Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 09.04.2026 й. 1-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2026 й. 3828-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2026 й.

N 3828




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

09.04.2026 й.

N 1


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш

инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан

ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш

ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раҳбар                                               С.Қ. Эшқувватов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 7 май