувофиқ эришиладиган режалаштирилган натижалар (КПИ) тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун).
27. Яшил стандартларга мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бундай сертификатни берган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (яшил корпоратив облигациялар учун).
28. Мазкур чиқарилиш билан боғлиқ тегишли хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома тузган юридик ва молия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг тўлиқ номи.
29. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташкилотлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
эмитентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташкилот билан тузган шартномаси санаси ва рақами.
30. Рўйхатга олинган облигациялар чиқарилишлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
облигацияларнинг ҳар бир чиқарилишининг умумий сони, тури, номинал қиймати ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, ҳар бир чиқарилиш бўйича жойлаштирилган облигациялар сони, шунингдек облигацияларни жойлаштиришда жалб қилинган пул маблағларининг умумий ҳажми, облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши бўйича ҳисобланган ва тўланган даромад (мукофот) суммаси, сотиб олинган (қайтариб олинган) облигациялар сони;
жойлаштирилмаган облигацияларнинг фоиз нисбати ва унинг сабаблари (бундай ҳолат мавжуд бўлганда);
эмитент томонидан облигация эгалари олдидаги ўз мажбуриятларининг бажарилмаганлиги фактлари тўғрисидаги маълумотлар (облигациялар бўйича даромадни (мукофотни) тўламаслик, тўлашни кечиктириш, шу жумладан бажарилмаган мажбуриятлар миқдори ва уларни бажаришнинг кечиктирилган муддати тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган, аммо тўланмаган даромад (мукофот) суммаси (турлари ва чиқарилишлари бўйича алоҳида);
бирон-бир облигациялар чиқарилишини жойлаштириш ёки муомаласи тўхтатиб турилган (тикланган) тақдирда, бундай қарорларни қабул қилган ваколатли орган, уларни қабул қилиш асоси ва санаси кўрсатилади.
Маълумотлар ушбу облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача эмитентнинг барча рўйхатга олинган облигациялари тўғрисида хронологик тартибда берилади.
Эмитентнинг сўндирилмаган конвертация қилинадиган облигациялари тўғрисидаги маълумотлар алоҳида кўрсатилади.
31. Жойлаштиришдан кейин ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
а) молиявий ҳаракатлар (дефолт ёки тўловларнинг кечиктирилиши, молиявий ковенантларнинг бузилиши, ликвидликнинг сезиларли даражада ёмонлашуви);
б) корпоратив ҳаракатлар (тартибга солувчи орган функцияларининг ўзгариши, қайта ташкил этиш ёки тугатиш, раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар);
в) тартибга солиш ва ҳуқуқий ҳаракатлар (лицензияларнинг тўхтатиб турилиши ёки қайтариб олиниши, муҳим суд низолари, тўловларга нисбатан санкциялар ёки чекловлар);
г) чет эл валютасидаги облигациялар бўйича ҳаракатлар (муддатидан олдин сўндириш, чиқарилиш шартларининг ўзгариши, облигация эгалари йиғилишларини ўтказиш);
32. Ахборотни ошкор қилиш тартиби ва муддатлари:
4-БОБ. ЭМИТЕНТНИНГ БОШҚАРУВ ВА ИЖРО
ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ
33. Эмитент кузатув кенгаши аъзолари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг Ф.И.О. (кузатув кенгашида мустақил аъзо(аъзолар) кўрсатилган ҳолда, мавжуд бўлса);
кузатув кенгаши аъзолари сайланган сана ва уларнинг охирги _____ йил (йиллар) давомидаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар хронологик тартибда;
кузатув кенгашининг ҳар бир аъзосига тегишли бўлган эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги иштироки улушларининг) эмитентнинг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги иштироки улушлари) умумий сонига фоиз нисбати.
Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.
34. Эмитентнинг кузатув кенгаши қўмиталари (мавжуд бўлган тақдирда) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қўмитанинг номи, унинг вазифа ва функциялари ҳамда таркиби.
35. Эмитентнинг коллегиал (якка) ижроия органи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахснинг Ф.И.О. ёки коллегиал ижроия органи раҳбари ва аъзоларининг Ф.И.О.;
ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахс ёки коллегиал ижроия органи аъзоларининг ваколатлари кўрсатилган ҳолда улар сайланган сана ва уларнинг охирги _____ йил (йиллар) давомидаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар хронологик тартибда;
эмитентнинг ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахсга ёки эмитентнинг коллегиал ижроия органининг ҳар бир аъзосига тегишли бўлган эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги иштироки улушларининг) эмитентнинг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги иштироки улушлари) умумий сонига фоиз нисбати.
Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.
36. Ички назорат ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:
ички аудит тизими;
таваккалчиликларни бошқариш тизими ва комплаенс тартиб-таомиллари.
37. Эмитентнинг ижроия органи вазифаси топширилган ташкилот (агар эмитент ижроия органининг ваколатлари бошқарувчи ташкилотга ўтказилган бўлса) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
бошқарувчи ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ номи, жойлашган ери ва алоқа маълумотлари;
бошқарувчи ташкилотнинг ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахснинг Ф.И.О. ёки бошқарувчи ташкилотнинг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларининг Ф.И.О.;
бошқарувчи ташкилотнинг ижроия органи функцияларини якка тартибда амалга оширувчи шахсларга ёхуд бошқарувчи ташкилотнинг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларига тегишли бўлган эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги иштироки улушларининг) эмитентнинг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги иштироки улушлари) умумий сонига фоиз нисбати.
38. Эмитентнинг мазкур Рисоласининг 33, 35 ва 37-бандларида кўрсатилган шахсларига охирги _____ йил учун тўланган ва берилган мукофот ва иш ҳақининг, шунингдек имтиёзларнинг суммаси.
Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қиладиган йиллар кўрсатилади.
39. Эмитентнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акциялари (улуши)га эга бўлган акциядорлари (иштирокчилари) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
акциядорнинг (иштирокчининг) Ф.И.О. ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (жисмоний шахс учун) (мавжуд бўлганда);
тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган манзили (юридик шахслар учун);
кузатув кенгаши ҳар бир азосига тегишли эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг эмитент устав капиталидаги овоз берувчи акцияларнинг умумий ҳажмига фоиз нисбати;
таъсисчи ёки йирик акциядор (иштирокчи) эмитентнинг овоз берувчи акцияларининг 5 ва ундан ортиқ фоизига ёки устав капиталидаги иштирок этиш улушига эгалик қилишни бошлаган сана.
40. Эмитентнинг бошқа аффилланган шахслари тўғрисидаги маълумотлар.
41. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
ҳақиқий ёки потенциал манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги;
уларнинг олдини олиш ёки минималлаштириш бўйича кўриладиган чоралар.
5-БОБ. ЭМИТЕНТНИНГ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ
ФАОЛИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
42. Эмитент фаолиятининг турлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
асосий фаолият тури ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) турлари;
эмитентнинг мавжуд лицензиялари (патентлари) тўғрисидаги маълумотлар.
43. Эмитентнинг бозордаги улуши тўғрисидаги маълумот.
44. Соҳанинг келгуси ривожланиши ва эмитентнинг ушбу тармоқдаги ўрнига нисбатан прогноз.
45. Сўнгги _____ йил (йиллар) давомида реализация қилинган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ҳажми. Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади.
46. Эмитентнинг ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича фаолияти тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
эмитент истеъмол қиладиган товарлар (иш, хизмат) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизига тўғри келадиган етказиб берувчилар номи ва жойлашган манзили;
эмитент томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизи тўғри келадиган истеъмолчиларнинг номи ва жойлашган ери.
47. Эмитентнинг фаолиятига таъсир қиладиган қуйидаги омиллар:
а) эмитентнинг асосий фаолият турлари бўйича сотишлар (ишлар, хизматлар) рентабеллигига ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омиллар;
б) эмитентнинг суд жараёнларидаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар. Эмитент фаолиятини тугатиш ёки ўзгартириш, ундан эмитент активлари умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги пул ва бошқа мажбуриятларни ундириш хавфи билан боғлиқ суд жараёнларида эмитентнинг иштироки тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.
Эмитент агар бундай маълумотларни ошкор қилиш эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун аҳамиятли деб ҳисобласа, бошқа суд жараёнлари ҳақида ҳам маълумотларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга.
в) охирги _____ йил давомида ваколатли давлат органлари ва (ёки) суд томонидан эмитентга ва унинг бошқарув органи аъзоларига нисбатан қўлланилган барча маъмурий жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан жазо чоралари қўлланилган сана, орган, сабаб ва жазо миқдори, ушбу чора кимга нисбатан қўлланилганлиги ва рисола тасдиқланган пайтга келиб уларнинг ижро этилиш даражаси ҳақидаги маълумотлар. Бўш катакда эмитент маълумотларни ошкор қилаётган йиллар кўрсатилади)
г) хавф омиллари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
эмитент фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар. Фақат эмитент фаолиятига хос бўлган ёки асосий молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ хавфлар, шу жумладан қуйидагилар билан боғлиқ хавфлар тавсифланади:
муайян фаолият турини олиб бориш ёки муомалада бўлиши чекланган объектлардан (шу жумладан табиий ресурслардан) фойдаланиш учун эмитент лицензиясининг амал қилиш муддатини узайтириш имкониятининг йўқлиги;
эмитентнинг учинчи шахслар, шу жумладан эмитентнинг шуъба ташкилотлари қарзлари бўйича эҳтимолий жавобгарлиги;
эмитентнинг маҳсулотларини (ишларини, хизматларини) сотишдан тушадиган умумий тушумнинг камида 10 фоизи тўғри келадиган истеъмолчиларни йўқотиш эҳтимоли;
тармоқ хавф-хатарлари. Эмитент тармоғидаги вазиятнинг эҳтимолий ёмонлашуви унинг фаолиятига ва мажбуриятларини бажаришига таъсири тавсифланади. Эмитентнинг фикрига кўра, тармоқдаги энг муҳим эҳтимолий ўзгаришлар (ички ва ташқи бозорларда алоҳида) келтирилади. Эмитент ўз фаолиятида фойдаланадиган хомашё, хизматлар нархларининг эҳтимолий ўзгариши (ички ва ташқи бозорларда алоҳида) ва уларнинг эмитент фаолиятига таъсири билан боғлиқ хавфлар алоҳида тавсифланади. Эмитент маҳсулотлари ва (ёки) хизматлари нархларининг ўзгариши билан боғлиқ хатарлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида), ва уларнинг эмитент фаолиятига бўлган таъсири алоҳида баён қилинади)
молиявий хавф-хатарлар;
кредит хавфлари;
ликвидлик хавфлари;
фоиз хавфлари;
валюта хавфлари;
операцион хавфлар;
ҳуқуқий ва тартибга солиш хавфлари;
эмитент юрисдикцияси билан боғлиқ хавфлар. Эмитентнинг молиявий ҳолати фоиз ставкалари, чет эл валюталари айирбошлаш курслари, шунингдек қимматли қоғозларнинг бозор нархлари ноқулай ўзгариши билан боғлиқ хавфларга таъсирчанлиги тавсифланади. Эмитентнинг молиявий активлари ва молиявий мажбуриятлари номутаносиблиги (шу жумладан эмитентнинг бир ёки бир нечта контрагентлари томонидан молиявий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги оқибатида) ва (ёки) эмитент томонидан ўз молиявий мажбуриятларини зудлик билан ва бир вақтнинг ўзида бажариш бўйича кутилмаган зарурат пайдо бўлиши натижасида эмитентнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги оқибатида эмитентда зарарлар юзага келиши билан боғлиқ хавфлар алоҳида тавсифланади. Эмитент молиявий ҳисоботининг қайси кўрсаткичлари молиявий хавфлар таъсири натижасида ўзгаришга энг кўп мойил эканлиги, уларнинг юзага келиш эҳтимоли ва ҳисоботдаги ўзгаришларнинг хусусияти кўрсатилади;
ҳуқуқий хавф-хатарлар;
эмитентнинг фикрига кўра эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим ҳисобланган бошқа хавфлар.
Хавф омиллари умумий ёки расмий хусусиятга эга бўлмаслиги ва фақат муҳим хавфлар билан чекланиши лозим.
48. Эмитентнинг устав капитали тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар.
эмитентнинг уставида белгиланган устав капитали ҳажми, сўмда;
бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича устав капиталининг миқдори, сўмда;
устав капиталининг тўланган қисми ҳажми, сўмда.
Маълумотлар рақамларда ва сўз билан кўрсатилади.
49. Эмитентнинг ўз капитали тўғрисидаги маълумотлар, сўмда (рақамларда ва сўз билан кўрсатилади).
50. Захира фонди тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
устав бўйича захира фондининг миқдори, фоизда;
акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги захира фондининг ҳақиқий миқдори, минг сўмда.
Агар қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида захира фонди шакллантирилмаган бўлса, буни жавобда акс эттириш лозим.
51. Асосий молиявий кўрсаткичлар. Ошкор қилиниши эмитентнинг фикрига кўра эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим ҳисобланган молиявий коэффициентлар кўрсатилади.
52. Қарз юки тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
а) мажбуриятларнинг умумий ҳажми, шу жумладан банк кредитлари, облигациялар, аффилланган шахслардан олинган қарзлар (қарз маблағлари), лизинг мажбуриятлари;
б) мажбуриятларнинг муддатлари бўйича тақсимоти (қисқа муддатли (1 йилгача) ва узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ));
в) қарз валютаси (USD, EUR ва ҳ.к.);
г) фоиз ставкалари (қатъий белгиланган /ўзгарувчан);
д) таъминот (гаров, кафолат, кафиллик);
е) ковенантлар (мавжуд бўлса) (молиявий чекловлар, муддатидан олдин сўндириш шартлари);
ж) қарз концентрацияси (йирик кредиторлар, битта кредиторнинг умумий қарздаги улуши).
53. Ликвидлиликка оид қуйидаги маълумотлар:
а) пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари (банкдаги ҳисобварақлар, 3 ойгача бўлган депозитлар);
б) қисқа муддатли молиявий қўйилмалар;
в) айланма активлар ва мажбуриятлар (дебиторлик қарздорлиги, кредиторлик қарздорлиги, товар-моддий захиралари);
г) мавжуд кредит линиялари (ишлатилмаган);
д) келгуси тўловлар жадвали (қарзни сўндириш, фоизлар, лизинг);
е) ликвидлиликнинг асосий кўрсаткичлари (Current Ratio, Quick Ratio, Cash Ratio).
54. Қарз мажбуриятларига хизмат кўрсатиш қобилиятини баҳолаш бўйича қуйидаги маълумотлар:
а) қарзга хизмат кўрсатиш манбалари (операцион пул оқими, экспорт тушуми, давлат қўллаб-қувватлови (агар бўлса));
б) тўлов интизоми тарихи (муддати ўтган тўловлар, реструктуризация, дефолтлар бўлганми);
в) молиявий коэффициентларда:
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича ҳисобланадиган:
қарз юки коэффициенти (эмитентнинг фоизлар тўланиши назарда тутилган барча мажбуриятлари суммаси, хусусан баланс пассивининг 570, 580, 730 ва 740-сатрлари йиғиндисининг (а) эмитентнинг охирги 4 та якунланган чоракдаги асосий фаолиятдан кўрган фойдасига (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 100-сатри) (б) нисбати сифатида ҳисобланади);
жорий ликвидлик коэффициенти (жорий активлар суммасининг (баланс активининг 390-сатри) (а) эмитентнинг жорий мажбуриятлари суммасига (баланс пассивининг 770-сатри) (б) нисбати сифатида ҳисобланади);
қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти (эмитентнинг охирги 4 та якунланган чоракдаги асосий фаолиятдан кўрган фойдасининг (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 100-сатри) (а) олдинги 4 чорак учун амалдаги кредитлар бўйича фоиз тўловлари (б), келгуси 4 чорак учун навбатдаги облигациялар чиқарилиши бўйича фоиз тўловлари (в), 4 чорак учун навбатдаги облигациялар чиқарилиши доирасидаги асосий қарз бўйича келгуси сўндиришлар (г) суммасига нисбати сифатида ҳисобланади);
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ҳисобланадиган Debt/Equity, ebt/EBITDA, EBIT/Interest Expense, Current Assets/Current Liabilities кўрсатилади.
г) хавфларга таъсирчанлик (фоиз ставкалари ўсиши, девалвация, тушумнинг камайиши);
д) прогнозлар (1-3 йил) (пул оқимлари, мажбуриятларни жадвал бўйича бажариш қобилияти).
55. Ҳисобот санасидан кейинги муҳим ўзгаришлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
а) молиявий ҳолатга таъсир этувчи;
б) бизнес тузилмасини ўзгартирувчи;
в) ҳуқуқий ва тартибга солувчи ҳодисалар;
г) форс-мажор ҳолатлари.
56. Эмитентнинг ҳисоб юритиш сиёсати ҳақидаги маълумотлар.
57. Сўнгги _____ якунланган молиявий йил (йиллар) учун фойдадан фойдаланишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар, минг сўмда. Бўш катакда эмитент неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади.
58. Мазкур Рисола тасдиқланган кунгача сўнгги йил учун аффилланган шахслар билан тузилган йирик битимлар тўғрисидаги маълумотлар, жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ битимлар бундан мустасно. Агар бегоналаштирилаётган мол-мулкнинг баланс қиймати ёки сотиб олинаётган мол-мулкнинг қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада эмитент соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил эца, эмитент томонидан мол-мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш ёхуд бегоналаштириш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки бир нечта ўзаро боғлиқ битимлар йирик битим ҳисобланади.
59. Эмитент активлари умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган активлар ва ҳар бир активнинг тегишли баланс қиймати.
60. Эмитент активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдорида дебиторлик қарзи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
эмитент олдидаги қарзи эмитент активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги қарзга эга дебиторнинг номи;
тўланиши лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари.
61. Эмитентнинг асосий фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ва эмитент мажбуриятлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
эмитентнинг кредиторлари номи;
тўланиши лозим лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари.
62. Эмитент томонидан асосий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган, эмитент мажбуриятларининг баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
эмитентнинг кредиторлари номи;
тўланиши лозим лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда кўрсатилади) ва уни сўндириш муддатлари.
63. Сўндирилмаган кредитлар (қарзлар) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
кредит ташкилоти (қарз берувчи)нинг номи;
кредит (қарз) шартномасининг асосий шартлари;
кредит (қарз) шартномасининг якунланиш санаси;
кредит (қарз) шартномасининг сўндирилмаган тўлов қисми, сўмда.
64. Солиқ тўловлари бўйича муддати ўтиб кетган қарз миқдори, сўмда (рақамларда ва сўз билан кўрсатилади).
65. Эмитент активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил қилувчи эмитент инвестициялари тўғрисидаги маълумотлар. Агар барча инвестицияларнинг умумий суммаси эмитент активлари баланс қийматининг 10 фоизини ташкил қилса ҳам ушбу банд тўлдирилади.
6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
66. Маъқулланган эмиссия рисоласи қуйидагиларда электрон шаклда мажбурий тарзда эълон қилиниши лозим:
а) фонд биржасининг расмий веб-сайтида;
б) эмитентнинг расмий веб-сайтида.
67. Чиқариш шартлари ўзгарганлиги тўғрисида маълумот (ўзгартириш киритиш тартиби, талаб этиладиган кворумлар ва овоз бериш).
68. Мазкур Рисола нусхалари ва асл нусхаси билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисида маълумот.
69. Қимматли қоғозларни чиқариш шартлари жойлаштириладиган ахборот-маълумотнома тизимлари, даврий босма нашрларнинг манзиллари ва номлари.
70. Эмитентнинг фикрига кўра эмитентнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун муҳим ҳисобланган бошқа маълумотлар.
Изоҳ:
1. Мазкур қимматли қоғозлар чиқарилишини жойлаштиришда иштирок этаётган жалб қилинган маслаҳатчилар, ташкилотлар, шунингдек таъминот тақдим этган шахслар ва жалб қилинган баҳоловчи ташкилотлар қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ушбу рисолани тасдиқлайдилар:
ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган юридик шахснинг тўлиқ номи, раҳбарнинг Ф.И.О.;
таъминотни тақдим этган жисмоний шахснинг Ф.И.О.;
рисолани тасдиқлаш санаси.
2. Агар мазкур Рисоланинг бандларини (кичик бандларини) тўлдиришда салбий (йўқ) жавоб назарда тутилса, тўлиқ ва батафсил жавоб бериш лозим.
3. Мазкур Рисоланинг 3-боби 20-банди "з" - "л" кичик бандларида назарда тутилган маълумотлар облигациялар чиқарилиши бўйича таъминот, банк кафолати, суғурта полиси ва суғурта шартномаси тақдим этилган тақдирда ошкор қилинади.
4. Рисола саҳифалари рақамланган бўлиши керак. Саҳифаларни рақамлаш 3-саҳифадан бошланади (биринчи ва иккинчи саҳифалар - бу титул варағи ва титул варағининг орқа томони).
5. Рисола давлат органи томонидан тасдиқланган тақдирда, мазкур рисола ушбу орган муҳри билан тасдиқланади.
6. Мазкур Рисолага қуйидагиларнинг нусхалари илова қилинади:
эмиссия рисоласи тасдиқланишидан олдинги ҳисобот даври учун молиявий ҳисобот стандартларига (БҲМС ёки МҲХС) мувофиқ тузилган бухгалтерия баланслари ва молиявий ҳисоботлар;
молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик хулосалари;
чет эл валютасидаги маблағлар манбаи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
2-ИЛОВА
ЭМИТЕНТНИНГ МАБЛАҒЛАРДАН МАҚСАДЛИ
ФОЙДАЛАНИШ ВА КОВЕНАНТЛАРНИ
ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
ҲИСОБОТ
1. Валюта облигацияларини жойлаштиришдан келиб тушган
маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар
№ |
Кўрсаткич номи |
Маблағлар суммаси |
Ҳисобот даври бошига қолдиқ |
||
Ҳисобот даврида келиб тушган тушумлар |
||
1 |
||
2 |
||
3 |
||
… |
||
Ҳисобот даврида сарфланган маблағлар |
||
1 |
||
2 |
||
3 |
||
… |
||
Ҳисобот даври якунига қолдиқ |
2. Ковенантлар (чекловчи кўрсаткичлар) ҳисоб-китоби
№ |
Кўрсаткич номи |
Факт |
Белгиланган меъёр |
1 |
Қарз юки коэффициенти |
6 дан ошмаслиги лозим |
|
2 |
Қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти |
1,1 дан кам бўлмаслиги лозим |
|
3 |
Жорий ликвидлик коэффициенти |
1,2 дан кам бўлмаслиги лозим |
|
4 |
Даромадлар тўлови бўйича техник дефолт ҳолати |
йўл қўйилмайди |
Изоҳ:
Қарз юки коэффициенти - (а) эмитентнинг фоизлар тўланиши назарда тутилган барча мажбуриятлари суммаси, хусусан баланс пассивининг 570, 580, 730 ва 740-сатрлари йиғиндисининг (б) эмитентнинг охирги 4 та якунланган чоракдаги асосий фаолиятдан кўрган фойдасига (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 100-сатри) нисбати сифатида ҳисобланади;
Қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти - (а) эмитентнинг охирги 4 та якунланган чоракдаги асосий фаолиятдан кўрган фойдасининг (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 100-сатри) (б) олдинги 4 чорак учун амалдаги кредитлар бўйича фоиз тўловлари, (в) келгуси 4 чорак учун навбатдаги облигациялар чиқарилиши бўйича фоиз тўловлари ва (г) 4 чорак учун навбатдаги облигациялар чиқарилиши доирасидаги асосий қарз бўйича келгуси сўндиришлар суммасига нисбати сифатида ҳисобланади;
Жорий ликвидлик коэффициенти - (а) жорий активлар суммасининг (баланс активининг 390-сатри) (б) эмитентнинг жорий мажбуриятлари суммасига (баланс пассивининг 770-сатри) нисбати сифатида ҳисобланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 30 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter