Ички ишлар вазирининг 27.04.2026 й. 240-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2026 й. 2495-10-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.05.2026 й.
N 2495-10
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
27.04.2026 й.
N 240
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро
этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ва 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.А. Ташпулатов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро
этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар" деган сўзлар "йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар ва йигирма тўрт марта масофали видео-учрашувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 26-банднинг учинчи хатбошиси, 33-банднинг учинчи хатбошиси, 41-банднинг учинчи хатбошиси, 48-банднинг учинчи хатбошиси, 65-банднинг учинчи хатбошиси, 143-банд, XI бобнинг учинчи параграфи номи, 272-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 275-банд, 276-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 280, 282, 283, 285, 287 ва 295-бандлар, 425-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 448, 451 ва 453-бандлар, 16, 18, 28, 29 ва 34-иловалар матнидаги "телефон орқали" деган сўзлар "масофали видео-учрашув ёки телефон орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 93, 401, 422 ва 423-бандлар ҳамда 19-илованинг матнидаги "профессионал таълим" деган сўзлар "касбий таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
бешинчи хатбошидаги "профессионал таълимга" деган сўзлар "касбий таълимга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги "телефон орқали" деган сўзлар "масофали видео-учрашув ёки телефон орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. XI бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"XI боб. Маҳкумларнинг учрашувлари, масофали видео-учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари".
6. 273, 274, 278, 281 ва 286-бандлардаги "Телефон орқали" деган сўзлар "Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 277-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"277. Маҳкумлар телефон орқали сўзлашувга беш нафардан, масофали видео-учрашувга икки нафардан олиб чиқилади.".
8. 279-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"279. Маҳкум телефон орқали сўзлашувларни бир абонент билан олиб бориш муддати ўн дақиқадан, масофали видео-учрашув муддати ўттиз дақиқадан ошмаслиги лозим. Абонент жавоб бермаган ёки бошқа абонент билан уланиб қолган ёхуд бошқа техник сабабларга кўра масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар узилиб қолган ҳолларда, маҳкум такроран масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув олишга ҳақли.".
9. 284-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"284. Қуйидагилар тақиқланади:
тунги вақтда масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳамда уларнинг ўтказилишига рухсат бериш;
икки ёки ундан ортиқ масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувларни бирлаштириш;
гуруҳ бўлиб ёки гуруҳ номидан, шунингдек бошқа маҳкум(лар) номидан масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув олиб бориш.".
10. XII бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"XII боб. Учрашувлар, масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар бериш ҳамда посилка, йўқлов ва бандероллар олиш муддатларини ҳисоблаб чиқиш".
11. 289-банддаги "Телефон орқали" ва "телефон орқали" деган сўзлар тегишли равишда "Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали" ва "масофали видео-учрашув ёки телефон орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 290-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"290. Навбатдаги учрашувлар, масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар маҳкумнинг йил мобайнида олиши мумкин бўлган учрашувлари тури ҳамда масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлари миқдорини ўн икки ойга бўлганда ҳосил бўладиган давр ҳисобга олинган ҳолда берилади.".
13. 290-1-банддаги "телефон орқали қўшимча сўзлашишга" деган сўзлар "қўшимча масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 361-банддаги "санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига" деган сўзлар "санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 399-1-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"маҳкумнинг маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги.".
16. Қуйидаги мазмундаги 399-3-банд билан тўлдирилсин:
"399-3. ЖК 73-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган маҳкумнинг (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида китоб ўқиганлиги фактини аниқлаш унинг ЖИЭМ маъмуриятига берган аризасига асосан, ЖИЭМ ходимларидан, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари киради.
Комиссия йиғилиши йилига камида икки марта ўтказилади.
Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.
Комиссия хулосаси маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.
Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда ЖИЭМ маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.
Маҳкум ёки унинг ҳимоячиси комиссия хулосасидан норози бўлган тақдирда илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш ЖПКнинг 536-2-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.".
17. 413-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда, ЖИЭМлар адабиётлар билан, шу жумладан маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китоблар билан таъминланиши шарт.".
18. 424-банднинг олтинчи хатбошиси "қўшимча учрашув ёки" деган сўзлардан кейин "масофали видео-учрашув ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
19. 473-банддаги "енгилроқ жазо билан алмаштиришга" деган сўзлар "енгилроқ жазо билан алмаштириш, жазони ўташ муддатини шахс тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 30-илованинг матнидаги "телефон орқали" ва "Телефон орқали" деган сўзлар тегишли равишда "масофали видео-учрашув ёки телефон орқали" ва "Масофали видео-учрашув ёки телефон орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 7 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter