Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2026 й. 342-сон "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.06.2026 й.
N 342
ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН
ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда улардан фойдаланиш учун рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва кўчириб ўтказиш тизимини тартибга солиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
давлат ўрмон фондига кирмайдиган диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтларни кўчириб ўтказишга тўлов асосида рухсат беришни жорий этиш;
дарахтлар ва буталарга шакл бериш (буталаш) тартибини белгилаш;
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш.
2. Белгилансинки:
давлат ўрмон фондига кирмайдиган, ердан 1,3 метр баландликдаги ва тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтлар ҳамда тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача бўлган буталар рухсатнома асосида кўчириб ўтказилади;
дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтказиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида - ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади;
дарахт ва буталар уларнинг илдиз тупроғини сақлаган ҳолда кўчириб ўтказилади;
дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш учун рухсатномалар ҳар бир кўчирилган дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш шарти билан берилади;
давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган ўлчамлардан ортиқ бўлган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари асосида рухсат берилади.
3. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:
мазкур қарорга мувофиқ дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини тасдиқласин;
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомиллари "Лицензия" ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишини таъминласин;
Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан биргаликда дарахтлар ва буталарни ноқонуний равишда кесиш, уларга шикаст етказиш, уларни йўқ қилиш ёки кўчириб ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг янги шакллантирилган рўйхатини тасдиқлаш;
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказишга тўлов асосида рухсат бериш тизимини жорий этиш;
дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, уларга шакл бериш ҳамда уларни кўчириб ўтказиш тартибини такомиллаштириш;
дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга рухсат беришда талаб ва шартларни белгилаш.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 30 июндаги
342-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сон қарорига илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар
ва буталар қимматбаҳо навларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Турнинг илмий номи
|
Хусусияти |
I. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН ҚИММАТБАҲО (ЁҒОЧБОП) НАВЛИ ДАРАХТЛАР
|
||
1. |
Грек ёнғоғи (Juglans regia L.) |
Ёғочи қимматбаҳо |
2. |
Силлиқ қайрағоч (Ulmus laevis Pall.) |
Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга |
3. |
Яланғоч қайрағоч (Ulmus glabra Huds.) |
Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга |
4. |
Паст бўйли қайрағоч, қайрағоч (Ulmus pumila L.) |
Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга |
5. |
Кавказ қатронғиси, туғдона (Celtis caucasica Willd.) |
Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, чиримайди, қимматбаҳо ҳисобланади |
6. |
Тукли заранг (Acer pubescens Franch.) |
Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
7. |
Секвоя (Sequoia sempervirens Emdl.) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
8. |
Оддий эман (Quercusrobur L.) |
Ёғочи қимматбаҳо |
9. |
Чинорсимон заранг (Acer platonoides L.) |
Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун |
10. |
Оқ акация (Robinia pseudoacаcia) |
Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди манзарали ва шарсимон кўринишга эга |
11. |
Глидичия (Gleditsia triacanthos) |
Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис, чиримайди |
12. |
Гинкго билоба (Ginkgo bilоba) |
Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис |
13. |
Шумтол (Fraxinus raibocarpa Regel.) |
Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис |
14. |
Сурия қора шумтоли (Fraxinus syriaca Boiss.) |
Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис |
15. |
Оддий қарағай (Pinus sylvestris) |
Ёғочи қизғиш, қурилишда кенг фойдаланилади, қимматбаҳо, танаси узун ва текис |
16. |
Ғарб туяси (Thuja occidentalis L.) |
Ёғочи қимматбаҳо, танаси қизғиш, буюмлар ясашда кенг фойдаланилади |
17. |
Мелия азедарах (Melia azedarach) |
Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис |
18. |
Павловния (Paulownia tomentosa) |
Ёғочи тез ўсувчи ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис |
19. |
Кўкбаргли терак, туранғил (Populus pruinosa Schrenk) |
Қурилишда кенг фойдаланилади, ариқ ва зовур атрофларида экилиб, ерости сизот сувларнинг сатҳини пасайтиради |
20. |
Оқ тут (балхи). (Morus alba L.) |
Ёғочи жуда қаттиқ, мусиқа асбоблари ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади |
21. |
Ғарб чинори (Platanus occidlentalis L.) |
Мусиқа асбоблари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади |
22. |
Заранг баргли чинор (Platanus acerofolia Willd) |
Қурилиш материаллари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади |
23 |
Йирик мевали эман (Quercus macoracarpa Michx.) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
24. |
Пенсилвания шумтоли (Fraxinus pensilivanica Marsh.) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
25. |
Америка шумтоли (Fraxinus americana L.) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
26. |
Суғд шумтоли (Fraxinus sogdiana Bunge) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
27. |
Виргин хурмоси (Diospyros virginiana L.) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
28. |
Каштан баргли эман (Quercus castaniefolia C.A. Mey) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
29. |
Пўкакли эман (Quercus suber L.) |
Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади |
30. |
Сохта чинор баргли заранг (Acer pseudoplatanus L) |
Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга |
31. |
Қандли заранг (Acer saccharinum L.) |
Ёғочи қимматбаҳо, манзарали |
32. |
Дала заранги (Acer campestre L.) |
Ёғочи қимматбаҳо, манзарали ва шарсимон кўринишга эга |
II. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН ҚИММАТБАҲО (МАНЗАРАЛИ) НАВЛИ ДАРАХТЛАР
|
||
33. |
Туркистон арчаси, ўрик арча (JuniperusturkestanicaKom.) |
Манзарали хусусиятга эга, маданийлаштириб бўлмайди |
34. |
Ярим шарсимон арча, саур арча (Juniperus semiglobosa Regel) |
Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради |
35. |
Зарафшон арчаси, қизил арча, қора арча (Juniperus seravschanica Kom.) |
Доим яшил, манзарали, тоғли ҳудудларда тарқалган |
36. |
Соқолчали қайин (Betula pendula Roth) |
Тана ва шохлари жуда чиройли, танасининг ранги оқ ва қора аралаш |
37. |
Тяньшан қайини (Betula tianschanica Rupr.) |
Манзарали, танасининг ранги оқ ва қора аралаш |
38. |
Капю толи (Salix capusii Franch.) |
Манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли |
39. |
Андросов қайрағочи, садақайрағоч (Ulmus androssowii Litv.) |
Шарсимон шаклга эга, манзарали |
40. |
Қора тут, шотут (Morus nigra L.) |
Манзарали, чиройли |
41. |
Семенов заранги (Acer semenovii Regel & Herder) |
Фақат тоғли ҳудудларда ўсади ва ёғочи жуда қаттиқ ва чиройли кўринишга эга |
42. |
Канада арғувони (Cercis canadensis L.) |
Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди |
43. |
Ленкаран акацияси (Albizia julibrissin) |
Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди, манзарали |
44. |
Юраксимон жука (Tilia cordata Mill.) |
Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради, кўп миқдорда нектар сақловчи |
45. |
Терисимон Скумпия (Cotinus coggygria Scop.) |
Мевалари чиройли, манзарали дарахт |
46. |
Супурги кёльрейтерия (Koelreuteria paniculata Laxm.) |
Гуллари сариқ рангда, гуллайди, ўзига хос чиройли |
47. |
Сохта каштан (Aesculus hippocastanum L.) |
Манзарали ва чиройли гуллайди |
48. |
Бруссонетия (Broussonetia papyrifera) |
Мевалари чиройли манзарали дарахт |
49. |
Туркистон заранги (Acer turkestanicum Pax) |
Манзарали дарахт, Самарқанд вилоятининг жанубий ҳудудларида тарқалган |
50. |
Қорақарағай (Pinus nigra) |
Мевалари чиройли манзарали дарахт |
51. |
Элдор қарағайи (Pinus eldarica) |
Жуда чиройли манзарали дарахт |
52. |
Қрим қарағайи (Pinus nigra pallasiana) |
Жуда чиройли манзарали дарахт |
53. |
Тикони кўк қарағай (Picea pungens Engelm) |
Қимматбаҳо манзарали дарахт |
54. |
Шренк қарағайи (Picea schrenkiana Fisch. & C.A. Mey.) |
Манзарали дарахт |
55. |
Кедр, Гималай кедри (Thuja plicata D.Don.) |
Камёб, чиройли ва манзарали |
56. |
Казак арчаси (Juniperus sabina L.) |
Камёб, чиройли ва манзарали |
57. |
Доимий яшил кипарис (Cupressus sempervirens L.) |
Жуда чиройли ва манзарали |
58. |
Глиптостробусcимон метасеквойя, Хитой метасеквояси (Metasequoia glyptostroboides Hu et Cheng) |
Ўзига хос манзарага эга чиройли дарахт |
59. |
Лола дарахти (Liriodendron tulipifera L.) |
Реликт ўсимлик, манзарали |
60. |
Йирик гулли магнолия (Magnolia grandiflora L.) |
Қимматбаҳо манзарали дарахт |
61. |
Магнолия (Magnolia L.) |
Қимматбаҳо манзарали дарахт |
62. |
Тўқ сариқ маклюра (Maclura pomifera) |
Улкан чиройли дарахт |
63. |
Чўзиқ баргли тол (Salix linearifolia E. Wolf) |
Чиройли дарахт |
64. |
Мажнунтол (Babytonica L.) |
Серсоя, чиройли дарахт |
65. |
Узун барг жийда (Elaeagnus angustifolia L.) |
Манзарали дарахт |
66. |
Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.) |
Манзарали дарахт |
67. |
Гўзал каталпа (Catalpa bignonioides walter) |
Манзарали дарахт |
68. |
Сиверс олмаси, ёввойи олма (Malus sieversii M. Roem) |
Камёб манзарали дарахт |
69. |
Форс қизилчетани (Sorbus persica Hedl.) |
Манзарали дарахт |
70. |
Тяньшан қизилчетани (Sorbus tianschanica Rupr.) |
Манзарали дарахт |
71. |
Туркистон четани (Sorbus turkestanica (Franch.) Hedl.) |
Манзарали дарахт |
72. |
Туркистон дўланаси, қизил дўлана (Crataegus turkestanica Pojark.) |
Манзарали дарахт |
73. |
Бухоро бодоми, ёввойи бодом (Amygdalus bucharica Korsh.) |
Манзарали дарахт |
74. |
Йирик баргли жўка (Tilia platypholis Scop.) |
Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради. |
75. |
Тухумсимон баргли каталпа (Catalpa ovata G.Don.) |
Чиройли гуллайди, мевалари чиройли, манзарали дарахт |
76. |
Хилокаталпа турлараро гибрид (Chitalpa Taschkentense T.S. Elias & Wisura.) |
Чиройли манзарали дарахт |
77. |
Писсарди олхўриси (Prunus pissardii Popov.) |
Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди, манзарали |
78. |
Қизил заранг (Acer rubrum L.) |
Қимматбаҳо манзарали дарахт |
79. |
Суланжа магнолияси (Magnolia soulangeana Soul.-Bod.) |
Доим яшил, манзарали, тана ва шохлари ўзига хос чиройли |
80. |
Япон заранги (Acer palmatum Thunb.) |
Доим яшил, манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли |
81. |
Баланд бўйли арча (Juniperus Excelsa M.B.) |
Манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли |
82. |
Кавказ оққарағайи (Abies nordmanniana Stev.) |
Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради |
83. |
Мевали зарнаб (Taxus baccata L.) |
Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради |
84. |
Сохта сарв (Chamaecyparis lawsoniana ( A.Myurrey bis ) Parl.) |
Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт |
85. |
Аризона сарвиси (Cupressus arizonica Greyene.) |
Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт |
86. |
Ғарб туяси шарсимон формаси (Thuja o.f. globosa Gord.) |
Қимматбаҳо манзарали дарахт |
87. |
Устунсимон туя "Columna" формаси (Thuja o.f. columna Spaeth.) |
Манзарали дарахт |
88. |
Доим яшил секвоя (Sequoia sempervirens (D.Don) Endl.) |
Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт |
89. |
Узун баргли арча (Juniperus oblonga M.B.) |
Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт |
90. |
Тангачабаргли арча (Juniperus sqaumata Lamb.) |
Қимматбаҳо манзарали дарахт |
91. |
Тоғ қарағайи "Mops" формаси (Pinus mugo f. Mops.) |
Ер бағирлаб ўсувчи жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт |
92. |
Атлас кедри "Glauca" формаси (Cedrus atlantica f. Glauca.) |
Ер бағирлаб ўсувчи жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт |
93. |
Казак арча "variegata" формаси (Juniperus sabina f. variegata.) |
Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт |
94. |
Казак арча "fastigata" формаси (Juniperus sabina f. fastigata.) |
Қимматбаҳо манзарали дарахт |
95. |
Бурамасимон туя (Thuja plicata D.Don.) |
Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради |
96. |
Шарқ қорақарағайи (Picea orientalis (L.) Peterm.) |
Чиройли гуллайди, мевалари чиройли, манзарали дарахт |
III. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН (ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ КИТОБИГА КИРИТИЛГАН) ҚИММАТБАҲО НАВЛИ ДАРАХТЛАР
|
||
97. |
Шарқ чинори, чинор (Platanus orientalis L.) |
Ёввойи ҳолда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли жойларида ўсади |
98. |
Ўрта Осиё ноки, нашвати (Pyrus asiae-mediae Popov) |
Фақат Тошкент вилоятидаги Пском дарёси бўйи Испай қишлоғида ўсади |
99. |
Кавказ хурмоси (Diospyros lotus L.) |
Ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт |
100. |
Ёввойи чилонжийда (Ziziphus jujube Mill.) |
Ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт |
101. |
Бинафша гулли арғувон (Cercis griffithi Boiss) |
Ёввойи ҳолда Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида ўсади, манзарали дарахт |
102. |
Ошловчи тотум (Rhus coriaria L) |
Ёввойи ҳолда Тошкент ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт |
IV. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН ҚИММАТБАҲО НАВЛИ БУТАЛАР
|
||
103. |
Форзиция (Forsythia) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
104. |
Ҳинд сирени (Lagerstroemia indica L.) |
Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди |
105. |
Япон толи (Chaenomeles japonica) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
106. |
Пираканта (Pyracantha L.) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
107. |
Спирея (Spiraea) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
108. |
Гибискус (Hibiscus L) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
109. |
Бересклет (Euonymus) |
Манзарали, чиройли. |
110. |
Самшит (Buxus L) |
Манзарали, зич, ўзига хос чиройли |
111. |
Магония (Mahōnia aquifōlium) |
Манзарали, чиройли камёб |
112. |
Қорақад барбарис (Berberis L.) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
113. |
Сирень (Syringa vulgaris) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
114. |
Жасмин (Jasminum officinale) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
115. |
Оқ саксовул (Haloxylon Bunge.) |
Саҳро ва чўлларда қум кўчишининг олдини олади, қум-тупроқ қатламини эрозиядан сақлайди |
116. |
Қора саксовул (Haloxylon ammodendron.) |
Саҳро ва чўлларда қум кўчишининг олдини олади, қум-тупроқ қатламини эрозиядан сақлайди |
117. |
Ялтироқ баргли лигиструм (Ligustrum lucidum W.T.Aiton.) |
Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди |
118. |
Тоғ мурч (Vitex agnus-castus L.) |
Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди |
119. |
Юлиана зирки (Berberis juliana C.K.Schneid.) |
Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди |
120. |
Испан дроки (Spartium junceum L.) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
121 |
Ёрқин қизил рангли пираканта (Pyracantha coccinea M.Roem.) |
Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди |
122. |
Давид будлеяси (Buddleja davidii Franch.) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
123. |
Оддий падуб (Ilex aquifolium) L.Падуб |
Манзарали, чиройли гуллайди |
124. |
Асл лавр (Laurus nobilis) |
Манзарали, доим яшил, зич, ўзига хос чиройли |
125. |
Самбут гули (Nerium oleander L.) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
126. |
Жаннат дарахти (Caesalpinia pulcherrima (L) SW.) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
127. |
Маданий нандина (Nandina domestica Thunb.) |
Манзарали, чиройли гуллайди |
128. |
Фотиния (Photinia fraseri Dress) |
Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди |
129. |
Олча баргли лавр (Prunus lavurocerasus L). |
Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди |
130. |
Кўп рангли вейгелия (Weigela floribunda (Siebold & Zucc.) C.A. Mey) |
Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди |
".
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар
ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб
ўтказиш учун рухсатнома
ПАСПОРТИ
1. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: |
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтказиш учун рухсатнома |
||||
2. |
Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): |
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтказиш |
||||
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик ва жисмоний шахслар |
||||
4. |
Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: |
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари |
||||
5. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун - номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун - Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; кесиладиган ва (ёки) кўчириб ўтказиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони; дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча , уй); кесишдан ва (ёки) кўчириб ўтказишдан мақсад.
|
||||
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида |
||||
7. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: |
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесганлик ва (ёки) кўчириб ўтказганлик учун тўлов МИҚДОРЛАРИ
|
||||
|
Кесиш ёки кўчириб ўтказишга рухсат берилган дарахтларнинг ердан 1,3 метр баландликдаги танасининг диаметри ҳамда буталарнинг тана илдиз бўғзи диаметри, см
|
Битта дарахтни (бутани) кесиш ёки кўчириб ўтказиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори (белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда)
|
||||
|
Кам қимматли дарахт ва буталар тури: оддий арча, виргин арча (можжевельник), шарқ биотаси, айлант (сассиқ дарахт), ипак акация, совун дарахти, қоғоз дарахти, оқ тол, қора тол, япон софораси, оқ терак, кўк терак, қора терак, Туркистон тераги, мирза терак, тоғ терак, оддий ширин бодом, ўрик, олма, наъматак, чаканда, қандим, юлғун, оддий зирк ва бошқалар
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхатида назарда тутилган қимматбаҳо навли дарахт ва буталар (Ўзбекистон Қизил китобига киритилган дарахт ва буталар бундан мустасно)
|
||||
|
4 см гача |
0,2 |
0,4 |
|||
|
4,1 - 8 |
0,3 |
0,6 |
|||
|
8,1 - 12 |
0,4 |
1,0 |
|||
|
12,1 - 16 |
0,6 |
1,3 |
|||
|
16,1 - 20 |
1,0 |
1,8 |
|||
|
20,1 - 24 |
1,5 |
2,5 |
|||
|
24,1 - 28 |
1,8 |
3,5 |
|||
|
28,1 - 32 |
2,3 |
4,5 |
|||
|
32,1 - 36 |
3,3 |
5,5 |
|||
|
36,1 - 40 |
4,4 |
6,5 |
|||
|
40,1 - 44 |
5,2 |
8,0 |
|||
|
44,1 - 48 |
6,2 |
9,5 |
|||
|
48,1 - 52 |
7,2 |
10,5 |
|||
|
52,1 - 56 |
8,2 |
11,5 |
|||
|
56,1 - 60 |
9,2 |
13,5 |
|||
|
60,1 - 64 |
10,5 |
14,5 |
|||
64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади. Буталар танасининг диаметри илдиз бўғзидан ўлчанади. |
||||||
|
||||||
8. |
Аризани кўриб чиқиш муддати: |
10 иш куни |
||||
9. |
Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: |
а) ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талаб ва шартларига риоя қилиш; б) ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда ва жойларга рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ва бута учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган 10 туп дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчатларни экиш (дарахт - 5 йиллик, бута - 3 йиллик) ва уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш, шунингдек, рухсатнома асосида кўчириб ўтказилган ҳар бир дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш. |
||||
10. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: |
Мавжуд эмас |
||||
11. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: |
Рухсатнома берилган йилнинг 31 декабрига қадар |
||||
12. |
Изоҳ: |
I. Дарахтлар ва буталарни кесиш - бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиб олиб ташлаш. Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш - бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарнинг илдиз тизимига шикаст етказмасдан, уларнинг яшовчанлигини сақлаб қолган ҳолда бошқа жойга экиш. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ва тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтларни, тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача (кўп танали бутанинг йирик танасининг илдиз бўғзи диаметри ўлчанади) бўлган буталарни кўчириб ўтказишга рухсат берилади. Давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда рухсат берилган ўлчамдан ортиқ бўлган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари асосида рухсат берилади. II. Ушбу паспорт қоидалари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди: жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга; питомник ва плантацияларда етиштириладиган дарахтлар, ниҳоллар ва буталарга; юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан қурилиш материали ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталарга. III. Дарахтлар ва буталарнинг қуйидаги тоифалари ўрмон фондига кирмайди: шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтлар ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар; темир йўллар ва автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган ҳудудларидаги иҳота дарахтзорлар; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтлар ва бутазорлар; томорқа ер участкаларидаги ва боғ участкаларидаги дарахтлар ва бутазорлар. IV. Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисми ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) ваколатли органнинг рухсатномаси асосида мазкур паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган тўловларсиз кесилади. Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди. V. Дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтказишга бинолар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, муҳандислик тадқиқот ишларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларда йўл қўйилади. Бунда кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни ваколатли орган бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Агар дарахтлар ва буталарни кўчиришнинг имкони бўлмаса ваколатли орган томонидан уларни кесишга рухсатномалар расмийлаштирилади. Дарахт ва буталарга санитар мақсадида шакл бериш, уларни рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтказиш - бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда куз мавсумида ўсимликларни вегетация даври тугаган вақтдан бошлаб баҳор мавсумида ўсимликларни вегетация даври бошланишига қадар, заруратдан келиб чиқиб, дарахтларни кўчирадиган махсус техника мавжуд ҳолларда, кўкартириш кафолатланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
|
||||
".
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг саккизинчи хатбошиси "кўчириб ўтказиш -" сўзларидан кейин "рухсат берилган ўлчамдаги" сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Давлат ўрмон фондига кирмайдиган, ердан 1,3 метр баландликдаги тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтлар ҳамда тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача бўлган буталар рухсатнома асосида кўчириб ўтказилиши мумкин.
Давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган ўлчамлардан ортиқ бўлган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари асосида рухсат берилади.
Юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома асосида ҳар бир кўчирилган дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти юкланади";
в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"16. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари қабул қилинади. Ушбу қарорларда дарахтлар хатловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) таркиби, хатловни ўтказиш вақти ва натижаларини тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда - Экология қўмитаси) ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади";
г) 18-банднинг учинчи хатбошисидаги "Давлат экология қўмитасига" сўзлари "Экология қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 21-банддаги "Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Экология қўмитаси, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 22-банд, 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 26-банднинг тўртинчи хатбошиси, 27-банднинг биринчи хатбошиси, 28-банднинг "б" кичик банди, 29-банднинг биринчи - учинчи хатбошилари, 30-банд, 34-банднинг иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбошилари, 38-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари, 39-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, 40 ва 41-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 31-банднинг иккинчи хатбошиси "Дарахтлар ва буталарни кесиш" сўзларидан кейин ", кўчириб ўтказиш" сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи ва олтинчи хатбошилар "дарахтлар ва буталарни кесиш" сўзларидан кейин ", кўчириб ўтказиш" сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи ва ўнинчи хатбошилардаги "Давлат экология қўмитаси" сўзлари "Экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"33. Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари назорати остида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки ушбу ер участкаларида лойиҳаларни амалга оширувчи буюртмачи ташкилот томонидан амалга оширилади. Бунда:
тегишли юридик ва жисмоний шахслар Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачиларига, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларга дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказишдан камида уч кун олдин унда иштирок этувчи вакиллар иштирокини таъминлаш юзасидан ёзма равишда хабар беради;
ёзма хабарномани олган манфаатдор шахслар дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишларида ўз вакиллари иштирокини таъминлайди;
кўчириб ўтказиш санаси, жойи (манзил ва жойининг контурлари) дарахтлар ва буталар сони, тури, кўчириб ўтказишнинг сабаби, ушбу жараёнда иштирок этган шахслар тўғрисидаги (Ф.И.О., ташкилот номи) маълумотлар кўрсатилган ҳамда фото материаллар илова қилинган ҳолда бир нусхада далолатнома тузилади ва иштирок этувчилар томонидан имзоланади;
далолатномада масъул шахсларнинг рухсатнома асосида кўчириб ўтказилган дарахт ва буталарни камида ўч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти қайд этилади.
Кўчириб ўтказиш далолатномасининг асл нусхаси Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида уч йилгача сақланади.";
к) 37-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтказиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида - ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади.
Дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ёки реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолларда дарахт ва буталарни илдиз тупроғини (коми) сақлаган ҳолда амалга оширилади";
"1-босқич" позициясининг "Субъектлар" устунидаги "Давлат экология қўмитасининг" сўзлари "Экология қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
"3-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устуни 3-бандидаги "Давлат экология қўмитасига" сўзлари "Экология қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;
"4-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устуни 2-банди ва "Субъектлар" устунидаги "Давлат экология қўмитасининг" ва "Давлат экология қўмитаси сўзлари тегишлича "Экология қўмитасининг" ва "Экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 1 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter