Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2026 й. ПФ-78-сон "Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
06.05.2026 й.
N ПФ-78
ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ИНСТИТУТИНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлик фаолиятини барқарор ривожлантириш, судгача санация амалиётини кенгайтириш, иқтисодий жиҳатдан ҳаётий муҳим корхоналарни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар тўловга қобилиятсизлик соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви ва ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини ошириш;
(б) судгача санация механизмларини кенгайтириш орқали санация чора-тадбирларининг камида 20 фоизининг босқичма-босқич суд органларига мурожаат қилмасдан амалга оширилишини таъминлаш;
(в) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини соддалаштириш ва рақамлаштириш орқали уларнинг ўртача давомийлигини 2028 йил 1 январга қадар камида 30 фоизга қисқартириш;
(г) суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш орқали уларнинг сонини босқичма-босқич 2 баробарга кўпайтириш.
II. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилсин.
3. Агентлик:
(а) Адлия вазирлиги ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органи;
(б) тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
4. Қуйидагилар Агентликнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
(а) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш;
(б) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
(в) тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш;
(г) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини, шунингдек, иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш;
(д) жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш;
(ж) суд бошқарувчиларига малака аттестатини бериш, фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва улар фаолиятини назорат қилиш.
III. Суд бошқарувчилари фаолияти самарадорлигини ошириш
5. Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси негизида барча суд бошқарувчилари аъзолигига асосланган, 1-иловада белгиланган асосий вазифаларни амалга оширувчи Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасини (кейинги ўринларда - Суд бошқарувчилари палатаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
6. Белгилансинки, Суд бошқарувчилари палатаси:
(а) юридик шахс мақомига эга нотижорат ташкилот ҳисобланиб, ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда суд бошқарувчиларини бирлаштирувчи ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади;
(б) суд бошқарувчиларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида иш юритади;
(в) суд бошқарувчиларининг кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
(г) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциациясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
7. 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
(а) Суд бошқарувчилари палатаси, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа таълим муассасаларига суд бошқарувчиларини тайёрлаш ҳуқуқи берилади;
(б) суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари Суд бошқарувчилари палатаси томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган намунавий ўқув дастурлари асосида амалга оширилади;
(в) Суд бошқарувчилари палатасига суд бошқарувчисининг палатага аъзолигини тўхтатиш ёки аъзоликдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва шу муносабат билан уни ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида судга мурожаат этиш ҳуқуқи берилади;
(г) суд бошқарувчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, суд кредиторлар йиғилишининг қарорига асосан суд бошқарувчисига тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ҳақли;
(д) санация қилувчи бошқарувчиликка номзод кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) ёки Агентлик томонидан тақдим этилмаганда, санация қилувчи бошқарувчи Суд бошқарувчилари палатаси томонидан махсус электрон тизим орқали танланган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланиши мумкин.
8. Суд бошқарувчилари палатасига қуйидагилар тавсия этилсин:
суд бошқарувчиларининг касбий одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
суд бошқарувчилари фаолиятини ҳар йили тузиладиган рейтинг асосида баҳолаш, улар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
ҳар икки йилда камида бир марта суд бошқарувчилари малакасини оширишни ташкил этиш.
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) суд бошқарувчиларига тўланадиган ҳақ миқдори базавий ва натижага (KPI) боғлиқ қисмларга ажратилади, бунда натижага боғлиқ ҳақ, шу жумладан, санация режасида белгиланган кўрсаткичларга эришиш даражасидан келиб чиқиб тўланади;
(б) суд бошқарувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улар фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш тизими мутлақо янги ёндашувлар асосида йўлга қўйилади, бунда:
(i) 2027 йил 1 июлга қадар барча суд бошқарувчилари махсус ўқув дастурлари асосида малака ошириш курсларида қайта тайёрланади;
(ii) Агентлик томонидан Суд бошқарувчилари палатаси билан биргаликда суд бошқарувчилари фаолияти, малакаси ва рейтинг кўрсаткичлари таҳлил қилинади, натижаларига кўра юқори малакали суд бошқарувчилари корпусини шакллантириш мақсадида уларнинг тоифаларига қўйиладиган талаблар қайта кўриб чиқилади;
(iii) суд бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш учун иқтисодиёт, менежмент, бухгалтерия соҳасида ва юридик соҳадаги юқори малакали мутахассислар, шу жумладан, тегишли лицензияга эга бўлган адвокатларни жалб этиш механизмлари яратилади;
(iv) Агентлик суд бошқарувчилари иш фаолиятини ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайди, унда, шу жумладан, тўловга қобилиятсизликка оид ишлар бўйича суд бошқарувчисини автоматлаштирилган ҳолда махсус электрон тизим орқали инсон омилисиз ва тасодифий тарзда танлаш тартиби, улар фаолияти устидан мониторинг ва назорат механизмлари, шунингдек, қонунбузилишларга йўл қўйган суд бошқарувчиларига нисбатан интизомий ва малака аттестатининг амал қилишини бекор қилишгача бўлган таъсир чораларини қўллаш мезонлари назарда тутилади;
(в) суд бошқарувчисини тайинлашда Агентлик томонидан белгиланадиган суд бошқарувчилари иш юкламасининг йўл қўйиладиган нормалари инобатга олинади.
IV. Судгача санация тизимини такомиллаштириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини кенгайтириш
10. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
(а) судгача санация даврида банклар (кредиторлар) қарздор билан тузилган келишувга асосан келишувда белгиланган муддатга ва фаолиятини тиклашга қаратилган санация режасини бажариш шарти билан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлашни тўхтатиб туриши, кейинчалик санация режасига мувофиқ реструктуризация қилиши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чораларини кўриши мумкин;
(б) суд санацияси даврида санация режасига мувофиқ ва кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан суд ажрими асосида қарздорнинг кредитлар бўйича фоизларини ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш тўхтатиб турилиши, кейинчалик эса санация режасида белгиланган тартибда реструктуризация қилиниши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чоралари кўрилиши мумкин;
(в) халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда айланмадан олинадиган солиқларни, шу жумладан, ушбу солиқлар бўйича солиқ текширувлари асосида қўшимча ҳисобланган солиқ ва молиявий санкцияларни тўлашни белгиланган тартибда кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно;
(г) солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашда гаров мулки, банк кафолати ёхуд суғурта полиси тақдим этилганда, молиявий ҳолати ва истисно этувчи ҳолатлар мавжудлигидан қатъи назар, солиқ органлари томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
(д) солиқ органларига солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги аризалар Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ҳамда уларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунга қисқартирилади.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар судгача санация ва суд санацияси тартиб-таомилларини қўллаш доирасида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини жорий этсин. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
(а) тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд институтлар ва механизмлардан фойдаланган ҳолда:
(i) тижорат банклари, микромолия ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, банк кафолати ва аккредитивларга кафолат (кафиллик) бериш;
(ii) тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан паст ставкада кредит муддатига мос равишда имтиёзли ресурслар жойлаштириш ҳамда ушбу кредит ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш;
(б) ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш чора-тадбирлари қаторига қўшиш;
(в) молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини тақдим этишнинг шаффофлигини таъминлаш ва аниқ механизмларини белгилаш, шунингдек, биринчи навбатда, иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда 4 ва 5-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни инобатга олиш.
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ кредиторларнинг чет эл валютасида ифодаланган талабларини кредиторларнинг талаблари реестрига киритишда, агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қўлланадиган ҳар бир тартиб-таомил киритилаётган санадаги Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисобга олинади.
V. Тўловга қобилиятсизлик жараёнларини рақамлаштириш
13. Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 1 декабрдан бошлаб тўловга қобилиятсизлик жараёнларини онлайн мониторинг қилиш имконини берадиган Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасини (кейинги ўринларда - Ягона электрон платформа) ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
14. Белгилансинки:
(а) Ягона электрон платформа "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунда эълон қилиниши белгиланган маълумотлар мажбурий эълон қилинадиган расмий манба ҳисобланади;
(б) тўловга қобилиятсизликка оид қуйидаги жараёнлар босқичма-босқич рақамлаштирилиб, Ягона электрон платформа орқали амалга оширилади:
(i) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари амалга оширилаётган (кузатув, санация, ташқи бошқарув, тугатиш ва бошқалар ) юридик ва жисмоний шахсларнинг очиқ электрон реестрини юритиш;
(ii) судгача санация жорий қилинган юридик шахслар реестрини юритиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш;
(iii) суддан ташқари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини тўлиқ рақамлаштириш, шу жумладан, ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари мавжуд эмаслиги боис ижро ҳужжатлари ундирувчига қайтарилган қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва улар бўйича суддан ташқари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш масаласини ҳал этиш;
(iv) тўловга қобилиятсизлик соҳасида судлар, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро маълумот алмашиш, уларнинг маълумотлар базаларидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ягона электрон платформани ушбу идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
(v) суд бошқарувчиларининг ҳамда суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсларини тугатган номзодларнинг реестрини юритиш;
(vi) суд бошқарувчиларининг рейтинг кўрсаткичларини шакллантириш ва эълон қилиш;
(vii) кредиторларнинг йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг йиғилишида масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш ҳамда йиғилиш баёнларини электрон равишда расмийлаштириш имкониятини берадиган электрон тизимни жорий этиш;
(viii) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларига оид бошқа муҳим маълумотлар (кредиторлар талаблари реестрлари, суд бошқарувчиси ҳисоботлари, санация ва ташқи бошқарув режалари ҳамда бошқалар) Ягона электрон платформада жойлаштириб борилишини босқичма-босқич жорий этиш;
(ix) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасидаги бошқа жараёнлар.
VI. Ташкилий чора-тадбирлар
15. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар Ягона электрон платформанинг ишга туширилишини ҳамда дастлабки босқичда 2-иловада келтирилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминласин.
16. Тўловга қобилиятсизлик соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
17. Адлия вазирлиги ҳар чоракда юзага келаётган тўловга қобилиятсизлик ҳолатларини соҳалар кесимида таҳлил қилсин, банкротликка олиб келаётган асосий омил ва муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқласин ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
VII. Фармон ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19. Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсан жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
21. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2026 йил 6 майдаги
ПФ-78-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасининг
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
1. Суд бошқарувчилари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
2. Суд бошқарувчиларининг касбий тайёргарлиги ва малакаси оширилишини ташкил этиш.
3. Ягона бошқарув амалиётини таъминлаш чораларини кўриш, суд бошқарувчилари фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда суд бошқарувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш.
4. Суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, улар бўйича таклифлар тайёрлаш.
5. Давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда, судда ва бошқа ҳолларда суд бошқарувчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш.
6. Суд бошқарувчилари томонидан касб этикаси қоидалари ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигига таклиф киритиш.
Президентининг
2026 йил 6 майдаги
ПФ-78-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг
ягона электрон платформасига интеграция
қилинадиган ахборот тизимлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ахборот тизимларидан олинадиган маълумот |
Вазирлик ва идора |
1. |
1) Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида суд томонидан қабул қилинган қарорлар ва ажримлар, шу жумладан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув тартиб-таомилларини жорий этиш, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш, суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисида чиқарилган ажримлар ҳақида, қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарорлар ва бошқа суд ҳужжатлари; 2) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида ва бундай ишлар доирасидан ташқарида кўрилган субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар; 3) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотлар. |
Олий суд |
2. |
Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар. |
Ички ишлар вазирлиги |
3. |
Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, сана, ой, йил, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шакли, муассислар таркиби ва улар тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахслар бўйича - исми, фамилияси, паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва бошқалар, юридик шахслар бўйича - номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, жойлашган жой манзили ва бошқалар), шунингдек, уларнинг давлат реестридан чиқарилган санаси ва реестр рақами, устав фондининг миқдори, муассисларнинг устав фондидаги улушлари (ҳиссалари), кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар, мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар. |
Адлия вазирлиги |
4. |
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори. |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
5. |
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, уларга нисбатан мулкий ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар. |
Кадастр агентлиги |
6. |
1) Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судларга киритилган аризалар тўғрисидаги маълумотлар; 2) божхона расмийлаштирувидаги мол-мулклар, экспорт ва импорт операциялари бўйича қарздорликлар тўғрисида маълумотлар. |
Божхона қўмитаси |
7. |
1) Мажбурий ижро органлари иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатлари ҳамда уларни ижро этиш юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар; 2) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш қўзғатилиши, кузатув, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддати узайтирилиши муносабати билан юритуви тўхтатилган ижро ишлари тўғрисидаги маълумотлар; 3) юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши муносабати билан ижро иши юритиш тугатилган ва тугатувчига (молиявий бошқарувчига) юборилган ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар; 4) Мажбуриятлар реестри; 5) "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисми 2 ва 3-бандларига асосан тамомланган ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар. |
Мажбурий ижро бюроси |
8. |
1) Кредит ахборотининг маълумотлар базасидан маълумотлар; 2) Гаров реестридаги маълумотлар; 3) санация ҳисобварақлари ва тугатиш тартиб-таомиллари доирасида очилган ягона ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар; 4) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиб-таомиллари доирасида очилган ҳаракатсиз депозит ҳисобварақлари, шунингдек, ёпилган ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар; 5) банкларни санация қилиш, уларни суддан ташқари тугатишга доир маълумотлар. |
Марказий банк |
9. |
Судгача санация ва суд санацияси тартиб-таомилларини қўллаш доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ва тақдим этилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар. |
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ |
10. |
1) Жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятларига оид маълумотлар; 2) солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида қабул қилинган қарорлар ва судга киритилган аризалар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар; 3) солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисми 2 ва 3-бандларига асосан тамомланган ва бу ҳақида солиқ органларини мажбурий ижро органлари томонидан хабардор қилинган ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар; 4) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судларга киритилган аризалар тўғрисидаги маълумотлар; 5) солиқ қарзини тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида берилган аризалар ва уларни кўриб чиқиш натижаларига оид маълумотлар; 6) солиқ қарзини тўлаш муддати ўзгартирилган солиқ тўловчилар ва солиқ тўлаш муддати ўзгартирилган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотлар; 7) солиқ қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилган ва ҳисобдан чиқарилган солиқ тўловчилари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотлар; 8) тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш тартиб-таомиллари доирасида уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)га оид маълумотлар; 9) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан солиқ органлари томонидан фаоллик ҳолати фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилган, ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома киритилган тижорат ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиб-таомиллари - доирасида солиқ органлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар. |
Солиқ қўмитаси |
11. |
Юк кўтариш кранлари. |
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
12. |
1) Суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича махсус курсларда ўқиш ҳамда малакасини ошириш учун талабгорлар томонидан берилган аризалар ва уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар; 2) суд бошқарувчилиги учун ўқиётган талабгорлар ҳамда малака ошираётган суд бошқарувчилари тўғрисидаги маълумотлар; 3) Суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтаганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳамда суд бошқарувчиси малака оширганлиги ҳақида сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар. |
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби |
13. |
1) Давлат иштирокидаги корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган деб топилган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда улар бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотлар; 2) давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан ўтказилган судгача санация қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, уларни молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари" - дастурлари ҳамда уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар; 3) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг электрон маълумотлар базаси маълумотлари; 4) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга киритилган аризалар, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида санация ва ташқи бошқарув режаларининг амалга оширилиши юзасидан маълумотлар; 5) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида суд бошқарувчилари томонидан "E-auksion" савдо платформасида савдога чиқарилган мол-мулклар ва савдо натижалари тўғрисидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ томонидан тақдим этиладиган маълумотлар; 6) давлат мулкини сотиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган иқтисодий ночор корхоналар бўйича маълумотлар. |
Давлат активларини бошқариш агентлиги |
14. |
Қимматли қоғозлар, уларнинг эгалари, уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар. |
"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" акциядорлик жамияти |
Изоҳ. Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасига давлат органлари ва ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлик соҳасида зарур бўлган бошқа ахборот тизимлари ҳам Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг сўровига асосан интеграция қилиниши мумкин.
Президентининг
2026 йил 6 майдаги
ПФ-78-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Тўловга қобилиятсизлик соҳасини ривожлантириш
бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Президентининг
2026 йил 6 майдаги
ПФ-78-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон Фармонида:
(i) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(ii) олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
(б) 1-илованинг "III. Концепциянинг асосий йўналишлари" бўлими 1-бобида:
(i) "1. Оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш" кичик бўлимининг 7 ва 8-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Кундалик турмушда кўп учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини ёритишга қаратилган медиаматериалларни тайёрлаш, шунингдек, ҳуқуқий медиаматериалларни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали ёритиш.
8. Ёшлар ва ота-оналар ўртасида никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ҳуқуқий тарғибот материаллари ва ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали тарқатиб бориш";
(ii) "2. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда маҳалла институтининг ролини кучайтириш" кичик бўлимининг 2-бандидаги "буклет, флаер, лифлет ва плакатлар" сўзлари "медиаматериаллар" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармонининг 3-бандида:
(а) учинчи хатбошидаги "ҳамда тўловга қобилиятсизлик" сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(в) ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5997-сон Фармонининг 5-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга жисмоний ва юридик шахсларга янги имтиёз ҳамда жавобгарлик чораларини белгилайдиган, амалдаги тартиб-таомилларни асоссиз мураккаблаштирадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, асосланмаган қўшимча харажат ва тўловларни, янги турдаги солиқ ва йиғимларни, лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этадиган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўймаслик".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:
(i) "17. Адлия вазирлиги" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
17. Адлия вазирлиги |
|||||
Адлия вазирлиги |
3 381 |
1 809 |
1 572 |
|||
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони |
4 |
4 |
||||
1. |
"Ўзархив" агентлиги |
89 |
89 |
|||
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони |
1 |
1 |
||||
2. |
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
81 |
81 |
|||
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони |
1 |
1 |
"; |
|||
(ii) "21. Давлат активларини бошқариш агентлиги" бўлимининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги" позициясида:
"Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "532" рақами "517" рақами билан алмаштирилсин;
"Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "308" рақами "293" рақами билан алмаштирилсин;
(iii) "33. Солиқ қўмитаси" бўлимининг "Солиқ қўмитаси" позициясида:
"Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "9 241" рақами "9 231" рақами билан алмаштирилсин;
"Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "9 241" рақами "9 231" рақами билан алмаштирилсин;
(i) қуйидаги мазмундаги 17.2-кичик банд билан тўлдирилсин:
"17.2. Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги";
(ii) изоҳлар қисмида:
биринчи хатбошидаги "67" рақами "68" рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "26" рақами "27" рақами билан алмаштирилсин.
(в) 2а-илова қуйидаги мазмундаги 17.2-позиция билан тўлдирилсин:
"
" |
17.2. |
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
Агентство по делам неплатежеспособности |
". |
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги ПФ-80-сон Фармонида:
(i) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(ii) олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
(б) 6-илованинг 23-позицияси чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги "Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида"ги ПФ-231-сон Фармонига 3-илованинг 4-позицияси чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2761-сон қарорида:
(а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва зарур бўлган тақдирда, уларга доир ахборот-таҳлилий материаллар бошқа давлат органларига ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан уларнинг матнлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида расман эълон қилингандан кейин икки иш куни мобайнида, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси асосида масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда ёки маълумот учун "Ijro.gov.uz" тизими орқали электрон шаклда етказилади";
(б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3666-сон қарорида:
(i) қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи - йигирма бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, бу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ва иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш;
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш;
суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш";
(ii) йигирма иккинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишинча йигирма олтинчи - ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
(i) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Адлия вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги ҳамда Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг ташкилий тузилмалари 1а, 1б ва 1в-иловаларга мувофиқ";
(ii) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
(в) 1-иловада:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари";
бешинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи - йигирма бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, бу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ва иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш;
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш;
суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш";
йигирма иккинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишинча йигирма олтинчи - ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1-кичик бандда:
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади";
йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди";
4-кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини ижрочиларга етказиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ва кенг аҳоли қатламига тушунтириш ишларини "Ijro.gov.uz" идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизими орқали назорат қилади";
17-кичик бандда:
ўн учинчи хатбошидаги "ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш бўйича чораларни кўради" сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда ашёларни кўздан кечиради ва ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли, ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган ашё ва ҳужжатларни хатлайди";
қуйидаги мазмундаги 20-1 - 20-4-кичик бандлар билан тўлдирилсин:
"20-1) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, бу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилади ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси шартномаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини ташкиллаштиради;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
20-2) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ва иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш соҳасида:
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини, шу жумладан, суддан ташқари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш, бу соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий, ҳуқуқий ва ахборот таъминоти бўйича чораларни ўз ваколатлари доирасида кўради;
тўловга қобилиятсизлик бўйича ишларни судларда кўриб чиқишда махсус ваколатли орган сифатида иштирок этади;
судлар томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини қўллашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган юридик шахсларга давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ва санация ўтказишни тугатиш юзасидан қарор қабул қилади ва уларнинг мониторингини юритади;
ўз аризасига кўра қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёни мониторингини амалга оширади;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган юридик ва жисмоний шахслар реестрларини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрини юритади;
жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик бошқариш ишларини ташкиллаштиради ва ҳисобини юритади;
жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш бўйича суд бошқарувчисининг ёки ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолларда назорат қилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда уларнинг қарорларини келишади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунбузилишларни олдини олиш чораларини кўради, ушбу соҳада жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик қилади;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёни тўғрисидаги маълумотлар билан барча манфаатдор шахсларга танишиш имкониятини яратиш орқали соҳанинг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш чораларини кўради;
Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси шакллантирилиши ва юритилишини ҳамда вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлайди;
қонунга мувофиқ мажбурий равишда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни, жумладан, тўловга қобилиятсизликка доир ишлар бўйича судлар ва ваколатли органлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнлари ҳақидаги маълумотлар Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасида эълон қилинишини ташкиллаштиради;
20-3) жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш соҳасида:
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган жисмоний шахслар реестрини юритади;
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги бўйича ишларнинг доимий мониторингини олиб боради ҳамда мониторинг натижалари асосида таҳлилий маълумот ва таклифлар киритади;
20-4) суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш соҳасида:
суд бошқарувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўқитиш ҳуқуқига эга бўлган таълим муассасалари учун талабларни белгилайди, ҳуқуққа эга бўлган таълим муассасаларининг рўйхатини юритади ҳамда уларнинг бу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
суд бошқарувчиларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациясидан, қайта аттестациядан ўтказади ва уларга малака аттестатини беради;
суд бошқарувчиларининг давлат реестрини ҳамда суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсларини тугатган номзодларнинг реестрини юритади;
Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда унинг фаолиятига кўмаклашади;
Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасига аъзолик бадали миқдорини, шунингдек, унинг асосий фаолият доирасида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва нархларини келишади;
суд бошқарувчиларининг фаолиятини юритиш, уларга ҳақ тўлаш тартибини, шунингдек, суд бошқарувчилари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантириш ва уларни ваколатли органга тақдим этиш тартибини белгилайди;
суд бошқарувчиларининг фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади";
26-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "тартибига риоя этиш ҳолатини" сўзлари "тартибига риоя этиш, юридик шахсларни суддан ташқари тўловга қобилиятсиз деб топиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ҳолатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
6-кичик бандда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида амалиётга жорий этмаслик сабабларини бартараф қилиш ва масъул ходимларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш тўғрисида";
олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи хатбошидан "тақдимномалар киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунбузилишларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан, айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш";
қуйидаги мазмундаги 43-1-кичик банд билан тўлдирилсин:
"43-1) Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасида маълумотларни жойлаштириш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш";
49-кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 51 - 58-кичик бандлар билан тўлдирилсин:
"51) давлат органлари ва ташкилотларига тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича фаолиятни рақамлаштириш ҳамда муайян маълумотларни ушбу органларнинг ахборот тизимларига ва веб-сайтларига жойлаштириш юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
52) тўловга қобилиятсизлик бўйича ҳар қандай ишни иқтисодий судда кўриб чиқишда, шу жумладан, қуйидаги ваколатларни амалга оширган ҳолда иштирок этиш:
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари ҳақида маълумотларни Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси орқали бепул тарзда сўраш ва олиш;
судга муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ва молиявий бошқарувчи номзодини тақдим этиш, шунингдек, уларнинг вазифасини бажаришдан озод қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахсни ёки юридик шахс мол-мулки эгасини ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритиш ҳақида суд бошқарувчисига кўрсатма бериш;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақида илтимоснома киритиш;
53) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан, шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳолларда - бошқа юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш;
54) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд бошқарувчисини тайинлаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш, шунингдек, ўз ташаббусига кўра ёхуд суд ёки тергов органининг мурожаатига асосан суд бошқарувчисини вазифасидан озод қилиш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни бошқарувдан четлаштириш;
55) Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасини бошқариш, унда жойлаштириладиган (эълон қилинадиган) маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар таркибини белгилаш;
56) суд бошқарувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш ва текшириш;
57) суд бошқарувчилари фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар ва уларнинг фаолиятига қўйилган талабларга риоя этмаганлик ҳолатлари бўйича суд бошқарувчиларига расмий огоҳлантиришлар бериш, суд бошқарувчиларини малака аттестатини бекор қилиш ва унинг амал қилишини тўхтатиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни қўллаш;
58) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси раиси лавозимига номзод кўрсатиш ҳамда уни лавозимидан муддатидан олдин чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритиш, палатанинг навбатдан ташқари йиғилишларини чақириш, шунингдек, ушбу палатага жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳомийлик ҳамда халқаро ташкилотларнинг грант маблағлари ҳисобидан молиявий кўмак бериш.
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколат ва ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин";
(v) 24-банднинг учинчи хатбошисидаги "интеллектуал мулк соҳасида" сўзлари "интеллектуал мулк ҳамда тўловга қобилиятсизлик соҳаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;
(vi) 33-банднинг биринчи хатбошиси "вазири" сўзидан кейин "ўринбосари" сўзи билан тўлдирилсин;
(vii) 39-1-банд "давлат хизматлари марказлари" сўзларидан кейин "ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (Агентликнинг бюджетдан молиялаштириладиган харажатларидан ташқари)" сўзлари билан тўлдирилсин;
(г) қуйидаги мазмундаги 1а-1в-иловалар билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари |
"Ўзархив" агентлиги |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази |
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тошкент давлат юридик университети |
Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Академик лицейлар |
"Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
"Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси |
"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази" давлат муассасаси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарорига
1б-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
"Ўзархив" агентлиги |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари |
Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви |
Ўзбекистон миллий архиви |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарорига
1в-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тўловга қобилиятсизлик ишлари бўлимлари |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
". |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон қарори 4-бандининг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидан "тўловга қобилиятсизлик," сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4380-сон қарори 9-бандининг "а" кичик банди биринчи хатбошиси "вазири" сўзидан кейин "ўринбосари" сўзи билан тўлдирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-447-сон қарорининг 2-бандининг "а" кичик банди бешинчи хатбошисидаги "бўйсунувига кирадиган" сўзлари "бўйсунувидаги тегишли соҳада давлат сиёсатини юритиш ваколати берилмаган" сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-101-сон қарорига 1-иловада:
(а) 3-банддаги "ҳамда тўловга қобилиятсизлик" сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги "Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-183-сон қарорида:
"б" кичик банддаги "экспертлар гуруҳини" сўзлари "экспертлар кенгашини" сўзлари билан алмаштирилсин;
"в" кичик банддаги "экспертлар гуруҳи" сўзлари "экспертлар кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 7-банднинг "б" кичик бандидаги "экспертлар гуруҳи" сўзлари "экспертлар кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 8-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-294-сон қарорига асосан болаларга мўлжалланган теле- ва радио маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Марказга йўналтиради. Бунда Марказ ушбу маблағлар ҳисобидан болалар учун мўлжалланган 2 та маърифий шоу-дастур тайёрлайди";
(г) 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар
яратишни мувофиқлаштирувчи кенгаш
ТАРКИБИ
1. С.Ш. Мирзиёева |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
2. Д.М. Зиямухамедова |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
3. Э.Г. Каримова |
- |
мактабгача ва мактаб таълими вазири |
4. О.А. Назарбеков |
- |
маданият вазири |
5. К.А. Шарипов |
- |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
6. Ш.Х. Шерматов |
- |
рақамли технологиялар вазири |
7. С.С. Саидов |
- |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
8. М.С. Матчонов |
- |
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси |
9. Х.И. Ибрагимов |
- |
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори |
10. Лавозимига кўра |
- |
Ўзбекистон болалар ижодкорлари уюшмаси раиси |
11. Ж.А. Ахмедов |
- |
Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
(i) 2-позициянинг "Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари" устунидаги тегишли келишикдаги "экспертлар гуруҳи" сўзлари тегишли келишикдаги "экспертлар кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 6-позицияда:
"Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари" устунида:
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Болалар контентини ривожлантириш маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳудудида марказ учун офис биноси, студиялар ҳамда павильонларни ташкил этиш масаласини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш";
"Ижро муддати" ҳамда "Масъул ижрочилар" устунларидаги "2025 йил июнь" ва "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;
"Ижро муддати" устунидаги "2025 йил сентябрь" сўзлари "2026 йил июнь" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 7 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter