Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 28.03.2026 й. 84-сон "Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2026 й. 3829-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2026 й.

N 3829




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

28.03.2026 й.

N 84


БУЙРУҒИ



Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари

фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони, 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                        А.Э. Бурханов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2021 йил 6 сентябрдаги 27-сон "Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3319, 2021 йил 8 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 10/21/3319/0856-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2025 йил 11 апрелдаги 69-сон "Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3619, 2025 йил 23 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2025 й., 10/25/3619/0399-сон) илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 7 май