Қонунчилик
ЎзР Қонунлари
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2026 й.

N 2995-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2026 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.05.2026 й.

N 30-Қ/Қ


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул

қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 34 ва 27-2017-сон қарори (рўйхат рақами 2995, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 10/18/2995/1020-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Ш.Г. Халмухамедов

Вазир

К.А. Шарипов

      





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул

қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банддаги "давлат тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача" деган сўзлар "ҳар йили абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунлангандан бошлаб 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 17-банддаги "30" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


3. 19-банддаги "72" рақами "24" рақами билан алмаштирилсин.


4. 21-банддаги "48 соат" деган сўзлар "уч кун муддат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 19 май