Рақамли технологиялар вазирининг 30.06.2026 й. 295-мҳ-сон "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.07.2026 й. 3882-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.07.2026 й.
N 3882
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ
30.06.2026 й.
N 295-мҳ
БУЙРУҒИ
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация
талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик
фаолияти устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни
таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон "Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация талабларига риоя қилиниши ҳамда ахборот ва ноширлик фаолияти устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Вазир Ш.Х. Шерматов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 2 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter