Спорт вазирининг 05.06.2026 й. 2-мҳ-сон "Таълим ташкилотлари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.06.2026 й. 2614-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.06.2026 й.
N 2614-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СПОРТ ВАЗИРИНИНГ
05.06.2026 й.
N 2-мҳ
БУЙРУҒИ
Таълим ташкилотлари, корхоналар, турар жой даҳаларининг
асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт
иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2614, 2014 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 478-модда) билан тасдиқланган Таълим ташкилотлари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.И. Икрамов
ИЛОВА
Таълим ташкилотлари, корхоналар, турар жой даҳаларининг
асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт
иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-бўлимнинг номидаги "профессионал таълим" деган сўзлар "касбий таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-бўлимнинг изоҳ қисмидаги "аҳоли турар даҳаларининг" деган сўзлар "турар жой даҳаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-бўлимда:
номидаги "Аҳоли турар даҳаларининг" деган сўзлар "Турар жой даҳаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмидаги "аҳоли турар даҳаларининг" деган сўзлар "турар жой даҳаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 11 июнь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter