Адлия вазирининг 08.05.2026 й. 18-мҳ-сон "Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.05.2026 й. 3528-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.05.2026 й.
N 3528-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
08.05.2026 й.
N 18-мҳ
БУЙРУҒИ
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик
лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сон "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3528, 2024 йил 10 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 10/24/3528/0497-сон) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Д. Ташкулов
ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик
лицейларда якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"якуний давлат аттестацияси комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) - тегишли мутахассисликлар бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун академик лицей ходимлари, ТДЮУ, "юриспруденция" таълим йўналиши (заруратга кўра турдош таълим йўналиши) мавжуд бошқа олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳудудий адлия органлари вакилларидан иборат комиссия;".
2. 3-бандда:
учинчи хатбошидаги "ТДЮУ" деган сўз "олий таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "ТДЮУ проректори - академик лицей директори" деган сўзлар "Академик лицей директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банддаги "Ижрочи директор" деган сўзлар "Директор" деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 13-банддаги "ижрочи директор" деган сўзлар "директор" деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тегишли фандан озод этилади" деган сўзлар "тегишли фандан озод этилади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги "имтиёзли" диплом" деган сўзлар "аъло даражали диплом" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"28. Аттестация синовларини қайта топшириш муддатида аттестация синовларидан 3 йил ичида ҳам ўта олмаган ёки аттестация синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта таълим дастурларини мустақил ўзлаштирган ҳолда экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффақиятли топширган ўқувчиларга ўрта таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.".
8. 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "қароридан" ва "ўн беш" деган сўзлар тегишли равишда "натижасидан" ва "беш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 8 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter