Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари (АВ томонидан 18.05.2026 й. 3836-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 03.04.2026 й. 17-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 18 майда 3836-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари
ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси бошлиғининг
2026 йил 3 апрелдаги
ИЛОВА
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар
ва иссиқлик тармоқларини техник
эксплуатация қилиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш тартибини белгилайди.
Ушбу Қоидаларнинг талаблари иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, иссиқлик энергиясининг узатилишини, тақсимланишини амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар, ушбу ташкилотларга тааллуқли ишларни (таъмирлаш, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, созлаш ва синаш) бажарувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар иссиқликдан фойдаланувчи истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) учун мажбурий ҳисобланади.
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
авария - иссиқлик таъминотининг тўхтатилишига ёхуд ҳажмининг пасайишига ва иссиқлик таъминоти хизматлари сифатига таъсир кўрсатишга олиб келган иссиқлик таъминоти тизимларининг бузилиши ёки ишдан чиқиши;
амалиёт - назарий машғулотдан сўнг ёки у билан бир вақтда мутахассисликни амалий эгаллаш, хизмат кўрсатиш ва бошқарув объектларига мослашиш, иш жойига тез мослашиш кўникмаларига ва бошқа иш усулларига эга бўлиш мақсадида машғулотларга масъул шахснинг раҳбарлиги остида ходимларни иш жойида ўргатиш;
айланадиган механизмлар - электр, механик ёки бошқа юритмали насослар, вентиляторлар ва бошқалар;
баландликдаги ишлар - ишларни бажариш жараёнида ишчи ер сатҳидан, бостирмадан ёки ишчи тўшама юзасидан 1,3 метр ва ундан юқори баландликда ва баландлик бўйича фарқ чегарасидан 2 метрдан кам масофада бажариладиган ишлар;
бригада - таркибида иш бажарувчи билан бирга икки ёки ундан ортиқ аъзолари бўлган ишчи жамоа;
дублёрлик қилиш (дублёрлик) - дублёрни тайёрлашга масъул шахс кузатуви остида иш жойида иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини бошқариш ва бошқа функцияларни бажариш;
ижозат (рухсат) - иш жойи тўғри тайёрланганлигини, иш бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларининг етарлилигини ва улар фармойиш ёки топшириқ (наряд) бўйича ишнинг хусусияти ва жойига мослигини таъминлайдиган тадбир;
иссиқлик (иссиқлик энергияси) манбаи - иссиқлик (иссиқлик энергияси) ишлаб чиқаришга мўлжалланган энергетика қурилмаси;
иссиқлик таъминоти - истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш;
иссиқлик таъминоти корхонаси - иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаси бўйича иссиқлик энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс, шу жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи;
иссиқлик таъминоти тизими - умумий иссиқлик тармоғига уланган иссиқлик энергияси манбалари, иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилиш учун мўлжалланган ускуналар мажмуаси;
иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизими - иссиқлик таъминоти тизимининг тури бўлиб, бунда иситиш суви иссиқлик тармоқларидаги сирқиб тўкилишлардан ташқари истеъмолчи тизимларида иссиқликни бериб, иссиқлик энергияси манбаига қайтади;
иссиқлик таъминотининг очиқ тизими - иссиқлик таъминоти тизимининг тури бўлиб, бунда иссиқлик таъминоти тармоқларидан олинган иситиш сувининг бир қисми тўғридан-тўғри коммунал-маиший эҳтиёжлар учун иссиқ сув сифатида фойдаланилади ва иссиқлик энергияси манбаига қайтарилмайди;
иссиқлик истеъмоли тизимлари - иссиқлик юкламасининг бир ёки бир нечта кўринишини (иситиш, шамоллатиш, иссиқ сув таъминоти, технологик эҳтиёжларни) қондириш учун мўлжалланган, иссиқликдан фойдаланадиган қурилмалар билан уловчи қувур ўтказгичлар ёки иситиш тармоқлари мажмуи;
иссиқлик тармоғи - иссиқлик энергиясини истеъмолчиларга узатиш учун мўлжалланган қурилмалар тўплами;
иссиқлик пункти - иссиқликни истеъмол қилиш (иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти) турларига қараб иссиқлик элтувчисини тақсимлаш, иссиқлик элтувчиси параметрларини, иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш режимини назорат қилиш ва тезкор қайта улашларни амалга ошириш учун мўлжалланган боғлама;
иссиқлик узели - иссиқлик энергиясини истеъмолчиларга тарқатиш учун мўлжалланган қурилмалар тўплами;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилма - иссиқликдан иситиш, шамоллатиш, иссиқ сув таъминоти ва технологик эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган қурилмалар мажмуи;
иссиқлик энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) - иссиқлик таъминоти корхонасининг (ташкилотининг) иссиқлик тармоқларига иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ёки иссиқлик тармоқлари бевосита уланган корхоналар, ташкилотлар, алоҳида жойлашган цехлар, қурилиш майдонлари ва бошқа муассасалар;
иш жойи - ходимлар ишларни бажариши учун ижозат (рухсат) бериладиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг қисми;
иш жойини тайёрлаш - ишлар хавфсиз бажарилишини таъминлайдиган ускунани ўчириш, бўшатиш, совутиш, ювиш, шамоллатиш, ускунанинг хатолик билан ишга киритилишини олдини олиш бўйича зарур операцияларни амалга ошириш, ортиқча босим ва зарарли моддаларнинг йўқлигини текшириш, тўсиқларни ўрнатиш ва ушбу иш жойида хавфсизлик белгиларини ўрнатиш;
маъмурий-техник ходимлар - корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, цех, бўлим, лаборатория бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, муҳандислар ва техниклар, эксплуатация ва таъмирлаш хизматлари билан шуғулланувчи усталар; (ташкилотларнинг раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, зиммасига маъмурий вазифалар юклатилган муҳандислар, техниклар ва усталар);
марказий иссиқлик пункти (бундан буён матнда МИП деб юритилади) - бир ёки бир нечта иссиқлик пунктларининг функцияларини бажарадиган узел;
навбатчи ходимлар - сменада навбатчилик қилаётган, ускуналарни тезкор бошқариш ёки тезкор алмашлаб-улашни амалга оширишга рухсат этилган ходимлар (иссиқлик пунктлари, конденсат станциялари ва энерготаъминот диспетчерлари, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатувчи технологик цехларнинг ходимлари ва бошқалар);
топшириқ (наряд) - белгиланган шаклдаги махсус бланкада расмийлаштирилган ҳамда иш мазмуни ва жойини, уни бошлаш ва тамомлаш вақтини, хавфсиз бажарилиш шартларини, бригада таркибини, хавфсиз бажарилиши учун масъул шахсларни ва бошқаларни белгилаб берувчи топшириқ;
рад этиш - объектнинг ишлаш қобилияти ҳолати бузилганлиги акс этилган ҳодиса;
сақлаш клапанлари - қозон, ускуна, қувур ўтказгич ва бошқа ортиқча босимдан сақлаш учун мўлжалланган қурилмалар;
таъмирлаш - қурилманинг (ускунанинг) ишлаш қобилияти ёки созлигини тиклаш ва унинг ресурсини ёки таркибий қисмларини тиклаш бўйича операциялар мажмуи;
таъмирлаш ходимлари - иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш билан шуғулланувчи муҳандис, техник, уста ва ишчилар;
техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома - қурилмага (ускунага) техник хизмат кўрсатиш тартиби ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат;
тезкор-таъмирловчи ходимлар - тасдиқланган ҳажмда ўзига бириктирилган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига тезкор хизмат кўрсатиш учун махсус тайёрланган ва ўргатилган, таъмирловчи ходимлар тоифасига кирувчи хизматчилар;
техник хизмат кўрсатиш - иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ташиш жараёнида қурилманинг (ускунанинг) созлигини ёки хизмат кўрсатиш муддатини сақлаш бўйича операциялар мажмуи;
қурилма (ускуналарга) хизмат кўрсатиш - ускуналарни эксплуатация қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва синовдан ўтказиш, шунингдек, уларда ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;
эксплуатация - иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан мунтазам фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;
эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома - қурилмани (ускунани) тўғри эксплуатация қилиш (фойдаланиш, ташиш, сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш) ва уни доимо ишлашга тайёрлигини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотлар келтирилган ҳужжат;
эксплуатация қилишга топшириш - иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан мақсадли фойдаланиш учун уларнинг тайёрлигини белгиловчи ва белгиланган тартибда ҳужжатлаштириладиган жараён;
энергия таъминоти ташкилоти - ихтиёрида иссиқлик энергиясини генерация қилувчи ускуналар бўлган, иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилувчи ва шартнома асосида истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи юридик шахс.
2. Мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган, алоҳида ишлаб чиқариш шароитларига ёки махсус иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга эга бўлган корхоналарда (ташкилотларда) ушбу шароитлар ва қурилмаларнинг алоҳида хусусиятлари ва ишлаб чиқариш характери инобатга олинган ҳолда эксплуатация қилиш бўйича маҳаллий йўриқномалар ишлаб чиқилиб, корхона ёки ташкилот раҳбари ёки унинг юқори турувчи ташкилоти томонидан тасдиқланиши керак.
3. Корхона раҳбарининг буйруғи ёки фармойиши билан ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳамда энергия хизмати ўртасида иссиқлик тармоқлари ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни эксплуатация қилиш бўйича уларнинг функционал жавобгарлиги чегаралари белгиланиши керак.
4. Истеъмолчи ва иссиқлик таъминоти корхонаси ўртасида иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича жавобгарлик тақсимоти иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланади.
5. Фойдаланишга топширилган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши ва амалдаги стандарт талабларига жавоб бериши керак.
Амалдаги хизмат муддати ёки ҳисобланган ресурси тугаган хавфли ишлаб чиқариш объектидаги иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси асосида эксплуатация қилиниши мумкин.
6. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, бино ва иншоотларнинг тузилиши, эксплуатация қилиниши ва таъмирланиши, шунингдек хавфсизлик техникаси бўйича ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари (рўйхат рақами 3809, 2026 йил 8 апрель) (бундан буён матнда ХТҚ деб юритилади) талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
7. Янги ва реконструкция қилинаётган ишлаб чиқариш лойиҳаларининг техник-иқтисодий қисмига иссиқлик энергиясини солиштирма сарфи кўрсаткичлари, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун ушбу соҳада юқори кўрсатгичларга мос келадиган умумий энергия сарфи кўрсаткичлари киритилиши керак.
ТАШКИЛ ЭТИШ
масъулияти ва мазкур Қоидаларнинг
бажарилишини назорат қилиш
8. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатувчи ходимлар ўз корхонаси (ташкилоти) технологик хусусиятларини аниқ тушунишлари, мазкур Қоидалар, ХТҚ ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини билиши ва уларга риоя қилишлари, шунингдек, қуйидагиларни:
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари техник соз ҳолатда бўлишини;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари хавфсиз эксплуатация қилинишини;
иссиқлик энергиясини истеъмолчиларга ишончли етказиб берилишини таъминлаши;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш тартибини билишлари шарт.
9. Иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик хўжалигининг, шунингдек, технологик цехларнинг техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши учун раҳбар буйруғи билан корхона муҳандис-техник ходимлари (бундан буён матнда МТХ деб юритилади) орасидан масъул шахслар тайинланади.
Иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг қолган ходимлари ўз фаолиятларини ушбу Қоидалар ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ олиб боришга масъул ҳисобланади.
10. Иссиқлик энергиясидан фақат иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланилганда корхонанинг (ташкилотнинг) иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларининг техник соз ҳолати ҳамда хавфсиз ишлаши учун жавобгарлик иссиқлик техникаси бўйича маълумотга эга бўлмаган, аммо махсус курсларда ўқитилган ва тегишли назорат қилувчи органлар вакили иштирокида корхона комиссиясида билимлар синовидан ўтган мутахассисга берилиши мумкин.
Цехлар ва бўлимлар бўйича масъул шахсларни тайинлаш зарурати корхона (ташкилот) раҳбарияти томонидан ҳар бир муайян ҳолатда корхонанинг (ташкилотнинг) энергетика хизмати тузилмаси, иссиқлик элтувчиларнинг параметрлари, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг қуввати ҳамда цехлар ва бўлимларнинг иссиқлик истеъмоли ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Иссиқлик хўжалиги учун масъул қилиб тайинланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ саноат хавфсизлиги талаблари бўйича тайёргарликдан ва аттестациядан ўтган ҳамда тиббий талабларга мувофиқ бўлиши шарт.
11. Иссиқлик энергияси истеъмолчиси томонидан иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига техник хизмат кўрсатишни шартнома асосида иссиқлик техникаси бўйича малакага эга ходимлари бўлган ихтисослаштирилган корхонага (ташкилотга) ёки бошқа корхонанинг ходимларига беришга рухсат этилади. Бунда мазкур Қоидалар ва шартнома шартларига риоя қилиш бўйича жавобгарлик иссиқлик энергияси истеъмолчиси зиммасида сақланади.
12. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига техник хизмат кўрсатиш учун ходимлари бўлмаган иссиқлик энергиясидан фойдаланадиган кичик корхона ва ташкилотлар (мактаб, касалхона, дўкон, меҳмонхона, цех, ошхона ва бошқалар) эксплуатация ишларини амалга оширишни иссиқлик техникаси малакасига эга ходимлари бўлган махсус ихтисослаштирилган корхоналарга (ташкилотларга) шартнома асосида топшириши ёки малакали ходимларни ўзида сақлаши керак. Бунда малакали ходимларни ўзида сақлаш бошқа кичик корхоналар (ташкилотлар) билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.
Иссиқлик энергиясидан фойдаланадиган кичик корхона ва ташкилотларнинг буйруғи билан ушбу Қоидаларнинг бажарилишини таъминлаш учун иссиқлик хўжалигига масъул шахс тайинланиши лозим.
Кичик корхона ва ташкилотларда МТХ лавозими кўзда тутилмаганда иссиқлик хўжалиги учун юқори ташкилотнинг МТХларидан бири масъул шахс сифатида белгиланиши мумкин. Агар юқори турувчи ташкилот мавжуд бўлмаса, жавобгарлик корхона раҳбари ёки унинг ўринбосарига юклатилади.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан тегишли тайёргарликдан ўтган ходимларсиз фойдаланиш тақиқланади.
13. Иссиқлик энергияси истеъмолчилари қуйидагиларни таъминлашлари лозим:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари, ХТҚ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини ишончли, тежамкор ва хавфсиз эксплуатация қилинишини;
иссиқлик таъминоти ташкилоти билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган иссиқлик энергиясини истеъмол қилишнинг гидравлик ва иссиқлик режимларига риоя этилишини;
корхона (ташкилот) томонидан иссиқлик юкламаси жадвалига риоя этилиши ва белгиланган иссиқлик истеъмоли режими сақланишини;
иссиқлик энергиясини истеъмол қилишнинг илмий асосланган стандартлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, уни тежаш чоралари кўрилиши, конденсатнинг иссиқлик энергияси манбасига қайтиши кўпайишини, иссиқлик таъминоти схемасини такомиллаштириш ва хўжалик ёки технологик мақсадлар учун паст даражали иссиқликдан фойдаланиш йўли билан қайтиб келадиган сувнинг ҳароратини пасайтиришни;
меҳнат унумдорлигини ошириш учун янги ускуналар ва технологияларни жорий этишни;
гидравлик ва иссиқлик режимларини назорат қилиш, шунингдек, иссиқлик энергияси истеъмолини ҳисобга олиш учун автоматлаштирилган тизимлар ва ускуналар жорий этилишини;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини мукаммал ва режали таъмирлаш ишлари ташкил этилишини ва ўз вақтида ўтказилишини, шунингдек, иссиқлик ускуналарининг узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлари ва материаллари билан таъминланишини;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ саноат хавфсизлиги талаблари бўйича тайёргарликдан ва аттестациядан ўтганлиги;
иссиқлик манбасига қайтариладиган конденсатнинг миқдори ва сифати бўйича иссиқлик энергиясидан фойдаланиш бўйича шартнома меъёрлари бажарилишини;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига ўз вақтида сифатли техник хизмат кўрсатилиши ва таъмирланишини;
корхонанинг энергия баланслари ишлаб чиқилиши ва уларнинг таҳлил қилинишини;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Ўзэнергоинспекция деб юритилади) ва иссиқлик таъминоти ташкилотининг кўрсатмалари ўз вақтида бажарилишини;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари ишидаги носозликлар, шунингдек, уларни эксплуатацияси билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ўз вақтида ўрганиб чиқилишини;
ишлаб чиқарувчи корхоналарга бут бўлмаган, сифатсиз ёки буюртма таснифлари, давлат стандартлари ва техник шартларга мос келмайдиган асбоб-ускуналар етказиб берилганда эътирозлар юборилишини;
монтаж ташкилотларига сифатсиз монтаж қилинганда, лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқилганда ва монтаж жараёнларида ускуналар шикастланганда эътирознома юборилишини;
иссиқлик таъминоти ташкилоти билан биргаликда иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхоналарининг иссиқлик манбаларида иссиқлик энергияси ва қуввати вақтинча етишмовчилиги кузатилганда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни чеклаш ҳамда ўчириш жадвалларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;
технологик ва бошқа бўлимлар, шунингдек, ихтисослаштирилган лойиҳалаштириш ва фойдаланишга топшириш ташкилотлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда маҳсулот бирлигига иссиқлик энергиясининг солиштирма сарфи меъёрлари ва маҳсулот энергия сиғими камайишига йўналтирилган узоқ муддатли режалар ишлаб чиқилишини;
иссиқликни иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланган ҳолда энергия тежайдиган ва экологик тоза технологиялар асосида жорий этилишини;
энергия тежашни иқтисодий рағбатлантиришнинг прогрессив шаклларидан фойдаланишни;
янги ва реконструкция қилинган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ва иссиқлик тармоқларини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги текширилиши ва эксплуатацияга қабул қилинишини.
14. Корхона ва ташкилотлар томонидан иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг ишлашидаги авария ва носозликларнинг ҳар бир ҳолати текширилиши ва ҳисобга олиниши керак.
Текшириш маълумотлари асосида мазкур авариялар ва носозликларни олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши лозим. Бунда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар корхона ёки ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланиши ва ўз вақтида бажарилиши керак.
15. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидаги авариялар ва рад этишлар учун қуйидагилар шахсан масъул ҳисобланади:
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига бевосита хизмат кўрсатаётган ходимлар (тезкор, тезкор-таъмирлаш ва технологик ходимлар) - уларнинг айби билан содир бўлган ҳар бир авария ва рад этиш, шунингдек, улар хизмат кўрсатаётган участкада ҳар қандай авария ва ишлашни рад этиш нотўғри бартараф этилиши учун;
қурилмаларни (ускуналарни) таъмирловчи ходимлар - таъмирлаш ишларини сифатсиз бажарганлиги туфайли келиб чиққан авария ва носозлик учун, корхонанинг муҳандислик-техник ходимлари эса - уларнинг айби билан қурилмаларни (ускуналарни) ўз вақтида таъмирланмаганлиги ва таъмирлашдан сўнг сифатсиз қабул қилинганлиги учун;
катта тезкор ходимлар - қўл остидаги ходимлар ҳамда ўзларининг айблари билан содир бўлган авариялар ва рад этишлар учун;
раҳбарлар (ёки бош муҳандислар), бош энергетиклар (механиклар), иссиқлик ва энергетика цехлари бошлиқлари, иссиқлик техникаси усталари ва бошқа МТХлар - қўл остидаги ходимларининг ва ўзларининг айблари, шунингдек, таъмирлаш ишлари қониқарсиз ташкил этилганлиги ва аварияга қарши чоралар кўрилмаганлиги туфайли авариялар ва ишлашни рад этишлар содир бўлганлиги учун.
16. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда юз берган бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом асосида текширилиши ва ҳисобга олиниши лозим.
17. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар учун жавобгарлик бевосита Қоидаларни бузган ва бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш имконияти истисно этиладиган ташкилий-техник чоралар бажарилишини (иш жойи хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқлигини, ишларни хавфсиз олиб борилишига ўқитишлар ўтказилганлигини ва бошқаларни) таъминламаган шахслар зиммасига юкланади.
18. Корхона (ташкилот) иссиқлик хўжалигига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг штати корхона (ташкилот) раҳбари томонидан мазкур Қоидалар талабларини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни эксплуатация қилиш бўйича ходимлар ўртасида жавобгарлик тақсимоти корхона (ташкилот) раҳбарияти томонидан лавозим йўриқномаларида белгиланади.
19. Мазкур Қоидалар ва ХТҚ талаблари бажарилиши устидан давлат назорати Ўзэнергоинспекция томонидан амалга оширилади.
20. Корхоналарда (ташкилотларда) ХТҚ қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилиш, корхоналарнинг (ташкилотларнинг) хавфсизлик техникаси бўлимлари ва уларнинг юқори турувчи ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
21. Корхонанинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишни махсус тайёрланган ходимлар амалга ошириши керак. Бунда, мутахассислар ўзларининг лавозимларига мувофиқ маълумотга, ишчилар эса малака тавсифи талаблари доирасида тайёргарликка эга бўлишлари керак.
22. Корхонада ходимларнинг ишлаб чиқариш малакасини ошириш, бахтсиз ҳодисалар ва шикастланишларнинг олдини олишга қаратилган ишлар тизимли равишда олиб борилиши керак.
23. Навбатчи ва тезкор таъмирлаш гуруҳи билан ишлаш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
янги лавозимга тайёрлаш ва тажриба муддатини (стажировкани) ўташ;
мазкур Қоидалар, ХТҚ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларида (бундан буён матнда ЁХҚ деб юритилади), белгиланган лавозим йўриқномалари ва бошқа норматив ҳужжатлар бўйича билимларини синовдан ўтказиш;
дублёрлик қилишни (тажрибали ходимнинг раҳбарлиги остида иш жойида вазифаларини бажариш);
меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқдан ўтказиш;
авария ва ёнғинга қарши машқлар ўтказиш;
касбий ва иқтисодий ўқитиш.
24. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, созлаш ва синовдан ўтказиш билан боғлиқ ходимлар билан ишлаш қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
янги лавозимга тайёрлаш ва тажриба муддатини (стажировкани) ўташ;
малака тавсифлари талаблари ҳажмида билимлар синовидан ўтказиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқдан ўтказиш;
касбий тайёргарлик.
25. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини бошқаришда ёки уларга техник хизмат кўрсатишда бевосита иштирок этмайдиган мутахассислар билан ишлаш янги лавозимга тайёрлашдан, лавозим йўриқномаларида назарда тутилган ҳажмда билимларни текширишдан, шунингдек касбий ва иқтисодий ўқитишдан иборат бўлиши керак.
26. Давлат органларининг назорати остидаги объектларга хизмат кўрсатадиган ходимларни билимлар синовидан ўтказиш ушбу органларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
27. Ходимга мустақил ишга тайинлангунга қадар ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа ишга (лавозимга) ўтганда, шунингдек, ушбу ишда (лавозимда) 6 ойдан ортиқ меҳнат фаолиятини олиб бормаганда, иш жойида ишлаб чиқаришни ўрганиши шарт.
Ходимлар ишлаб чиқариш машғулотларидан ўтиш, амалий кўникмаларни эгаллаш, асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан танишиш билан бир вақтда, ушбу лавозим учун зарур ҳажмда қуйидагиларни:
мазкур Қоидалар ва ХТҚни;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилиш хусусиятларини, техник паспортларини, тузилишини, схемаларини;
ишлаб чиқариш йўриқномаларини;
бажарилган ишларга қараб қўшимча қоидалар ва йўриқномаларни ўзлаштириш учун етарли вақт ажратилишини билиши лозим.
Ўрганаётган ходимга корхона, цех ёки бўлим буйруғи (фармойиши) билан малакали ўргатувчи ходим бириктирилади.
28. Ўқув муддати тугаши билан ўрганаётган ходим ушбу Қоидаларнинг 24-27-бандлари талабларига мувофиқ махсус комиссияда билимлар синовидан ўтиши керак.
Билимлар синовидан муваффақиятли ўтган ходимга комиссия томонидан белгиланган муддатга дублёрлик қилишга рухсат этилади.
Таъмирловчи ходимлар учун дублёрлик қилиш талаб этилмайди.
29. Янги лавозимга тайёрлаш ва амалиёт жараёнида навбатчилар ва тезкор таъмирловчи ходимлар:
ушбу Қоидалар, ХТҚ, ЁХҚни ўзлаштириши ва уларни амалий қўлланилишини ўрганиши;
ушбу лавозимда ишлаш учун зарур бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш йўриқномаларини, схемаларни ўрганиши;
ишлаб чиқариш жараёнида зарур бўлган амалий кўникмаларни эгаллаши;
хизмат кўрсатадиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилма ва иссиқлик тармоқларининг хавфсиз, ишончли, тежамкор ишлаши усулларини ҳамда шартларини ўрганиши шарт.
30. Ходимларни бевосита корхонанинг ўзида тайёрлаш ва қайта тайёрлашда, уларнинг иккинчи мутахассисликни эгаллашида хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш, ушбу вазифалар зиммасига юкланган ходим томонидан, зарурат туғилганда, корхонанинг энергия хизматининг тегишли мутахассисларини жалб этган ҳолда ташкил этилиши керак.
31. Ходимларни бевосита корхонанинг ўзида тайёрлаш ва қайта тайёрлашда, уларнинг иккинчи мутахассисликни эгаллашида хавфсиз ишлаш усулларига ўқитиш олиб бориладиган ишлар ва касбларнинг рўйхати, шунингдек, ўқитиш тартиби, шакли, даврийлиги ва давомийлиги корхона раҳбари томонидан, касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда соҳа талабларидан келиб чиқиб, касбнинг хусусиятлари, иш тури, ишлаб чиқариш хусусиятлари ва меҳнат шароитлари инобатга олинган холда белгиланади.
Бунда ўқитиш учун соҳа бўйича намунавий дастурлар асосида ўқув режалари ишлаб чиқилиб, раҳбар (ёки бош муҳандис) томонидан тасдиқланиши ва хавфсизлик техникаси бўлими (муҳандиси) билан келишилиши керак. Ўқув дастурлари назарий ва ишлаб чиқариш тайёргарлигини, шу жумладан, амалиёт ўташни ўз ичига олиши керак.
32. Назарий машғулотлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёки махсус технологияларнинг тегишли бўлими бўйича ишлаб чиқилган 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги дастур бўйича ўтказилиши керак.
33. Хавфсиз меҳнат усуллари ва йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш машғулотлари корхонада махсус тайёрланган иш жойларида, цехларда, устахоналарда ишлаб чиқариш таълими устаси ёки юқори малакали ишчи раҳбарлиги остида ўтказилиши керак.
Тажриба муддатини ўташ давомийлиги ўрганувчининг тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда индивидуал равишда белгиланиши ва иккидан йигирма сменагача бўлиши керак.
Тажриба муддатини ўташга ижозат (рухсат) маъмурий ҳужжат билан расмийлаштирилади.
Тажриба муддатини ўташ охирида ўрганувчи дастлабки билимлар синовидан ўтиши керак, шундан сўнг унга дублёрлик қилиш учун рухсат берилади.
34. Ходимнинг дублёрлик қилишига рухсат бериш буйруқ (фармойиш) билан расмийлаштирилади, унда дублёрлик қилиш муддати ва дублёрни тайёрлаш учун масъул шахс кўрсатилади. Дублёрни тайёрлаш дастури ва дублёрлик қилиш муддати хизмат кўрсатиладиган ускунанинг мураккаблигига боғлиқ. Дублёрлик қилишнинг муддати икки иш сменасидан кам бўлмаслиги керак. Иш жойида дублёрнинг барча хатти-ҳаракатлари учун асосий ишчи ва дублёр тенг масъулдир.
Иш жойида дублёрликни амалга оширишда ўрганувчи ходим, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни кўрикдан ўтказиш, текзор ўчириш-ёқиш ёки бошқа ишларни фақат ўргатувчининг назорати остида амалга ошириши мумкин.
Ўрганувчи ходим, унинг тўғри ҳаракати, унинг ушбу Қоидаларга, шунингдек, ХТҚга мувофиқлиги бўйича жавобгарлик ўргатувчи ва ўрганувчининг ўзига юкланади.
Агар дублёрлик даврида ходимнинг ушбу фаолият учун касбий салоҳияти етмаслиги аниқланса, уни ўқитиш тўхтатилади. Бундай ходимни келгусида ишни давом эттириш масаласи корхона маъмурияти томонидан ҳал қилинади.
35. Муайян турдаги ишда, касбда ва мансабда уч йилдан ортиқ ёки юқори хавф билан боғлиқ ишда бир йилдан ортиқ танаффус бўлганда, мустақил ишни бошлашдан олдин барча ишчилар ишнинг хавфсиз усуллари ва йўналишлари бўйича машғулотлардан ўтишлари шарт.
36. Билимлар синовида қониқарсиз баҳо олган ходимга мустақил ишлашга рухсат берилмайди ва у бир ой ичида қайта билимлар синовидан ўтиши керак. Қайта билимлар синовидан қониқарсиз баҳо олган тақдирда, ушбу шахснинг мазкур лавозимда ишлашига рухсат берилмайди. Мазкур шахснинг келгусида ишлаш масаласи корхона маъмурияти томонидан ҳал этилади.
37. Тезкор ва тезкор таъмирловчи ходим ишда уч ҳафтадан икки ойгача танаффус қилган бўлса 1-2 смена, икки ойдан олти ойгача танаффус қилган бўлса 6 сменагача ўз иш жойида дублёрлик қилиши керак.
38. Янгидан ишга қабул қилинган ёки ишда олти ойдан кўпроқ танаффус қилган тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлар йўриқдан, стажировкадан, билимлар синовидан ва дублёрлик қилишдан сўнг, таъмирлаш ва созлаш ходимлари эса фақат йўриқдан, стажировкадан, билимлар синовидан ўтганидан сўнг мустақил ишлашига рухсат берилади.
Ишда уч ҳафтадан олти ойгача танаффус қилган ходимларни ишлашига рухсат бериш шартлари ушбу танаффуснинг давомийлиги билан белгиланади.
39. Ходимларни мустақил ишлашга рухсат этиш корхона ёки таркибий бўлинма раҳбарининг буйруқ (фармойиш) билан расмийлаштирилиши керак.
40. Ишда уч ҳафтадан олти ойгача танаффус қилган тезкор ва тезкор таъмирловчи ходимлар мустақил ишлашдан аввал иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар, иссиқлик тармоқлари иш режимлари ва схемалари, қурилмалардаги қуйида келтирилган ўзгаришлар билан танишиши керак:
йўриқномаларга киритилган ўзгартиришлар;
янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар;
эгаллаган лавозими бўйича янги буйруқлар, техник фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар.
41. Билимлар синови мажбурий бўлган шахсларнинг мустақил иш бажаришлари учун ижозат (рухсат) муддати кейинги билимлар синовигача сақланади. Агар улар ишлаб чиқариш ёки лавозим йўриқномаларида белгиланган қоидаларни бузсалар, корхона ва таркибий бўлинма раҳбарияти ёки давлат назорати органининг қарорига биноан ижозат (рухсат) муддати тўхтатилиши мумкин.
42. Ишда бир ойдан икки ойгача танаффус қилган таъмирловчи ва созловчи ходимларнинг ишлашига ижозат (рухсат) беришдан аввал улар режадан ташқари йўриқдан, ишда икки ойдан олти ойгача танаффус қилганда йўриқ ва бир ёки икки смена стажировкадан, ишда олти ойдан ортиқ танаффус қилганда йўриқ, стажировка ва билимлар синовидан ўтишлари керак.
43. Ходимларнинг ушбу Қоидалар, ХТҚ ва ишлаб чиқариш йўриқномалари бўйича билимлар синовидан ўтишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига бевосита хизмат кўрсатувчи ёки уларни монтаж қилиш, созлаш ва таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар бир йилда бир марта;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган муҳандис-техник ходимлар ҳар уч йилда бир марта;
тезкор ходимлар тоифасига кирувчи муҳандис-техник ходимлар бир йилда бир марта.
44. Билимлар синови ушбу Қоидалар, ХТҚ, ЁХҚ, ишлаб чиқариш ва лавозим йўриқномалари бўйича қуйидаги ҳолатларда ўтказилиши керак:
бирламчи - ўқитилгандан ва янги лавозимга тайёрлангандан сўнг мустақил ишлашга ижозат беришдан аввал ва бошқа ишга (лавозимга) ўтганда;
даврий - мазкур Қоидаларнинг 43-бандида кўрсатилган муддатларда;
навбатдан ташқари - мазкур Қоидалар, ХТҚ ёки ишлаб чиқариш йўриқномаларини бузган ходимлар;
Ўзэнергоинспекция, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Контехназорат деб юритилади), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси (бундан буён матнда назорат қилувчи органлар деб юритилади), шунингдек, касаба уюшмаларининг инспекциялари талабига биноан;
қоидабузарликни ўрганиш ёки текшириш комиссияларининг хулосаси бўйича ва юқори турувчи ташкилотларнинг қарорига биноан;
нормал ва авария ҳолатларида ходимнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари ёки билимлари етарли даражада эмаслиги аниқланганда;
меҳнат муҳофазаси ва эксплуатация қилиш бўйича янги қоидалар ёки норматив ҳужжатлар кучга кирганда;
янги технологик ускуналар татбиқ этилганда;
ишда бир йилдан ортиқ танаффус бўлганда;
ходим меҳнат муҳофазаси ва эксплуатация қилиш бўйича қўшимча билим талаб этадиган бошқа иш жойига ўтказилганда ёки бошқа лавозимга тайинланганда.
45. Навбатдан ташқари билимлар синовини ўтказиш даврий билимлар синовидан ўтказиш муддатларини бекор қилмайди (янги қоидалар кучга кирган ҳолатлар бундан мустасно).
46. Ҳар бир лавозим, иш жойи бўйича билимлар ҳажмига қўйиладиган талаблар лавозим йўриқномаларида белгиланиши керак.
Барча тоифадаги ходимлар учун хавфсизлик техникаси бўйича билиши зарур бўлган талаблар меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларда белгиланади.
47. Ҳар бир ходимнинг билимини синаш якка тартибда амалга оширилиши керак. Бунда қуйидагилар текширилади:
ушбу Қоидалар, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари;
лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномалари ва схемалари;
лавозим йўриқномаларида ходим билиши назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
48. Корхонада (ташкилотларда) ушбу Қоидалар, шунингдек ТЭҚ ва ХТҚ бўйича билимлар синови камида уч кишидан иборат таркибдаги малака комиссиялари томонидан амалга оширилиши лозим. Бунда:
корхона (ташкилот) иссиқлик хўжалигига масъул шахс, унинг ўринбосари, хавфсизлик техникаси муҳандиси учун - корхонанинг бош муҳандиси ёки директори (комиссия раиси), тегишли назорат қилувчи органлар ва касаба уюшмаларининг инспекциясининг вакили иштирокида;
иссиқликдан фойдаланувчи ускуналар ва иссиқлик тармоқларининг техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши учун масъул иссиқлик цехлари раҳбарлари учун - иссиқлик хўжалигига масъул шахс ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси), хавфсизлик техникаси бўлими вакили, бош энергетик (механик) бўлими вакили таркибидан иборат комиссия томонидан;
қолган МТХлар учун - мазкур банднинг учинчи хатбошисига мувофиқ комиссияда билимлар синовидан ўтган шахс (раис) ва бош энергетик бўлими, хавфсизлик техникаси бўлими ва корхонанинг (ташкилотнинг) касаба уюшмасининг вакилидан иборат комиссия томонидан ўтказилади;
қолган эксплуатация қилувчи ходимлар учун - таркиби, бош энергетик ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари учун масъул шахс томонидан белгиланган бир неча комиссия тузилиши мумкин;
иссиқлик ва иссиқ сув таъминотига кунига 15 Гкал дан кам иссиқлик энергияси истеъмол қиладиган кичик корхоналар ходимлари билимлар синовидан ўтказилмайди. Бунда кичик корхоналардаги иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш бўйича масъул шахс тегишли назорат қилувчи органларда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси бўйича йўриқдан ўтказилади ва алоҳида истеъмолчилар журналида расмийлаштирилади.
Назорат қилувчи органлар ва касаба уюшмаси инспекцияси вакиллари ўз хоҳишларига кўра мазкур Қоидаларнинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган билимлар синовидан ўтказиш бўйича малака комиссияларида иштирок этишлари мумкин. Бунда назорат қилувчи органлар ва касаба уюшмаси инспекцияси вакиллари малака комиссияси иш бошлашидан камида ўн кун олдин корхона (ташкилот) томонидан хабардор қилиниши керак.
49. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг назорати остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида хизмат кўрсатадиган ишчилар ва айрим тоифадаги мутахассисларни билимлар синовидан ўтказиш белгиланган тартибда ушбу Қўмита вакиллари иштирокида амалга оширилади.
50. Мазкур Қоидаларнинг 48-бандида назарда тутилган малака комиссиялари билимлар синовидан ўтаётган ходим ишлаётган корхонада (ташкилотда) ўтказилиши керак (хизмат сафаридаги ва мазкур Қоидаларнинг 48-банднинг олтинчи хатбошисидаги ходимлар бундан мустасно).
Билимлар синови натижалари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги журналда қайд этилади.
Билимлар синовидан муваффақиятли ўтган ҳар бир ходимга мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклда гувоҳнома берилади.
51. Хавфсизлик техникаси бўйича йўриқлардан иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини бошқариш, бевосита уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи барча ходимлар ва раҳбарлар ўтишлари керак.
52. Йўриқлар қуйидагиларга бўлинади:
кириш йўриғи;
иш жойида бирламчи йўриқ;
такрорий (даврий) йўриқ;
режадан ташқари йўриқ;
мақсадли (жорий) йўриқ.
53. Йўриқларнинг мақсади ходимлар ва раҳбарларга ХТҚга риоя этиш ва хавфсиз иш шароитларини ташкил этишдаги асосий талабларни етказишдан, иш жойида юзага келган ёки юзага келиш эҳтимоли бўлган хатоларни таҳлил қилиш, хавфсиз ишлаш бўйича билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билимларни ўзлаштириш ва чуқурлаштиришдан иборатдир.
Йўриқлар бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Йўриқлар берилиши тегишли журналда қайд этилиши керак.
54. Аварияга қарши машғулотлар иш жойларида ёки тренажёр қурилмаларида ўтказилади. Аварияга қарши ва ёнғинга қарши машғулотлар натижалари махсус журналларда қайд этилади.
55. Аварияга қарши машғулотлар ёнғинга қарши машғулотлар билан биргаликда ўтказилишига рухсат берилади.
Машғулотлар ўтказиш даврийлиги маҳаллий шароитларга қараб корхонанинг бош энергетиги томонидан белгиланади. Машғулотлар махсус дастурлар бўйича ўтказилади.
56. Янги ишга қабул қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассислар, кириш йўриғидан ташқари, юқори турувчи мансабдор шахслар томонидан:
унга бириктирилаётган объектда (цех, бўлим ва бошқалар) иш шароитлари ва иш муҳити ҳолати;
ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсиридан ишчиларни ҳимоя қилиш воситаларининг ҳолати;
ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва касбий касалликлар;
меҳнат муҳофазаси ва иш шароитларини яхшилаш бўйича зарур чоралар;
меҳнат муҳофазаси бўйича лавозим мажбуриятлари ва раҳбарий ҳужжатлар билан таништирилиши керак.
3-§. Навбатчи ходимларнинг мажбуриятлари
57. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
тезкор ходимлар томонидан (корхоналарнинг тезкор ходимларига иссиқлик пунктлари ва конденсат станцияларига хизмат кўрсатувчи барча ходимлар ҳамда энергия таъминоти бўйича диспетчерлар киради);
тезкор-таъмирловчи ходимлар томонидан (ички ва ташқи қувур ўтказгичларга, иссиқлик таъминоти тизимларига хизмат кўрсатувчи технологик, механика ва бошқа цехларнинг навбатчи ходимлари тезкор-таъмирловчи ходимларига киради);
технологик ходимлар томонидан (технологик ходимларга иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга хизмат кўрсатувчи технологик цехлар ходимлари киради).
Цехлар, шунингдек, цех ва бош энергетик (механик) бўлими ўртасидаги иссиқлик ўтказгичларига хизмат кўрсатиш ва техник ҳолати бўйича жавобгарлик чегаралари мазкур Қоидаларнинг 142-банди талабларига мувофиқ белгиланади.
58. Навбатчи ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари лавозим йўриқномасида белгиланади. Лавозим йўриқномаларидан ташқари қуйидаги йўриқнома ва ҳужжатлар ишлаб чиқариш бўлинмасининг жавобгар шахси томонидан тузилиши ва корхона иссиқлик хўжалигига жавобгар шахс ёки бош муҳандис томонидан тасдиқланиши лозим:
эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома;
хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома;
аварияларни бартараф этиш бўйича йўриқнома;
технологик хариталар ва иссиқлик схемалари;
меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
Навбатчи ходимлар қуйидаги тезкор журналларни юритишлари керак:
тезкор журнал (сменаларни топшириш-қабул қилиш, топшириқ (наряд) бўйича ишларни ёзиб бориш, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини таъмирга чиқариш ҳамда таъмирдан кейин қабул қилиб олиш ва бошқалар);
носозликлар ва бажарилган таъмирлаш ишлари, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидаги носозликлар журнали.
Ушбу журналда ёзув киритилган сана, носозлик характери ва кимга тегишлилиги кўрсатилади. Масъул шахс носозликлар билан таништирилганлиги ва ушбу носозликлар бартараф этилганлиги хақида ёзувлар киритилади.
59. Навбатчи ходим цех (бўлим) бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ишлаши керак. Зарур ҳолларда, навбатчи ходимни иккинчисига алмаштиришга фақат цех (бўлим) бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг рухсати билан йўл қўйилади. Кетма-кет икки смена давомида ишлаш тақиқланади.
60. Навбатчи ходимлар тоифасидан бўлган ҳар бир ходим ишга киришаётганда ўзидан олдин ишлаган ходимдан сменани қабул қилиб олиши, ишни тугатганидан сўнг эса жадвал бўйича ўзидан кейинги ходимга топшириши шарт. Сменани топширмасдан навбатчиликдан кетиш тақиқланади.
61. Навбатчи ходим сменани қабул қилишда қуйидагиларни бажариши шарт:
ўзининг участкасидаги иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, арматура ва қурилмаларнинг ҳолати, схемаси ва ишлаш режими билан танишиши ва шахсан лавозим йўриқномасида белгиланган ҳажмда кўрикдан ўтказиши;
сменани топширувчидан ишда аварияга ва бузилишга олиб келиши мумкин бўлган, алоҳида кузатиш талаб этиладиган ускуналар, захира ва таъмирдаги ускуналар ҳақида маълумотларни олиши;
иш жойи, хона ва ускуналарнинг (қурилмалар) тозалигини текшириши;
ускуналар (қурилмалар), материаллар, хоналарнинг калитлари, тезкор журналлар ва иш жойининг ҳужжатларини текшириши ва қабул қилиб олиши;
ўзининг охирги навбатчилигидан кейинги барча ёзувлар ва фармойишлар билан танишиб чиқиши;
сменани қабул қилиш-топширишни журналга ёзиб, уни қабул қилувчи ва топширувчи имзоси билан расмийлаштириши. Лавозим йўриқномасида навбатчиликни қабул қилувчи ва топширувчи навбатчи ходимларнинг вазифалари доираси, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кўрсатилиши;
бевосита сменадаги бошлиққа навбатчиликни қабул қилганлигини ва сменани қабул қилишда аниқланган барча камчиликлар тўғрисида хабар бериши;
ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари мавжудлигини текшириб кўриши ва қабул қилиб олиши.
62. Аварияни бартараф этиш пайтида сменани қабул қилиш ва топшириш, шунингдек иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ишга тушириш ва тўхтатиш тақиқланади.
63. Ускуналар (қурилмалар) ишдан чиққанда сменани қабул қилиш ва топширишга фақат цех (бўлим) бошлиғи, ўринбосари ёки корхонанинг бош энергетиги (механиги) ижозати билан рухсат этилади.
64. Сменадаги навбатчи ходим унга бириктирилган участкада жойлашган барча ускуналарга (қурилмаларга) тўғри хизмат кўрсатиши ва уларнинг авариясиз ишлаши учун масъул ҳисобланади.
Навбатчи ходим ўзидан юқори турувчи навбатчи ходимларнинг тезкор топшириқларига ва тасдиқланган технологик режимларга мувофиқ ускунанинг тежамкор ва ишончли ишлашини таъминлаши керак.
65. Ҳар бир навбатчи ходим ишлаш режимлари, ишлаб чиқаришдаги алмашлаб улашлар, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш ва ўчиришлар, ишлашни рад этилиши, топшириқнинг (наряднинг) рақами ва иш мазмунини кўрсатган ҳолда топшириқ (наряд) бўйича ишлашга рухсат этишни ва ишнинг тугалланиши вақтини кўрсатиб тезкор журналга ёзувлар киритиб бориши керак.
66. Иш режимлари бузилганда ёки ускуна шикастланганда навбатчи, унга бўйсунувчи ходимлардан фойдаланиб, зудлик билан ускунанинг (қурилманинг) нормал иш режимини тиклаш ёки аварияни бартараф этиш ва технологик бузилишларнинг ривожланишини олдини олиш чораларини кўриши ва бу ҳақида смена бошлиғига ёки бошқа, уни алмаштирувчи шахсга хабар бериши керак.
67. Навбатчи эксплуатация қилувчи ходимнинг нотўғри хатти-ҳаракатларида, маъмурий-техник шахслар тезкор журналга тегишли ёзувлар киритган ҳолда масъул навбатчини четлатишгача чора кўриб, аварияни бартараф этишга раҳбарлик қилишга ва жавобгарликни ўзларига олган ҳолда аварияни бартараф этишга аралашишга мажбур.
68. Ҳар бир технологик бузилиш синчковлик билан ўрганилиши керак. Технологик бузилишни текширишда махсус тузилган комиссия ёки масъул ходим томонидан қуйидагилар аниқланиши керак:
технологик бузилишнинг келиб чиқиши ва ривожланиши сабаблари;
технологик бузилишнинг содир бўлиши ва ривожланишига айбдор шахслар;
ходимлар хатти-ҳаракатларининг тўғрилиги;
ускуналар (қурилмалар) нуқсонлари ва шикастланиш характери;
келгусида шу каби технологик бузилишларни олдини олиш имкониятлари.
Аварияга қарши чора-тадбирлар корхона (ташкилот) раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан тасдиқланади, шундан сўнг уларнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
69. Технологик бузилишларнинг классификацияси "Истеъмолчилар энергетика хўжалиги объектлари ишида авариялар, номувофиқ ва бошқа бузилишларни текшириш бўйича намунавий йўриқнома"га мувофиқ белгиланади.
4-§. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар
ва техник ҳисобот
70. Кунлик иссиқлик энергияси истеъмоли ўртача 15 Гкал ва ундан ортиқ бўлган барча корхоналар (ташкилотлар) кун, ой, йил мобайнида қуйидагиларни аниқлаш имконини берадиган назорат-ўлчаш воситалари (қурилмалари) билан жиҳозланган бўлиши керак:
корхона (ташкилот) бўйича, корхонанинг (ташкилотнинг) ҳар бир цехи бўйича, иситиш, иссиқ сув таъминоти ва технологик эҳтиёжлар учун харажатларни ажратган ҳолда буғ, иссиқ сув сарфи ва конденсатнинг қайтарилишини;
ўзининг қозонхонасидан ва иссиқлик таъминоти манбаидан олинган иссиқлик энергияси миқдорини;
буғ, иссиқ сув ва қайтаётган конденсат параметрларини (ҳарорат ва босимни);
тўғридан-тўғри ва қайтиб келаётган иситиш суви ҳароратини;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида иситиш сувининг сизиб чиқиш миқдорини.
71. Корхонада қуйидагилар ташкил этилиши керак:
корхона (ташкилот) бўйича, корхонанинг (ташкилотнинг) технологик ва ёрдамчи цехлари бўйича, меъёрлашнинг қисмлар ва бошқа истеъмоллар бўйича иссиқлик элтувчиси ва иссиқлик энергияси сарфини ҳисобга олиш;
иссиқлик энергиясининг солиштирма сарфларини меъёрлаш, назорат ва таҳлил қилиш;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг ҳолати ва иш режимларини баҳолаш учун уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш;
энергияни тежаш бўйича амалга оширилаётган ташкилий-техник тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш;
иссиқлик элтувчиси ва иссиқлик энергиясини тежаш учун ходимларни иқтисодий рағбатлантириш;
иссиқлик энергиясидан фойдаланиш натижалари бўйича ҳисоботни юритиш.
72. Иссиқлик таъминоти ташкилоти билан, шунингдек, корхонанинг иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан ҳисоб-китоб қилиш учун иссиқлик ташувчи ва иссиқлик энергияси сарфининг тижорий ҳисоби Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
73. Иссиқлик элтувчиси ва иссиқлик энергияси сарфларини меъёрлаш, уларнинг амалдаги солиштирма сарфи ва энергияни тежаш бўйича тадбирларнинг самарадорлиги энергияни тежаш ва меъёрлаш бўйича идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.
74. Корхонада иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг энергетика синовлари ўтказилиши ва уларнинг натижалари бўйича Саноат корхонасининг энергетика қуввати 10 МВт ва ундан юқори бўлган ҳар бир иссиқлик электр станциясида, қуввати 30 МВт ва ундан юқори бўлган гидроэлектр станцияларда, иссиқлик ишлаб чиқариш унумдорлиги 50 Гкал/соат (209,5 ГДж/соат) ва ундан юқори бўлган қозонхонада, ускуналар ишининг техник-иқтисодий кўрсаткичларининг мутлақ ёки нисбий ҳисобланган электр ва иссиқлик юкламаларига боғлиқлигини белгиловчи энергетик характеристикалари ишлаб чиқилган бўлиши шарт.
Бунда энергетика синовлари ўтказилиши керак бўлган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар рўйхати корхона раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.
Энергетика тавсифлари ва алоҳида кўрсаткичлар нормалари режим хариталари, жадваллар, графиклар шаклида эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларда келтирилиши ёки эксплуатация қилувчи ходимларга етказилиши керак.
75. Корхоналар (ташкилотлар) ҳар йили мазкур Қоидаларга 3-иловада келтирилган шаклда буғ-конденсат балансини тузишлари шарт.
76. Саноат корхоналари ва уларга тенглаштирилган корхоналар энергетика кўрсаткичлари бўйича ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддатларда ва шаклларда тақдим этадилар.
77. Кунлик иссиқлик энергияси истеъмоли 5,0 Гкал/соат ва ундан ортиқ бўлган саноат корхоналарида фойдаланилмаётган иккиламчи энергия ресурслари аниқланганда, Ўзэнергоинспекция талабига биноан, лекин камида 5 йилда бир марта иссиқлик баланси тузилиши керак.
78. Корхонанинг иссиқлик хўжалигига масъул шахс ҳар ойда бутун корхонанинг ва унинг алоҳида цехларининг иссиқлик ва буғ-конденсат балансини таҳлил қилиши, иссиқлик энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги ва конденсат қайтишини ошириш бўйича зарур чораларни кўриши керак.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг иссиқлик балансини кўриб чиқишда ҳар бир иссиқликдан фойдаланувчи қурилма ҳамда унинг алоҳида элементларининг иссиқлик самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлил қилиниши керак.
79. Ҳар бир корхонада иссиқлик энергияси, ёқилғи ва конденсат қайтарилиши тежалганлиги учун амалдаги намунавий низомларга мувофиқ мукофотлаш тизими ишлаб чиқилиши керак.
5-§. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга
техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш
80. Корхонада (ташкилотда) иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ташкил этилиши керак.
81. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга тайёрлаш;
ускунани (қурилмани) таъмирлашга чиқариш;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг техник ҳолатини баҳолаш ҳамда нуқсонлар рўйхатини тузиш;
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
ускунани (қурилмани) таъмирдан қабул қилиш;
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш амалга оширилиши юзасидан назорат ва ҳисобот.
82. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича жавобгарлик, корхона (ташкилот) иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига масъул бўлган маъмурий-техник ходимларга юкланади.
83. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳажми иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг ишлаш қобилияти ҳолатига қараб белгиланиши керак.
84. Техник хизмат кўрсатиш жараёнида назорат хусусиятига эга бўлган операциялар (кўрикдан ўтказиш, эксплуатация бўйича йўриқномаларга риоя этилишини назорат қилиш, техник синовлар ва техник ҳолатни текшириш) ҳамда тиклаш хусусиятига эга айрим технологик операциялар (созлаш ва қайта созлаш, тозалаш, мойлаш, катта ҳажмда ажратмасдан ишдан чиққан қисмларни алмаштириш, турли майда нуқсонларни бартараф этиш) амалга оширилиши лозим.
85. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва ускуналарни таъмирлаш бўйича барча турдаги йиллик ва ойлик режалаштирилган профилактик таъмирлашлар жадваллари тузилиши, корхона раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан тасдиқланиши керак. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва ускуналарни таъмирлаш жадваллари энергия таъминоти ташкилотининг (цехнинг) тегишли ишлаб чиқариш ускуналарини таъмирлаш жадвалларига мувофиқ бўлиши керак.
86. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини таъмирлашнинг асосий турлари мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳисобланади.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни мукаммал таъмирлаш ўтказилганда ускуна ва жиҳозларнинг узлуксиз ишлаш муддатини кўпайтириш ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, эскирган бутловчи қисмларни тиклаш ва алмаштириш, шунингдек, зарурат бўлганда, эксплуатация қилишнинг илғор тажрибаларини ва янги техника жорий этишни инобатга олган ҳолда уларни модернизация қилиш чоралари кўрилиши керак.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни жорий таъмирлашда унинг кейинги таъмиргача номинал қувват, унумдорлик ва самарадорлик билан ишлашини таъминлайдиган кўрикдан ўтказиш, тозалаш ва таъмирлаш бўйича ишлар амалга оширилади.
87. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ўтказилишида, бир пайтнинг ўзида унга тегишли ёрдамчи қурилмаларни ҳам таъмирлаши ўтказилади.
Ёрдамчи иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалалар захираси мавжуд бўлганда, уларни асосий иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни мукаммал таъмирлаш оралиғида таъмирлаш мумкин.
88. Ҳар бир иссиқликдан фойдаланувчи қурилма ва бошқа ускуналарини (қурилмаларни) мукаммал таъмирлашга чиқаришдан аввал қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилиши керак:
ускунани (қурилмани) очиш ва текширишдан кейин аниқлиқ киритиладиган нуқсонлар ва ишлар ҳажми рўйхатлари тузилиши;
таъмирлаш ишларини ўтказиш жадвали тузилиши;
нуқсонлар ва ишлар ҳажми рўйхатларига мувофиқ зарур материаллар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари тайёрланиши;
ускуналар (қурилмалар), мосламалар, маҳкамлаш ускуналари, кўтариш-транспорт механизмлари тўлиқ жиҳозланган ҳамда фойдаланишга тайёр бўлиши;
таъмирлаш учун иш жойлари тайёр бўлиши, қисмлар ва деталларнинг жойлашуви кўрсатилган ҳолда майдон режалаштирилиши;
бутун иш ҳажмини ўз вақтида бажарилишини таъминлайдиган таъмирлаш бригадалари ташкил этилиши.
89. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда тузилиши ва корхона (ташкилот) раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан тасдиқланиши керак.
Мукаммал таъмирлаш пайтида иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларда ва иссиқлик тармоқларида конструктив ўзгаришлар киритиш ва принципиал иссиқлик схемаларини ўзгартириш фақат тасдиқланган лойиҳага мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
90. Мукаммал ва жорий таъмирлаш жадвали ушбу участкадаги бошқа цехларнинг таъмирлаш ишлари билан келишилган бўлиши керак. Жадвалда участкалар бўйича ишчи гуруҳлар ва масъул раҳбарлар ўртасида иш тақсимоти кўрсатилиши керак.
91. Мукаммал ва жорий таъмирлашни ташкил этиш ва уни бажарилишини назорат қилиш таъмирланаётган ускунага (қурилмага) бириктирилган шахс томонидан амалга оширилиши керак.
92. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш учун корхонада (ташкилотда) ушбу корхона (ташкилот) раҳбари (ёки бош муҳандис) томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ зарур эҳтиёт қисмлар ва материаллар тайёрланган бўлиши керак.
93. Корхонада (ташкилотда) эҳтиёт қисмлар, эҳтиёт ускуналар ва авария материаллари мавжудлигининг аниқ ҳисоби юритилиши керак, улар таъмирлаш ишларида сарфланишига қараб ўз вақтида тўлдириб борилиши лозим.
94. Эҳтиёт қисмлар ва эҳтиёт ускуналарни сақлашда уларни бузилиш ва коррозиядан сақланиши таъминланиши шарт.
Намликда ўз хусусиятларини йўқотадиган иссиқлик изоляцияси ва бошқа материаллар ёпиқ омборлар ёки айвонларда сақланиши керак.
95. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлашдан қабул қилиш корхона (ташкилот) буйруғи билан тайинланган ишчи комиссия томонидан амалга оширилади.
Жорий таъмирлашдан қабул қилиш ушбу иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг таъмирланиши, техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши учун масъул бўлган шахслар томонидан амалга оширилади.
96. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлашдан сўнг қабул қилишда нуқсонлар рўйхатида кўрсатилган барча ишлар бажарилган бўлиши ва қабул синовлари ўтказилиши керак, шундан сўнг таъмирлаш сифатига баҳо берилади.
97. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар далолатнома асосида қабул қилинади. Қабул қилиш далолатномаларига таъмирлаш бўйича барча техник ҳужжатлар (эскизлар, фотосуратлар, индивидуал компонентлар учун оралиқ қабул қилиш далолатномалари ва оралиқ синовлар баённомаси, таъмирлашни бажариш жадвали ва бошқалар) илова қилиниши керак.
98. Қурилмалар ва жиҳозларни таъмирдан қабул қилиш далолатномалари барча техник ҳужжатлар паспортлари билан бирга сақланиши керак.
Мукаммал ва жорий таъмирлаш вақтида аниқланган ва киритилган барча ўзгаришлар паспортлар, схемалар ва чизмаларга киритилиши керак.
99. Мукаммал ва жорий таъмирлашни ташкил этиш, таъмирлаш ишларининг технологияси, таъмирлашга тайёргарлик кўриш ва таъмирга чиқариш тартиби, шунингдек, таъмирланган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини қабул қилиш ва баҳолаш белгиланган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
100. Ҳар бир иссиқликдан фойдаланувчи қурилма учун қуйидагилар бўлиши керак:
белгиланган шаклдаги паспорти, синов, текширув ва таъмирлаш баённомалари ва далолатномалари;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг ишчи чизмалари;
тегишли сертификатлар ва янги ўрнатиладиган электротехник мослама ва ускуналарни электрмагнит мослашувчанлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи синов баённомаси;
барча қувур ўтказгичларнинг арматураси рақамланган ва назорат-ўлчаш приборлари жойлаштирилган ижро схемалари;
эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномалар;
ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом;
яширин ишлар бўйича кўрик далолатномалари, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни, технологик қувур ўтказгичларни, иссиқ сув таъминоти, иситиш ва вентиляция тизимларини, иссиқлик тармоқларини якка тартибда синовдан ўтказиш далолатномалари;
оралиқ қабул қилиш далолатномалари ҳамда ишчи ва давлат комиссиялари томонидан иссиқлик тармоқлари, иссиқлик пунктлари, насос станциялари ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни эксплуатацияга қабул қилиш далолатномалари.
101. Корхона (ташкилот) раҳбарияти навбатчи ва тезкор таъмирловчи ходимлар учун зарур техник ҳужжатларни белгилаши ҳамда мазкур ҳужжатларни иш жойида бўлишини таъминлаши керак.
102. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг схемалари ва чизмаларининг тўлиқ тўплами техник архивда сақланиши керак. Қурилмаларнинг тезкор схемалари ва чизмалари цех (участка) бошлиғида ва навбатчи ходимларнинг иш жойида бўлиши керак.
Зарур иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг схемалари навбатчи ходимларнинг хоналарида кўринадиган жойларда жойлаштирилиши керак. Схемалардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар барча ходимларга етказилиши керак, ходимлар учун ушбу схемаларни билиш мажбурийдир.
Ҳар уч йилда камида бир марта ишчи схемаларнинг корхона (ташкилот) иссиқлик таъминоти тизимидаги барча элементларнинг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлиги объектнинг бош муҳандиси ёки иссиқлик хўжалигига жавобгар шахс томонидан текширилади.
103. Схемалар ва чизмалар мавжуд шароитларга (амалдаги ҳолатга) мос келиши керак. Қурилма, ускуна, жихоз ва ҳоказолардаги ҳар қандай ўзгариш дарҳол чизма ёки схемада, ким томонидан, қачон ва нима сабабдан киритилгани келтирилган ҳолда кўрсатилиши шарт.
104. Ҳар бир иш жойи учун лавозим йўриқномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
ходимлар билиши мажбурий бўлган йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар рўйхати, қурилмалар (ускуналар) схемалари рўйхати;
ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
ходимнинг юқори турувчи, унга бўйсунувчи ва бошқа тегишли ходимлар билан муносабатлари.
105. Ҳар бир иш жойида эксплуатация қилиш бўйича йўриқномалар ва хизмат кўрсатиладиган қурилманинг (ускунанинг) асосий тавсифлари кўрсатилган яққол кўринадиган ҳолда жойлаштирилган схемаси бўлиши керак.
106. Эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
қурилмани (ускунани) ишга тушириш ва тўхтатиш бўйича операциялар кетма-кетлиги;
нормал иш ҳолатида қурилмани (ускунани) эксплуатация қилиш тартиби ва авария содир бўлганида кўриладиган чоралар;
қурилмани (ускунани) таъмирлашга ижозат (рухсат) бериш тартиби;
хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги чоралари.
Агар мазкур Қоидаларнинг 3-бандида белгиланган алоҳида ишлаб чиқариш шароитларига ёки махсус иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга эга бўлган корхоналардаги (ташкилотлардаги) хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ўзаро муносабатлари ва жавобгарлиги эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларида қўшимча равишда кўрсатилади.
Ускуналарга (қурилмаларга) хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар ушбу ускуналарни эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқномаларга мувофиқ, завод маълумотлари ва йўриқномалари, эксплуатация ва аварияга қарши циркулярлар ҳамда бошқа директив ҳужжатлар асосида, шунингдек маҳаллий шароитлар ва ускунанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда эксплуатация тажрибаси асосида тузилиши керак.
Маъмуриятнинг қарорига кўра, ускунанинг (қурилманинг) мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча равишда унинг техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалари ва техник тавсифи ишлаб чиқилиши мумкин.
107. Йўриқномалар цех бошлиғи томонидан имзоланиши, бош энергетик (механик) билан келишилиши ва корхона (ташкилот) раҳбари (ёки бош муҳандис) томонидан тасдиқланиши керак.
Йўриқномалар уч йилда камида бир марта эксплуатация шароитлари ўзгариши, янги технологияларнинг жорий этилиши, шунингдек, чиқарилаётган раҳбарий ҳужжатлар инобатга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва қайта тасдиқланиши керак.
Амалдаги йўриқномаларга киритилган барча муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар, уларни билиши зарур бўлган ходимларга фармойишлар журналига ёзиб қўйиш ёки бошқа усуллар билан етказилиши керак.
108. Йўриқномада корхонанинг (ташкилотнинг) бош энергетик (механик) бўлими ва ишлаб чиқариш цехлари ходимлари ўртасида ускунага (қурилмага) техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича аниқ чегаралар белгиланиши ва ушбу йўриқномани билиши мажбурий бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилиши керак.
109. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларда умумий хавфсизлик талаблари, иш бошланишидан аввал, иш бажариш вақтида, авария ҳолатларида ва иш тугаганида хавфсизлик талаблари кўрсатилган бўлиши керак.
110. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида рўйхатга олинадиган ва рўйхатга олинмайдиган барча иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар (идишлар), босим остида ишлайдиган ускуналарнинг тузилиши ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш талабларига мувофиқ, эгалари томонидан корхонадаги ускуналарни (идишларни) назорат қилувчи ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши учун масъул шахсда сақланадиган ускуналарни қайд этиш ва текширишдан ўтказиш махсус китобида ҳисобга олиниши керак.
111. Қувур ўтказгичлар учун, унинг паспортига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тузилиши керак:
қувурларнинг диаметрларини;
таянчлар, компенсаторлар, арматуралар, дренаж қурилмалари ва назорат ўлчаш воситалари жойлашишини кўрсатган ҳолда қувур ўтказгичларнинг ижро схемалари;
қувур ўтказгичлар ишлаб чиқарилиши ва ўрнатилиши сифати тўғрисида гувоҳномалар;
қувур ўтказгичларнинг эгаси томонидан монтаж ташкилотидан фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома.
иссиқлик тармоқларининг ажралмас қисми бўлган ускуналар учун паспортлар ва бошқа ҳужжатлар (сув ажратгичлар, лой коллекторлари ва бошқалар).
112. Навбатчи ходимлар қуйидаги рўйхатга мувофиқ тезкор ҳужжатларни юритишлари керак:
тезкор журнал унда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг (иссиқлик тармоқларининг белгиланган режимини таъминлаш учун амалга оширилаётган тезкор ҳаракатлар ва юқори турувчи ва маъмурий-техник ходимлар фармойишларини хронологик тартибда (бир дақиқагача аниқлик билан) рўйхатга олишлар, ускуналарнинг (қурилмаларнинг) носозликлари ва рад этишлари ҳамда нормал режимни тиклаш бўйича чоралар тўғрисида ёзувлар, топшириқ (наряд) ва фармойишлар бўйича ишлашга дастлабки ва кунлик ижозат бериш тўғрисида маълумотлар, ускуналар ҳолати қайд этилган ҳолда (ишда, таъмирлашда, захирада) сменани қабул қилиш ва топшириш тўғрисида ва навбатчилик билан боғлиқ бошқа ёзувлар қайд этилади);
иситиш (сув, буғ, конденсат) тармоқларининг тезкор схемаси - қувур ўтказгичларнинг диаметри ва рақами, арматураси, тушириш, пуфлаш ва дренаж қурилмалари кўрсатилган иситиш тармоқларининг схемаси;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг тезкор схемаси - иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни тушириш, пуфлаш ва дренаж қурилмалари кўрсатилган схемаси, кирувчи ва чиқувчи қувур ўтказгичлари билан;
фармойишлар журнали - корхона (ташкилот) раҳбарияти, энергия хизмати раҳбар ходимларининг фармойишлари ёзуви;
наряд ва фармойишлар бўйича ишларни қайд этиш журнали - ХТҚга мувофиқ;
ускуналарни (қурилмаларни) ишлашдан чиқариш талабномалари журнали - ускуналарни ишлашдан чиқаришга цехларнинг (бўлимларнинг) ускуна (қурилма) номи, уни ишлашдан чиқариш сабаби ва вақти, шунингдек, ўчириладиган ускунанинг (қурилманинг) иссиқлик истеъмоли ҳажми кўрсатилган талабномаларини рўйхатга олиш журнали;
нуқсонлар журнали - иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар (иситиш тармоқлари) носозликлари тўғрисидаги ёзувлар. Бунда ёзув санаси, носозлик характери ва қурилма кимга тегишлилиги қайд этилади. Техник ҳолат ва хавфсиз эксплуатация учун масъул шахс таништирилганлиги тўғрисида ва нуқсонларнинг бартараф этилиши бўйича ёзувлар;
алмашлаб улаш бланки - алмашлаб улашлар ҳажми, уларнинг бошлаш ва тугаш вақти, ўтказиш шароитлари, алмашлаб улашни амалга оширадиган ходимлар тўғрисида маълумотлар, алмашлаб улаш кетма-кетлиги, улар тугаганидан сўнг беркитиш ва бошқариш арматураларининг ҳолати ёзилган бланк ҳамда алмашлаб улаш жараёнини назорат қиладиган ва улар учун масъул бўлган ходимнинг фамилияси;
иссиқлик таъминоти тизимини марказий тартибга солишнинг ҳарорат жадвали - иситиш тармоғининг етказиб бериш ва қайтариш иссиқлик тармоқларида тармоқ суви ҳароратининг ташқи ҳароратга боғлиқлиги графиги;
режим харитаси - иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг ишончли ва самарали ишлашига эришиш учун параметрларнинг мақбул қийматлари рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат.
Маҳаллий шароитга қараб, тезкор ҳужжатлар рўйхати корхона (ташкилот) раҳбари ёки бош муҳандиси қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
113. МТХ томонидан ҳар куни эксплуатация ҳужжатлари текширилиши ва корхонанинг (ташкилотнинг) иссиқлик таъминоти тизимидаги ускуналар (қурилмалар) камчиликлари ва ходимлар томонидан содир этилган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим.
7-§. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар
ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация
қилишга ижозат бериш
114. Қурилиш ва монтаж ишлари тугалланган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон "Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан қабул қилинади ва фойдаланишга топширилади.
Истеъмолчиларнинг барча янгидан монтаж қилинган, реконструкция ва модернизация қилинган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари, иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ўлчаш воситалари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва давлат стандартларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик энергиясини ўлчаш воситалари мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.
115. Эксплуатацияга қабул қилинаётган барча иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар иссиқлик таъминоти лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши ва мазкур Қоидалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган қоидалар, саноат хавфсизлиги талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши шарт.
Иссиқлик таъминоти лойиҳаси бўлмаган ва амалдаги қоидаларни бузган ҳолда ўрнатилган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни эксплуатация қилишга ижозат (рухсат) берилмайди.
116. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган янгидан ўрнатилган иссиқликдан фойдаланувчи ускуналарни (идишларни) эксплуатацияга киритиш ушбу қўмита инспектори кўригидан сўнг амалга оширилади.
117. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида рўйхатдан ўтказилиши керак бўлмаган ускуналар ва тармоқларни эксплуатацияга қабул қилиш буғ ва сув иситиш қозонлари, босим остида ишлайдиган ускуналар ва иссиқлик тармоқларининг техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши учун масъул шахс томонидан ҳужжатларни текшириш ва паспортга тегишли ёзувларни қайд этиш натижалари асосида амалга оширилади.
118. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатацияга киритишдан аввал:
қабул комиссияси ҳамда Ўзэнергоинспекция томонидан белгиланган нуқсонлар ва камчиликлар бартараф этилиши;
иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини тўлиқ қувват билан ишончли ишлашини аниқлаш учун, улар синалиши ва кафолат ҳамда лойиҳа маълумотларига мувофиқлиги текширилиши керак.
119. Қурилиш ёки реконструкция ишлари тугаллангандан сўнг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон "Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан қурилиши тугалланган объектни соҳа талабларига мувофиқ эксплуатацияга қабул қилинади.
120. Қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан сўнг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари ишга туширилишидан аввал, якка тартибда ва комплекс синовлари амалга оширилиши керак.
Қурилиш ва монтаж қилиш давомида йўл қўйилган нуқсонлар ва камчиликлар, шунингдек, якка тартибда ва комплекс синовлари жараёнида аниқланган ускуналарнинг (қурилмаларнинг) нуқсонлари қурилиш-монтаж ташкилотлари ва ишлаб чиқарувчи заводлар томонидан комплекс синовлар бошлангунга қадар бартараф этилган бўлиши шарт.
121. Иссиқ сув таъминоти, иситиш, шамоллатиш тизимларининг ҳамда иссиқликдан фойдаланувчи технологик ускуналарнинг якка тартибдаги синовлари ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 287, 2024 йил 11 сентябрь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
122. Комплекс синашда асосий агрегатлар ва уларнинг ёрдамчи ускуналарини биргаликда юклама остида ишлаши текширилиши керак.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг комплекс технологик синовлари, ушбу қурилмалар юклама остида ишлаган ҳолда лойиҳа қуввати ўзлаштирилишини бошланғич даври учун ўрнатилган ҳажмдаги маҳсулотнинг биринчи партияси ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган лойиҳавий технологик режимга чиққанда, ўтказилган ҳисобланади.
Комплекс синовларнинг давомийлиги соҳанинг қабул қилиш қоидалари билан белгиланади.
Иссиқлик тармоқларининг комплекс синови, ускуналар (қурилмалар) лойиҳада кўзда тутилган номинал босим билан 24 соат давомида узлуксиз ва нормал ишлаганда, ўтказилган ҳисобланади.
Бино ва цехларни (шу жумладан, улар ичида мавжуд бўлган иссиқликдан фойдаланувчи иситиш-шамоллатиш қурилмаларини), шунингдек, ушбу бинолар ва цехларни таъминлайдиган иссиқлик тармоқларини ишга туширилиши иситиш мавсумлари орасидаги даврга тўғри келганда, иссиқлик истеъмоли тизими ва иссиқлик тармоқларини комплекс синовдан ўтказиш муддатини иситиш мавсуми бошланишига қадар қолдиришга рухсат берилади.
123. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг қабул қилиш синовлари бошланишига қадар ходимлар ўқитилган ва билимлар синовидан ўтказилган, шунингдек, иссиқликдан фойдаланувчи ускуналар ва иссиқлик тармоқларининг тегишли техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши учун масъул шахслар тайинланган бўлиши керак.
124. Саноат хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ барча босим остида ишловчи буғ ва иссиқ сув қувур ўтказгичларини эксплуатацияга қабул қилишдан олдин, уларнинг тоифасидан келиб чиқиб, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ёки эгалик қилаётган корхонанинг ўзида рўйхатга олиниши лозим.
125. Иссиқлик истеъмоли тизимларини иссиқлик энергияси манбаларига улаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
8-§. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар
ва иссиқлик тармоқларининг ташкилий
тузилиши ва бошқаруви
126. Ҳар бир корхона (ташкилот):
белгиланган иш режимларини олиб бориш;
иш режимини қайта тиклаш ҳамда ишдаги бузилишлар ва носозликларни маҳаллийлаштириш ҳамда бартараф этиш;
таъмирлаш ишлари учун алмашлаб улашларни амалга ошириш, иш жойларини тайёрлаш, ишга тушириш ва тўхтатишлардан иборат бўлган иссиқликдан фойдалананувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг ишлаш режимини кечаю-кундуз бошқаруви ташкил этилиши керак.
127. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини бошқариш қурилмаси маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда корхона (ташкилот) раҳбарияти томонидан белгиланади. Бунда тезкор назорат ва бошқарувнинг алоҳида даражалари ўртасида бошқарув функцияларининг тақсимланиши, шунингдек, бошқарувнинг қуйи даражаларини юқори даражаларига бўйсунуви назарда тутилиши керак.
128. Корхонанинг (ташкилотнинг) иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини бошқаруви икки даражага (икки тоифага): корхона (ташкилот) бўйича навбатчининг (диспетчернинг) тезкор бошқаруви ва тезкор юритувига эга бўлиши керак.
Корхона (ташкилот) бўйича навбатчининг (диспетчернинг) тезкор бошқаруви остида операциялар бажарилишида қуйи диспетчер ходимларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш талаб қилинадиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари бўлиши керак. Кўрсатилган ускуналар (қурилмалар) ва иссиқлик тармоқлари билан операциялар фақат корхона (ташкилот) бўйича навбатчи (диспетчер) раҳбарлиги остида амалга оширилиши керак.
Корхона (ташкилот) бўйича навбатчининг (диспетчернинг) тезкор юритувида ҳолати ва ишлаш режими корхона (ташкилот) иситиш тармоқларининг ишлашига ва ишончлилигига таъсир қиладиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва алоҳида иссиқлик тармоқлари бўлиши керак. Ушбу қурилмалар билан операциялар корхона (ташкилот) бўйича навбатчининг (диспетчернинг) рухсати билан амалга оширилиши керак.
129. Барча иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари корхона (ташкилот) раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан бошқарув даражалари бўйича тақсимланиши керак. Турли хил бошқарув даражасидаги мутахассисларнинг ўзаро муносабатлари маҳаллий йўриқномалар билан тартибга солинади.
Корхонада (ташкилотда) энергия таъминоти ташкилоти билан мулоқотлар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузилиши ва раҳбар (ёки бош муҳандис) томонидан тасдиқланиши керак. Ушбу рўйхат энергия таъминоти ташкилотига тақдим этилиши керак.
130. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари тезкор навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан бошқарилиши керак. Навбатчи ходимнинг хонаси (иш жойи) алоқа, техник ҳужжатлар, ёнғинга қарши воситалар, ускуналар, эҳтиёт қисмлари ва материаллар билан таъминланиши керак.
131. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ёки иссиқлик тармоқларини зудлик билан ўчириш керак бўлганда, ушбу ўчириш навбатчи ёки тезкор-таъмирловчи ходим томонидан, ишлаб чиқариш йўриқномаси талабларига мувофиқ, олдиндан юқори турувчи тезкор ходимни огоҳлантириб (агар бунинг иложи бўлса), ёки кейинчалик зудлик билан уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилиши керак.
132. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик схемаларидаги барча алмашлаб улашлар эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши керак. Мураккаб алмашлаб улашлар, шунингдек, икки ёки ундан ортиқ ижрочи томонидан амалга оширилиши керак бўлган алмашлаб улашлар, алмашлаб улаш бланклари бўйича амалга оширилиши керак. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик схемаларидаги мураккаб алмашлаб улашлар, шунингдек, ўчириш мосламаларини бошқаришга ваколатли шахслар рўйхати корхона (ташкилот) раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.
133. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқлари, бино ва иншоотларнинг тузилиши, эксплуатация қилиниши ва таъмирланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
134. Ҳар бир ходим ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини билиши ва уларга риоя қилиши, шунингдек, ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт.
135. Ходим ёнғинга қарши йўриқдан ўтиши, малакасини оширишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билимларини тўлдирилиши, ёнғинга қарши машқларда иштирок этиши ва даврий равишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билимлар синовидан ўтиши керак.
136. Ҳар бир корхонада (ташкилотда) ёнғинга қарши режим ўрнатилиши ҳамда ишлаб чиқариш хусусиятлари ва соҳа нормаларидан келиб чиқиб ёнғинга қарши чоралар кўрилиши керак.
137. Объект ҳудуди, хона, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши керак.
138. Пайвандлаш ва бошқа очиқ оловдан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
139. Корхоналарда (ташкилотларда) ёнғинга қарши режимни ташкил этиш, ёнғинга қарши режим учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги, ёнғин ҳамда ёнғинга олиб келувчи ҳолатларини текшириш ва қайд этиш тартиби мазкур соҳадаги қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ бўлиши керак.
140. Ёнғин ва ўт олишнинг ҳар бир ҳолати ёнғин сабабларини бартараф этиш ва ёнғинга қарши чоралар ишлаб чиқиш учун текширилиши керак.
3-БОБ. ИССИҚЛИКДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ
ҚУРИЛМАЛАР ВА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ
ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШГА ТАЛАБЛАР
141. Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилувчи ходимларнинг асосий вазифаси иссиқлик узатилишидаги йўқотишларни камайтирган ҳолда иссиқлик энергияси истеъмолчиларини белгиланган параметрлардаги иссиқ сув ва буғ билан узлуксиз таъминлашдан иборат.
142. Саноат корхонасининг барча иситиш тармоқлари ва кириш қисмлари корхонанинг бош энергетик (механик) бўлими бошқарувида бўлиши керак, одатда цехлар томонидан эксплуатация қилинадиган цехларнинг ички тармоқлари бундан мустасно. Цехлар (участкалар) ўртасидаги иссиқлик қувурларининг мансублик чегараси беркитиш арматураси билан белгиланади.
Иссиқлик қувурларини цехлар ўртасида тақсимланиши корхона (ташкилот) раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
Масъул ходимга бириктирилмаган иссиқлик тармоқлари ва участкаларини эксплуатация қилиш тақиқланади.
143. Иссиқлик тармоқларини ўтказиш, қувур ўтказгичлар конструкцияси ва иссиқлик изоляцияси ШНҚ 2.04.07-22 "Иссиқлик тармоқлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 125, 2022 йил 19 декабрь) талабларига жавоб бериши керак.
144. Корхоналар ҳудуди бўйлаб иссиқлик тармоқларини ер устидан алоҳида устунлар ва эстакадаларда ўтказилиши назарда тутилиши керак.
145. Иссиқлик тармоқларининг трассалари бўйича ер юзаси ер усти сувларининг каналларга тушишига йўл қўймайдиган тарзда режалаштирилиши керак.
146. Иссиқлик тармоқлари учун материаллар, қувурлар ва арматуралар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ қўлланилиши лозим.
147. Иссиқлик тармоқларининг хизмат кўрсатиш мумкин бўлган жойларига ётқизилган ва металл қопламага эга бўлмаган барча иссиқлик қувурлари ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ ташқи рангга ёки рангли учларга ва ёзувларга эга бўлиши керак.
148. Саноат хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланиладиган босим остида ишловчи барча қувур ўтказгичлар ишга туширилишидан аввал, уларнинг тоифасига қараб, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ёки қувур ўтказгич эгаси бўлган корхонада рўйхатга олинган бўлиши керак.
149. Иссиқлик тармоқларининг ҳолатини назорат қилиш учун корхонанинг (ташкилотнинг) эксплуатация қилувчи ходимлари томонидан иссиқлик киришлари, ўтиш каналлари, камералар ва барча тармоқлар тизимли равишда айланиб чиқилиши керак. Айланиб чиқиш ҳафтада камида бир марта корхонанинг цех бошлиғи, бош энергетик (механик) томонидан тасдиқланган жадвал бўйича амалга оширилади.
Айланиб чиқиш пайтида ускуналарнинг ҳолати, ишлаш режими ҳамда тармоқлар, киришлар ва ички тизимларнинг зичлиги текширилиши керак. Айланиб чиқиш натижалари айланиб чиқиш журналида қайд этилиши керак.
Аниқланган нуқсонлар дарҳол ёки имкон қадар тезроқ бартараф этилиши керак.
Ускуна ишдан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган камчилик ва нуқсонлар дарҳол тузатилиши керак. Қувур ўтказгичларни беркитмасдан бартараф этиб бўлмайдиган, ишдан чиқиш даражасида хавф туғдирмайдиган нуқсонлар тўғрисидаги маълумотлар қувурларни кейинги беркитишда ёки таъмирлаш пайтида ушбу нуқсонларни бартараф этиш учун таъмирлаш журналига киритилиши керак.
150. Иссиқлик тармоқларининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 5-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
151. Ўз иссиқлик манбаларига эга корхоналарда (ташкилотларида) иссиқлик пункти ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб берадиган алоҳида хонада ёки қозонхонада жиҳозланиши мумкин.
152. Корхоналарнинг (ташкилотларнинг) исссиқлик пунктлари марказий иссиқлик пунктларига (МИП) ва индивидуал иссиқлик пунктларига (ИИП) га бўлинади.
Иссиқлик пунктлари хоналарининг қурилиш қисми ШНҚ талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Иссиқлик пунктлари хонаси киритиш-чиқариш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
153. Барча иссиқлик пунктлари, уларнинг баланс бўйича мансублигидан қатъий назар, иссиқлик таъминоти ташкилоти (иссиқлик энергияси манбаи) назорати остида бўлиши керак.
154. Иссиқлик пунктларида буғ ва сув тармоғининг схемаси, конденсат йиғиш ва қайтариш схемаси, иссиқлик элтувчиси сарфининг белгиланган меъёрлари ҳамда хизмат кўрсатиш йўриқномалари ва режим жадвали бўлиши керак.
155. Иссиқлик пунктидаги барча беркитиш ва бошқариш арматуралари схема бўйича рақамланиши керак.
Қувур ўтказгичлар ва сиғимлар мазкур Қоидаларга 4-иловага мувофиқ фарқланадиган рангга эга бўлиши керак.
156. Сув иситкичлари орқали иситиш тармоқларига уланган иссиқ сув таъминоти тизимларининг ускуналари ва қувурларини чўкиндилардан ва коррозиядан ҳимоя қилиш учун сувга ишлов бериш одатда МИПда амалга оширилиши керак. Бунда унинг сифати санитария меъёрларига мос келиши керак.
157. Иссиқлик пунктларини эксплуатацияси навбатчилар ёки тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.
Иссиқлик пунктларида ходимни навбатчилик қилиши ва унинг давомийлиги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ маҳаллий шароитга қараб корхона (ташкилот) раҳбарияти томонидан белгиланади.
158. Иссиқлик пунктлари вақти-вақти билан ҳафтасига камида бир марта корхонанинг (ташкилотнинг) маъмурий-техник ходимлари томонидан кўздан кечирилиши керак. Кўздан кечириш натижалари тезкор журналда акс эттирилиши керак.
159. Иссиқлик энергиясини истеъмол қилишнинг шартномавий режимларига риоя этилишини назорат қилиш энергия таъминоти ташкилоти ва Ўзэнергоинспекция вакили томонидан амалга оширилади.
160. Иссиқлик пунктларини, иссиқлик истеъмоли тизимларини ёқиш ва ўчириш ҳамда иссиқлик элтувчиси сарфини ўрнатиш корхонанинг (ташкилотнинг) иссиқлик пунктларига хизмат кўрсатувчи ходимлари томонидан, энергия таъминоти ташкилоти диспетчерининг рухсати ва истеъмолчининг масъул ходими назорати остида амалга оширилади.
161. Корхонанинг (ташкилотнинг) иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик истеъмоли тизимларида авария ҳолатлари юзага келганда, корхона (ташкилот) бўйича навбатчи энергия таъминоти ташкилотининг диспетчерини хабардор қилиши ва ишдаги носозликларни локаллаштириш ва бартараф этиш чораларини кўриши керак.
162. Ўлчаш натижаларини автоматик тарзда қайта ишлайдиган ўлчаш тизимлари метрологик қиёслашдан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиши шарт.
163. Иссиқлик пунктларининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 6-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Иссиқликни аккумуляцияловчи
(йиғувчи) баклар
164. Иссиқликни аккумуляцияловчи (йиғувчи) баклар (бундан буён матнда Бак-Аккумуляторлар деб юритилади) техник шартлар асосида алоҳида ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича тайёрланиши керак.
Янги ишга тушириладиган ва эксплуатация қилинаётган барча Бак-Аккумуляторларда уларнинг бузилишини олдини олиш учун ташқи мустаҳкамловчи конструкциялар ўрнатилиши керак.
165. Бак-Аккумуляторларнинг ишчи ҳажми, уларнинг иссиқлик тармоқларида ва иссиқлик манбаларида жойлашиши ШНҚда келтирилган биноларнинг ички сув таъминоти ва канализациясига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
166. Мавжуд нефть маҳсулотлари учун ишлатиладиган бакларни Бак-Аккумуляторларни алмаштириш учун қўллаш тақиқланади.
167. Бак-Аккумуляторларни коррозиядан ҳимоя қилиш корхона (ташкилот) раҳбари томонидан тасдиқланадиган Аккумулятор бакларини коррозия ва улардаги сувнинг аэрациясидан ҳимоя қилиш бўйича методик кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади.
168. Бак-Аккумуляторлар ўрнатилган хоналар шамоллатилиши ва ёритилиши керак. Хонанинг асосий конструкциялари ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши зарур. Баклар остида тагликлар ўрнатилиши керак.
169. Баклар ёки алоҳида ўрнатилган бак, камида 0,5 метр баландликдаги ва кенглиги камида 0,5 метр бўлган тупроқли уюм билан ўралган бўлиши, бак атрофида отмостка қилиниши керак. Баклар ва тўсиқлар орасидаги бўшлиқда сувни канализация тизимига қуйилиши ташкил этилиши зарур. Корхона (ташкилот) ёки иссиқлик манбаи ҳудудидан ташқарида жойлашган баклар атрофида камида 2,5 метр баландликдаги тўсиқ бўлиши ва тақиқлаш белгилари ўрнатилиши керак.
170. Бак-Аккумуляторларни монтаж ва таъмирлаш ишлари тугатилгандан кейин, ишга туширишдан олдин уларнинг синовлари норматив ҳужжатлар талаблари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилиши керак. Эксплуатацияга қабул қилинадиган ҳар бир бакнинг паспорти бўлиши керак.
171. Бак-Аккумуляторларни эксплуатация қилишга бевосита алоқаси бўлмаган шахсларнинг Бак-Аккумуляторлар муҳофаза зонасида бўлишлари тақиқланади.
172. Бак-Аккумуляторларнинг ҳолатини аниқлаш ва уларнинг кейинги эксплуатация қилишга яроқлилиги тўғрисида хулоса ҳар йили ишлаб турган бакнинг кириш ва чиқиш қувурлари, таъминот қувурларини компенсациялаш қурилмалари, асослари, уларнинг конструкцияларини кўз билан кўриш орқали берилади. Кўрик натижалари бўйича далолатнома тузилади ва уни бакни эксплуатация қилишга масъул ходим имзолайди.
Коррозияга қарши герметик билан ҳимояланган Бак-Аккумуляторларни кўрикдан ўтказиш уларни алмаштиришда амалга оширилади.
173. Бак-Аккумуляторлар атрофида муҳофаза зоналари ўрнатилиши ва уларни эксплуатация қилишга бевосита алоқаси бўлмаган шахсларнинг ушбу зонада бўлишини тақиқловчи белги ўрнатилиши керак.
174. Бак-Аккумуляторларнинг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 7-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
175. Ҳар бир сув иситиш қурилмаси учун лойиҳа ҳужжатлари ва синовлар асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича техник тавсиф белгиланиши керак:
иссиқлик ишлаб чиқариш қобилияти ва унинг иссиқлик элтувчи параметрларига мувофиқлиги;
иситилган сувнинг юқори ҳарорати;
иссиқлик элтувчиларнинг номинал сарфи;
бирламчи ва иккиламчи иссиқлик элтувчилар томонидан максимал рухсат этилган босим.
176. Иссиқ сув таъминоти тизимида (очиқ ёки ёпиқ схема бўйича) сувнинг сифати санитария меъёрларига жавоб бериши керак.
Технологик мақсадлар учун сувнинг сифати сув иситиш қурилмаси нормал эксплуатация қилинишини таъминлаши керак.
Агар сувнинг сифати қониқарсиз бўлса, тиндириш фильтрлари, сув юмшатгичлар ва бошқаларни ўрнатиш орқали қўшимча ишлов берилиши керак.
177. Сув иситиш қурилмаларининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 8-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
5-§. Конденсат йиғиш ва қайтариш тизими
178. Буғ ишлатадиган қурилмаларга эга бўлган иссиқлик энергияси истеъмолчилари конденсат йиғиш ва қайтаришнинг ёпиқ тизимига эга бўлиши, шунингдек, улар конденсат сифатини назорат қилишлари керак.
Конденсат йиғадиган бакларда ортиқча босим камида 0,005 MPa (0,05 kgf/cm2) бўлиши керак. Конденсат миқдори 10 t/s дан кам ва иссиқлик манбаидан 0,5 km гача масофада бўлса, конденсат йиғиш ва қайтаришнинг очиқ тизимларига рухсат берилади. Агар истеъмолчининг конденсат қайтариши мақсадга мувофиқ эмаслиги Ўзэнергоинспекция билан келишилган техник-иқтисодий асосланган ҳолда, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун конденсатдан тўлиқ фойдаланиш шарти билан истеъмолчи конденсатни қайтаришдан озод этилади.
179. Конденсатни йиғиш ва қайтариш тизимлари конденсат иссиқлигидан корхонанинг ўз эҳтиёжи учун фойдаланилиши керак.
180. Конденсат қайтарилишини ошириш учун саноат корхонаси қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириши керак:
буғ ишлатадиган қурилмаларда ва буғ ўтказгичларнинг пастки нуқталарида энг самарали конденсат ажратгичларни ўрнатиш ва буғ ўтказгичлар ва йўлдошларнинг доимий ишлаб турадиган дренажларидан конденсатни ажратиш учун улар ҳамроҳ конденсат ўтказгичларга уланган бўлиши керак;
аралаштириш иситкичларини сирт иситкичларига алмаштириш;
учиб ўтаётган буғдан ва иккиламчи қайнаш буғидан иссиқлик алмашинувчилар, сепараторлар, иссиқлик компрессорлари ва бошқаларни ўрнатиш йўли билан максимал даражада фойдаланиш;
буғ юритмасини электрлисига ўтказиш;
конденсатни мой ва бошқа аралашмалардан тозалаш;
технологик ёки бошқа эҳтиёжлар учун конденсат истеъмолини максимал камайтириш;
ишлаб чиқариш конденсати сифатини доимий назорат қилишни ташкил этиш.
Иссиқлик таъминоти ташкилоти иссиқлик энергияси билан боғлиқ бундай тадбирларни рўйхатини истеъмолчига тақдим этишга ва улар билан биргаликда бундай тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилашга ҳақлидир.
181. Ўз иссиқлик манбаига қайтарилган конденсат миқдори лойиҳа ёки корхонанинг буғ-конденсат баланси асосида белгиланади. Бегона иссиқлик манбаидан буғ оладиган корхоналар учун конденсатнинг қайтарилиш даражаси (истеъмол қилинадиган буғ миқдорига нисбатан фоизда) ва унинг миқдори буғ-конденсат баланси лойиҳасига мувофиқ белгиланади ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида қайд этилади. Конденсатнинг қайтариб бериш миқдорини ҳар йили қайтарилган конденсат миқдорини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш керак.
182. Вақти-вақти билан, лекин камида олти ойда бир марта барча конденсат тўплагичлар текширувдан (кўрик) ўтказилиши керак.
Шунингдек, (тескари) клапанларининг зичлиги маҳаллий йўриқномаларда белгиланган муддат ичида назорат қилиниши керак.
Корхоналарда (ташкилотларда) конденсат тўплагичларнинг ишлашини текшириш ва созлаш учун доимий стенд ўрнатилиши керак.
183. Йил давомида мавсумий танаффусларсиз ишлайдиган конденсат йиғиш ва қайтариш тизимларининг ускуналари (қувур ўтказгичлар, арматура, баклар, насослар, электр моторлари ва бошқалар) учун икки йилда камида бир марта мукаммал таъмир амалга оширилиши керак.
Танаффус билан ишлайдиган ускуналар ҳар йили таъмирланади. Жорий таъмир йилига камида бир марта амалга оширилади.
Конденсат йиғиш ва қайтариш тизимидаги ускуналарни (қурилмаларни) таъмирлаш тегишли иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ва иссиқлик таъминоти манбаларини таъмирлаш билан бирлаштирилиши керак.
184. Конденсат йиғиш ва қайтариш тизимининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 9-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
6-§. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар
185. Ҳар бир иссиқликдан фойдаланувчи қурилманинг тузилиши иложи борича иккиламчи энергия ресурслари чиқаришни истисно қиладиган, илғор энергия тежайдиган ва экологик тоза технологияларни ҳисобга олган ҳолда бажарилган бўлиши керак. Бунда, ҳосил бўладиган иккиламчи энергия ресурсларидан техник имкониятлар ва иқтисодий самарадорлик чегаралари доирасида максимал фойдаланиш лозим.
Иссиқликни утилизация қилиш қурилмаси иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар гуруҳида кўзда тутилиши мумкин. Иссиқликни утилизация қилиш қурилмаларининг сони технологик иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг иш тартиби билан белгиланади. Иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланишни рад этиш техник ва иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланиши керак.
Янги шамоллатиш тизимларини лойиҳалаш ва қуриш, шунингдек, уларни реконструкция жараёнида шамоллатиш чиқиндиларининг иссиқлигидан фойдаланиш кўзда тутилиши керак.
186. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг конструкцияси ишончли бўлиши, хавфсиз эксплуатация қилиш, кўрикдан ўтказиш, тозалаш, ювиш ва таъмирлаш имкониятини таъминлаши керак.
187. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар, қувур ўтказгичлар ва уларга ёрдамчи ускуналар ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ ускуналар ўрнатиладиган хонада чиқадиган буғ ва газларга чидамли лаклар ёки бўёқлар билан бўялган бўлиши керак. Бўяш икки йилда камида бир марта амалга оширилиши керак.
188. Босим остида ишлайдиган ускуналар (қурилмалар) ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатларда ва саноат хавфсизлиги бўйича қоидалар ҳамда маҳаллий эксплуатация қилиш йўриқномаларига мувофиқ ташқи ва ички кўрикдан, гидравлик синовлардан ўтказилади.
189. Қуйидаги ҳолларда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ишлатиш тақиқланади:
қурилманинг хизмат қилиш муддати тугаганида;
Қўмита томонидан рўйхатдан ўтказилмаган қурилмалар (рўйхатдан ўтказилиши керак бўлса);
эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларда кўрсатилган барча талабларга риоя қилинишига қарамай, босим рухсат этилганидан юқори бўлганида;
хавфсизлик клапанлари носоз бўлса;
агар манометр ишламаётган бўлса, ва бошқа ускуналардан фойдаланиб босимни аниқлаш имконияти бўлмаганда;
қопқоқлар ва люкларнинг маҳкамлаш деталлари носоз бўлганда ёки умуман бўлмаганда;
сақловчи блокировка қилувчи қурилмалар носозлигида;
лойиҳада кўзда тутилган назорат-ўлчаш воситалари ва автоматика воситалари носоз бўлса;
техник паспорти бўлмаганда.
190. Автоматик ростлагич таъсир қиладиган беркитиш ва бошқариш арматураларининг электр юритмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (электр двигателларни қайта ўрашдан ташқари) ва профилактик синаш иссиқлик назорати ускуналарига хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.
Электр юритмаларга ҳамда бошқа беркитиш-бошқариш арматураларига техник хизмат кўрсатиш электротехник ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.
191. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 10-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
192. Тушаётган қисмининг вазни 250 кгдан ортиқ бўлган болғаловчи ва штампловчи буғ болғаларини эксплуатация қилишда ушбу параграф талабларига амал қилиш керак.
193. Ҳар бир корхонада (ташкилотда) буғ болғаларида ишлатиладиган буғдан фойдаланишнинг иқтисодий асосланган схемаси тузилиши ва раҳбар ёки бош муҳандис томонидан тасдиқланиши керак.
194. Ҳар бир цехда, ҳар бир болғанинг ишлаш соати, ҳар ойда ва сменада ҳар бир болға учун зарблар оғирлиги ҳисобга олиниши ташкил этилиши, шунингдек, болғалар сарфлаган умумий буғ аниқланиши керак.
195. Буғ болғаларининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 11-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
196. Атмосфера босими ёки вакуум остида доимий ёки даврий ишлайдиган барча қуритиш қурилмаларини (қуриткичларни) ишлатишда мазкур параграф талабларига амал қилиниши керак.
197. Корхона (ташкилот) ёки цех лабораториясида электр қуритиш шкафи мавжуд бўлганида, қуритилган материаллар намлигини аниқлаш учун аналитик ва техник тарозилар ҳамда камида иккита эксикаторлар амалда бўлиши керак.
198. Қуритиш ускуналарининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 12-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
199. Босим ёки вакуум остида доимий ва даврий ишлайдиган буғлатиш қурилмаларини эксплуатация қилишда мазкур параграф талабларига риоя қилиш керак.
200. Буғлатиш қурилмаларининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 13-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
10-§. Ректификация қурилмалари
201. Босим ёки вакуум остида доимий ва даврий ишлайдиган ректификация қурилмаларини эксплуатация қилишда мазкур параграф талабларига риоя қилиш керак.
202. Спирт ёки бошқа ёнадиган маҳсулотларни ректификацияси жараёнида ректификация қурилмаларининг эксплуатацияси ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган махсус йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
203. Ректификация ускуналарининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 14-иловага мувофиқ амалга оширилади.
11-§. Темир-бетон буюмларига термик-намлаш
ишлови берадиган қурилмалар
204. Иссиқлик элтувчиси сифатида буғ ёки иссиқ сувдан фойдаланган ҳолда, атмосфера босими ёки вакуум остида ишлайдиган темир-бетон буюмларига термик-намлаш ишлови берадиган қурилмаларнинг эксплуатациясида ушбу параграф талабларига риоя қилиш керак.
205. Ҳар бир қурилма учун технологик йўриқнома, шу жумладан, иссиқлик схемаси, иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш нормалари ишлаб чиқилиши ва уларнинг бажарилиши назорат қилиниши керак.
206. Темир-бетон маҳсулотларига термик-намлаш билан ишлов бериш ускуналарининг эксплуатацияси мазкур Қоидаларга 15-илованинг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
12-§. Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув тизимлари
207. Бинолари буғли иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув тизимига эга корхоналарни (ташкилотларни) реконструкция қилиш ёки кенгайтириш пайтида мавжуд тизимларни буғдан иссиқ сувга ўтказишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги текширилиши керак.
208. Қувур ўтказгичлар ва иситиш тармоқлари мойли бўёқ билан бўялган бўлиши керак. Улар темирни оксидловчи буғ ёки газлар чиқадиган хоналарда кислотага чидамли рангга бўялиши, намлиги юқори бўлган хоналарда барча сув ўтказгичлар ва иситиш мосламалари икки марта мойли бўёқ билан қопланган бўлиши зарур.
209. Иситилмайдиган хоналарда жойлашган барча иссиқлик ўтказувчилар ва арматуралар изоляция қилиниши керак.
210. Иситиш мосламаларига бемалол кириш таъминланиши зарур.
Арматура техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қулай бўлган жойда ўрнатилиши керак.
211. Эксплуатация қилиш ва иситиш тизимини текшириш пайтида аниқланган камчиликлар нуқсонлар рўйхатига ёзилиши ва таъмирлаш режасини тузишда ҳисобга олиниши керак. Тизимни бўшатишни талаб қилмайдиган нуқсонлар дарҳол тузатилиши керак.
212. Иссиқлик тизимларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари жадвали иситиладиган хоналарни таъмирлаш жадвалига мувофиқ бўлиши ва барча ишлар иситиш мавсуми бошланишидан камида 15 кун олдин тўлиқ бажарилиши таъминланиши керак.
213. Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув тизимларининг ишлаши мазкур Қоидаларга 16-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
13-§. Ҳавони иситиш ва вентиляция
тизимларининг агрегатлари
214. Корхоналарнинг (ташкилотларнинг) барча ҳаво иситиш ва вентиляция тизимларини эксплуатация қилишда ушбу параграф талабларига амал қилиш керак.
215. Корхоналарда (ташкилотларда) иситиш ва вентиляция ускуналарининг эксплуатациясини техник бошқариш учун шамоллатиш хўжалиги ҳажмига қараб, бош энергетик (механик) бўлимида вентиляция бюроси ёки масъул ходим ажратилиши керак. Цехдаги вентиляция тизимларининг эксплуатацияси учун одатда цех раҳбари жавоб беради.
Цех раҳбари вентиляция тизимларининг ҳолатини назорат қилишга мажбурдир.
216. Смена раҳбари ўз сменасида вентиляция қурилмаларининг эксплуатацияси учун масъулдир. Авария содир бўлганида ёки цехда вентиляция мосламасининг тўхтатилишига сабаб бўлган бошқа ҳолатлар бўлса, у эксплуатация журналида ўзининг имзоси билан вентиляция мосламаларида узилишларнинг сабаби ва давомийлигини тасдиқлаши керак.
217. Ҳар бир ҳаво киритадиган вентиляция ускунаси ва ҳаво иситиш тизими учун техник тавсиф ва ўрнатиш схемаси бўлган паспорт тузилиши керак.
Вентиляция ускуналарига киритилган ўзгаришлар, шунингдек, синов натижалари эксплуатация журналида ва паспортда қайд этилиши керак.
218. Ҳафтада камида бир маротаба эксплуатация қилувчи ходимлар ҳаво иситиш ва вентиляция ускуналарининг кириш ва чиқишининг белгиланган режимига, қопқоқларнинг ҳолатига, ҳаво иситкичларида ҳаво иситилишига, иссиқлик тармоқларининг ҳолатига ва ҳоказоларга қараб синчковлик билан текширишлари керак.
Навбатчи слесарлар вентиляция ускуналарини ҳар куни кўрикдан ўтказиш керак.
219. Вентиляция ускуналарини таъмирлаш технологик жараён билан боғлиқ технологик ускуналарни таъмирлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
220. Ҳавони иситиш ва вентиляция тизимлари агрегатларининг ишлаши мазкур Қоидаларга 17-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
14-§. Иссиқлик алмашуви аппаратлари
221. Иссиқлик элтувчилари сув буғи ёки иссиқ сув бўлган рекуператив ишлайдиган иссиқлик алмашуви аппаратларини эксплуатация қилишда ушбу параграф талабларига амал қилиниши керак.
222. Иссиқлик алмашуви аппаратларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 18-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
15-§. Иссиқлик ўлчаш воситалари ва иссиқлик
жараёнларининг автоматик ростлагичлари
223. Технологик режимнинг тўғрилиги, ускуналарнинг хавфсиз ишлаши ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олишни таъминлайдиган барча иссиқлик ўлчаш воситалари ва иссиқлик жараёнларининг автоматик ростлагичларини эксплуатация қилишда ушбу параграф талабларига амал қилиш керак.
224. Корхоналарда (ташкилотларда) иссиқлик ўлчаш воситаларини эксплуатация қилиш ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Иссиқлик энергиясини ўлчаш воситалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда метрология хизматлари томонидан қиёслашдан ўтказилиши лозим.
225. Корхоналарда (ташкилотларда) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси томонидан амалга оширилади.
Иссиқлик назорати ва автоматикаси лабораторияси ёки цехининг фаолиятига қуйидагилар киради:
иссиқлик ўлчаш воситасининг калибрлаш схемаларини ва калибрлаш жадвалларини ишлаб чиқиш, уларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси билан келишиш ва тасдиқлаш учун корхона (ташкилот) раҳбариятига тақдим этиш;
иссиқлик ўлчаш воситаларини белгиланган муддатларда калибрлашни ўтказиш ва ўлчаш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун ўз вақтида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасасига топшириш;
иссиқлик ўлчаш воситасини таъмирлаш, созлаш ва тўғри ишлашини ташкил этиш;
иссиқлик ўлчаш воситаси тўғри ишлаши ва ишончлилигини таъминлаш учун уларнинг тўғри монтаж қилинишини назорат қилиш;
номувофиқ ёки нотўғри ишлайдиган иссиқлик ўлчаш воситаларидан фойдаланиш натижасида ишдаги номувофиқ ва бошқа йўқотишларни аниқлашда, шунингдек, ушбу йўқотишларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
ўзининг ходимларини ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш ва ўлчаш воситаларидан бевосита фойдаланадиган шахсларнинг малакасини ошириш бўйича тадбирларда иштирок этиш;
мавжуд иссиқлик ўлчаш воситаларининг ҳисобини юритиш, уларга эҳтиёжларни аниқлаш ва етишмаётган ўлчаш воситаларига талабномаларни тузиш, корхонада ўлчаш воситаларини тақсимлаш;
қайд этувчи асбоблар ўрнатилиши, улардан диаграммалар олиниши ва кўрсатгичлар ёзувлари қайта ишланиши устидан назорат қилиш.
226. Метрологик хизматнинг махсус бўлинмалари мавжуд бўлмаган корхоналарда иссиқликни ўлчаш учун масъул шахс тайинланади ва унга қуйидаги вазифалар юкланади:
иссиқлик ўлчаш ускунасининг тўғри қўлланиши ва сақланишини назорат қилиш;
эксплуатация қилинаётган ўлчаш ускунасини қиёслашдан ўтказиш жадвалларини тузиш, уларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти давлат муассасаси билан келишиш ва корхона раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этиш;
ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш ва таъмирлаш учун топшириш;
техник талабларга жавоб бермайдиган ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилаётган ўлчаш воситаларини мажбурий равишда олиб қўйиш.
227. Иссиқлик ўлчаш воситаларини қиёслаганда иссиқлик ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш бажариладиган операциялар кетма-кетлигини белгиловчи ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиёти асосида амалга оширилади.
228. Барча корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикасида қўлланишга рухсат берилган катталик бирликлари ва Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган ҳамда амалдаги метрология текширувидан ўтган иссиқлик ўлчаш воситалари қўлланилиши мумкин.
229. Барча иссиқлик ўлчаш воситалари учун метрология текширувлари бўйича белгилар ва хулосалар бўлган паспортлар тузилиши керак.
Иссиқлик назорати ва автоматика лабораторияси ускуналар ва автоматик ростлагичларнинг барча калибрлаш ва таъмирлаш натижаларини қайд этиш учун журналлар юритиши керак.
230. Иссиқлик ўлчаш воситалари ва автоматик ростлагичларнинг бутлиги ва ташқи ҳолати учун улар ўрнатилган цехларнинг ходимлари масъул бўлади.
231. Ҳарорат, оқим, босим, сатҳ, шўрланиш ва вакуумни ўлчаш учун белгиланган аниқлик классига мос келадиган иссиқлик ўлчаш воситаларидан фойдаланиш керак.
232. Иссиқлик ўлчаш воситалари ва иссиқлик жараёнларини автоматик ростлагичларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 19-иловага асосан амалга оширилади.
233. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билимлар синовидан ўтиш
ЖУРНАЛИ
Корхона |
Цех (бўлим) |
Фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва ушбу лавозимдаги иш стажи |
Аввалги билимлар синови санаси ва баҳоси |
Билимлар синови санаси ва сабаби |
Билимларини умумий баҳоси ва хулоса |
Билимлар синовидан ўтаётган шахснинг имзоси
|
Кейинги билимлар синови санаси |
|
Комиссия раиси
(мансаби, имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)
Комиссия аъзолари
(мансаби, имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)
2-ИЛОВА
Билимлар синовидан ўтганлик тўғрисида
гувоҳноманинг шакли
Ташкилот, корхона
- сон гувоҳнома
Ф.И.О. |
сифатида хизмат |
кўрсатишга ижозат берилди
Асос: Малака комиссиясининг баённомаси
20___ йил "_____" __________, _____-сон
Комиссия раиси |
||
(имзо) |
(Орқа томонида)
ТЭҚҚ, ХТҚ ва йўриқномалар бўйича
билимлар синови натижаси
Сана |
Билимлар синови сабаби |
Баённома рақами ва санаси
|
Умумий баҳо |
Комиссия раисининг имзоси
|
|
3-ИЛОВА
Буғ конденсати баланси
Корхона (ташкилот) 20__ йил ______________________________
Агрегат, цех номи |
Иссиқлик жараёни- нинг хусуси- яти
|
Агрегат- лар сони |
Технология бўйича лойиҳа параметр- лари
|
Бир пайтда ишлаш коэф- фициенти
|
Истеъмол қилинадиган буғ миқдори, t/ h
|
Конденсатнинг қайтарилиши |
изоҳ |
||||||
Битта агрегат билан |
Барча агрегатлар билан
|
қишда |
ёзда |
||||||||||
kg/sm2 |
ОС
|
қиш- да
|
ёз- да
|
t/h |
% |
t/h |
% |
||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
4-ИЛОВА
Қувур ўтказгичлар учун ранглар ва ёзувлар
Иссиқлик элтувчи номи
|
Шартли белги |
Бўёқ ранги
|
|
Асосий |
Халқа ёки чизиқлар
|
||
Иссиқ қизиган буғ (39 kgf/cm2 гача) |
П.П. с.д. |
қизил |
халқасиз |
Тўйинган буғ |
қизил |
сариқ |
|
Қарши босим ва танланган буғ |
қизил |
яшил |
|
Тозаланган кимёвий сув |
яшил |
оқ |
|
Конденсат |
яшил |
кўк |
|
Дренаж ва пуфлаш |
яшил |
қизил |
|
Таъминловчи сув |
яшил |
халқасиз |
|
Техник сув |
қора |
халқасиз |
|
Ўт ўчириш қувур ўтказгичи |
тўқ сариқ |
халқасиз |
|
Иситиш тармоғи: |
O.С. |
||
a) узатувчи тармоқ |
қизил |
сариқ |
|
б) ортга қайтиш тармоғи |
сариқ |
жигарранг |
|
5-ИЛОВА
Иссиқлик тармоқларини эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Қувур ўтказгичларнинг элементлари (деталлари) ихтисослашган завод ва корхона (ташкилот) томонидан ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Электр пайвандланган спирал чокли қувурлардан ясалган деталларни қўллаш тақиқланади.
2. Қувур ўтказгичлар элементларининг барча уланишлари пайвандланган бўлиши керак. Фланецли бирикмалардан фойдаланишда қувур ўтказгичларни арматурага ва ускуналарнинг фланецли деталларига улаш учун рухсат берилади. Фланецли арматурани тўғридан-тўғри қувур ўтказгичларга пайвандлашга рухсат берилади.
3. Иситиш тизимини лойиҳалаштиришда иссиқлик тармоқларининг барча қувур ўтказгичлари учун ташқи ҳаво ҳарорати минус 10оС дан паст бўлган жойларда кулранг чўяндан фойдаланиш тақиқланади, иссиқлик пунктлари ва иссиқ сув таъминоти бундан истисно.
Чиқариб ташлаш ва дренаж қурилмаларда кулранг чўян арматуралардан фойдаланиш тақиқланади.
4. Диаметри 500 миллиметр ва ундан ортиқ ва шартли босими 1,6 MPa (16 kgs/cm2) ёки ундан ортиқ ҳамда диаметри 300 миллиметр ва ундан ортиқ ва шартли босими 2,5 MPa (25 kgs/cm2) ёки ундан ортиқ сувли иссиқлик тармоқларида, шунингдек, диаметри 200 миллиметр ва ундан ортиқ ва шартли босими 1,6 MPa (16 kgs/cm2) ёки ундан ортиқ бўлган буғ тармоқларида сурилма қопқоқлар ва очиб-ёпувчи механизмлар олдида ёпувчи арматурали айланиб ўтувчи қувур ўтказгичлар (байпаслар) ўрнатилиши керак.
5. Фланецли бирикмалар учун қистирмалар паранитдан тайёрланиши керак, салниклар учун эса графитланган асбест тўлдирма ёки иссиққа чидамли резина тўлдирма қўлланилиши керак.
Фланецли бирикмаларда картон ва каучук қистирмалардан, шунингдек, пахтақоғозли ва кўпикли тўлдирмалардан фойдаланиш тақиқланади.
6. Иссиқлик қувурларининг вентиллари ва сурилма қопқоқлари қуйидагиларга эга бўлиши керак:
а) иссиқлик қувурларидаги вентиллари, сурилма қопқоқларининг тезкор схемаси ва йўриқномаларга (паспорт ҳужжатларига) мувофиқ номланиши ҳамда рақамланиш ёзувларига;
б) иссиқлик элтувчининг йўналиши ва маховикнинг айланиш кўрсаткичларига;
в) бевосита хизмат кўрсатиш қийин ёки ходимлар учун хавфли бўлган ҳолларда масофадан туриб механик ёки электр бошқарувга;
г) диаметри 500 мм ва ундан ортиқ бўлган сурилма қопқоқлар қўлда ишлатиладиган юритмадан ташқари, механизациялашган (электр ёки гидравлик) юритмага эга бўлиши керак.
500 мм ва ундан ортиқ диаметрли сурилма қопқоқлар ва тамбалар электр юритмага эга бўлиши керак. Иссиқлик тармоқлари ер устидан ўтганда, атмосфера ёғингарчилигидан сақлаш мақсадида электр юритмали сурилма қопқоқлар хоналарда ўрнатилиши ёки бегона кишилар унга тегишини олдини олиш учун ғилофга жойлаштирилиши керак.
7. Иссиклик тармоқларида беркитиш арматуралари қуйидагиларда ўрнатилиши керак:
иссиқлик элтувчиларининг параметрлари ва қувур ўтказгичларнинг диаметрларидан қатъи назар иссиқлик манбаларидан иссиқлик тармоқларининг барча қувур ўтказгичларида;
бир-биридан 1000 м дан ортиқ бўлмаган масофадаги диаметри 100 мм ва ундан ортиқ сувли иссиқлик тармоқларининг қувур ўтказгичларида (секцияловчи задвижкаларда);
сувли ва буғли иссиқлик тармоқларининг диаметри 100 мм ва ундан ортиқ бўлган, шунингдек, алоҳида биноларга шаҳобчаланиш узелларида.
8. Сувли иссиқлик тармоқлари ва конденсат ўтказгичларнинг пастки нуқталарида, шунингдек, секцияловчи участкаларида, сувни тўкиш учун беркитувчи арматурали штуцерлар (тушириш ускуналари) ўрнатилиши керак.
9. Ер ости сувли қувур ўтказгичлардан сувни оқизиш ўзи оқиб кетадиган сув ташлаш қудуқларига ёки кўчма насослар ёрдамида оқова сувни чиқариш тизимларида амалга оширилиши керак. Қудуқлардан оқизиб юбориладиган сувнинг ҳарорати 40оС дан юқори бўлмаслиги керак. Оқова сувларни чиқариб юбориш тизими сув оқизилганда оқиб кетадиган қувур ўтказгичда гидроберкитгич - агар сувнинг тескари оқими бўлиши мумкин бўлса, қўшимча ўчирадиган (тескари) клапан ўрнатилиши керак.
10. Буғ ўтказгичнинг доимий дренажларидан конденсат йиғиш, конденсат йиғувчи тизимда амалга оширилиши керак. Агар дренаж конденсат ўтказгичдаги босим, қувур ўтказгичдаги босимдан камида 0,1 MPa дан (1 kgs/cm2 дан) юқори бўлса, уни босим конденсат ўтказгичга қуйишга рухсат берилади.
11. Иссиқлик тармоқлари қувур ўтказгичларининг энг юқори нуқталарида, шу жумладан ҳар бир секцияловчи участкасида ҳавони чиқариш учун штуцерли беркитиш арматураси ўрнатилиши керак.
12. Иссиқлик тармоқларида қувур ўтказгичларнинг иссиқликдан узайишини ишончли компенсацияси таъминланиши керак.
13. Иссиқлик тармоқларида қуйидаги мазмундаги ёзувлар бўлиши керак:
а) магистрал линияларда - магистрал рақами (рим рақамлари билан) ва ишчи муҳитнинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи стрелка. Агар нормал режимда у ҳар иккала йўналишда ҳам ҳаракатланиши мумкин бўлса, иккала йўналишда иккита стрелка кўрсатилади;
б) магистрал яқинидаги асосий (масъул) шахобчаларда - магистралнинг рақами (рим рақамлари билан), агрегатларнинг (қурилмаларнинг) ҳарфли белгилари, агрегатлар рақамлари (араб рақамлари билан) ва ишчи муҳитининг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи стрелкалар;
в) агрегатлар яқинидаги магистраллардан тармоқланган шахобчаларда - магистрал рақами (рим рақамлари билан) ва ишчи муҳитининг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи стрелкалар.
14. Агрегатлар қуйидагича ҳарфлар билан белгиланади:
Насос |
Н |
Турбонасос |
ТН |
||
Турбина |
Т |
Электронасос |
ЭН |
||
Буғ машинаси |
БМ |
Деаэратор |
Д |
||
Конденсатор |
Кр |
Парлагич (Буғлагич) |
П |
||
Иситиш тизими |
Ит |
Регенератив тизим иситкичи |
И |
||
Шамоллатиш |
Вт |
||||
Технология |
Тх |
||||
Иссиқ сув таъминоти |
ИСТ |
Бошқалар |
Б |
||
Кимёвий сув тозалаш |
КСТ |
|
|||
Бойлер |
Бр |
|
15. Ҳарфлар ва рақамларнинг ўлчамлари қувур ўтказгичнинг ташқи диаметрига қараб, 150 миллиметрдан 300 миллиметргача белгиланади, ҳарфларнинг баландлиги 100 миллиметр бўлиши керак.
300 миллиметрдан ортиқ бўлса - 150 миллиметр бўлиши лозим, агар 5 метр масофада кучсиз ёруғликда ёзувнинг кўриниши шарти таъминланмаса, ҳарфлар ва рақамларнинг баландлиги оширилади.
16. Ташқи изоляциясининг диаметри 150 миллиметрдан кам бўлган қувур ўтказгичларга ёзувлар қувур ўтказгичларга осиб қўйилган ёрлиқларда ёзилади. Ёзув ва белгилар учун ёрлиқларнинг тахминий ўлчамлари қуйидагича белгиланади:
Ёзувнинг (ҳарфлар) баландлиги, миллимитер (mm)
|
Ёрлиқ ўлчамлари, миллимитер (mm)
|
|
баландлиги
|
узунлиги |
|
100 |
200 |
350 дан 400 гача |
150 |
250 |
400 дан 700 гача |
225 |
350 |
700 дан 800 гача |
17. Иссиқлик тармоқлари изолациясининг сирти бўялиши билан бир қаторда рангли ҳалқалар белгиланиши керак. Халқаларнинг ранги мазкур Қоидаларга 4-иловада келтирилган.
Маҳаллий шароитларга қараб ҳалқалар орасидаги масофа 1 миллиметрдан 5 миллиметргача бўлиши керак. Қулайлик учун ҳалқалар деворга киришдан олдин ва девордан чиқишдан кейин, шунингдек, сурилма қопқоқ ва вентилларнинг иккала томонида қўлланилиши керак. Ўтиш мумкин бўлмаган каналларда ва каналсиз ўтишларда қувур ўтказгичлар фақат камералар доирасида бўялади.
Ҳалқа ўлчамлари қуйидагича белгиланади:
Иссиқлик тармоқлари ёки изоляциянинг ташқи диаметри, миллимитер (mm)
|
Рангли халқанинг кенглиги, миллимитер (mm)
|
150 гача |
50 |
150 дан 300 гача |
70 |
300 дан ортиқ |
100 |
18. Қувур ўтказгич изоляцияси юзаси металл қоплама (алюминий, цинкланган темир ва бошқа коррозияга чидамли металлар) билан қопланганда, қоплама бутун узунлиги бўйлаб бўялмаслиги мумкин. Бунда узатилаётган муҳитга қараб, мазкур Илованинг 13-банди талабларига мувофиқ, қувур ўтказгичларнинг текис участкаларида камида 50 миллиметрдан кам бўлмаган масофада, деворга киришдан олдин ва девордан чиқишдан кейин, ўлчаш воситалари, сурилма қопқоқлар ва бошқа арматуралар олдида шартли белгилар ва ҳалқалар қўлланилиши керак.
19. Иссиқлик ўтказгичларнинг горизонтал участкалари 0,002 дан кам бўлмаган қиялик билан ётқизилиши ва пастки нуқталарида вентилли дренажларга эга бўлиши шарт.
20. Иссиқлик тармоқларида иссиқлик ўтказувчиларининг ҳароратдан узайиши компенсацияси участкалари қимирламайдиган таянчлар билан бўлинган ҳолда ишончли компенсация билан таъминланиши шарт. Сальникли компенсаторлар, компенсатор стаканининг совуқ ва қайноқ ҳолатини чегараловчи реперларга эга бўлиши шарт.
21. Диаметри 150 миллиметр ва ундан ортиқ, буғ ҳарорати 300°С ва ундан юқори бўлган буғ иссиқлик тармоқларида буғ қувурининг кенгайишини ва таянчларнинг тўғри ишлашини кузатиб бориш учун индикаторлар ўрнатилиши керак.
22. Иссиқлик элтувчининг параметрларини назорат қилиш учун сувли иссиқлик тармоғи асосий магистралининг узатувчи ва қайтаётган қувур ўтказгичлари барча диаметр ўзгарган нуқталарда, шунингдек, шахобчаланиш диаметри 150 миллиметрдан ортиқ бўлган йирик узелли нуқталарда термометрлар учун гилзалар ва манометрлар учун штуцерлар ёки замонавий электрон қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Иссиқлик элтувчининг параметрларини назорат қилиш учун иссиқлик тармоғи қуйидагиларни ўлчаш учун намуна олувчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак:
узатувчи ва қайтаётган қувур ўтказгичлардаги ҳароратни, секцияловчи сурилма қопқоқлар олдида ва диаметри 300 миллиметр ва ундан ортиқ шахобчалар қайтаётган қувур ўтказгич сурилма қопқоғи олдида (сув йўли бўйлаб);
узатувчи ва қайтаётган қувур ўтказгичлардаги босимни, секцияловчи сурилма қопқоқлар ва ростловчи қурилмалардан олдин ва кейин, шахобчаланишларнинг узатувчи ва қайтаётган қувур ўтказгичларида, сурилма қопқоқлар олдида;
шахобчалар қувур ўтказгичларидаги буғ босимини (сурилма қопқоқдан олдин).
23. Иссиқлик тармоқларининг камераларида қувур ўтказгичдаги ҳарорат ва босимни ўлчаш учун маҳаллий кўрсатувчи назорат-ўлчаш воситалари ўрнатилиши керак.
24. Иссиқлик элтувчининг ҳарорати 450Сдан юқори бўлган хона ичида ёки хона ташқарисида жойлашган қувур ўтказгичлар, шунингдек, уларнинг фланецли бирикмалари ва арматуралари иссиқлик изоляциясига эга бўлиши шарт. Иссиқлик элтувчисининг ҳарорати 600Сдан юқори бўлган хона ташқарисида жойлашган қувур ўтказгичлар ҳам иссиқлик изоляциясига эга бўлиши шарт.
Фланецли бирикмаларнинг ва арматураларнинг иссиқлик изоляциясини конструкцияси ечиладиган бўлиши керак.
Очиқ иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва уларга келган иссиқлик ўтказгичлари изоляцияси устидан дюралюминий ғилофларга ёки уларни алмаштирувчи етарли даражада механик жиҳатдан мустаҳкам бошқа қопламаларга эга бўлиши керак.
Ёнғинга хавфли, чирийдиган, ўзидан кислота ёки кучли ишқор чиқарадиган материалларни қўллаш тақиқланади.
Иссиқлик тармоқларини металл конструкцияларини (балкалар, қопламалар, таянчлар, эстакадалар, мачталар ва бошқалар) коррозиядан сақлаш учун иложи бор жойларда бўялиши керак.
Бўяш даврийлиги маҳаллий шароитларга қараб белгиланади.
Техник-иқтисодий асосланган иссиқлик ўтказгичларини қуйидаги ҳолларда иссиқлик изоляцияси қопламасисиз ишлатишга рухсат берилади:
иссиқлик тармоғининг қайтаётган қувур ўтказгични корхона цехи ичидан ўтган иссиқлик оқими иситиш мақсадида фойдаланилганда;
конденсат тармоқлари ўтиб бўлмайдиган каналларда буғ тармоқлари билан биргаликда ётқизилганда.
Даврий назорат қилинадиган фланецли бирикмалар, арматуралар, қувур ўтказгичлар участкалари, шунингдек, компенсаторларнинг иссиқлик изоляцияси ечиладиган бўлиши керак.
Хоналардан ташқарида ётқизилган иссиқлик тармоқлари, ётқизиш усулидан қатъий назар, намлик таъсиридан ҳимояга эга бўлиши керак.
25. Иссиқлик тармоқлари қувур ўтказгичлари ва металл конструкцияларининг (балкалар, таянчлар, мачталар, эстакадалар ва бошқалар) ташқи юзаси коррозияга қарши қопламалар билан ҳимояланган бўлиши шарт.
Иссиқлик тармоқларининг қурилиши ёки капитал таъмирланиши тугагандан кейин қувурлар ва металл конструкцияларни ташқи коррозияга қарши қопламасиз эксплуатация қилиш тақиқланади.
26. Иссиқлик тармоқларининг қувур ўтказгичларини ер остида ётқизилишида, улар қувур ўтказгич метали ва нам изоляцияни ўзаро таъсиридаги ташқи коррозиядан ёки тупроқ ва дайди токларнинг юқори коррозиявий фаоллигидан ҳимояланган бўлиши керак.
27. 2,5 метрдан ортиқ баландликда ўрнатилган ва хизмат кўрсатилиши ёки даврий назорат қилиниши талаб этиладиган ускуналар элементлари ўрнатилган мачталарда, эстакадалар участкаларида, шунингдек, кронштейнлар остида ушлагичи бор стационар нарвонли майдончалар ўрнатилиши керак.
28. Даврий хизмат кўрсатиладиган ва кўрикдан ўтказиладиган ер ости иссиқлик ўтказгичларининг ускуналари элементлари, арматураси ва иссиқлик назорати ускуналари хизмат кўрсатилиши осон бўлган махсус камераларда ёки ертўлаларда жойлаштирилиши керак.
29. Ер ости қистирмаларига хизмат кўрсатиш камераларида иккита нарвонли ёки илгакли камида иккита қопқоқ (люк) бўлиши керак. Ички майдончаси 2,5 квадрат метргача бўлган камераларда битта қопқоқ (люк) ўрнатилишига рухсат этилади.
Ўтиладиган ва ярим ўтиладиган каналлар трассаси бўйлаб бундай қопқоқ (люк) камида ҳар 300 метрда ўрнатилиши керак. Камералар қопқоқ (люк) лари ишончли беркитилиши ва сиртдаги сувларни ўтказмаслиги керак.
Авария қопқоқ (люк) лари ичкаридан осон очилиши керак.
Ўтиладиган ва ярим ўтиладиган каналлар (тунеллар) қопқоқларининг (люк) ёпилиш конструкцияси қопқоқ (люк) ларни ичкаридан осон очилишини таъминлаши керак.
30. Электр қурилмалар ўрнатилган ўтиш каналлари, шунингдек, йирик узеллар камералари Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ ўта намлик ва ҳавонинг юқори ҳарорати учун жиҳозланган доимий сунъий ёритишга эга бўлиши керак.
Ушбу хоналарга портловчи газлар кириши имконияти бўлса, ёритиш учун портлашдан ҳимояланган арматура қўлланилиши керак.
Электр қурилмалар ўрнатиладиган жойлар (насос хоналари, иссиқлик пунктлари, туннеллар, камералар), шунингдек, электр юритмалар арматуралари, ростлагичлар ва назорат-ўлчаш воситалари ўрнатиладиган жойлар Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ электр ёритишга эга бўлиши керак.
31. Тўкиб юборадиган ва ҳаво штуцерларининг диаметри қувур ўтказгичларнинг бўшатилиши шартига қараб, 300 миллиметргача суюқлик бўлганда икки соатдан, 500 миллиметргача суюқлик бўлганда эса тўрт соатдан ортмаслиги керак.
Транзит магистралларда секцияловчи сурилма қопқоқлар орасидаги масофа, қувур ўтказгич участкаларидан юқорида келтирилган муддатларда сув тушириб юборилиши шартлигидан келиб чиқиб, узайтирилиши мумкин.
32. Буғўтказгичлар трассасини барча пастки нуқталарида ва вертикал учаскалари олдида ҳаво билан ҳайдаш (пуфлаш) учун дренаж қурилмалар кўзда тутилиши керак.
Буғўтказгичнинг оқим томонга қиялигида тўкувчи дренаж қурилмалар ҳар 400-500 метрда, қарама-қарши қияликда эса - ҳар 200-300 метрда ўрнатилиши керак.
Тўйинтирилган буғ узатиладиган буғ тармоқлари учун тўкиб юборувчи дренажлар тўғри участкаларда оқим томон қияликда ҳар 250-300 метрда, қарама-қарши қияликда эса - ҳар 200 метрда ўрнатилиши керак.
33. Буғ ўтказгичнинг эксплуатация жараёнида буғнинг ҳолати тўйинганга яқинлашадиган участкаларини барча пастки нуқталарида автоматик конденсат чиқарувчилар ўрнатилиши керак.
34. Каналлар ва тунелларнинг дренажи учун иссиқлик ўтказгич трассаси бўйлаб канал туби 0,003 дан кам бўлмаган қияликка эга бўлиши керак. Трассанинг паст нуқталарида сув чиқариб ташлаш учун қурилма кўзда тутилиши керак. Сувнинг ўзи оқиб чиқиб кетиш имконияти бўлмаса, даврий равишда унинг чиқариб ташланиши таъминланиши керак. Каналлардаги сувнинг сатҳи иссиқлик ўтказгич изоляциясини остигача кўтарилишига рухсат этилмайди.
35. Иссиқлик ўтказгичнинг канализация билан бирикиши узилиш билан (раковина, воронка ёки гидроқулф орқали) бажарилиши шарт.
Сув қувурининг иссиқлик ўтказгичга барча уланишлари сгонларда бажарилиши шарт, улар нормал эксплуатация шароитида ажратилган бўлиши керак.
36. Иссиқлик тармоқларини бошқа қувур ўтказгичлар билан бирга умумий каналда ўтказишга рухсат этилади, енгил ёниб кетадиган, кимёвий ўювчан ва заҳарли моддалар қувур ўтказгичлари бундан истисно. Уларни иссиқлик тармоқларининг қувур ўтказгичлари билан бирга умумий каналда ўтказилиши қатъиян ман этилади.
37. Иссиқлик тармоқларини каналсиз ётқизишда қурилиш конструкцияларидан ёки қувурларни изоляциялаш қобиғидан иншоотлар ва муҳандислик тармоқларигача бўлган масофа, ШНҚ 2.04.07-22 "Иссиқлик тармоқлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг (ҳисоб рақами 125, 2022 йил 19 декабрь) 8-иловасига мувофиқ бўлиши керак.
Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг олдиндан рухсатисиз иссиқлик қувурлари йўналишларида бинолар қуриш, материалларни сақлаш, ахлат ташлаш, дарахт ва буталар экиш, шунингдек хандақ (траншея) қазишга йўл қўйилмайди.
38. Иссиқлик ўтказгичлари кўчалар ва транспорт юрадиган йўллар устидан ҳавода ўтказилганда ер сатҳидан қувур ўтказгичлар изоляциясини ташқи юзасигача масофа 4,5 метрдан кам бўлмаслиги керак, темир йўллар устидан ўтишлар бундан мустасно. Иссиқлик ўтказгичлар темир йўл полотноси устидан ўтганда рельс устки сатҳидан изоляция ташқи юзасигача масофа 6,4 метрдан, электрлаштирилган темир йўллар учун эса - 7,0 метрдан кам бўлмаслиги керак.
39. Иссиқлик ўтказгич изоляцияси пастки нуқтасидан ер сатҳигача масофа 2 метрдан кам бўлганда, ўтиш жойлари махсус ўтиш қурилмалари билан таъминланиши керак.
40. Барча иссиқлик тармоқлари доимий эксплуатацияга қабул қилишдан аввал қуйидагиларга синалиши керак:
зичликка (опрессовка) - узатувчи қувурлар ва арматураларнинг механик мустаҳкамлигини текшириш учун;
иссиқлик элтувчининг ҳисобланган ҳароратига - иссиқлик элтувчининг ҳарорати ҳисобланган қийматгача кўтарилганда, ҳарорат деформацияси шароитларида, тармоқнинг мустаҳкамлигини ва компенсациялаш қобилиятини текшириш учун;
гидравлик синовларига - қувур ўтказгичларнинг гидравлик тавсифларини билиш учун;
иссиқлик синовларига - тармоқнинг амалдаги иссиқлик йўқотишларини аниқлаш учун.
Иссиқлик тармоғини эксплуатацияга топширишдаги синовлар маълумотлари асосида иссиқлик йўқотишларининг меъёрлари белгиланади ва корхона раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан тасдиқланади. Қувур ўтказгичларнинг иссиқлик йўқотишлари ва гидравлик тавсифларини назорат ўлчашлари ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади ҳамда техник ҳисобот тузилиши шарт.
41. Иссиқлик тармоқларининг қувур ўтказгичлари монтаж ёки капитал таъмирдан кейин, уларни эксплуатацияга киритишдан аввал тозаланиши шарт:
буғ ўтказгичлар - буғни босим остида атмосферага чиқариб ташлаш билан;
иссиқлик таъминоти ёпиқ тизимларидаги сув тармоқлари ва конденсатўтказгичлар - гидропневматик ювиш билан;
иссиқлик таъминоти очиқ тизимларидаги сув тармоқлари - гидропневматик ювиш ва кейинчалик ичимлик суви билан ювган ҳолда дезинфекциялаш билан.
Дезинфекциядан сўнг қайта ювиш, тушириб юборилаётган сув сифат кўрсатгичлари ичимлик суви санитар нормаларига эришишга қадар амалга оширилади.
42. Гидравлик опрессовка 1,25 ишчи синов босими, лекин ишчи босим плюс 3105 Pa (3 kgs/cm2) дан кам бўлмаган босим билан амалга оширилади. Қувур ўтказгичлар синов босими остида беш дақиқа ушлаб турилади, шундан сўнг босим ишчи босим даражасигача пасайтирилади. Ишчи босим бўлганида қувур ўтказгич бутун узунлиги бўйлаб синчиклаб кўрикдан ўтказилади. Агар опрессовка вақтида босим тушиши ва узилиш кузатилмаса, арматуранинг сальникларида, фланецли бирикмалар ва ҳ.к. ларда сув оқиши ёки сув босиши аниқланмаган бўлса, унинг натижалари қониқарли ҳисобланади.
43. Монтаж, таъмирлаш ёки вақтинчалик тўхтатилгандан кейин иссиқлик тармоқларини ишга тушириш олдиндан тузилган, иссиқлик таъминоти ташкилоти билан келишилган дастур бўйича амалга оширилади.
44. Буғ тармоқларини ишга тушириш қуйидаги операциялардан ташкил топиши керак:
буғ тармоқларини қиздириш ва сиқилган ҳаво билан пуфлашдан;
конденсат ўтказгичларни тўлдириш ва ювишдан;
истеъмолчиларни улаш ва тармоқни ростлашдан.
Қиздириш бошланишидан аввал қиздирилаётган участкадан барча шахобчалардаги сурилма қопқоқлар зич беркитилган бўлиши шарт.
Аввал асосий магистрал, кейин навбатма-навбат унинг шахобчалари қиздирилиши керак. Унча узун бўлмаган (200 метрдан ортмаган) буғ ўтказгичлар учун қиздиришни асосий буғ ўтказгич ва унинг шахобчаларида бир пайтда ўтказиш мумкин.
45. Сувли иссиқлик тармоқларини ишга тушириш қуйидаги асосий операцияларни ўтказишдан иборат:
сувли иссиқлик тармоғини сув билан тўлдириш;
сувли иссиқлик тармоғини ювишдан;
циркуляцияни ўрнатишдан;
сувли иссиқлик тармоғи зичлигини текширишдан;
истеъмолчиларни улаш ва сувли иссиқлик тармоғини ростлашдан иборат.
Монтаждан кейин сувли иссиқлик тармоғини ишга туширишда уни ювиш, сув оқими бўйлаб иссиқлик ўтказгичлар бошида ва охирида ўрнатиладиган вақтинчалик лойқаушлагичлар орқали амалга оширилади. Лойқаушлагичлар бир йилдан сўнг, иккинчи ювишдан кейин олиб ташланади.
Иссиқлик истеъмоли тизими ўчиқлигида иссиқлик тармоқларининг иссиқлик ўтказгичлари ҳарорати 70 0С дан юқори бўлмаган сув билан тўлдирилиши керак.
46. Ишга туширилиши пайтида қувур ўтказгичларнинг тўлдирилиши ва қиздирилиши, беркитувчи арматуралар, сальникли компенсаторлар ва дренаж қурилмалар ҳолати устидан назорат ўрнатилиши зарур.
Ишга тушириш операцияларининг кетма-кетлиги ва тезлиги шундай бўлиши керакки, бунда иссиқлик ўтказгичларини ортиқча иссиқлик деформацияси истисно этилиши керак. Ишга тушириш қувур ўтказгичларини ёки улар билан боғлиқ ускуналарни шикастланиши содир бўлса, ушбу шикастланишларни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.
47. Беркитиш арматураси билан иссиқлик элтувчиси сарфини ростлаш тақиқланади.
48. Ҳар йили иситиш мавсуми тугаганидан сўнг, мукаммал таъмирлаш пайтида бартараф этилиши керак бўлган нуқсонларни аниқлаш учун иссиқлик тармоқлари ва киритмаларининг гидравлик опрессовкаси амалга оширилиши керак. Таъмирлашдан сўнг иссиқлик тармоқлари яна опрессовка қилиниши керак.
Иссиқлик тармоқларини ҳавода ўтказилишида, Ўзэнергоинспекция билан келишилган ҳолда, гидравлик синовлар заруриятга қараб, лекин беш йилда камида бир марта ўтказилиши керак.
49. Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилувчи корхоналарда (ташкилотларда) уларни иссиқлик элтувчиси ҳароратига, иссиқлик ва гидравлик йўқотишларга ва дайди токлар потенциали мавжудлигига синовлари ўтказилиши керак.
Ушбу кўринишдаги синовлар зарурияти ва даврийлигини корхона (ташкилот) раҳбари (бош муҳандиси) белгилайди.
Дайди токлар потенциали мавжудлигига синовларни Иссиқлик тармоқларини электркимё коррозиядан ҳимоя қилиш бўйича йўриқнома билан белгиланган даврийликда ўтказилади.
Алоҳида ҳолатларда иссиқлик тармоқларини назорат очишлари амалга оширилиши мумкин, унинг заруриятини корхонанинг (ташкилотнинг) иссиқлик тармоқлари техник ҳолатига масъул шахс белгилайди.
Иссиқлик тармоқларининг барча синовлари алоҳида:
Сувли иссиқлик тармоқлари иссиқлик элтувчисини ҳисобланган ҳароратга синовлари бўйича методик кўрсатмаларга;
Сувли иссиқлик тармоқларини гидравлик йўқотишларга синовлари бўйича методик кўрсатмаларга;
Сувли ва буғли иссиқлик тармоқларида иссиқлик йўқотишларини аниқлаш бўйича методик кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
50. Ер ости иссиқлик ўтказгичларининг ҳолатини назорат қилиш учун икки йилда камида бир марта, трассанинг ҳар 2 км ида камида битта, ташқи коррозияга ва иссиқлик изоляцияси намланишига учраши мумкин бўлган жойларда иссиқлик тармоғи, қурилиш конструкцияси ва иссиқлик изоляциясини очиш (бундан буён матнда шурфовка деб юритилади) бажарилиши керак. Шурфовка амалга ошириш бўйича барча ишлар иссиқлик тармоғи эксплуатациясининг учинчи йилидан бошлаб амалга оширилади.
Ҳар бир очишга далолатнома тузилиб, унда тупроқ, қурилиш конструкциялари ва қувурларнинг изоляцияси ҳолати ҳамда конструкцияларни тиклаш усули белгиланиши керак.
51. Иссиқлик тармоқларини жорий эксплуатация қилиш жараёнида қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
иссиқлик тармоқларининг барча ускуналарини, қурилиш ва бошқа конструкцияларини ўз вақтида кўриклари ва таъмирлашларини ўтказиб, ишга яроқли ҳолда ушлаб туриш;
компенсаторлар, таянчлар, арматуралар, дренажлар, назорат ўлчаш воситалари ва ускуналарнинг бошқа элементлари ишлашини кузатиб, аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиб бориш;
тармоқнинг ишламаётган участкаларини ўчириш, каналлар ва камераларда тўпланган сувни йўқотиш, у ерга сув киришини олдини олиш, бузилган изоляцияни аниқлаш ва бартараф қилиш йўли билан иссиқлик энергияси ва иссиқлик элтувчининг меъёрдан ортиқ йўқотилишига йўл қўймаслик;
иссиқлик ўтказгичларидан ҳавони ўз вақтида тортиб олиш, иссиқлик тармоқларига ҳавонинг сўрилиб киришига йўл қўймаслик, тармоқ ва иссиқлик истеъмолчилари тизимидаги барча нуқталарда доимий зарур ортиқча босимни ушлаб туриш;
камералар ва ўтиш каналларида тозаликни ушлаб туриш, уларда бегона кишиларнинг бўлишига йўл қўймаслик;
иссиқлик тармоғи ишидаги носозликлар ва ишламай қолишларнинг олдини олиш, тарқалишини чеклаш ва бартараф этиш чораларини кўриш.
52. Тармоқ суви ва конденсатини таҳлилларини олиш, шунингдек, характерли нуқталарга коррозия индикаторларини ўрнатиш йўли билан сувли иссиқлик тармоқларининг ички коррозияси устидан тизимли назорат олиб борилиши керак.
Иссиқлик тармоғини тўлдириб туриш юмшатилган деаэрацияланган сув билан амалга оширилиши керак.
Тармоқнинг барча уланган тизимларининг исталган нуқтасидаги ортиқча босим, иссиқлик элтувчиси циркуляциясида ҳам, циркуляция вақтинча тўхтатилганда ҳам 0,05 MPa (0,5 kgs/cm2) дан паст бўлмаслиги керак.
53. Қувур ўтказгичларнинг дайди токлар ташқи коррозияси устидан назорат қилиш учун иссиқлик тармоғи ҳар уч йилда камида бир марта электроразведка билан текширилиши керак. Электрокоррозия аниқланганда, дайди токлардан ҳимоялаш бўйича чоралар кўрилиши керак. Коррозия аниқланган участкаларнинг назорат текшируви йилига камида бир марта ўтказилиши керак.
54. Иссиқлик тармоқлари ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни гидравлик ва ҳарорат режимларини назорат қилиш учун режали кўрикдан ўтказишларда тармоқнинг шахобчаланиш нуқталаридаги босим ва ҳароратни манометр ва термометрлар бўйича текшириш зарур.
55. Иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик элтувчининг ўртача йиллик сизиб кетиши, ишлаётган тармоқ ва унга уланган маҳаллий тизимдаги сув ҳажмининг 0,25 % дан ошмаслиги шарт.
Иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан ҳар бир иссиқлик тармоғи учун ушбу норма доирасида иссиқлик элтувчиси сизилишининг мавсумий нормаси ўрнатилади.
Иссиқлик элтувчисининг ўрнатилган нормадан ортиқ сизилишида, сизилаётган жойни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилиши керак. Сувнинг ортиқча сизилиб кетиши иссиқлик манбаида тўлдирилаёган сув сарфи ортишидан ва (ёки) қувур ўтказгичларда берилаётган ва қайтарилаётган сув фарқи ортишидан аниқланади.
56. Қувур ўтказгичлар кўрикдан ўтказилишида, зич бўлмаган ҳолатларни ва ифлосланишларни бартараф этган, шунингдек, вақти-вақти билан қувур ўтказгичларда йиғилиб қолган ҳавони чиқариб ташлаган ҳолда дренаж ва ҳаво кранлари ҳамда вентилларининг ҳолати текширилиши керак.
57. Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилиш жараёнида вақти-вақти билан ўрнатилган сарфўлчагичлар, манометрлар, термометрлар ва бошқа назорат-ўлчаш воситалари кўрсатгичларининг тўғрилигини эталон назорат ускуналари бўйича текшириб туриш керак. Носоз назорат-ўлчаш воситалари алмаштирилиши керак.
58. Ҳар йили иситиш мавсуми бошланмасдан олдин барча насос станциялари таъмирлаш сифатини аниқлаш, барча иссиқлик механика ва электротехника ускуналарини, назорат воситалари, автоматика, телемеханика, иссиқлик тизими ускуналарининг ҳимояси тўғри ишлашини ва иситиш мавсумига тайёрлик даражасини аниқлаш учун комплекс синовдан ўтказилиши зарур.
59. Автоматлаштирилган насос станциялари ускуналарини жорий кўрикдан ўтказиш, электр ускуна юкламасини, подшипниклар ҳароратини, мойлар мавжудлигини, сальниклар ҳолатини, совутиш тизимини текширган ҳолда ҳар ойда амалга ошириш лозим.
60. Автоматлаштирилмаган насос станциялар ускуналарига ҳар сменада хизмат кўрсатиш ташкил этилган бўлиши керак.
61. Насосларни ишга туширишдан аввал, агар улар суткада бир марта ишласа, насос ва унга боғлиқ ускуналар ҳолати текширилиши зарур.
62. Автоматик ростлагичларни эксплуатация қилишда вақти-вақти билан уларнинг ҳолатини кўрикдан ўтказиш, ишлашини текшириш, ҳаракатланувчи қисмларини тозалаш ва мойлаш, бошқарув органларини созлаш амалга оширилиши керак. Иссиқлик тармоқларининг автоматлаштириш ва технологик ҳимоя қурилмаларини ишлашдан чиқариб қўйиш, фақат бош энергетик фармойиши бўйича амалга оширилиши мумкин, маҳаллий йўриқномада кўзда тутилган ускуна ишга туширилишида айрим ҳимояларни ўчириб туриш ҳолатлари бундан мустасно.
63. Иссиқлик тармоқларини ва иссиқлик тизимларини таъминловчи қурилмалар (насослар, баклар) ўрнатилади. Иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимидаги таъминловчи қурилмалар ва сувни тайёрлашнинг унумдорлиги, иссиқлик тармоғи ва тизимлар ҳажмининг 0,5% миқдоридаги суви сизиб чиқишини қоплаши керак.
Иссиқ сув таъминотига бевосита сув олишда таъминлаш қурилмалари ва сув тайёрлаш унумдорлиги бак-аккумуляторлар мавжуд бўлганда ўртача соатлик сарф бўйича, улар мавжуд бўлмаганда эса максимал сарф бўйича қўшимча сув беришни таъминланиши керак.
64. Иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилиш жараёнида, иссиқлик тармоқларини босим билан текшириш ва синовларда аниқланган носозликлар асосида тузиладиган режалар бўйича ўтказилиши лозим.
65. Ишлашида мавсумий танаффусга эга иссиқлик тармоқларида мукаммал таъмир йилига бир марта ўтказилади. Иссиқлик тармоқларининг мукаммал таъмирланиши орасида ишлаши даврини икки йилгача узайтириш мумкин.
66. Йил мобайнида узлуксиз ишлайдиган иссиқлик тармоқларида таъмирлаш ҳар икки-уч йилда бир марта, иситиш ускуналарини таъмирлаш билан бир пайтда амалга оширилади.
Иссиқлик тармоқларининг жорий таъмирлаш йилига камида бир марта амалга оширилиши керак.
67. Магистрал иссиқлик ўтказгичларини таъмирлаш билан бир пайтда, улардан барча шахобчаланишларни, иссиқлик киритмаларини, бошқарув узелларини, маҳаллий тизимлари ва назорат-ўлчаш воситаларини таъмирланиши амалга оширилиши керак.
