Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 21.05.2026 й. 21-сон "Фонд бозорида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.06.2026 й. 1855-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.06.2026 й.
N 1855-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
21.05.2026 й.
N 21
БУЙРУҒИ
Фонд бозорида ахборот-коммуникация
технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган
талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги ва "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 1 августдаги 2008-13-сон буйруғи (рўйхат рақами 1855, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 386-модда) билан тасдиқланган Фонд бозорида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д.Р. Ли
ИЛОВА
Фонд бозорида ахборот-коммуникация
технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган
талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом фонд бозорида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга, қимматли қоғозлар бозорида фойдаланилаётган технологияларни унификациялаш ва стандартлаштиришга бўлган талабларни ўрнатади.".
2. 1-бандда:
тўртинчи - олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"телекоммуникациялар оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида телекоммуникациялар инфратузилмасига эга бўлган, унинг ишлашини, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
телекоммуникациялар хизматлари - фойдаланувчиларга оператор ва телекоммуникациялар хизматлари провайдери томонидан телекоммуникациялар асосида тақдим этиладиган хизматлар;
телекоммуникациялар хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) - фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;";
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИнинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва ЭРИ калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо;".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 5 июнь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter