Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 07.05.2026 й. 17-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.06.2026 й. 3850-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2026 й.

N 3850




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

07.05.2026 й.

N 17


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси

ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи

профессионал фаолиятларини лицензиялаш

тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон "Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.



Директор                                                             Д.Р. Ли



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 10 июнь