Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Туризм қўмитасининг 06.06.2026 й. 8-мҳ-сон "Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.06.2026 й. 3875-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2026 й.

N 3875




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.06.2026 й.

N 8-мҳ


ҚАРОРИ



Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши

устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни

таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон "Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Раис                                                             А.Ў. Аққулов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 1 июль