Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 18.05.2026 й. 35-мҳ-сон "Педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.06.2026 й. 3853-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.06.2026 й.
N 3853
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ
ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
18.05.2026 й.
N 35-мҳ
БУЙРУҒИ
Педагогика соҳасидаги талабаларнинг
билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон "Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир Э.Г. Каримова
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 10 июнь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter