Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2026 й. ПФ-77-сон "Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
05.05.2026 й.
N ПФ-77
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА БОШҚАРУВ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, тиббий хизматлардан фойдалаииш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорат тизимини замонавий талаблар асосида ташкил этиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Мақсадлар
1. Қуйидзгилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
(а) соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш;
(б) тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш, молиявий барқарорликни кучайтириш ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш;
(в) соғлиқни сақлаш тизимини стратегик режалаштириш, кўп тармоқли тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш, инфратузилмани модернизация қилиш, рақамлаштириш ва ягона бошқарув механизмларини жорий этиш орқали аҳоли учун сифатли ва оммабоп тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш.
II. Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш
2. Қуйидагилар:
(а) Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
(б) Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ;
(в) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирига тиббиёт соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қуйидаги қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилсин:
(а) соҳадаги устувор дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни самарали ташкил этиш мақсадида вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан лойиҳа офисларини ташкил этиш, уларнинг вазифалари ва тузилмасини белгилаш;
(б) соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳқилиш билан боғлиқ тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш;
(в) маҳаллий ва хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб қилиш, шунингдек, консалтинг, экспертлик, таҳлилий ҳамда тиббиёт менежменти ва молиявий бошқарув бўйича малака ошириш хизматларини "таклиф сўрови" харид қилиш тартиб-таомили асосида харид қилиш ҳамда уларга бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда миллий ёки чет эл валютасида, шу жумладан, маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали ҳақтўлаш;
(г) соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, ахборот тизимларини жорий этиш ва ягона рақамли экотизимни шакллантириш бўйича талаблар, стандартлар ва техник регламентларни белгилаш;
(д) вазирликка юклатилган вазифаларни амалга оширишда айрим функциялар ва хизматларни, шу жумладан, ходимларнинг лавозим йўриқномасида белгиланган вазифаларни шартнома асосида ва аутсорсинг хизматидан фойдаланиб амалга ошириш.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилсин:
(а) соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий маълумотлар тайёрлаш мақсадида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази;
(б) тиббий хизматлар сифати, беморлар хавфсизлиги, клиник протокол ва стандартларга риоя этилишини баҳолаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда клиник назорат тизимини жорий этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
(в) соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар, тиббий хизматлар ва давлат сиёсатини жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, шунингдек, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини тизимли равишда йиғиш ҳамда таҳлил қилиш ва ахборот сиёсатини самарали ташкил қилиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклида Контент медиамаркази.
5. Белгилансинки, Контент медиамаркази фаолияти ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасалари томонидан пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар учун тушумлар миқдорининг бир фоизи миқдорида қўшимча ажратиладиган ажратмалар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, хўжалик фаолиятидан тушадиган тушумлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг штат бирликлари сони қуйидагича белгилансин:
(а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати - 298 та (шу жумладан, 1 та вазирнинг биринчи ўринбосари ва 5 та вазир ўринбосари);
(б) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси - 68 та;
(в) Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги - 42 та;
(г) Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари - 128 та;
(д) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази - 30 та;
(ж) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари жами - 602 та, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари - 18 тадан.
Бунда соҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бунда:
(а) вазирликнинг марказий аппарати ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг марказий аппарати ходимлари;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари;
(в) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари;
(г) Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;
(д) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига Ижтимоий сиёсат лабораторияси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланади.
8. Белгилансинки:
(а) Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматларни, шу жумладан, тиббий ёрдамни ташкил этиш билан боғлиқ хизматларни назорат қилувчи ваколатли орган ҳисобланади;
(б) Клиник аудит инспекцияси бошлиғи соғлиқни сақлаш вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
9. "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси давлат муассасасининг фаолияти тугатилсин. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур лойиҳа офисига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аутсорсинг асосида қуйидагилар фаолиятини йўлга қўйсин:
(а) аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтиришни таъминлаш мақсадида "Call-марказ";
(б) аҳоли ва тиббиёт ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, тиббий хизматлар сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими (Feedback).
11. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб тиббиёт ассоциацияларига қуйидаги ваколатлар берилсин:
(а) тиббий ёрдам кўрсатишни стандартлаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қайта кўриб чиқиш;
(б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг таклифига кўра стационар тиббиёт ташкилотларининг тиббий хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок этиш;
(в) тиббиёт ходимларининг малакасини баҳолаш, сертификатлаш ҳамда қайта тайёрлаш жараёнларида мустақил профессионал эксперт сифатида иштирок этиш;
(г) тиббий хизматлар сифати бўйича мустақил аудит ўтказиш, жамоатчилик ва беморлар қониқиш даражасини ўрганишни ташкил этиш;
(д) соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича таклифларни киритиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стационар хизмат кўрсатувчи республика ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларига раҳбарлар қуйидаги шартлар асосида лавозимга тайинланади:
(а) меҳнат шартномаси 5 йилгача бўлган муддатга тузилади;
(б) лавозимга тайинлангандан сўнг:
(i) олти ой муддатда тиббиёт муассасасини ривожлантириш дастурини (бизнес-режа) ишлаб чиқади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳимоя қилади;
(ii) бир йил муддатда тиббиёт менежменти ва молиявий бошқарув бўйича малака ошириши талаб этилади;
(в) тиббий амалиёт билан шуғулланишига йўл қўйилмайди (алоҳида ҳолларда соғлиқни сақлаш вазири томонидан илмий-амалий мақсадлар учун тиббий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилиши мумкин);
(г) фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) (тиббий хизмат сифати, молиявий интизом, бошқарув самарадорлиги, рақамлаштириии, кадрлар сиёсати ва бошқа кўрсаткичлар) асосида баҳоланади ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришилмаган тақдирда меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинади.
13. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
(а) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган барча тиббиёт муассасаларининг штат меъёрлари ажратилган маблағлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мустақил равишда белгиланади ва улар учун тасдиқланган штат меъёрлари тавсиявий ҳисобланади;
(б) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган барча тиббиёт муассасалари учун ажратилган маблағларнинг йил якуни бўйича қолдиғи олиб қўйилмайди ҳамда кейинги молия йили учун муассасанинг бизнес-режасини тузишда инобатга олинади.
III. Соҳани рақамлаштириш
14. Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг мустақил экспертларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилган ҳолда уч ой муддатда соғлиқни сақлаш тизимидаги рақамлаштириш жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш, амалга оширилган ишлар, молиялаштирилган лойиҳалар ва уларнинг натижаларини комплекс аудитдан ўтказсин. Бунда:
(а) "Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - "UZINFOCOM" МЧЖ томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаб чиқилган ахбороттизимлари ва жорий лойиҳаларнинг самарадорлиги ва шартномалар аудит предмети ҳисобланади;
(б) аудит якунлари бўйича самарали деб топилган лойиҳалар давом эттирилади, самарасиз деб топилган лойиҳалар қайта кўриб чиқилади ёки бекор қилинади.
15. 2026 йил якунига қадар Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
(а) аудит якунлари бўйича истиқболли ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
(б) соғлиқни сақлаш тизимида жорий этиладиган барча ахборот тизимлари, платформалар ва рақамли ечимлар учун ягона архитектура, интеграция стандартлари, маълумотлар алмашинуви протоколлари ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларини тасдиқласин;
(в) давлат тиббиёт муассасаларида ахборот тизимларини босқичма-босқич тўлиқ жорий этиш, уларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш ва ягона маълумотлар алмашинувини шакллантириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин;
(г) ахборот тизимларидан амалий фойдаланиш даражаси, тиббий хизматлар сифати ва бошқарув самарадорлигига таъсири бўйича мониторинг ҳамда баҳолаш механизмларини жорий этсин;
(д) тиббиёт ходимларини ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича узлуксиз ўқитиш ва малакасини ошириш тизимини йўлга қўйсин.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратиладиган ажратмаларни автоматик равишда ўтказиш имкониятини яратсин.
17. Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
(а) уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқласин;
(б) 2026 йил якунига қадар:
(i) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоласин;
(ii) баҳолаш натижаларига кўра ҳамда меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ходимларнинг лавозимга мувофиқлигини таъминлаш, шу жумладан, уларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўрсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармон талабларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
20. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилиш, муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2026 йил 5 майдаги
ПФ-77-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг
устувор йўналишлари
1. Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий қилиш кўламини кенгайтириш, оилавий тиббиёт йўналишини ривожлантириш ҳамда тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш.
2. Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш орқали беморлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш.
3. Инсон ресурсларини бошқариш, кадрлар тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожланиш тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, тиббий таълим сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш.
4. Халқаро стандартлар асосида соҳага менежмент ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришнинг илғор амалиётларини ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий этиш.
5. Тиббий хизматлар харидининг барқарор, адолатли ва самарали механизмларини шакллантириш.
6. Соғлиқни сақлаш инфратузилмасини демографик кўрсаткичлар, ҳудудларнинг географик хусусиятлари ва касалликлар тарқалишини ҳисобга олган ҳолда модернизация қилиш.
7. Соҳани рақамлаштириш ва ягона рақамли экотизимни яратиш орқали бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш.
8. Соҳани молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, аҳоли учун кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини кенгайтириб бориш, натижага қаратилган молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш.
9. Соҳада қонунийлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш ҳамда маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Президентининг
2026 йил 5 майдаги
ПФ-77-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини
оширишнинг асосий йўналишлари
1. Аҳолига сифатли ва узлуксиз тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш йўналишида:
(а) аҳолига оила тиббиёти тамойилига асосланган бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг янги моделини босқичма-босқич барча ҳудудларда жорий қилиш;
(б) профилактика ва касалликларни эрта аниқлаш чора-тадбирларини кенгайтириш орқали аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш;
(в) клиник қўлланмалар (протоколлар) ва стандарт операцион муолажаларга қатьий риоя этилишини таъминлаш, тиббий хизматлар сифати ва беморлар хавфсизлигини тизимли баҳолаш ва назорат қилиш бўйича клиник аудит тизимини жорий этиш;
(г) беморлар маршрутига асосланган тиббий хизматлар кўрсатишда ягона клиник бошқарув ва мувофиқлаштириш тизимини жорий этиш ҳамда барча бўғинлар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
2. Тиббий таълим, кадрлар тайёрлаш ва инсон ресурсларини бошқариш йўналишида:
(а) тиббий таълим дастурларини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш;
(б) кадрлар тайёрлаш жараёнига уч босқичли мустақил баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда таълим, илм-фан ва амалиётнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
(в) халқаро стандартлар асосида узлуксиз касбий тиббий таълим тизимини қайта ташкил этиш;
(г) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ягона электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланиш тизимини жорий этиш;
(д) кадрлар эҳтиёжи, тақсимоти ва малака даражасининг электрон мониторингини юритувчи инсон ресурсларини бошқариш тизимини ягона рақамли экотизимга интеграция қилиш.
3. Стратегик режалаштириш ва молиявий бошқарувни такомиллаштириш йўналишида:
(а) соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли мастер режа ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳудудлар кесимида босқичма-босқич амалиётга жорий этиш;
(б) тиббий хизматларнинг стратегик харидини жорий этишда жон бошига ва даволанган ҳолатлар бўйича молиялаштиришни йўлга қўйиш;
(в) тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилинган маблағларни қайта инвестиция қилиш механизмларини жорий этиш;
(г) давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш, хусусий секторни тиббий хизматлар кўрсатиш ва инфратузилмани ривожлантиришга жалб қилиш.
4. Соҳани рақамлаштириш ва ягона рақамли экотизимни шакллантириш йўналишида:
(а) барча ахборот тизимлари ва платформаларни ягона архитектура асосида интеграция қилиш ҳамда маълумотлар алмашинувининг ягона стандартларини жорий этиш;
(б) тиббий ҳужжатлар, "соғлиқ харитаси", тиббий хизматлар, кадрлар ва молиявий жараёнларни рақамли платформалар орқали автоматлаштириш ҳамда мониторинг қилиш механизмларини жорий этиш;
(в) қайта алоқа ва "Са11-марказ"лар орқали хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
(г) қарор қабул қилишда таҳлилий маълумотлар ва рақамли дашбордлардан фойдаланишни таъминлаш ҳамда бошқарув самарадорлигини ошириш.
Президентининг
2026 йил 5 майдаги
ПФ-77-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари |
"Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази" давлат муассасаси |
Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси |
"Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази" давлат муассасаси |
"Харидлар маркази" давлат муассасаси |
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси |
Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
'Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини бахрлаш маркази" давлат муассасаси |
Илмий-тадқиқот ва тиббиёт таълими муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари |
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари |
"Call- марказ" |
Республика даражасидаги тиббиёт муассасалари ва ёрдамчи ташкилотлар |
Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Контент медиамаркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хусусий ва идоравий тиббиёт ташкилотлари |
Ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари ва ёрдамчи ташкилотлар |
Туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари ҳамда туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари |
Туман (шаҳар)лар марказий шифохоналари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, оилавии поликлиникалар, туғуруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар |
Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги туман (шаҳар) ташкилотлари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
Президентининг
2026 йил 5 майдаги
ПФ-77-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон
Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон Фармонига 3-иловада:
(а) 3-позиция чиқариб ташлансин;
(б) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
"Изоҳ: I синфга мансуб тиббий жиҳозлар мувофиқлик декларацияси асосида тан олиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:
(а) 1-илованинг "12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|||||
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
1 404 |
1 404 |
||||
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони |
б |
6 |
||||
1. |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
68 |
68 |
|||
шу жумладан, раис ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
||||
2. |
Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
73 |
42 |
31 |
||
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
||||
3. |
Клиник аудит инспекцияси |
128 |
128 |
|||
шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
"; |
|||
(б) 2-иловада:
(i) 12.2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12.2. Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги";
(ii) қуйидаги мазмундаги 12.3-кичик банд билан тўлдирилсин:
"12.3. Клиник аудит инспекцияси";
(в) 2а-иловада:
(i) 12.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
12.2 |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
Тиббиёт ва фармацевтика агентлиги |
Агентство по медицине и фармацевтике |
"; |
(ii) қуйидаги мазмундаги 12.3-позиция билан тўлдирилсин:
" |
12.3 |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Клиник аудит инспекцияси |
Клиник аудит инспекцияси |
Инспекция клинического аудита |
". |
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги "Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-88-сон Фармонида:
(а) 3-банднинг "б" кичик банди "XI" хатбошиси "тиббиёт бригадаси ходимлари" сўзларидан кейин "ва оилавий поликлиникаларнинг катта ҳамширалари" сўзлари билан тўлдирилсин;
(б) 10-банднинг биринчи хатбошиси "тиббиёт бригадаси ходимларини" сўзларидан кейин "ва оилавий поликлиникаларнинг катта ҳамшираларини" сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги "Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-137-сон Фармонига 1-илованинг 4-позициясида:
(а) "Ижро муддати" устунидаги "2026 йил март" сўзлари "2026 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) "Масъул ижрочилар" устунидаги "Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)" сўзлари "Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5124-сон қарорида:
(а) 5-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошиси ва "в" кичик бандидаги "IT оператор - ҳамшира" сўзлари "IT оператор" сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) иккинчи хатбошидаги "IT оператор - ҳамширалар" сўзлари "IT операторлар" сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) учинчи хатбошидаги "IT оператор - ҳамширалар" сўзлари "IT операторлар" сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Белгилансинки, 2026 йил 1 июндан бошлаб тиббиёт муассасаларининг IT операторларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5349-сон Фармони 7-банди "г" кичик бандида назарда тутилган устама татбиқ этилади".
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-197-сон қарорида:
(i) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(ii) бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисобласин;
(б) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги "Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-14-сон қарори 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг ҳудудий омборларини "Зарур сақлаш амалиёти - (GSP)" талаблари асосида ташкил этсин ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминласин".
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311-сон қарорининг 4-банди ўнинчи хатбошиси "Мазкур бандга мувофиқ" сўзларидан кейин ", шунингдек, давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этиладиган барча ҳудудлар учун" сўзлари билан тўлдирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-185-сон қарорида:
(а) 4-банди "з" кичик бандидаги "тиббиёт бригадаси ходимларининг" сўзлари "тиббиёт бригадаси ходимлари ва оилавий поликлиникалар катта ҳамшираларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 16-банди "б" кичик бандидаги "тиббиёт бригадаси ходимларига" сўзлари "тиббиёт бригадаси ходимлари ва оилавий поликлиникалар катта ҳамшираларига" сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги "2025-2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-186-сон қарорида:
(а) 25-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) 1-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
" |
1. |
Болалар саратони билан курашиш бўйича миллий режани тасдиқлаш. |
1. 2025-2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси концепцияси асосида Болалар саратонига қарши курашишнинг 2026-2035 йилларга мўлжалланган миллий режани ишлаб чиқиш. |
2025 йил август |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ) |
". |
2. Миллий режани Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида халқаро стандартларга мувофиқ шаклда тасдиқлаш ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш. |
2026 йил июнь |
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги "2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-49-сон қарорига 9-илова қуйидаги мазмундаги 30-1-позиция билан тўлдирилсин:
" |
30-1. |
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида Хитой табобати асосида тиббиёт клиникаси ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш. |
Хитой давлатининг "Хебеи Шунгвеи" компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳудудида қиймати 20 млн долларлик Хитой табобати асосида тиббиёт клиникаси ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишни келгусида тасдиқланадиган соғлиқни сақлаш тизимининг мастер режаси талаблари асосида қайта кўриб чиқиш. |
2028 йил якунига қадар |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.Адилов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев) |
". |
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 263-сон қарорининг 3-банди тўққизинчи хатбошисида "тан олинадиган" сўзларидан кейин "Университет дипломи ва (ёки)" сўзлари билан тўлдирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 492-сон қарорининг 6-бандида:
(а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатларни электрон платформа орқали шакллантириш ҳамда юритиш хизмати бепул кўрсатилади";
(б) тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 758-сон қарорида:
(а) 4-иловада:
(i) 1-3 позициялар чиқариб ташлансин;
(ii) "Иш куни муддати, соат*" устуни 4 ва 5-позицияларидаги "5,5" рақами "33**" рақами билан алмаштирилсин;
(б) 8-иловада:
(i) "Иш куни муддати, соат" устуни 35-38 позициялар, 39-позициянинг "а" ва "б" кичик бандлари, 40 ва 41-позицияларидаги "5" рақами "30*" рақами билан алмаштирилсин;
(ii) "Иш куни муддати, соат" устуни 39-позициясининг "в" кичик бандидаги "4" рақами "24*" рақами билан алмаштирилсин;
(iii) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
"* Иш ҳафтаси муддати, соатларда.".
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 июндаги "Республикада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 384-сон қарорида:
(а) 4-иловада:
(i) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. 2026 йил 1 апрелдан оилавий поликлиникаларда иш вақти беш кунлик иш ҳафтаси тартибида - душанба-жума кунлари соат 08-00 дан 16-00 гача этиб белгиланади.
Бунда:
2-тип оилавий поликлиникаларда душанба-жума кунлари 16-00 дан 20-00 гача, шунингдек, дам олиш (шанба) кунлари 08-00 дан 14-00 гача белгиланган тартибда иш ҳақи тўланадиган бир нафардан шифокор ва ўрта тиббиёт ходимидан иборат навбатчилик ташкил қилинади;
2-тип оилавий поликлиникаларнинг навбатчи тиббиёт ходимлари 1-типдаги оилавий поликлиникалар ва оилавий поликлиника филиаллари аҳолисига ҳам тиббий хизматлар кўрсатади";
(ii) 17-банддаги "қонунчиликда белгиланган тартибда" сўзлари "50 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 6-илованинг 12-бандида:
(i) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) олий тоифали шифокорларга базавий тариф ставкасининг 60 фоизи, 1-тоифали шифокорларга - 40 фоизи, 2-тоифали шифокорларга - 20 фоизи, тоифасиз шифокорларга - 10 фоизи миқдорида";
(ii) "в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"в) олий тоифали ўрта тиббиёт ходимларига базавий тариф ставкасининг 40 фоизи, 1-тоифали ўрта тиббиёт ходимларига - 30 фоизи, 2-тоифали ўрта тиббиёт ходимларига - 10 фоизи, тоифасиз ўрта тиббиёт ходимларига - 5 фоизи миқдорида устамалар тўланади.
Бунда ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги "Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-88-сон Фармони 2-бандига асосан 2025 йил 1 июлдан ҳамда 2026 йил 1 январдан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида 2027 йил 1 январга қадар амалда бўлади".
(в) 7-илованинг 21-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Аутсорсер томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган тақдирда, томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати қўшимча бир йил муддатга узайтирилиши мумкин".
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
(а) "м" кичик бандидаги "60" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;
(б) "и" кичик бандида:
(i) биринчи хатбошидаги "чораклик (йиллик) ҳажми қолдиғи билан солиштирилади" сўзлари "даврий (ойлик, чораклик ёки йиллик) ҳажми қолдиғи билан солиштирилади (ҳомиладорлик давридаги ва болалар патологиялари, орфан, ирсий-генетик касалликлар ҳамда беморни тегишли йўлланма асосида бирламчи қабул қилган тиббиёт ташкилотидан бошқа тиббиёт ташкилотига ўтказиш учун имтиёзли йўлланма расмийлаштириш бундан мустасно)" сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) тўртинчи хатбошидаги "чоракка (йилга)" сўзлари "ойга (чоракка ёки йилга)" сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) бешинчи хатбошидаги "чоракда" сўзи "ойда (чоракда ёки йилда)" сўзлари билан алмаштирилсин;
(iv) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ҳомиладорлик давридаги ва болалар патологиялари, орфан, ирсий-генетик касалликлар ҳамда бирламчи қабул қилган тиббиёт ташкилоти томонидан йўлланмани шакллантиришда мақсадли режалаштирилган маблағ етарли бўлмаган тақдирда, даволаш харажатлари Жамғарма томонидан Давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 5 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter