Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 21.04.2026 й. 358-сон, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 07.04.2026 й. 2026-12-сон, Солиқ қўмитасининг 30.03.2026 й. 2026-12-сон "Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.05.2026 й. 1868-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2026 й.

N 1868-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.04.2026 й.

N 358


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УРБАНИЗАЦИЯ ВА УЙ-ЖОЙ БОЗОРИНИ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР

АГЕНТЛИГИНИНГ

07.04.2026 й.

N 2026-12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.03.2026 й.

N 2026-12


ҚАРОРИ



Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар

таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 14 октябрдаги 101, 113 ва 2008-43-сон қарори (рўйхат рақами 1868, 2008 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил., 46-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома аҳоли пунктларида ўз фаолиятларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган айланмадан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкаларини қўллаш мақсадида аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартибини белгилайди.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Д.А. Кучкаров

Директор ўринбосари

М.С. Мирмаксудов

Раис

Ф.Ж. Пулатов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 8 май