Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.05.2026 й. 3828-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 09.04.2026 й. 1-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2026 йил 6 майда 3828-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги соҳасида назорат қилиш

инспекцияси бошлиғининг

2026 йил 9 апрелдаги

1-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат

қилиш инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва

иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория

ишлари нархларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (бундан буён матнда ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


визуал текширув - таянч конструкциялардаги, қопламалар ва деворлардаги ёриқлар ҳамда шикастланишларни аниқлаш учун бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;


инструментал-техник текширув - махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш.


2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасида белгиланган ҳолатларда ҳамда буюртмачилар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


3. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш орқали амалга оширилади.


4. Визуал текширувда қуйидаги ишлардан бири ёки бир нечтаси амалга оширилади:

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ визуал кўрикдан ўтказиш;

пойдеворни, пойдеворнинг ташқи қисми, ертўла хоналарини текшириш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструкцияси, материаллар ва йиғма панелларни, ораёпма ва чокларни, чердак хоналарини текшириш;

ички коммунал-муҳандислик тармоқларини ва қурилмаларни текшириш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг қурилган санаси ва ундан фойдаланиш даврида содир бўлган ўзгаришлар ҳамда зарарланишлар тўғрисида батафсил маълумотларни йиғиш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);

инструментал-техник текширув ўтказиш зарурлиги ва бажарилиши лозим бўлган ишларнинг ҳажми тўғрисида хулоса чиқариш ҳамда конструкцияларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш дастурини тузиш.


5. Инструментал-техник текширувда қуйидаги ишлардан бири ёки бир нечтаси амалга оширилади:

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини текширувдан ўтказиш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ечими, режадаги шакли, габарит ўлчамлари, қаватлар баландлиги, антисейсмик чок орқали бўлмаларга (оцекларга) ажратилганлигини аниқлаш;

пойдевор тури, юк кўтарувчи конструкциялари, ораёпмалар, том қисми, антисейсмик тадбирлар, конструкция материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, қурилиш майдонининг ўзига хос хусусиятлари, реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги ҳамда муҳандислик-геологик кўрсаткичлари ҳолатини тўлиқ аниқлаш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда ёриқлар, бошқа шикастланишлар ва деформацияланиш жойларини аниқ белгилаш;

ўлчов ишларини олиб бориш;

олинган намуналарни инструментал-техник текширувдан ва лаборатория тадқиқотидан ўтказиш;

тўпланган маълумотлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш;

инструментал-техник текширувлар, ўлчов ишлари, лаборатория ҳамда моделли тадқиқотларга мувофиқ бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида).


6. Бино ва иншоотларни визуал текширувдан ўтказиш ишларининг нархи мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ҳисобланади.


7. Бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ишларининг нархи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисобланади.


8. Ҳудудий инспекциялар ҳар йили 1 февралга қадар мазкур Низомга мувофиқ бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва синов-лаборатория ишлари нархларининг калкуляциясини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Бунда нархлар калкуляциясининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда ҳудудий инспекция раҳбари томонидан тасдиқланади.



2-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ ТЕХНИК

ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИНИНГ

НАРХЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ


9. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархларини ҳисоблаш бино ва иншоотларнинг умумий ҳажми, уларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда сарфланадиган вақтнинг бино ва иншоотларнинг ҳажмига боғлиқлик коэффициентлари, бино ва иншоотларнинг конструктив мураккаблик даражасига қараб қўлланиладиган тузатиш коэффициентлари, визуал текширув жараёнида бажариладиган ишларга нисбатан қўлланиладиган тузатиш коэффициенти ҳамда қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун қўлланиладиган коэффициентлар, шунингдек, бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг бир соатлик иш қиймати инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

Бунда:

бино ва иншоотларнинг конструктив мураккаблик даражасига қараб мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тузатиш коэффициентлари қўлланилади;

бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда сарфланадиган вақтнинг бино ва иншоотларнинг ҳажмига боғлиқлик коэффициентлари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ қўлланилади;

бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархлари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархларини ҳисоблаш методикаси бўйича ҳисобланади.



3-БОБ. СИНОВ-ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИНИНГ

НАРХЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ


10. Бино ва иншоотларнинг қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини текширишда ўтказиладиган синов-лаборатория ишлари нархларини ҳисоблаш бажариладиган ишлар туридан келиб чиқиб, мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда:

синов-лабораторияда бажариладиган ишнинг бир соатлик иш қиймати ҳисобланади;

синов-лабораторияда бажариладиган иш туридан келиб чиқиб, битта синовни амалга ошириш учун сарфланадиган ўртача вақт синовни амалга ошириш тартибини белгиловчи тегишли стандарт усул асосида аниқланади;

битта синов ўтказиш нархи сарфланадиган ўртача вақтни синов-лабораторияда бажариладиган ишнинг бир соатлик иш қийматига кўпайтириш орқали ҳисобланади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Манфаатдор шахслар ҳисобланган нархлардан норози бўлган тақдирда, судга ёки ваколатли органларга қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Бино ва иншоотларни визуал текширувдан ўтказиш

ишларининг нархини ҳисоблаш формуласи


С = С1*Р


Бунда:

С - умумий йиғинди;

С1 - мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳисобланган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг нархи;

Р - визуал текширув жараёнида бажариладиган ишларга нисбатан қўлланиладиган тузатиш коэффициенти (Р = 0,8 коэффициент).






Низомга

2-ИЛОВА



Бино ва иншоотларни инструментал-техник

текширувдан ўтказиш ишларининг нархин

ҳисоблаш формуласи


С = С1 + С2


Бунда:

С - умумий йиғинди;

С1 - мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳисобланган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларининг нархи;

С2 - мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ ҳисобланган синов-лаборатория ишларининг нархи.

Буюртмачилар бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш (С1) ёки синов-лаборатория ишларининг (С2) биридан фойдаланган тақдирда, умумий йиғиндини (С) аниқлашда фойдаланилмаган ишлар (С1 ёки С2) нол қийматда ҳисобланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари

нархларини ҳисоблашда уларнинг конструктив мураккаблик

даражасига қараб қўлланиладиган тузатиш коэффициентлари

Т/р

Бино ва иншоот тури


Тавсифи


КМ


1.

Оддий конструктив ечимли бинолар


Мураккаблиги юқори бўлмаган бино ва иншоотлар


0.8

2.

Ўртача мураккабликдаги бинолар


Катта оралиқли (9 метр ва ундан узун пролётли) конструкцияга эга омборлар, ангарлар, ишлаб чиқариш ва саноат бинолари


0.9

3.

Мураккаб конструктив ечимли бинолар


Маъмурий, ижтимоий, кўп қаватли тураржой бинолари (ертўлали, лифтли, ригелли, диафрагмали ва бошқа конструкциялар)


1.0





Низомга

4-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларида

сарфланадиган вақтнинг бино ва иншоотларнинг ҳажмига

боғлиқлик коэффициенти

Т/р

Ҳажм - В


Ҳажмга боғлиқлик коэффициенти - КВ


1.

100 куб.м гача


2

2.

100 куб.м дан - 1000 куб.м гача


2,0-1,0

3.

1001 куб.м дан - 10000 куб.м гача


1,0-0,8

4.

10001 куб.м дан - 20000 куб.м гача


0,8-0,55

5.

20001 куб.м дан - 40000 куб.м гача


0,55-0,45

6.

40001 куб.м дан - 50000 куб.м гача


0,45-0,4

7.

50000 куб.м дан кўп


0,4

Бино ва иншоотнинг ҳажмига (В) мос бўлган ҳажмга боғлиқлик коэффициенти (КВ) чизиқли интерполяция усулида аниқланади.

Чизиқли интерполяция усулида ҳисоблаш формуласи:

КВ = К1 +

В - В1

* (К2 - К1)

В2 - В1

Бунда:

КВ - ҳажмга боғлиқлик коэффициенти;

В - бино ва иншоотнинг ҳажми;

В1, В2 - ҳажмнинг бошланғич ва тугаш чегаралари;

К1, К2 - ҳажмга боғлиқлик коэффициентининг бошланғич ва тугаш чегаралари.






Низомга

5-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш

ишларининг нархларини ҳисоблаш методикаси


1. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишлари нархини (С1) ҳисоблаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:


С1 = В * КВ * П * КМ * КҲ


Бунда:

В - бино ва иншоотнинг ҳажми, куб.м;

КВ - мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда сарфланадиган вақтнинг бино ёки иншоотларнинг ҳажмига боғлиқлик коэффициенти;

П - бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларида бир соатлик иш қийматининг бир метр куб ҳажмдаги улуши, сўм;

КМ - мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бино ва иншоотларнинг конструктив мураккаблик даражасига қараб қўлланиладиган тузатиш коэффициенти;

КҲ - бино ва иншоотларнинг юк кўтариш қобилиятини ва сейсмик барқарорлигини текшириш мақсадида қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун қўлланиладиган коэффициент.

Бунда:

қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилганда КҲ = 1,2 коэффициент;

қўшимча конструктив ва моделли ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаганда КҲ = 1 коэффициент қўлланилади.


2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларида бир соатлик иш қийматининг бир метр куб ҳажмдаги улушини (П) аниқлаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:


П = (А+Б+(А+Б)*С) / вс


Бунда:

А - асосий харажатлар, сўм.


А = а12+......+аи;


Бунда, аи - асосий харажатларни ташкил этувчи харажатлар (ходимларнинг иш ҳақи харажатлари, ижтимоий солиқ ва бошқалар);

Б - қўшимча харажатлар, сўм.


Б = б12+......+би;


Бунда, би - қўшимча харажатларни ташкил этувчи харажатлар (солиқлар (ижтимоий солиқ бундан мустасно), коммунал хизматлар, ходимларни ўқитиш, телефон алоқа хизматлари, канселярия буюмлари, амортизация харажатлари, транспорт харажатлари, компьютер техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар);

С - рентабеллик, бунда С < 30 %;

вс - бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ишларини амалга оширишда бир соатда ўртача битта ходимга тўғри келадиган бино ва иншоотнинг ҳажми, куб.м.






Низомга

6-ИЛОВА



Синов-лаборатория ишларининг

нархларини ҳисоблаш методикаси


1. Синов-лаборатория ишларининг нархини (С2) ҳисоблаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:


С2 = П * ΣТи


Бунда:

П - синов-лаборатория ишларининг бир соатлик иш қиймати, сўм;

Ти - синов-лаборатория ишларини амалга ошириш тартибини белгиловчи тегишли стандарт усул бўйича битта синовни амалга ошириш учун сарфланадиган ўртача вақт, соат.


2. Синов-лаборатория ишларининг бир соатлик иш қийматини (П) аниқлаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:


П = А+Б+(А+Б)*С


Бунда:

А - асосий харажатлар, сўм.


А = а12+......+аи;


Бунда, аи - асосий харажатларни ташкил этувчи харажатлар (ходимларнинг иш ҳақи харажатлари, ижтимоий солиқ, аккредитация белгиси учун тўлов ва бошқалар);

Б - қўшимча харажатлар, сўм.


Б = б12+......+би;


Бунда, би - қўшимча харажатларни ташкил этувчи харажатлар (солиқлар (ижтимоий солиқ бундан мустасно), коммунал хизматлар, ходимларни ўқитиш, телефон алоқа хизматлари, канселярия буюмлари, амортизация харажатлари, транспорт харажатлари, компьютер техникаларига техник хизмат кўрсатиш, синов жараёнларида сарфланадиган материаллар, лаборатория қурилмаларини метрологик текширувдан ўтказиш, синов-лабораторияни аккредитациядан ўтказиш ва даврий баҳолаш учун сарфланадиган харажатлар ва бошқалар);

С - рентабеллик, бунда С < 30 %.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 7 май