68. Таъмирлаш тугаганидан сўнг иссиқлик тармоқлари сув тиниқлашгунга қадар ювилиши ва 1,25 ишчи синов босими, лекин ишчи босими плюс 0,3 MPa (3 kgs/ cm2) дан паст бўлмаган босимда синовдан ўтказилиши керак. Қувурлар камида беш дақиқа синов босими остида ушлаб турилади, шундан сўнг босим ишчи босимгача пасайтирилади.
Ишчи босим сифатида қуйидагилар қабул қилинади:
магистрал иссиқлик қувур ўтказгичлари ва иссиқлик пунктларига шахобчалар учун - ИЭМ ёки қозонхона коллекторидаги босим (лойиҳага мувофиқ);
ички иссиқлик ўтказгичлар учун - иссиқлик пунктини узатувчи қувур ўтказгичидаги (коллектордаги) босим (лойиҳага мувофиқ). Иссиқлик тармоқларини таъмирдан қабул қилиш мазкур Қоидаларнинг 96-бандига мувофиқ амалга оширилади.
69. Иссиқлик тармоқларини таъмирлашдан сўнг эксплуатацияга киритиш зарурияти мавжуд бўлмаганида, мавсумий консервациялаш учун иссиқлик тармоқлари юмшатилган деаэрацияланган сув ёки конденсат билан тўлдириб қўйилиши керак.
6-ИЛОВА
Исиқлик пунктларини эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Иссиқлик пунктида қуйидагиларни амалга оширадиган ускуна (қурилма), арматура, назорат қилиш, бошқариш ва автоматлаштириш ускуналари жойлаштирилиши лозим:
иссиқлик элтувчининг кўринишини айлантириш ёки унинг параметрларини ўлчаш;
иссиқлик элтувчининг параметрларини назорат қилиш;
иссиқлик энергиясини, иссиқлик элтувчиси ва конденсат сарфини ҳисобга олиш;
иссиқлик элтувчининг сарфини ростлаш ва уни иссиқлик таъминоти тизимлари бўйича тақсимлаш;
маҳаллий тизимларни иссиқлик элтувчининг параметрларининг аварияли кўтарилишидан ҳимоя қилиш;
иссиқлик таъминоти тизимларини тўлдириш ва таъминлаб туриш;
конденсатни йиғиш, совутиш, қайтариш ва унинг сифатини назорат қилиш;
иссиқлик энергиясини аккумуляциялаш;
иссиқ сув таъминоти учун сув тайёрлаш.
Эксплуатацияга киритилаётган барча иссиқлик пунктлари (ИИП, МИП, иссиқлик таъминотининг буғ тизими) иссиқлик энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган ускуналари билан жиҳозланиши шарт.
2. Иситиш хоналарининг сони биттадан ортиқ бўлган корхоналарда (ташкилотларда) МИП қурилмасини бўлиши шарт. Ўзининг иссиқлик манбаига эга бўлган корхоналарда (ташкилотларда), МИП иссиқлик манбаида жиҳозланган бўлиши мумкин.
Ҳар бир бино учун ИИП бўлиши шарт, бунда уни иссиқлик тармоғига улаш учун ускуна, шунингдек, МИПда бўлмаган (ўрнатилмаган) ускуна монтаж қилинган бўлиши шарт.
3. Иссиқлик энергияси истеъмолчиларини сувли иссиқлик тармоқларига иссиқлик пунктларда улаш схемалари, тармоқ сувининг минимал солиштирма сарфини ва иссиқлик энергиясини тежашни таъминлаши шарт.
4. Иссиқлик пункти қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт:
а) сув тармоғининг узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларида, шунингдек буғ ва конденсат қувур ўтказгичларида беркитувчи арматура билан;
б) юқори нуқталарда ҳавони чиқариш ва пастки нуқталарда дренаж қилиш қурилмалари билан;
в) иссиқлик тармоғининг узатувчи ва қайтувчи қувурўтказувчиларида, шунингдек, буғ ўтказгичларда ва магистрал конденсат ўтказгичларда босимни, иссиқ сувнинг ҳароратини ва сарфини ўлчаш учун ўзи ёзувчи ускуналар билан;
г) узатувчи ва қайтувчи иссиқликни ўтказувчининг атрофидаги асосий сурилма клапанда сувли иссиқлик тармоғининг зичлигини назорат қилиш учун сув ўлчагичи билан;
д) босимни ўлчаш учун кўрсатувчи ускуналар билан:
узатувчи ва қайтувчи қувурли ўтказгичларда кириш сурилма клапанларгача, ҳар бир қувурли ўтказгичларда сурилма клапанлардан кейин тақсимловчи коллекторда;
ҳар бир насоснинг сўрувчи ва ҳайдовчи патрубкаларида;
е) кўрсатувчи термометрлар билан:
сув тармоғининг барча қайтувчи қувур ўтказгичларда;
йиғма қайтувчи коллектор олдида;
умумий узатувчи ва қайтувчи иссиқликни ўтказгичларда;
конденсат ўтказгичларда.
Иссиқлик пунктларида иссиқлик тармоқларини иссиқлик пунктларидан ажратувчи қувур ўтказгичларда ва ҳар бир тақсимловчи ва йиғувчи коллекторлардан шахобчада сурилмали клапанлар ўрнатилган бўлиши шарт.
5. Иссиқлик пунктлари қуйидагиларни таминловчи автоматлаштириш воситалари билан жиҳозланиши лозим:
иссиқликни истеъмол қилиш тизимларида (технологик қурилмаларда ҳавони иситиш, вентиляция ва кондесациялаш) иссиқлик энергияси сарфини ростлашни;
истеъмолчиларда тармоқ сувининг максимал сарфини чегаралашни;
иссиқ сув таъминоти тизимида сувнинг берилган ҳароратини;
иссиқликни истеъмол тизимларини мустақил уланишларида талаб этилаётган босимини; қайтувчи қувурли ўтказгичда берилган босимни ёки иссиқлик тармоқларнинг узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларидаги босимлар фарқини;
иссиқликни ташувчининг ижозат этилган параметрлари чегара қийматидан ошгандаги сувнинг юқори босими ва ҳароратидан иссиқликни истеъмол қилувчи тизимларни ҳимоясини;
ишчи насослари узилганда захирадаги насосни улашни;
бак-аккумуляторда сувнинг сатҳи юқори бўлганда, уни узатишни ва пастки сатҳга етганда сув олишни тўхтатишни;
иссиқлик таъминоти тизими бўшаб қолишини олдини олишни.
6. Сувли иссиқлик тармоғининг иссиқлик пунктларида ҳамма қувур ўтказгичларнинг юқори нуқталаридан ҳавони чиқарувчи ва сув ҳамда конденсат қувурли ўтказгичларнинг пастки нуқталаридан сув чиқариш қурилмалари монтаж қилинган бўлиши шарт.
7. Иссиқлик пунктининг киришидаги ва чиқишидаги қувурўткагичларда сув сарфини ва иссиқлик энергиясини ростловчи қурилма ва ҳисобга олиш ускуналари олдида сувни муаллақ заррачалардан механик тозаловчи (лойдан тозаловчи) қурилмалар монтаж қилинган бўлиши шарт.
8. Иссиқлик пунктларидаги элеваторларнинг узатувчи ва қайтувчи ҳамда айланиб ўтувчи қувур ўтказгичлари, ростловчи клапанлари, лойдан тозаловчи қурилмалар ҳамда иссиқлик энергияси ва иссиқлик элтувчи сарфини ҳисобга олиш учун ускуналари орасида кашаклар бўлмаслиги керак.
9. МИПнинг ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимида қайтувчи қувур ўтказгичнинг сурилма клапанининг айланмасида иссиқлик тармоғи зичлигини назорати учун сув ўлчагич ўрнатишга рухсат этилади.
10. Иссиқлик шахобланишлари иссиқлик таъминоти тизимини ювиш ва бўшатиш учун сув ўтказгич ва сиқилган ҳаво линияси уланиши мумкин бўлган вентилли штуцерлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Дренаж қурилмасини канализация билан уланиши кўринадиган узилиш билан бажарилиши шарт.
11. Буғнинг ҳисобланган босими буғ ўтказгичдагидан кам бўлган иссиқлик таъминотининг буғли тизими иссиқлик истеъмоли тизимининг иссиқлик пунктлари босим ростлагичлари (редукцион клапан) билан жиҳозланган бўлиши шарт. Буғ ўтказгичда редукцион клапандан кейин сақлаш клапани ўрнатилиши керак.
12. Буғли иссиқлик истеъмоли тизимининг иссиқлик пунктида ишга тушириш ва эксплуатация дренаж қурилмалари жиҳозланиши шарт.
13. Сувли иссиқлик истеъмоли тизимининг МИП қуйидаги назорат-ўлчаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак:
узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларда кириш сурилма клапанигача ва ундан кейин, тақсимловчи коллектордаги ҳар бир узатувчи қувур ўтказгичлардаги сурилма клапанлардан кейин, ҳар бир насоснинг сўрувчи ва ҳайдовчи патрубкаларида, кўрсатувчи манометрлар билан;
умумий узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларда, йиғувчи ва қайтувчи коллекторларнинг олдидаги барча қайтувчи қувур ўтказгичларда, кўрсатувчи термометрлар билан;
узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларда, қайд этувчи сарфўлчагичлар ва термометрлар билан;
иссиқлик энергияси сарфини ўлчаш воситалари билан.
14. Сувли иссиқлик истеъмоли тизимнинг ИИП қуйидаги назорат-ўлчаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак:
узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларда, кириш сурилма клапанидан кейин, кўрсатувчи манометрлар билан;
узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларда, кириш сурилма клапанидан кейин, аралашган сув узатувчи қувур ўтказгичда, элеватордан ёки аралаштирувчи насосдан кейин, кўрсатувчи термометрлар билан;
иссиқ сув таъминоти тизимига сув узатувчи қувур ўтказгичда ва циркуляция линиясида (очиқ иссиқликни таъминловчи тизимларда), сарфўлчагичлар билан.
Бундан ташқари, сувли иссиқлик истеъмоли тизими ИИП қуйидагилар:
узатувчи ва қайтувчи қувур ўтказгичларда сурилма клапанларгача ва узатувчи қувур ўтказгичнинг барча шахобланишларида сурилма клапанларидан ва аралаштирувчи қурилмадан кейин манометрлар учун штуцерлар;
иссиқликдан фойдаланувчи тизимлардан ёки ушбу тизимнинг алоҳида қисмидан барча қайтувчи қувур ўтказгичларида термометрлар учун гильзалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
15. Буғли иссиқлик истеъмоли тизимларининг иссиқлик пунктлари қуйидаги назорат-ўлчаш воситалари билан жихозланган бўлиши керак:
қайд этувчи ва қўшувчи сарфўлчагичлар билан;
буғ ўтказгичларнинг киришларида, қайд этувчи ва қўшувчи манометрлар ва термометрлар билан;
конденсат ўтказгичларда, қўшувчи сарфўлчагичлар, кўрсатувчи манометрлар ва термометрлар билан;
редукцион клапанлардан олдин ва кейин, кўрсатувчи манометрлар ва термометрлар билан.
16. МИП техник паспортга эга бўлиши шарт, унда ускуна, уланиш схемаси ва иссиқлик энергияси истеъмолчисининг юкламаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.
7-ИЛОВА
Бак-аккумуляторларни эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Бак-аккумуляторлар қуйидагилар билан жихозланган бўлиши керак:
қалқи клапанли бакка сув берувчи қувур ўтказгич билан. Ҳар бир қалқи клапаннинг олдига беркитувчи арматура ўрнатилиши керак;
чиқарувчи қувур ўтказгич билан, тубдан сув чиқариш учун;
циркуляцияловчи қувур ўтказгич билан;
ҳаво қувури билан. Қувурнинг кўндаланг кесими ҳаво ва буғни эркин кириши ва чиқиб кетишини таъминлаши керак;
сув сатҳини назорати учун аппаратлар, навбатчи ходим доимий бўладиган хонага сигнал берувчи энг юқори сатҳнинг сигнализацияси билан. Улар қуйидагиларни таъминлашлари керак:
сув энг юқори сатҳга етганда бакка сув беришни тўхтатиш, ишчи насослар ўчганда захирадаги насосларни улаш, бак-аккумуляторлар билан боғлиқ бўлган асосий электр манбаида кучланиш йўқолишида захира кучланиш манбаи уланишини;
бакларда сув ҳароратини ҳамда узатувчи ва чиқарувчи қувур ўтказгичлардаги босимни ўчлаш учун назорат-ўлчаш воситалари мавжудлигини;
атмосфера факторлари таъсиридан ҳимояланган иссиқлик изоляциясини.
2. Дренаж қувур ўтказгичдан ташқари, барча бошқа қувур ўтказгичлар, аккумулятор бакларининг тик деворларига компенсацияловчи қурилмалар ўрнатилган ҳолда уланишлари шарт. Бакка, қувурли ўтказгичларни улашнинг конструктив ечими бу қувурли ўтказгичлардаги зўриқишларни, унинг деворига ва тагига берилиш имконини йўқ қилиши шарт.
3. Ҳар бир бакка сув узатувчи қувур ўтказгичдаги сурилма клапанлар ва баклар орасидаги сурилма клапанлар электр юритмаларга эга бўлиши шарт. Сурилма клапанларнинг электр юритмалари юз бериши мумкин бўлган сув босиши зонасидан ташқарида шундай жойлашиши керакки, бунда баклардан бирида авария содир бўлганда, бошқа параллел ишловчи бакларни ундан тезкор узишни таъминлаш керак.
4. Бакларнинг қумли асоси нотекис чўкиши олдини олиш учун сиртдаги ва лойли сувларни чиқариш қурилмаси назарда тутилиши керак.
5. Бак-аккумуляторни гидравлик синаш, уларда лойиҳада кўрсатилган сатҳгача сувни тўлдириш йўли билан, амалга оширилади. Сув тўлдирилаётган пайтда унинг конструкциясини ва пайвандланган уланиш жойларини кузатиб туриш керак. Таглик тагидан сувнинг сизиб чиқиши аниқланганда синашни тўхтатиш, сувни тўкиб ташлаш, сизиб чиқиш сабабини аниқлаш ва бартараф этиш керак. 24 соат ўтгандан кейин унинг юзасида ёки тагликнинг қирралари атрофида сувнинг сизиб чиқиши ва бакдаги сатҳнинг камайиши кузатилмаса, бак синовдан ўтган деб ҳисобланади.
6. Бак-аккумуляторлар ҳарорати 95оС дан юқори бўлмаган деаэрацияланган сув билан тўлдирилиши шарт. Янги монтаж қилинган, шунингдек, таъмирдан ва ички кўриб чиқишдан кейин баклар ташқи ҳавонинг ҳарорати -10оС дан паст бўлмаганда, ҳарорати +45оСдан ошмаган сув билан тўлдирилиши керак.
Бакни сув билан тўлдириш тезлиги тўлдирувчи қувурнинг ўтказиш қобилиятига мос келиши шарт.
7. Ички юзаси коррозияга қарши ҳимояга эга бўлмаган бак-аккумуляторларни эксплуатация қилишга ижозат берилмайди.
8. Аккумулятор бакларини ташқи кўриб чиқиш ҳар куни ўтказилиши шарт. Бунда узатувчи ва чиқарувчи қувур ўтказгичларнинг иссиқлик изоляцияси, компенсация қилувчи қурилмалар ва сизиб чиқишнинг йўқлигига эътибор бериш керак. Аниқланган носозлик зудлик билан бартараф этилиши шарт, агар буни иложи бўлмаса, бакнинг ишлатилиши тўхтатилиши керак.
Бакдаги сигнализациянинг электр схемаси тезкор журналга ёзилган ҳолда ҳар сменада ишлатилиб кўрилиши керак.
8-ИЛОВА
Сув иситиш қурилмаларини эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Иситгичлардан чиққан конденсат ўтказгичларда конденсат тарқатувчилардан кейин конденсатнинг сифатини текшириш учун намуна олиш нуқталари ўрнатилган бўлиши, шунингдек, конденсатнинг сифати қониқарсиз бўлганда, иситгични умумий конденсат йиғиш схемасидан узиш кўзда тутилган бўлиши керак.
2. Сув иситиш қурилмалари қайта ҳайдовчи насосларининг умумий унумдорлиги ёзги иш режимини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган гидравлик режим ва унумдорликни таъминлаши шарт. Насослар сони иккитадан кам бўлмаслиги шарт. Бир вақтнинг ўзида бир неча насос ишлаганда, уларнинг тавсифлари параллел ишлаш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳайдаш тарафидаги насослар беркитувчи сурилма қопқоқлар ва тескари клапанларга эга бўлиши керак.
3. Сув иситиш қурилмаси қуйидаги асосий назорат-ўлчаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши шарт:
буғ ўтказгичларда, насосларнинг сўрувчи ва ҳайдовчи линияларида, исиган ва иситилаётган сувнинг кириш ва чиқиш узатувчи қувурларида - манометрлар билан;
буғ ўтказгичларда ва конденсат ўтказгичларда, ҳар бир исиган ва иситилаётган сувнинг кириш ва чиқиш узатувчи қувурларида, совуқ ва иссиқ сувнинг умумий узатувчи қувурларида - термометрлар билан;
қувур ўтказгичларнинг бирламчи ва иккиламчи иссиқлик элтувчиларида - сарфлагичлар ёки сув ўлчагичлар билан;
Қўмита талабларига мувофиқ - сақловчи клапанлар билан;
ҳавони дренажлаб чиқариб юбориш учун - дренаж қурилмалар билан;
конденсацияловчи иссиқлик элтувчи тарафида сув кўрсатувчи шиша билан.
4. Иссиқлик алмаштиргич юзасида ҳисобланган иссиқлик узатиш коэффициентини ушлаб туриш учун, уни мунтазам равишда кимёвий ёки механик тозалаб туриш керак.
5. Иситгичлар мукаммал ва жорий таъмирлашдан кейин гидравлик синаш йўли билан зичликка текширилиши шарт.
6. Иситгичлар, уларни эксплуатация қилиш даврида мунтазам равишда, лекин уч ойда камида бир марта зичликка сув узатувчи ёки иссиқлик элтувчининг босими остида текширувдан ўтказилиши керак. Бунда зичлик сувнинг (конденсатнинг) кимёвий таҳлили ёки манометр, термометр кўрсатгичлари бўйича аниқланади.
Текширув натижалари таъмирлаш журналида қайд қилиниши лозим.
7. Вальцовка қилганда ёки қувурларнинг ўзида оқиш пайқалса сувиситгич ишдан таъмирлашга тўхтатилиши шарт.
Қувурнинг бузилган жойига тиқин ўрнатишга фақат истисно тариқасида ва вақтинчалик чора сифатида рухсат берилиши мумкин.
8. Барча иситгичлар зичликка текширишдан ташқари, беш йилда камида бир марта унумдорликка иссиқлик синовларидан ўтказилиши шарт.
9. Сув иситувчи қурилма берилган режимга мос равишда сувнинг ҳароратини таъминловчи автоматик ҳарорат ростлагич билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Иссиқ сув таъминоти тизими учун сувнинг ҳарорати 60 - 75°С чегарасида бўлиши керак.
10. Сув иситиш қурилмалари ва уларнинг барча ёрдамчи қурилмаларини таъмирлаш, ҳар йили иссиқлик билан таъминловчи тизимнинг иссиқлик элтувчилари ва иссиқлик ускуналарини таъмирлаш жадвали билан боғланган ҳолда ўтказилади.
9-ИЛОВА
Конденсат йиғиш ва қайтариш тизимларини
эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Қозонларни таъминлаш учун ишлатиладиган ишлаб чиқариш конденсатининг сифати шундай бўлиши керакки, бунда унинг бошқа таркибий қисмлар билан аралашмаси мазкур иссиқлик билан таъминловчи манбанинг таъминловчи сувнинг меъёрига мос келиши керак.
Электр станциялар ва қозонхоналарга қайтарилаётган конденсатда ишлаб чиқариш маҳсулотлари бўлмаслиги шарт.
2. Конденсатни йиғиш ва қайтаришнинг берк тизимларидаги конденсатни йиғиш бакларида ортиқча босим 0,005 MPa (0,05 kgs/cm2) дан кам бўлмаслиги керак.
3. Катта ҳудудда тарқалган буғ қабул қилгичларнинг сони кўп бўлганда марказий конденсатни йиғиш станциясидан ташқари, махсус конденсатни йиғиш подстанциялари қурилиши мумкин.
Ҳар бир станция ва подстанцияда иккитадан кам бўлмаган конденсат баклари ўрнатилиши керак. Конденсатни йиғиш станциялари ва подстанцияларидаги конденсатли бакларнинг сиғими ўттиз дақиқа ичида келиб тушадиган конденсат миқдори билан аниқланади. Конденсатни насос билан тортиб олиш автоматлаштирилганда, унинг сиғими ўн беш дақиқа ичида келиб тушадиган конденсат миқдорига камайтирилиши мумкин. Конденсатни йиғиш тизими баклари туби доирадан иборат цилиндр шаклида бўлиши керак. Конденсатни йиғиш бакларининг ички юзаси коррозияга қарши қопламага эга бўлиши шарт.
Конденсат йиғувчи сифатида тўғри бурчак шаклидаги бакларни қўллаш ман қилинади. Бундай бакларни қўллашга, фақат конденсатни тиндириш учун ишлатишда рухсат берилади.
Мойли конденсат бакларининг сиғими унинг сифатли тинишини таъминлаши шарт.
4. Йиғма конденсат баклари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши шарт:
а) сувни кўрсатувчи ускуналар билан;
б) паст ёки юқори сатҳ сигнализацияси ёки сатҳни масофавий кўрсатгичлар билан;
в) бакдаги конденсат ҳароратини ўлчаш учун термометрлар билан;
г) бакдаги ортиқча босимни ушлаб туришни назорат қилиш учун мановакуумметрлар билан;
д) конденсатни намуна олиш учун жўмракли штуцерлар ва совуткичлар билан;
е) бак ичидаги босимнинг ортишидан сақловчи қурилмалар билан;
ж) ташқарида стационар металл зиналар билан, бак баландлиги 1500 миллиметрдан ортиқ бўлганда эса - бакнинг ичида стационар зиналар билан.
Очиқ тизимда конденсат баклари уларни атмосфера билан боғлаш учун қурилмалар билан жиҳозланиши шарт.
Эксплуатацияга янгидан қабул қилинаётган корхоналарда, шунингдек, реконструкциядан кейин конденсатни йиғиш тизимлари берк кўринишда бўлиши шарт.
5. Конденсатни йиғиш тизимлари бакни, иссиқликдан фойдаланувчи қурилманинг нормал эксплуатациясига ҳалақит бермасдан, ўчиришни назарда тутиши керак.
6. Конденсатни йиғиш станциялари ва подстанцияларидаги насослар сони иккитадан кам бўлмаслиги шарт. Насосларнинг тавсифи уларнинг параллел ишлашига имкон бериши керак.
Буғ иситишга ва вентиляцияга истеъмол қилинганда, ҳар бир насос қайтарилаётган конденсатнинг 60% дан, технологик истеъмолчилар учун 100% дан келиб чиқиб танланади.
7. Конденсатни йиғиш ва қайтариб бериш тизимининг тортиб олувчи насослари тартиб рақамига эга бўлиши шарт ва бир нечта подстанциялар бўлганда рақамлар такрорланмаслиги шарт.
Йиғиш бакидаги конденсатнинг сатҳи ва насослар ўқи ўртасидаги белгилар фарқи конденсатнинг максимал ҳароратида тортувчи қисқа қувурда муҳит қайнаб кетишининг олдини олиш учун етарли (0,5 метрдан кам эмас) бўлиши шарт.
8. Умумий конденсат узатувчи қувурга ишлаётган конденсатли насосларнинг тортувчи линиясида сурилма қопқоқлар, ҳайдаш томонида эса - сурилма қопқоқлар ва тескари клапанлар ўрнатилиши шарт. Тескари клапанлар носоз ёки ўчирилган бўлганида, насосларнинг ишлашига рухсат берилмайди.
9. Конденсат станциялари амалдаги меъёрлар ва Қоидаларга мувофиқ лойиҳа бўйича бажарилган хоналарда жойлашиши шарт.
Ҳар бир станция ва подстанция электр ёритишга ҳамда вентиляцияга эга бўлиши, станциянинг хонаси қулфланиши шарт.
Конденсат йиғиш станциялари ёки подстанциялари ертўлаларда ёки тупроқ ёҳуд оқова сувлар чўкиши мумкин бўлган жойларда қурилганда, ишончли гидроизоляция ва мос дренаж қурилмалари бажарилиши шарт.
Конденсат станциялари ёки подстанцияларининг конденсат баклари, конденсат узатувчилари, бошқа иссиқлик ускуналари иссиқлик изоляциясига эга бўлиши шарт.
10. Конденсатни йиғиш тизими эксплуатациясини кузатиш учун мунтазам равишда қайтиб келаётган конденсатнинг миқдори, сифати, босими ва ҳарорати устидан назорат ўтказилиши шарт.
Назоратнинг ва конденсатни таҳлил қилишнинг даврийлиги ҳар бир ҳолда энергия билан таъминловчи ташкилот (цех) билан келишилади.
Даврийлик шундай бўлиши керакки, бунда иссиқлик энергияси манбаига сифатсиз конденсат тушиш имконияти истисно этилган бўлиши керак.
11. Конденсатни йиғиш тизими ишлашини назорат қилиш учун конденсатни насос ёрдамида тортиб олувчи қурилмалар қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт:
йиғма конденсат ўтказгичда, тортувчи насосдан олдинги ва кейинги босимни ўлчаш учун, манометрлар билан;
тортиб олинаётган конденсатнинг ҳароратини ўлчаш учун, ускуналар билан;
тортиб олинаётган конденсатнинг миқдорини ўлчаш учун, оқим ўлчагич ёки сув ўлчаш воситалари билан;
конденсат намуналарини олиш учун - жўмракли штуцерлар ва совутгичлар билан;
энергия билан таъминловчи ташкилот (цех) томонидан мазкур истеъмолчига қўйилган талабларини бажариш учун - автоматик ускуналар билан.
12. Конденсатни йиғиш ва қайтиш тизимини коррозиядан ҳимоялаш учун:
конденсат йиғишнинг ёпиқ тизимлари;
конденсатни йиғувчи бакларнинг тагидан киритиш;
конденсатни узлуксиз сўриб олиш;
конденсат узатувчи қувур кесимини доимо бутунлай тўлдириш;
конденсат йиғувчида ортиқча босим ушлаб туриш амалга оширилиши керак.
Конденсатни йиғиш ва қайтиш тизимини эксплуатация қилишни яхшилаш мақсадида, буғ ўтказгичлардан ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалардан конденсатни йўқотиш, йиғиш бакларидан конденсатни тортиб олиш ва конденсат ўтказгичларни ҳимоялашни автоматлаштириш лозим.
13. Умумий конденсат ўтказгичдан параллел ишлаётган истеъмолчиларнинг йиғма бакларига конденсат тушишини бартараф этиш учун ҳар бир истеъмолчининг конденсат ўтказгичи тескари клапанлар билан жиҳозланиши шарт.
14. Конденсатни йиғиш ва қайтиш тизимини эксплуатация қилиш, уни гидравлик синашлардан ва ювишлардан кейин ўтказилиши шарт.
Конденсат ўтказгични ювиш, кимёвий таҳлил тасдиқланган конденсатнинг қониқарли сифати олингандан кейин, тугаган ҳисобланади. Конденсатни таҳлил қилиш учун у текширишга йиғма баклардан ва конденсатни дренажга тушириш жойидан олиниши шарт.
15. Конденсатнинг йиғма баклари зичликка ҳаво, мустаҳкамликка эса сув билан синалади.
10-ИЛОВА
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни
эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
хизмат кўрсатиш ва мунтазам кўрикдан ўтказиш талаб қилинадиган асосий элементлар ва назорат ўлчаш воситаларига хизмат кўрсатишни таъминлайдиган зиналар ва майдончаларга;
иситадиган ва иситиладиган муҳитнинг кириш ва чиқиш линияларида беркитувчи арматурага;
саноат хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ сақловчи клапанларга;
қурилмадаги суюқликнинг сатҳи ёки ҳолати, массаси устидан кўрик ўтказиш зарур бўлган ҳолларда кўрик майдончалари ва сув кўрсатгичли ойналарга;
ҳаво, газ, технологик маҳсулот, конденсатдан намуна олиш ва чиқариб юбориш учун қурилмаларга;
иссиқлик элтувчи ва иситилаётган муҳитнинг босими ҳамда ҳароратини ўлчаш учун манометрлар ва термометрларга;
иссиқлик элтувчи ва иссиқлик энергияси сарфини ҳисобга олиш ускуналарига;
лойиҳада кўзда тутилган бошқа ускуна ва автоматикага.
2. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилманинг босими иссиқлик билан таъминловчи манбанинг босимидан паст босимга ҳисобланган бўлган ҳолларда, босимни, зарур бўлганда ҳароратни камайтирувчи қурилма кўзда тутилиши керак.
3. Буғдан фойдаланувчи юза турдаги қурилмалардан конденсатни қайтариш автоматик конденсат қайтаргичлар орқали амалга оширилиши лозим.
4. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмага берилаётган иссиқлик элтувчининг босими ва ҳарорати технологик режимларда белгиланган қийматларга мос келиши керак. Иссиқлик элтувчининг параметри чегаралари эксплуатация бўйича йўриқномада келтирилиши шарт.
5. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмага нам буғ келганда, уни қуритиш зарурияти бўлса, қурилманинг олдига сепараторлар ўрнатилади.
6. Ҳар бир иссиқликдан фойдаланувчи қурилма аниқ кўринадиган тартиб рақамига эга бўлиши шарт.
Беркитувчи ва ростловчи арматурада, шунингдек, иссиқлик узатувчи қувурлар ва технологик қувурларнинг атрофидаги участкаларда стрелка билан иссиқлик элтувчининг ва технологик аралашманинг ҳаракат йўналиши кўрсатилиши, уларнинг шартли белгиланиши, арматурани очиш ва ёпиш кўрсатгичлари аниқ кўрсатилиши шарт.
7. Барча иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик ўтказгичларнинг ташқи қисмлари шундай изоляцияланган бўлиши керакки, бунда изоляция юзасидаги ҳарорат атрофдаги муҳит ҳарорати 250С бўлганда 450С дан ошмаслиги шарт. Маҳаллий шароитларга кўра иссиқликдан фойдаланувчи қурилма изоляцияси остидаги металл емириладиган бўлса, изоляция ечиладиган бўлиши шарт.
8. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар очиқ ҳавода (хоналардан ташқарида) ўрнатилса, иссиқлик изоляцияси гидроизоляцияловчи қопламага эга бўлиши керак.
9. Электр двигателлар, вентиляторлар, калориферлар ва бошқа ёрдамчи ускуналар технологик жараёнлар бўйича улар боғлиқ бўлган қурилманинг рақамига эга бўлиши шарт. Агар иссиқликдан фойдаланувчи қурилма бир нечта электр двигателлар, вентиляторлар ва бошқа ёрдамчи ускуналарга эга бўлса, уларнинг ҳар бири иссиқликдан фойдаланувчи қурилма рақамига қўшимча тартиб индекси қўшиш билан рақамланади.
10. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар гидравлик синовлардан ўтказилиши бирга, уларга тегишли арматура, узатувчи қувур ва ёрдамчи ускуналар ҳам гидравлик синовлардан ўтказилиши керак.
11. 0,07 MPa (0,5 kgs/cm2) дан кам босим ёки сийраклашган босим остида ишлашга мўлжалланган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ёки уларнинг қисмлари, мустаҳкамликка 0,2 MPa (2 kgs/cm2) босим ва зичликка 0,15 MРa (1,5 kgs/cm2) босим билан синалади.
12. Кимёвий муҳит таъсирида металлининг ҳолати ўзгарадиган ва механик хусусиятлари ёмонлашадиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар, шунингдек, қаттиқ коррозия муҳитига эга ёки девордаги ҳарорат 475 0С дан ортиқ иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар махсус йўриқномага мувофиқ қўшимча кўриклардан ўтказилиши шарт.
13. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг навбатдан ташқари гидравлик синовлари ва ички кўриклари, мукаммал ёки жорий таъмирлашдан ёки реконструкциядан кейин, шунингдек, қурилма бир йилдан ортиқ ишламай турганида ўтказилади.
14. Иссиқлик элтувчининг параметрлари камайганда ёки кўпайганда авария содир бўлиши ёки одамларнинг ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган, хавфи юқори иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар, қурилмаларни ва уларнинг элементларини авариясиз ишлашини таъминлайдиган хавфсизлик ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак.
15. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларда:
пломбаси ёки тамғаси (металл муҳр, штамп) йўқ бўлган;
қиёслаш муддати ўтган;
ойнаси синган;
рухсат этилган чегаравий ишчи босимни кўрсатувчи қизил чизиқ ёки назорат пластинаси йўқ бўлган;
манометр стрелкаси ўчирилганда шкаланинг ноль кўрсаткичига ушбу манометр учун рухсат этилган хатоликнинг ярмидан ортиқ катталигига қайтмаган манометрларни қўллаш ман қилинади.
16. Ҳар бир манометр яхши ёритилган бўлиши, иссиқлик нури ва музлаш таъсиридан ҳимояланган бўлиши шарт. Манометрга келувчи линияда муҳитни намуна олиш учун улашни бажариш ман қилинади.
17. Босим остида ишлаётган ҳар бир иссиқликдан фойдаланувчи қурилма ўрнатилганидан ва рўйхатдан ўтганидан кейин, махсус тахтачада формати 200-150 миллиметрдан кам бўлмаган шрифтда қуйидагилар ёзилиши шарт:
рўйхат рақами;
рухсат этилган босим;
кейинги ички синашлар ва гидравлик синашлар санаси (ойи ва йили).
Ҳарорат бўйича маълумот ёзилади, агар у 250 0С дан ортиқ бўлса.
18. Ишга тушириш қурилмаларининг конструкцияси ва ҳолати (ишга туширувчи тугмалар, қўл билан бошқариш ричаги ва бошқалар) ускуналарни ва иссиқлик ўтказгичларнинг участкаларини тез ва ишончли улаш ва узишни ҳамда ўз ўзидан ишлаб кетиш имкониятини бартараф қилишни таъминлаши шарт.
19. Авария узгичлари ва масофавий бошқариш тугмаларининг конструкцияси ва жойлашиши турли ишчи ҳолатларда улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.
20. Барча ишга тушириш қурилмалари уларнинг вазифалари кўрсатилган ёзувларга эга бўлиши шарт. Асосий тезкор ва авариявий сурилма қопқоқлар ва вентилларнинг маховикларида уларнинг очиш ва ёпиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар бўлиши керак.
11-ИЛОВА
Буғ болғаларини эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Эксплуатацияда бўлган буғ болғалари, қуйидаги асосий шароитларни қониқтириши шарт:
цилиндрдан буғ ажралиб чиқмаслиги;
цилиндрнинг ички бўшлиғи конденсат тарқатувчи билан жиҳозланган трубкалар ёрдамида дренаж қилиниши;
буғ беркитувчи арматура зич бўлиши, шунингдек, ёпиқ ҳолатда буғни ўтказмаслиги;
поршен ва цилиндр орасидаги, поршен ҳалқалари ва поршен ариқчаларининг деворлари, золотник ва золотник втулкаси, дроссель ва втулка орасидаги тирқишлар йиғиш ва таъмир бўйича йўриқномаларда кўрсатилган қийматларга мос келиши;
буғ беркитувчи вентил очиқ бўлганда ва золотник тўсиб қўйилганда чиқарувчи қувурдан буғланиш чиқмаслиги;
сальник ёғланган ва графитланган зичланиш билан зич тўлдирилган, нормал тортилган ва буғланмаган бўлиши;
тепки ва бошқариш дастагининг ҳаракати ишчи томонидан катта куч талаб этмай амалга оширилиши;
болға, буғнинг берилган босимида нормал зарб кучини таъминлаши;
болғанинг ҳамма қисмлари қийшиқ ва бўш маҳкамланмасдан йиғилиши;
мойлаш ускуналари соз ҳолда ишлаши;
конденсатни чиқариб ташловчи қурилма ва сақлагич мосламаси доимо соз ҳолатда бўлиши;
шиббани рухсат этилган четки ҳолатини қайд қилган белгилар, золотникнинг четки ҳолатига мос келувчи дастакниниг кўрсатгичлари, текширилган ва аниқ белгиланган бўлиши.
2. Болғанинг ишлаши қисқа вақтга тўхташида буғни узиш учун айлантириб бурувчи ясси сурилма клапанлар ўрнатилиши керак.
3. Буғ болғасини буғни ташқарига чиқариб юбориш билан ишлашига рухсат этилмайди.
4. Буғнинг соатлик ва солиштирма сарфини ҳамда сизиб чиқиш қийматини аниқлаш учун тўқмоқни синаш ҳар уч йилда бир марта, даврий равишда олиб борилиши шарт.
5. Буғ тақсимловчи механизмни ташқи кўриб чиқиш ва ишлатиб кўриш, тўқмоқда ишлаётган ходимнинг ҳар бир сменани қабул қилишида ва топширишида ва қўшимча сменада камида бир марта навбатчи слесар томонидан амалга оширилиши керак.
6. Сув ўтказгичларга борувчи ишлатилган буғ буғўтказгичларда, буғ машиналарида (тўқмоқ, пресс ва бошқалар) берилган қаршибосимни ушлаб турувчи (чиқариб ташловчи) қурилмалар ҳамда буғ ўтказгичларни тозалаш учун қопқоқ (люк) кўзда тутилиши керак.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмани ишончли ишлашини таъминловчи ишлатилган буғни 10 мг/кг гача ёғдан механик тозалаш кўзда тутилиши керак.
7. Золотникларни, буғ тақсимловчи клапанларни, дросселларни, сурилма клапанларни ва поршенни зичловчи ҳалқаларини ташқи қўриб чиқиш ҳамда қисман текшириш ҳар ойда камида бир марта амалга оширилиши керак.
8. Цилиндр ичига қопқоқнинг тешиги орқали мой тўлдириш йўли билан цилиндрнинг ички қисмини мойлаш ман этилади.
9. Буғ болғалари учун қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда техник шартларда кўзда тутилган мойловчи материаллар қўлланиши шарт.
10. Болғани мойловчи тизим ҳафтада камида бир марта кўриб чиқилиши, тозаланиши ва пуфланиши керак.
12-ИЛОВА
Қуритиш қурилмаларини эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Қуритиш қурилмаларининг камералари зич ёпилган бўлиши шарт. Камеранинг эшикларида, эшикни зич ёпувчи ричагли, понали, винтли ёки бошқа қурилмалар ўрнатилган бўлиши шарт.
2. Агар конвейерли қуритиш қурилмаларида эксплуатация шароити бўйича эшикларни қуриш иложи бўлмаса ёки қуритиш қурилмасининг конструкцияси нолли босим зонасини таъминлай олмаса, қуритиш қурилмасининг киришида ва чиқишида иссиқ (ҳаво) парда ўрнатилиши лозим.
3. Қуритиш қурилмалари иссиқликнинг минимал йўқолишини таъминловчи иссиқлик изоляциясига эга бўлиши, қуритиш қурилмаси очиқ ҳавога ўрнатилганда иссиқлик изоляцияси намга чидамли бўлиши керак.
4. Материални ёки маҳсулотни буғлаб димланадиган қуритиш қурилмаларида ҳамма тўсиқлар гидроизоляция қатлами билан қопланиши керак.
5. Портлайдиган материаллар учун қуритиш қурилмалари портловчи клапанлар билан таъминланиши шарт. Клапанларнинг қувурлари ташқарига, цех ташқарисига чиқарилган бўлиши шарт.
6. Ўткир заҳарли материаллар учун қуритиш қурилмалари махсус изоляция қилинган хоналарга ўрнатилиши керак. Уларни юклаш ва бўшатиш, одатда механизациялаштирилган бўлиши шарт.
7. Барча қуритиш қурилмалари (конденсацион қуритиш қурилмаларидан ташқари) сўриб олувчи шамоллатиш (вентиляция) билан таъминланиши керак.
8. Қуритиш қурилмасида битта ўқда бир нечта вентилятор ўрнатилганда, ҳавони текис циркуляцияси учун ўқнинг бир томонига ўнг томонга айланувчи, бошқа томонига - чапга айланувчи вентиляторлар ўрнатилиши ёки реверсив юритма бўлиши керак.
9. Ҳаво мажбурий циркуляция қилинадиган қуритиш қурилмаларида қовурғали ёки силлиқ қувурли иситгичлар ёки пластинкали калориферлар ўрнатилиши керак. Конденсатни яхши оқишини таъминлаш учун пластинкали калориферлар вертикал ўрнатилиши шарт.
10. Қуритиш қурилмасининг камерасида ҳавони текис тақсимланишини таъминлаш учун йўналтирувчи экранлар, тўрлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилиши лозим. Қуритиш қурилмаларининг камераларида баландлик бўйича тўлиқ габаритга эга бўлмаган материалларни қуритишга рухсат этилмайди.
11. Кукунсимон ёки майдаланган материалларни қуритишда, чанг тиндирувчи, қуруқ ёки нам циклонлар, мультициклонлар, мато фильтрлари ёки электр фильтрларни ўрнатиш йўли билан қуритиш қурилмасидан чиқаётган ҳавони тозалаш шарт. Ушбу қуритиш қурилмаларида ҳавонинг рециркуляцияси қўлланилиши лозим.
12. Қуритиш қурилмасига хизмат кўрсатишда, технологик ходимнинг иш жойида режим картаси бўлиши шарт. Қуритиш қурилмасини эксплуатация қилиш жараёнида, зона бўйича ҳарорат аниқ белгиланган иссиқлик элтувчининг параметр кўрсатгичлари тезкор журналда қайд этилиб, қуритилаётган материалнинг сифати назорат қилиб борилиши керак.
13. Қуритиш қурилмасининг ишлаш режими ҳамда асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг тавсифлари эксплуатацион синовлар билан аниқланади. Улар:
қуриткичлар мукаммал таъмирлангандан сўнг;
тасдиқлашни талаб қиладиган конструктив ўзгартиришлар киритилгандан ёки рационализация чораларидан сўнг;
маҳсулот бузилиши билан боғлиқ ҳолда, қуритишнинг нотекислигини бартараф этиш учун амалга оширилади.
14. Қуритиш қурилмасини синаш пайтида, қиздирувчи иссиқлик элтувчининг миқдори ва параметрлари, камеранинг турли нуқталарида қуритилган ҳавонинг намлиги, ҳарорати, қиздириш юзаларининг иссиқлик узатиш коэффициенти, вентилятор ва электр двигателларнинг (ҳавони мажбурий циркуляция қиладиган қуритиш қурилмаларида) унумдорлиги аниқланиши керак.
15. Қуритиш қурилмалари калориферларининг қиздириш юзаси даврий тозаланиб туриши шарт.
13-ИЛОВА
Буғ қурилмаларини эксплуатация
қилиш учун техник талаблар
1. Биринчи корпусга тушувчи қоришмани қайнашга яқин ҳароратигача иситиш учун конденсат ёки ширали буғ билан иситиладиган махсус қиздиргичлар ўрнатилиши лозим.
2. Қиздиргичларнинг коммуникацияси, ўчириш учун беркитиш қурилмасига, ҳар бир иситгичда айланма линияга, шунингдек биринчи корпус узлуксиз иситилган қоришмани қабул қила олмаган даврда, оралиқ бакка (қиздиргич орқали қоришма циркуляциясини амалга ошириш учун) қиздирилган қоришмани оралиқ бакка қайтариш учун линияга эга бўлиши шарт.
3. Конденсат узлуксиз чиқариб юборилишини, шунингдек, унинг сифатини назорат қилиш учун конденсат чиқарувчилардан кейин линияда кўриш ойнаси ва намуна олиш крани ўрнатилади.
Конденсатнинг сифатига қараб (кимёвий таркиби бўйича ва аралашмани борлиги) у алоҳида ёки бирга барча буғ қурилмаларидан йиғилиши лозим.
Конденсатнинг сифатини узлуксиз назорат қилиш учун сигнал берувчи туз ўлчагичлар ва башқа ускуналар ўрнатилиши керак.
4. Буғ қурилмаларида қоришманинг сатҳини кузатиш учун кўрувчи ойна ўрнатилиши керак.
5. Буғ қурилмалари қуйидаги назорат-ўлчаш ёки ростловчи ускуналар билан жихозланиши керак:
биринчи корпусга кирувчи буғ босимини автоматик ростлагич;
цехга буғ берувчи линияда, қайд этувчи манометр;
биринчи корпуснинг иситувчи камерасида ва буғли муҳитда манометрлар билан, кейинги корпусларнинг иситувчи камералари ва буғли муҳитларида, манометрлар ва вакуумметрлар;
қоришма сатҳини автоматик ростлагичлар;
барометрик ёки юзали конденсаторлардан келувчи қувур ўтказгичларда, кўрсатувчи ва сигнал берувчи вакуумметрлар;
барча буғловчи аппаратларда, иситгичларда ва барометрик ёки юзали конденсатларда, симобли ёки қаршиликли термометрлар;
цехга кирувчи сув сарфини ҳисобга олиш учун, сарфўлчагич;
буғлашга кирувчи қоришмани ҳисобга олиш учун, сарфўлчагич;
ҳар бир буғловчи аппаратдан кейин, концентратомерлар.
6. Буғ қурилмаларининг нормал иш режимини таъминлаш учун қуйидагилар шарт:
иситувчи буғни биринчи корпусга берилишини кузатиш ва қиздирувчи буғ босимининг чегарасига тушишига ва кўтарилишига йўл қўймаслик (0,01 MPa (0.1 kgs/cm2) чегарасида ўзгаришга рухсат этилади);
буғ қурилмасининг корпуси бўйича кўзда тутилган ҳарорат ва босим тақсимланиши жараёнини ушлаб туриш;
буғ қурилмасининг иситиш камераларида конденсатларни узлуксиз тармоғланишини кузатиш, шунингдек конденсат сифатини тизимли текшириш;
буғга айлантирувчи қурилмани қайнаш ҳароратига яқин бўлган ҳароратгача иситилган қоришма билан тизимли равишда таъминланишини таъминлаш;
буғ қурилмасида қоришмани корпусдан корпусга нормал ўтказилишини кузатиш ва қоришманинг ўрнатилган сатҳини ушлаб туриб ва иситувчи камераларни бўшаб қолишига йўл қўймаслик, охирги корпусдан тайёр маҳсулотни тизимли чиқариб туриш;
қоришмалар, концентраторлар ва иссиқлик элтувчиларнинг минимал йўқотишини таъминлаш;
режимда кўзда тутилган сатҳда вакуум остида ишловчи буғга айлантирувчи қурилмаларида сийракланишни ушлаб туриш ва вакуум тушганида дарҳол сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, барометрик конденсатордан тармоқланувчи сувнинг ҳароратини ушлаб туриш;
сменада камида бир марта иситувчи камералардан ҳавони махсус вентиллар орқали чиқариш;
буғ қурилмаларида кўзда тутилган ювиш жадвали ва тартибига риоя қилиш, зарурат бўлганда навбатдан ташқари ювишни ва уларни тозалашни ўтказиш;
автоматик ускуналарни, иссиқликни ўлчаш ва ростловчи ускуналарни, арматураларни, шунингдек, буғловчи станциянинг ёрдамчи ускуналарини узлуксиз ва соз ишлашини таъминлаш.
7. Буғ қурилмалари қувур ўтказгичлари схемаси бирламчи ва иккиламчи қиздирувчи буғнинг оқимлари, шунингдек, уларнинг конденсатлари аралашиб кетиш имкониятини истисно этиши шарт.
14-ИЛОВА
Ректификация қурилмаларини эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Ректификация қурилмалари колонкага кирувчи суюқликни иситиш учун иссиқлик алмаштирувчилар (қиздирувчи қурилмалар) билан жиҳозланган бўлиши шарт. Қиздиргичларни бурама найчаларининг чўлғамлари, конденсат тармоқланишини осонлаштириш учун иложи борича қисқа бўлиши шарт.
2. Ректификация қурилмалари ажралиб чиқаётган буғни конденсация қилиш учун мосламалар (конденсаторлар, дефлегматорлар) билан жиҳозланишлари керак. Иссиқлик узатиш коэффициентини кўпайтириш учун бир йўлли конденсаторларни кўп йўлли конденсаторлар билан алмаштирилади.
3. Ректификация қурилмалари, кирувчи ва чиқувчи маҳсулот миқдорини ўлчаш учун ўлчагич ёки сатҳўлчагич билан жиҳозланган бўлиши шарт.
4. Ректификация қурилмаларида ўтаётган маҳсулотни кузатиш ва сарфини ростлаш учун кўрсатувчи ойна ўрнатилган бўлиши керак.
5. Ректификация қурилмалари қуйидаги назорат-ўлчаш ускуналар:
буғ бериш линиясида қайд этувчи ва қўшувчи буғ ўлчагич;
қайд этувчи манометрлар;
ректификация қурилмаларида босим ва ҳароратни ўлчаш учун манометрлар, вакуумметрлар ва термометрлар;
ректификация қурилмалари сувни киритувчи ва чиқариб ташловчи линияларида термометрлар;
ҳайдалаётган аралашмани ҳароратини ўлчаш учун назорат фонарида ўрнатилган термометрлар;
автоматик назорат қилиш ҳамда ҳарорат ва босимни (биринчи навбатда узлуксиз таъсир этувчи аппаратлар) масофавий ўлчаш воситалари;
чиқаётган конденсат ўтказгичлар совутгичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
6. Вакуум остида ишловчи дистиллаш қурилмалари, мазкур Қоидаларнинг 14-иловасининг 5-бандида кўрсатилган ускуналардан ташқари қуйидагилар:
тизимни кескин ўзгариб туришидан ҳимоя қилиш учун, вакуум ростлагич;
вакуум-насосни унга суюқлик киришидан ҳимоя қилиш оралиқ цилиндр;
буғ таркибидаги дистиллят томчисини ушлаб қолиш учун томчи ушлагич билан жиҳозланган бўлиши керак.
7. Ректификация қурилмасининг нормал режимини таъминлаш учун қуйидагилар лозим:
иситувчи буғ босими ўзгариши 0,02-0,03 MPa (0,2-0,3 kgs/cm2)дан ортиқ бўлишига йўл қўймасдан буғ ростлагичларнинг ишини назоратини таъминлаш;
конденсаторлар, дифлегматорлар ва совутгичларга ҳайдалаётган маҳсулот кириб қолишига йўл қўймасдан, уларга совитувчи сув киришини ва унинг ҳароратини кузатиш;
дистиллаш қурилмасида технологик режим билан ўрнатилган ҳароратлар ва босимлар тақсимланишини ушлаб туриш;
ўрнатилган технологик йўриқномаларга мос равишда дистиллаш қурилмасидан навли маҳсулотларни танлаб олишни амалга ошириш;
дистиллаш қурилмасининг иситувчи юзасидан конденсатни чиқариб олишни таъминлаш, тизимли равишда конденсат сифатини текшириш (кимёвий таҳлил билан);
дистиллаш қурилмаси аппарати ва арматурасини герметиклигини кузатиш, ҳайдалаётган аралашмани ёки ҳайдаш маҳсулотини зичланмаган арматуралар, уланишлар ва бошқалар орқали йўқотилишига йўл қўймаслик. Иситувчи камераларга, юзали конденсаторларга ва бошқаларга ҳайдаш маҳсулотлари кириб қолишини олдини олиш учун улардан чиқарилаётган сув ҳарорати ва сифатининг назоратини ўрнатиш;
дистиллаш қурилмасининг автоматик ростлагичлари, арматуралари, назорат-ўлчаш воситалари ва ёрдамчи ускуналарнинг ҳолати ҳамда иши устидан назорат ўрнатиш.
8. Ректификация қурилмаларида турли параметрли буғлардан (ўткир буғ, ишлатилган буғ ва бошқалар) фойдаланилганда, алоҳида конденсат тармоқловчилар ўрнатилиши шарт. Турли параметрли буғлар конденсатини умумий конденсация тувагига чиқаришга йўл қўйилмайди.
Турли параметрли буғлар конденсатини, унинг сифати ва фойдаланиш имконятига боғлиқ равишда умумий ёки алоҳида конденсат йиғувчи бакларга йўналтириш лозим.
15-ИЛОВА
Темир-бетон маҳсулотларини термал
намлик билан ишлов бериш қурилмаларини
эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Маҳсулотларни қиздириш учун, электр энергияси, табиий газ, иссиқ ҳаво ва бошқалар қўлланилганда қурилмаларни эксплуатацияси ўрнатилган тартибда тасдиқланган йўриқномалар бўйича амалга оширилади.
2. Қурилманинг деворлари иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган материаллардан бўлиши шарт. Материални танлаш ва деворнинг қалинлиги иссиқлик - техник ҳисоб-китоб билан асосланиши керак. Иссиқлик ўтказувчи материал (пўлат ва бошқалар) қўлланилганда иссиқлик изоляциясини қўллаш лозим.
3. Қурилмаларнинг бетон поли иссиқ қатлам устида гидроизоляцияга ва конденсатни гидроқулф орқали канализацияга оқиши учун 0,005 дан кам бўлмаган қияликка эга бўлиши шарт.
4. Буғловчи камералар қопқоқлари, гидроқулфлаш ёки бошқа махсус конструкциялар билан герметизация қилинган бўлиши шарт. Копқоқлар статик ва динамик юкламаларни қабул қилиши шарт. Полигонда эксплуатация қилинувчи камералар қопқоқларининг юқори қатлами сув ўтказмайдиган бўлиши шарт.
Буғлаб турувчи камеранинг қопқоқлари, гидроқулфлаш ёки бошқа махсус конструкцияли қурилма билан тўлиқ герметизацияни таъминлаши шарт.
Гидроқулфлар ўзгартирилганда қуйидагилар тавсия этилади:
буғлаб турадиган камера қопқоғи қаттиқ пўлат каркасдан ва қопламаси иссиқлик изоляциясидан (минералли момиқ пахтадан) бажарилиши керак. Буюмга томчилар тушмаслиги ва гидроқулфни ўз вақтида сув (конденсат) билан тўлдириш учун қопқоқнинг пастки юзаси ён томонга қия қилиб бажарилиши мақсадга мувофиқ. Гидроқулфга конденсатни тушиши етарли бўлмаганда, гидроқулф сув билан тўлдириш қурилмасига эга бўлиши керак;
қопқоқ ва девор оралиғидаги гидравлик оралиқ, деворнинг юқори четида ётувчи швеллердан бажарилади, унга тепадан қопқоқга пайвандланган контурли тик қовурға туширилади;
гидроқулф швеллери остидан буғ ўтиб кетишини олдини олиш учун, деворни тешигини бекитиш учун унга деворларга тик қовурға пайвандланади;
гидроқулфни қум ёки қипиқ билан тўлғизиш ман этилади.
5. Алоҳида қурилмаларнинг магистрал вентиляция каналидан ажратувчи клапанлар камераларнинг герметик узилишини таъминлаши керак.
6. Маҳсулотлар даврий ва узлуксиз кириб турадиган узлуксиз ишлайдиган қурилмалар маҳсулотнинг кириш ва чиқишида, зич, осон очиладиган ва ёпиладиган заслонка ва юмшоқ пардаларга эга бўлиши керак.
7. Буғ қурилмаларга диаметри 5-6 мм дан кам бўлмаган, камера полининг периметри бўйича жойлашган қувурлар орқали берилиши керак. Қувурлар конденсатни оқиши учун қиялик билан ва пастки нуқталарда дренаж билан ўрнатилиши шарт.
8. Темирбетон буюмларга термонамлик билан ишлов берувчи қурилмалар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
буғ ўтказгичлар ва конденсат ўтказгичлар, беркитувчи ва ростловчи арматуралар, шунингдек, автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг датчиклари камера бўйлаб ўтувчи тунелларда жойлаштирилиши керак. Камераларга хизмат кўрсатиш учун ўтувчи тунеллар чиқарувчи - сўрувчи вентиляция ва стационар электр ёритишнинг тармоғи билан жиҳозланган бўлиши шарт;
кириш ва чиқишдаги камералар механик юритмали эшиклар ёки иссиққа чидамли резина лентадан бўлган пардалар билан жиҳозланиши керак. Камераларнинг эшиклари юкланишда ва юксизланишда навбатма - навбат очилиши ва ёпилиши шарт;
актив ишлов бериш зонаси билан совутиш зонаси орасида тўрт қатор иссиққа чидамли резина лентадан пардалар бўлиши шарт;
актив иссиқ ишлов бериш зонасида буюмларни иситиш ва уларга ишлов бериш, буғли пўлат регистрлар билан қиздирилган иссиқ ҳаво билан амалга оширилиши керак. Регистрлар полга ва шип остига ўрнатилади ҳамда деталлар турган тагликлар сонига қараб гуруҳларга бирлаштирилади. Камерадаги ҳавони циркуляция қилиш вентиляторлар билан амалга оширилади.
9. 0,07 MPa (0,7 kgs/cm2) ортиқча босим остида ишловчи қурилмалар ва автоклавлар қуйидагилар:
буғ сарфини ўлчагичлар;
босим ростлагичлари ва сақловчи клапанлар;
автоклав ичидаги ҳароратни ўлчаш учун пастки ва юқори зоналарда ўрнатилган термометрлар;
манометрлар (ишчи ва назорат);
конденсат тарқатувчилар;
қопқоқлар тўлиқ ёпилмаганда ва автоклавда босим қолганда автоклавга буғ киришини истисно этадиган блокировкали сақлагич қурилмалари;
автоклав қопқоқлари зич ёпилишининг ёруғлик сигнализацияси;
автоклавда ортиқча босим борлигини текшириш учун вентилли назорат трубкаси билан жиҳозланиши керак.
10. Автоклавнинг нормал иш режимини таъминлаш учун қуйидагилар зарур:
автоклавни 50 0С/мин дан юқори бўлмаган тезлик билан қиздириш ва совутиш;
қурилмада ҳарорат тақсимлашининг ўрнатилган режим картасини сақлаб туриш;
технологик жараёнларнинг тугашидан кейин ишлатиб бўлинган буғни иссиқлик алмашувчида фойдаланишни назарда тутиш;
қопқоқни, фақат босим бутунлай тушганидан кейин очиш.
11. Катта бўшлиқли йирик буюмларга буғни бериш уларнинг ўқи бўйлаб сопло орқали таклиф этилади.
12. Қурилма самарадорлигини ошириш ва иссиқлик энергияси сарфини камайтириш мақсадида юклаш ва бўшатиш вақтларини қисқартириш чораларини кўриш, маҳсулотнинг юқори сифатини сақлаган ҳолда иссиқлик алмашиш интенсификацияси юқори чегарасига эришиши, буюм шакли ва бетон аралашмасининг энг фойдалисини танлаб олиш лозим.
16-ИЛОВА
Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув тизимларини
эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Битта иссиқлик бошқаруви узелига турли характердаги юкламаларни маиший хоналарнинг иссиқлик ускуналарини, шамоллатиш вентилятор қурилмалари ва ҳаво иситиш агрегатларини, цехлардаги иситиш ускуналарини, иссиқ сув таъминоти қурилмаларини, иссиқликдан фойдаланувчи технологик қурилмаларни улашда, ушбу кўринишдаги юкламаларнинг ҳар бирини бошқарув узелини коллекторига алоҳида уланган мустақил шахобча бўйича таъминлаш лозим.
2. Бошқарув узели қуйидагилар:
тизимни бошқариш узелини ташқи иссиқлик тармоғидан ажратувчи сурилма клапанлар;
барча узатувчи ва қайтувчи қувурўтказгичларнинг шахобчаларида ўрнатилган сурилма клапанлар;
буғли иситишнинг маҳаллий тизими босимига ростланган редукцияли клапанлар;
редукция қилинган буғ линиясида ўрнатиладиган сақловчи клапанлар;
сув тизимининг узатувчи ва қайтувчи иссиқлик ўтказгичларида ўрнатиладиган лойқаушлагичлар;
тизимни бўшатиш ва тўлдириш учун қурилма;
маиший хоналарнинг сувли иситиш тизими учун, агар узатувчи иссиқлик ўтказгичлардаги сувнинг ҳарорати ушбу хоналар учун ҳисобланган қийматдан ошса, элеватор ёки бошқа аралаштирувчи қурилмалар;
тармоқ суви бевосита иссиқ сув таъминотига олинганда, олинаётган линиядаги чегараловчи шайба;
иссиқ сув таъминоти тизимида ҳароратни ва сарфни автоматик ростлагичлар билан ва иситиш тизимида сарфни ростлагич;
ишга тушириш ва эксплуатация дренажлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
3. Сувли иссиқлик тармоғининг бошқариш узели қуйидаги назорат-ўлчаш воситалари билан жиҳозланиши керак:
узатувчи ва қайтувчи иссиқлик ўтказгичлар асосий сурилма клапанларидан кейин манометрлар билан ва асосий сурилма клапанлардан олдин манометрлар учун штуцерлар билан;
узатувчи ва қайтувчи кириш иссиқлик ўтказгичларда термометрлар билан ҳамда барча қайтарувчи иссиқлик ўтказгичларда термометрлар учун гильзалар билан;
уланган қуввати 5 MPa (0,7 kgs/cm2) ҳамда ундан ортиқ бўлган узатувчи ва қайтувчи иссиқлик ўтказгичларда ўрнатиладиган сарф ўлчагичлар билан, иссиқ сув таъминотига сув олиш линиясида эса - сув ўлчагичлар билан;
аралашган сув узатиш линиясида манометр учун штуцер ва термометр учун гильза билан.
4. Буғли тармоқнинг бошқариш узели қуйидаги назорат-ўлчаш воситалари билан жиҳозланиши керак:
буғ ўтказгичларнинг киришида асосий сурилма клапанлардан сўнг - манометр ва термометр билан;
редукцион клапандан олдин ва ундан кейин - манометрлар билан;
конденсат ўтказгичда - манометр билан;
редукцияланган буғ линияларида ва конденсат ўтказгичда термометрлар билан;
уланган қуввати 2 Гкал/с (8,4 GJ/h) бўлган буғ ўтказгичда - сарфўлчагичлар билан.
5. Тарқатувчи иссиқлик ўтказгичларнинг барча юқори нуқталари ҳаво чиқарувчи қурилмалар, ҳамма пастки нуқталари эса - сувни оқизиш ва конденсатни чиқариб ташлаш учун кранлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
6. Қувурўтказгичлар ҳаво қопларини ва конденсатни тўпланишини ҳосил бўлишини бартараф этувчи қияликка эга бўлиши шарт.
7. Цех ичидаги иссиқлик ўтказгичларнинг шахобланиш нуқталари, алоҳида участкаларни барча тизимдан узиш имконини берувчи секцияли сурилма клапанлар (вентиллар) билан жиҳозланиши керак.
8. Иситиш ускуналарининг юзасидаги максимал ҳарорат иситилаётган хонанинг қўлланишига боғлиқ ҳолда, санитар меъёрларга мувофиқ қабул қилиниши лозим.
9. Иситиш ускуналари, ускуналарнинг иссиқлик беришини ростлаш учун кранлар ва вентилларга эга бўлиши шарт.
10. Корхонада буғли иситиш тизимининг эксплуатацияси қуйидагиларни таъминлаши шарт:
барча иситиш ускуналари бир хил исишини;
иситувчи ускуналарга кирувчи буғ учиб ўтиб кетмасдан, тўлиқ конденсацияланишини;
тизимдан олинган конденсатнинг тўлиқ қайтишини.
11. Корхонада сувли иситиш тизимининг эксплуатацияси қуйидагиларни таъминлаши шарт:
барча иситиш ускуналари бир хил исишини;
тизимдан қайтаётган сувнинг ҳарорати ҳисобланган (график бўйича) қийматдан четга чиқиши 20С дан ошмаслигини;
тизимнинг юқори нуқталари қуйилишни;
тизимдаги босим иситиш ускуналари учун рухсат этилган қийматдан ошмаслигини;
иссиқлик элтувчининг маҳаллий тизимдан ўртача йиллик силқиб чиқиши ишлаётган тизим суви ҳажмининг 0,25% дан ошмаслигини;
силжиш коэффициентини ҳисобланганидан кам бўлмаслигини.
12. Сувли иситиш тизимларини тўлдириш ва таъминлаб туриш иссиқлик тармоғидан олинган юмшатилган деаэрацияланган сув билан амалга оширилиши шарт. Тўлдиришнинг тезлиги ва тартиби иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилот билан келишилиши шарт.
13. Сувли ва буғли иситиш тизимини эксплуатацияси жараёнларида қуйидагилар бажарилиши лозим:
доимий кўзга ташланмайдиган тизим элементларини ойида камида 1 марта синчиклаб кўриб чиқиш;
асосий тизим элементларини (насослар, беркитувчи магистрал арматура, назорат-ўлчаш аппаратлари, автоматик қурилмалар) ҳафтада камида 1 марта синчиклаб кўриб чиқиш;
иситиш тизимидан йўриқнома бўйича ҳавони чиқариб юбориш;
иситиш ускуналарининг ташқи юзасини чангдан ва лойдан ҳафтада камида 1 марта тозалаш;
ўрнатилган лойқаушлагичларни ювиш. Ювиш муддатлари лойқаушлагичлардан олдин ва кейин ўрнатилган манометрлар кўрсатгичлари фарқидан, лойқаланиш даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади;
иссиқлик элтувчининг босими ва ҳарорати, иситиш ускуналарининг қизиши ва назорат нуқталари ҳарорати, шунингдек, иситилаётган хоналар иситилишини (фрамугалар, эшиклар, деразалар ва ш.ў.) ҳолатини кунлик назорати.
14. Иситиш мавсуми тугагандан сўнг, иситиш тизимларини нормал сарфи босимидан 4-5 марта ортиқ босимдаги сиқилган ҳаво ёки сув билан, то сув тўлиқ тинишига қадар ювилиши керак.
Тизимни коррозиядан ҳимоялаш учун, таъмирлаш давридан ташқари, уни деаэрацияланган сув билан тўлдириш шарт.
15. Иситиш мавсуми бошланмасдан олдин барча иситиш тизимлари гидравлик босим билан текширилиши шарт. Гидравлик босим билан текшириш тизим таъмирланган ёки таъмирланмаганлигидан қатъий назар, ўтказилиши шарт.
Гидравлик босим билан текшириш мустаҳкамликка ва зичликка қуйидагиларда ўтказилади:
бошқариш (кириш) узелларида 1,25 ишчи босимга тенг босим билан. Ишчи босим деб, тармоқ томондаги кириш сурилма қопқоғи олдидаги босим қабул қилинади;
элеватор узелларида, калориферларда ҳамда иситиш ва иссиқ сув таъминотининг сув иситгичларида - 1,25 ишчи босимга тенг босим билан, лекин 1 MPa (10 kgs/cm2) дан кам эмас;
чўян иситиш ускуналарига эга иситиш тизимларида - 1,25 ишчи босимга тенг босим билан, лекин 0,6 MPa (6 kgs/cm2) дан кўп эмас;
панелли ва конвекторли иситиш тизимларида - 1 MPa (10 kgs/cm2) босим билан;
иссиқ сув билан таъминлаш тизимларида - тизимдаги ишчи босим плюс 0,5 MPa (5 kgs/cm2) га тенг босим билан, лекин 1 MPa (10 kgs/cm2) дан кўп эмас.
Гидравлик босим билан текшириш атрофдаги ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда ўтказилади. Атрофдаги ҳаво ҳарорати нолдан паст бўлганда истисно тариқасида зичликка текшириш мумкин.
16. Барча янгидан уланаётган иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари ёки таъмирдан сўнг уланаётган тизимлар зичликка ишчи босим плюс 5 kgs/cm2га тенг, лекин 10 kgs/cm2 дан ортиқ бўлмаган босим билан текширилиши шарт.
Иссиқ сув билан таъминлаш тизимларини зичликка текшириш албатта бу тизимни эксплуатацияга қабул қилаётган энергия билан таъминловчи ташкилот (цех) вакили иштирокида ўтказилади.
17. Ҳисоблаш шайбалари ва элеваторларнинг соплолари пламбаланиши шарт.
18. Ишчи босими 0,07 MPa (0,7 kgs/cm2) гача бўлган иситишнинг буғли тизимлари 0,25 MPa (2,5 kgs/cm2) босим билан тизимнинг пастки нуқтасида синалиши керак. 0,07 MPa дан ортиқ ишчи босимли тизимлар эса тизимнинг юқори нуқтасида ишчи босим плюс 0,1 MPa (1 kgs/cm2) га тенг босим билан, лекин 0,3 MPa (3 kgs/cm2) дан кам бўлмаган босим билан синалиши керак.
19. Тизимлар қуйидаги ҳолларда синовдан ўтган ҳисобланади:
иситиш ускуналари, арматуралар ва бошқа ускуналарнинг пайвандланган чокларида "терлаш" ёки оқиш пайқалмаса;
иссиқлик билан таъминловчи сувли ва буғли тизим босим билан текширилганда беш дақиқа давомида босимнинг пасайиши 0,02 MPa (0,2 kgs/cm2) дан ортмаса;
панелли иситиш тизимини босим билан текширилганда ўн беш дақиқа давомида босимнинг пасайиши 0,01 MPa (0,1 kgs/cm2) дан ортмаса;
иссиқ сув билан таъминлаш тизими босим билан текширилганда ўн дақиқа давомида босимнинг пасайиши 0,05 MPa (0,5 kgs/cm2) дан ортмаса.
Текшириш натижалари босим билан текширишни ўтказиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Агар босим билан текшириш натижалари берилган шартларга жавоб бермаса, сизилишларни аниқлаш ва бартараф қилиш зарур, ундан кейин тизим қайта зичликка текширилади.
Гидравлик синовларда аниқлик синфи 1,5 дан кам бўлмаган, корпус диаметри 160 миллиметрдан кам бўлмаган, шкаласи ўлчанаётган 4/3 номинал босимига, бўлиниши 0,01 MPa (0,1 kgs/cm2), текширувлардан ўтган ва пломбаланган пружинали манометрларни қўллаш шарт.
20. Иссиқ сув билан таъминлаш тизимларининг узатувчи қувурларини одатда, рухланган пўлат қувурлардан ўтказиш зарур. Иссиқ сув билан таъминлаш тизимларининг узатувчи қувурлари учун иситилаётган сув емириш хоссасига эга бўлмаса рухланмаган пўлат қувурлардан, шунингдек, иссиқлик билан таъминлашнинг очиқ тизимларида пластмассали қувурлардан ёки қўллашга рухсат этилган ички юзаси иссиқликка чидамли материаллар билан қопланган пўлат қувурлардан фойдаланишга рухсат берилади.
21. Ёпиқ схема бўйича бажарилган иссиқ сув билан таъминлаш тизимида талаб қилинган босимни ушлаб туриш учун совуқ сувни узатувчи қувурда бир даражали сув иситгичдан олдин "ўзидан кейин" босимни ростловчи қурилма ўрнатиш мажбурийдир.
22. Иссиқ сув билан таъминлаш тизимининг узатувчи қувурлари тармоғида, мос қувур диаметрларини танлаш йўли билан, босимни ростлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тизимнинг циркуляцион қувурўтказгичларида диафрагмаларни ўрнатишни кўзда тутиш зарур. Тешик диаметри 5 миллиметрдан кам бўлмаслиги шарт. Ҳисоб бўйича диафрагма диаметри 5 миллиметрдан кам бўлса, диафрагмалар ўрнига босимни ростлаш учун кранлар ўрнатишга рухсат берилади.
23. Саноат корхоналарида иссиқ сув билан таъминлашга сарфлар даврий ва қисқа вақтли, лекин катта сарфлар бўлганда, бак-аккумуляторлар ёки катта сиғимли сув иситгичларни қўллаш лозим.
24. Иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун иссиқлик манбаи сифатида иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалардан кейин конденсатни совутиш қурилмаси ёки бак-аккумуляторларни ўрнатиш орқали иложи борича иккиламчи қайнаш буғи ишлатилиши керак.
25. Иссиқ сув билан таъминлаш тизими учун очиқ бак-аккумуляторлар ўрнатилганда баклар сатҳ ростлагичлари, сатҳ кўрсатгичлари, бакни атмосфера билан боғловчи сигналли, тўкадиган ва чиқиш қувурлари билан жиҳозланиши шарт. Сигнал ва тўкиш қувурларида беркитувчи арматурани ўрнатишга рухсат берилмайди.
Бак корпуси коррозияга қарши қопламага ва иссиқлик изоляциясига эга бўлиши шарт.
26. Бевосита сув олишда иссиқлик ва сувни ҳисобга олиш учун иссиқлик пункти ёки бошқариш узели узатувчи ва тескари узатувчи қувурларида ўрнатилган иккита сарф ўлчагич (сув ўлчагич) билан жиҳозланиши шарт.
27. Иситиш тизимини таъмирлашдан кейин эксплуатацияга улашдан олдин унинг иссиқлик синовларини ўтказиш керак.
Иссиқлик синовлари иссиқлик элтувчининг синов давридаги ташқи ҳароратга мос ҳароратида ўтказилиши шарт.
Термал синовлар пайтида тизимни созлаш керак. Синов натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
17-ИЛОВА
Ҳавони иситиш мосламалари ва шамоллатиш
тизимларининг эксплуатацияси
учун техник талаблар
1. Шамоллатиш вентиляцияси ва ҳавони иситиш тизимларининг калорифер қурилмалари хона ичида берилган ҳароратни, ҳисобланган ташқи ҳаво ҳарорати ва иситиш сувининг берилган ҳарорат жадвалини автоматик ростлаш йўли билан таъминлаши шарт.
Вентилятор ўчирилганда автоматик блокировка амалга оширилиши шарт, бунда иситиш қурилмаларининг қувурчалари музлашининг олдини олишни ҳисобга олиб, иссиқлик элтувчини беришни таъминлайди.
2. Ҳаво иситиш ва унинг шамоллатиш вентиляцияси камераларининг тузилиши калорифер секциялари, шунингдек, калориферлар, вентиляторлар ва ташқи тўсиқлар орасида тўлиқ герметикликни, шунингдек, ёзги режимлар учун зарур бўлган айланма каналларни беркитиш зичлигини таъминлаши шарт.
3. Ҳаво иситиш ва унинг шамоллатиш вентиляцияси калориферлари буғли иссиқлик тармоқларига уланганда параллел уланади, сувли иссиқлик тармоқларидан иссиқлик билан таъминланганда эса одатда кетма-кет ёки параллел-кетма-кет уланади. Қандай уланиш қурилма лойиҳасида асосланиб берилган бўлиши керак.
Сувли тармоқларга уланаётган калорифер қурилмаларида тармоқнинг сувли оқими ҳаво оқимига нисбатан тескари бўлиши шарт.
4. Ҳар бир калорифер қурилмаси иссиқлик элтувчининг кириш ва чиқишларида ўчирувчи арматура билан, шунингдек, узатувчи ва тескари қувурўтказгичларда термометрлар учун гильзалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Жуфтликда ишлаётган калорифер қурилмалари қўшимча конденсат тарқатувчи билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Унумдорлиги 0,25 Гкал/с ва ундан юқори бўлган калорифер қурилмалари ўлчаш диафрагмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
5. Калориферларда эзилган ёки букилган қирралар сони 10% дан ошмаслиги, бир йўлли калориферларда сўндирувчи қувурлар 5% дан ошмаслиги шарт. Кўп йўлли калориферларда сўндирувчи қувурлар сони 1%дан ошмаслигига рухсат берилади.
6. Иситиш ва вентиляция камералари сунъий ёритишга, шунингдек, ундаги ўрнатилган ускуналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун яқинлашиш имкониятига эга бўлиши шарт.
Камералар қулфланиши шарт.
7. Ҳаво сарфини ростлаш учун хизмат қиладиган тўсиқлар ва дросселли клапанлар осон очилиши ва ёпилиши ҳамда хизмат қилишга қулай ҳавоўтказгич участкаларида жойлашиши лозим. Тўсиқлар ва клапанларга эркин яқинлашиш имконияти бўлмаса, дистанцион юритма ўрнатилиши шарт.
Ҳар бир юритма клапаннинг оралиқ ва охирги ҳолати кўрсатилган секторга эга бўлиши шарт. Ҳаво ўтказувчи тармоқнинг алоҳида шахобчалари бўйича ҳавонинг тўғри тақсимланиши учун шиберлар ўрнатилиши керак.
8. Ҳаво ўтказгич билан бирлашмаган вентиляторларнинг сўрувчи бўшлиғининг ўлчами 15 дан 25 миллиметргача бўлган ячейкали ҳимоя тўрлари билан беркитилган бўлиши керак.
9. Юритмали узатувчи валлар ва механизмларнинг (шкифлар, муфталар, тишли ғилдираклар, тасмалар) айланувчи қисмлари амалдаги хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ ишончли тўсилган ёки қўзғалмас маҳкамланган қобиқларга беркитилган бўлиши шарт.
10. Полдан 3 метр юқорида жойлашган ҳавонинг ростланишини амалга оширадиган фонар ва ойналарнинг табақалари қўл ёки электр юритмали ростловчи механизмлар гуруҳи билан жиҳозланиши керак.
11. Барча ҳаво ўтказгичлар мойли ёки махсус бўёқлар билан бўялиши шарт. Бўёқлар мунтазам янгиланиши керак.
12. Вентилятор ғилофида ва электр моторнинг корпусида ёрқин бўёқ билан роторнинг айланиш йўналишини кўрсатувчи стрелка чизилиши шарт. Ўқли вентиляторларда стрелка ҳаво ўтказгичга чизилади.
13. Монтаж ёки реконструкциядан кейин вентиляция тизимининг ҳаволи иситиш қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилишдан олдин қурилманинг самарали ишлашини аниқлайдиган синовлар ўтказилиши ва унинг паспортдаги ҳамда лойиҳавий маълумотларга мослиги текширилиши шарт.
Синов жараёнида қуйидагилар аниқланиши керак:
унумдорлик, вентиляторнинг тўлиқ ва статик босими;
вентилятор ва электр моторлар айланишлари сони;
электр моторнинг ўрнатилган қуввати ва ҳақиқий юкламаси;
ҳаво ўтказувчи тармоқнинг алоҳида шахобчалари бўйлаб, шунингдек, барча участкаларнинг охирги нуқталарида ҳаво ҳажми ва босимининг тақсимланиши;
кириб келаётган ва чиқариб юборилаётган ҳавонинг ҳарорати ҳамда солиштирма намлиги;
иссиқлик бўйича калориферларнинг унумдорлиги;
сувнинг калориферларгача ва ундан кейинги ҳарорати;
намлаш камераларигача ва ундан кейин ҳаво ҳарорати ҳамда намлиги;
фильтрларнинг тозалаш коэффициенти;
қурилманинг алоҳида элементлари бўйича (ҳаво ўтказгич, фланецлар, камералар, фильтлар ва бошқалар) ҳаво сўриб олиш ёки сизиб кетиши мавжудлиги;
иссиқлик элтувчининг ҳисобланган сарфида калориферларнинг гидравлик қаршилиги.
14. Синовлар ташқи ҳароратга мос иссиқлик элтувчининг ҳаводаги ҳарорати бўйича ҳисобланган юкламада ўтказилиши шарт.
15. Синовлар бошланишидан аввал кўрикларда аниқланган носозликларни бартараф қилиш шарт.
Вентиляция тизимини синаш ва созлаш вақтида аниқланган етишмовчиликлар носозликлар қайдномасига киритилиши ва кейинчалик бартараф этилиши шарт.
16. Вентиляция қурилмаларини улаш ва узиш тартиби маҳаллий йўриқномалар билан аниқланади.
Навбатчи иситиш мавжуд бўлган тақдирда ишдан ташқари вақтда ва дам олиш кунлари иситиш вентиляцияси қурилмалари ўчирилиши керак.
17. Ҳавони иситиш ва шамоллатиш вентиляцияси калориферларнинг ифлосланишига қараб, лекин ҳар кварталда камида 1 марта, сиқилган ҳаво ёки буғ билан пуфлаб тозаланиши шарт.
Иситиш мавсумидан олдин пуфлаб тозалаш мажбурийдир. Эксплуатация даврида мунтазам равишда ҳаво фильтрларининг чангланиш даражасини текшириш ва уни тозалаш (регенерация қилиш) керак.
18. Ёз вақтида барча калориферлар ифлосланишнинг олдини олиш учун ҳаво кириш тарафидан беркитилиши керак.
Ҳаво ўтказгичлар чангдан йилда камида 2 марта тозаланиши шарт, агар эксплуатация шароити бўйича ундан кўпроқ тозалаш талаб қилинмаса.
Вентилятор олдидаги ҳимоя тўрлари ҳамда жалюзалар чанг ва ифлослардан чоракда камида 1 марта тозаланиши шарт.
19. Металл ҳаво қабул қилгичлар ва ташлама шахталар, шунингдек, ташқи жалюзали панжаралар коррозияга қарши қопламага эга бўлиши шарт. Уларнинг ҳолати ҳар йили текширилиши ва тикланиши шарт.
18-ИЛОВА
Иссиқлик алмашув аппаратларини эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Ҳар бир иссиқлик алмашув аппарати қуйидагилар кўрсатилган завод паспорт маълумоти билан таъминланиши шарт, унда:
ишлаб чиқарган завод номи;
маҳсулотнинг номи ва унинг белгиланиши;
иситилаётган ва иситилган муҳит учун рухсат этилган синов босими, MPa (kgs/cm2);
иситилаётган муҳитнинг максимал ҳарорати, оС;
завод рақами, ишлаб чиқарилган йил.
2. Буғда ишлайдиган иссиқлик алмашув аппаратларидан кейин конденсатнинг сифатини текшириш учун музлатгичли намуна олиш қурилмалари ўрнатилиши, шунингдек, сифат қониқарсиз бўлганда конденсатни йиғиш умумий схемасидан ва унинг дренажидан иссиқлик алмашинув аппаратини узиб қўйиш имконияти бўлиши керак.
3. Иссиқлик алмашув аппаратлари қуйидаги назорат ўлчаш воситалари билан жиҳозланиши керак:
манометрлар билан - иситилаётган ва иситилган муҳитнинг (буғ, иссиқ сув, технологик маҳсулотлар) кириш ва чиқиш қувур ўтказгичларида;
термометрлар билан - иситилаётган ва иситилган муҳитнинг кириш ва чиқиш қувур ўтказгичларида;
Саноат хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ сақловчи клапанлар билан;
дренаж қурилмалари билан;
конденсацияланган иссиқлик элтувчи томонидан - сув кўрсатувчи ойналар билан.
4. Иссиқлик алмашув қурилмалари даврий равишда кимёвий ёки механик йўл билан тозаланиши шарт.
5. Иссиқлик алмашув қурилмаларини иссиқлик унумдорлигига синовлардан беш йилда камида бир марта ўтиши шарт.
6. Иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимининг сув-сувли иситгичлари зичликка синалиши шарт. Cув-сувли иссиқлик алмашувчининг қувур тизими емирилиши ёки вальцовканинг зич эмаслиги сабабли, иссиқ сув билан таъминлаш тизимининг узутувчи қувурларида тармоқ сувининг йўқотишларини аниқлаш ёки иссиқлик тармоқларидаги узатувчи қувурда ва сув ўтказгичдан сувнинг оқиб кетишини аниқлаш учун барча иссиқлик алмашувчиларни зичликка иссиқлик тармоғи ёки сув ўтказгич босимига тенг босим билан 4 ойда камида 1 марта текширилиши керак.
Агар сув ўтказгичдаги босим иссиқлик тармоғининг тескари узатувчи қувуридаги босимдан ортиқ бўлса, эксплуатация шароитида иситгичларнинг зичлигини иситишдан кейин тескари узатувчи қувурда тармоқ сувини кимёвий таҳлил қилиш йўли билан текширишга рухсат берилади.
7. Сув иситгичнинг вальцовкасида ёки қувурида оқиш пайқалса, улар таъмирлаш учун тўхтатилиши шарт.
Шикастланган қувурга тиқин ўрнатишга оқишни бартараф қилиш учун вақтинчалик чора сифатида рухсат берилади.
8. Иссиқлик алмашув аппаратлари ҳароратни автоматик росталгичлар билан жиҳозланган бўлиши шарт, улар жадвалга мувофиқ иситиш муҳитининг белгиланган ҳароратини таъминлайди. Тармоқ сувида ишлаётган иссиқлик алмашув аппаратлари тармоқ сувини ҳарорат жадвалига мос бўлган ҳарорат билан тармоққа қайтариши шарт.
Иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари учун иссиқ сувнинг ҳарорати 55-75°С чегарасида бўлиши шарт.
9. Иссиқлик алмашув аппаратларини қисқа вақтга тўхташга мажбур бўлганда ва тизим дренажланганда, иссиқлик алмашувчиларни сув билан тўлдириш фақат қувур панжаралари совутилганидан кейин амалга оширилиши лозим.
19-ИЛОВА
Иссиқликни ўлчаш воситалари ва иссиқлик
жараёнларининг автоматик ростлагичларини
эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Назорат ўлчаш воситалари, автоматика ва иссиқликни техник назорат қилиш аппаратуралари техник шартлар бўйича рухсат этилган қийматдан ортиқ вибрацияга дучор бўлмаслиги шарт. Иссиқликни техник назорат қилиш ускуналари кўрсаткичлари ҳар бир ускунанинг аниқлик синфи учун белгиланганига мос келиши шарт. Иссиқлик жараёнларини автоматик ростлагичларнинг ҳолати агрегатларнинг тежамкорлик билан ишлашини, технологик ҳимоя қурилмаларининг ҳолати эса ускунанинг нормал ишлаш режими бузилганда унинг ишончли ишлашини таъминлаши шарт.
2. Буғ ва сув сарфини ростловчи клапанлар доимо зич ушлаб турилиши шарт.
Ростловчи клапанларнинг ўтиш кесими агрегатнинг ҳисобланган тавсифларига мос келиши шарт.
3. Агрегатлар ишини назорат қилувчи ускуналар, шунингдек, техник ҳисобга олиш ускуналари қулфланиши ва пломбаланиши шарт.
4. Иссиқлик чиқарувчи юзалар бўйлаб ва бевосита уларнинг яқинида кабелларни ўтказишга рухсат берилмайди.
5. Ускуналар ва аппаратура ўрнатилган жойларда атрофдаги ҳаво ҳарорати, намлиги, вибрация, чангланганлик шу аппаратурага стандартлар, техник шартлар ва паспортида рухсат берилган чегарада бўлиши шарт.
6. Автоматик ростлагичлар ва масофавий бошқарув схемаларини электр таъминоти захирадаги таъминлаш манбаидан амалга оширилиши керак. Кучланишни назорат қилиш учун ёруғлик ва товуш сигнализацияси кўзда тутилган бўлиши шарт.
Захирадаги электр таъминотни автоматик улаш воситаларининг ишга яроқлилиги корхона бош муҳандиси (энергетиги) тасдиқлаган жадвал бўйича даврий равишда текширилиши шарт. Ростловчи арматуранинг гидро ёки пневмоюритмасининг мойли насослари ва компрессор қурилмалари захираланган, захира механизмларини автоматик улаш билан бажарилган бўлиши шарт.
7. Иссиқликни назорат қилувчи ва автоматика лабораторияси ёки цехи симоб билан тўлдирилган ускуналарни таъминлаш учун саноат саниратияси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ махсус изоляция қилинган хоналар, ускуналарга эга бўлиши шарт.
8. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилиши зарур.
9. Иссиқлик жараёнларини автоматик ростлагичлари ускуналарнинг режим карталарига мос оптимал шароитга мўлжалланган ва агрегатнинг ишлаш вақтида доимо ёқилган бўлиши керак.
10. Ускуна ўлчаётган максимал ишчи босими текис юкламада шкаласининг 2/3 қисми ва тебранувчи юкламада ярим шкаласи чегарасидан чиқмаслиги керак. Минимал босимни ўлчаш шкаласининг 1/3 дан кам бўлмаган қисмида тавсия этилади.
Қайд этувчи ва кўрсатувчи термометрлар шкаласининг юқори чегараси ўлчаш муҳитининг максимал ҳароратига тенг бўлиши шарт. Ўзи ёзадиган манометрлар шкаласининг юқори чегараси ўлчаш муҳитининг 1,5 ишчи босимига мос келиши лозим.
11. Иссиқлик ўтказгичлардаги ҳароратни ўлчашда термометрлар оқимга қарши қувур ўқига қия қилиб ёки бурилишларда - қувур ўқи бўйича ўрнатилиши шарт.
12. Рухсат этилган максимал босимни белгилаш учун ускуна шкаласида қизил чизиқ чизилган бўлиши ёки ускуна ишчи стрелкасининг ҳаракатланишига боғлиқ бўлмаган, қўшимча қизил стрелкасига эга бўлиши шарт. Ускунанинг ойнасига қизил чизиқ тортиш ман этилади.
13. Пружинали манометрларни буғ ўтказгичларга бирлаштириш сифонли қувур орқали амалга оширилиши керак.
14. Манометрлар қувурўтказгичларга ва аппаратларга назорат ускуналарини улаш учун уч йўлли фланецли кранлар орқали бирлаштирилиши шарт.
15. Сарф ўлчагичларнинг диафрагмалари ва тезкор сув ўлчагичлар амалдаги қоидаларга мувофиқ иссиқлик ўтказгичнинг тўғри чизиқли участкаларида ўрнатилиши керак.
16. Ҳар бир ўлчаш диафрагмасининг қувурдан чиқиб турган юзасида диафрагма ва иссиқлик ўтказгичнинг диаметри, иссиқлик элтувчи йўналишини кўрсатувчи стрелка ва ўлчаш воситаларига улаш учун "плюс" ва "минус" белгилари кўрсатилиши шарт.
17. Автоматик ростлагичлар ва масофавий бошқариш қурилмаларини таъмирлаш асосий ускуналарни таъмирлаш вақтида ўтказилиши керак.
18. Ускуналарни даврий қиёслашдан ўтказишда яроқсиз деб топилган симобли ёки суюқлик термометрларни ихтисослаштирилган корхоналарга утилизация қилиш учун топширилиши шарт.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 19 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter