Иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.06.2026 й. 382-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.07.2026 й. 3325-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.07.2026 й.
N 3325-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
26.06.2026 й.
N 382
БУЙРУҒИ
"Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича
ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида
имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган
бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар
ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини
тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 210-сон "Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 21 сентябрдаги 54-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3325, 2021 йил 13 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2021 й., 10/21/3325/0958-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 3 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter