Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директорининг 15.06.2026 й. 2-сон "Ипак қурти уруғига сифат сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.06.2026 й. 3879-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2026 й.
N 3879
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ЕНГИЛ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
15.06.2026 й.
N 2
БУЙРУҒИ
Ипак қурти уруғига сифат сертификатини бериш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 мартдаги ПҚ-87-сон "Ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ипак қурти уруғига сифат сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
Директор Н.Қ. Холмуродов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 2 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter