Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2026 й. 275-сон "2026-2030 йиллар учун Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2026 й.

N 275




2026-2030 ЙИЛЛАР УЧУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ДАВЛАТ

МОНИТОРИНГИ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясига мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини ҳамда атроф-муҳитнинг экологик мониторинги тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2026-2030 йиллар учун Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари мазкур қарор ҳамда Дастурда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда - Экология қўмитаси):

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг тасдиқланган Дастурда назарда тутилган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини;

атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиши ва чуқур таҳлил қилинишини, шунингдек, ҳар йили атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисида бюллетень ва ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги миллий маъруза нашр этилишини;

атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш вазифаси юкланган республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда атроф-муҳит мониторингини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик ривожланишини;

ҳар йили Дастур доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг натижалари тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумот аҳолига етказилишини ва жамоатчилик эшитувлари ўтказилишини;

Дастур тадбирлари ижроси ҳақида ярим йиллик ва йил якунлари бўйича умумлаштирилган ҳисобот Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилишини таъминласин.


4. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш вазифаси юкланган республика ижро этувчи ҳокимият органлари атроф табиий муҳит давлат мониторинги натижаларини автоматик узатиш учун 2026 йил 1 июлга қадар идоравий электрон ахборот маълумотлар базасини Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилиш ишларини якунласин.


5. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги туманларда (шаҳарларда) ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар Экология қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2026 йил 25 майдаги

275-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 3 июндаги 343-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 25 июлдаги 404-сон қарорига илованинг 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Зарафшон" миллий табиат боғини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисида" 2022 йил 10 августдаги 442-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2024 йил 13 январдаги 26-сон қарорига илованинг 4-банди.

         

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 26 май