Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ипак қурти уруғига сифат сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.06.2026 й. 3879-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директорининг 15.06.2026 й. 2-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2026 йил 30 июнда 3879-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Енгил саноатни ривожлантириш

агентлиги директорининг

2026 йил 15 июндаги

2-сон буйруғига

ИЛОВА



Ипак қурти уруғига сифат сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом хориждан келтириладиган ва маҳаллий тайёрланадиган ипак қурти уруғида учрайдиган касалликларни микроскопик таҳлил асосида олдиндан аниқлаш ҳамда ипак қурти уруғига сифат сертификатини бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом ипак қурти уруғини хориждан келтирувчи ва маҳаллий тайёрловчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


талабгор - ипак қурти уруғини хориждан келтирувчи ва маҳаллий тайёрловчи ташкилот;


ваколатли орган - ипак қурти уруғларини микроскопик таҳлил қилиш орқали касалликларни аниқлаш бўйича камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар, жумладан илмий даражали ходимлар ва тажрибали селексионерлар мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимидаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти;


маҳаллий ипак қурти уруғлари - ипак қурти уруғини маҳаллий тайёрловчи ташкилотлар томонидан тайёрланадиган наслли (суперелита ва элита) ва саноатбоп ипак қурти уруғлари;


хорижий ипак қурти уруғлари - Ўзбекистон Республикасига хориждан олиб келинадиган (импорт қилинадиган) ипак қурти уруғлари;


микроскопик таҳлил - ипак қурти уруғидаги "Пебрина" касаллиги қўзғатувчисини ва унинг жонланиш фоизини аниқлаш мақсадида унинг моддаларини, тўқималарини, ҳужайраларини ёки микроорганизмларини оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган даражада микроскоп ёрдамида катталаштириб ўрганиш жараёни.



2-БОБ. ХОРИЖИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ ИПАК ҚУРТИ

УРУҒЛАРИГА СИФАТ СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ


2. Сертификат олиш истагидаги талабгор хорижий ва маҳаллий ипак қурти уруғларига (бундан буён матнда ипак қурти уруғлари деб юритилади) сифат сертификатини олиш учун ваколатли органга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Бунда хорижий ипак қурти уруғларига сифат сертификатини олиш учун аризага хорижий ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартноманинг нусхаси илова қилинади.


3. Талабгорнинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган томонидан унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.


4. Талабгор томонидан ариза мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилмаган ёки аризада тегишли маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, ваколатли орган томонидан талабгорга камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.


5. Талабгор томонидан тақдим этилган аризада мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаган тақдирда ваколатли орган ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.


6. Ипак қурти уруғларига сифат сертификатини бериш учун тўлов ушбу уруғнинг намуна сифатида олинадиган ҳар бир қутиси (29 грамм) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш фоизи миқдорида белгиланади.



3-БОБ. ИПАК ҚУРТИ УРУҒЛАРИДАН МИКРОСКОПИК

ТАҲЛИЛ ЎТКАЗИШ УЧУН НАМУНА ОЛИШ


7. Ипак қурти уруғларига сифат сертификатини беришда ваколатли орган томонидан улардан микроскопик таҳлил ўтказиш учун намуналар олинади.


8. Маҳаллий ипак қурти уруғларидан намуналар олиш қуйидагича амалга оширилади:

талабгорлар томонидан тайёрланган ипак қурти уруғларининг умумий миқдори аниқланади;

ипак қурти уруғини микроскопик таҳлилдан ўтказиш учун ҳар календар йилнинг ноябр ойида тайёрланган ипак қурти уруғларининг ҳар бир гуруҳи (партияси) умумий ҳажмидан 0,5 фоиз миқдорида уруғ намуналари олинади;

ипак қурти уруғларининг жонланиш фоизини аниқлаш учун ҳар бир гуруҳ (партия)дан 0,4 грамм миқдорда уруғ намуналари олинади;

ипак қурти уруғларининг гуруҳлари (партиялари)дан мавсум охирига қадар сақлаб туриш учун 4 грамм миқдорида намуналар олиниб, талабгорнинг совутгичида +2°С дан +5°С гача бўлган ҳароратда сақланади.

Маҳаллий ипак қурти уруғларидан намуна олиш ваколатли орган томонидан талабгор иштирокида ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ намуна олиш далолатномасини икки нусхада расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади. Бунда намуна олиш далолатномасининг бир нусхаси талабгорга тақдим этилади, иккинчи нусхаси ваколатли органда сақланади.


9. Хориждан келтириладиган ипак қурти уруғларидан намуналар олиш қуйидагича амалга оширилади:

талабгорлар томонидан хориждан келтириладиган ипак қурти уруғларининг умумий миқдори аниқланади;

ипак қурти уруғини микроскопик таҳлилдан ўтказиш учун ҳар календар йилнинг феврал ойида хориждан келтириладиган ипак қурти уруғларининг ҳар бир гуруҳи (партияси) умумий ҳажмидан 0,5 фоиз миқдорида уруғ намуналари олинади;

ипак қурти уруғларининг гуруҳлари (партиялари)дан 1 грамм миқдори инкубаторияга (жонланишга) қўйилади ҳамда мавсум охирига қадар сақлаб туриш учун 5 грамм миқдорида намуналар олиниб, ваколатли органнинг совутгичида +2°С дан +5°С гача бўлган ҳароратда сақланади.



4-БОБ. ИПАК ҚУРТИ УРУҒЛАРИ НАМУНАЛАРИНИ

ИНКУБАЦИЯ (ЖОНЛАНТИРИШ), МИКРОСКОПИК ТАҲЛИЛ

ҚИЛИШ ВА УЛАРГА СИФАТ СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


10. Қоғоз пакетчаларга жойлаштирилган уруғ намуналари уларни жонлантириш мақсадида доимий оптимал ҳаво ҳарорати +24°С дан +25°С гача (+1°С) ва нисбий намлиги 70-75 фоиз бўлган махсус тайёрланган инкубаторияларга қўйилади.


11. Жонланган ипак қуртларни микроскопик таҳлилдан ўтказиш учун ҳар бир намуна таркибидаги қуртлар, жонланмаган тухумлар ва тухум пўстлари тенг миқдорда икки ҳовончага солинади. Ҳар бир ҳовончага пипетка ёрдамида 1-2 мл сув қўшилиб, аралашма яхшилаб эзилади.


12. Олинган намуналарнинг микроскопик таҳлил жараёни замонавий микроскоплар ёрдамида 600 марта (окуляр 15х, объектив 40х) катталаштирилган ҳолда амалга оширилади.


13. Ҳар бир ҳовончадаги суюқликдан буюм ойнасига 2 та препарат тайёрланади. Препаратлар микроскопда камида 50 та кўриш майдонида текширилади.

Маҳаллий ва хорижий ипак қурти уруғларида "Пебрина" касаллиги қўзғатувчисини (спорани) ўрганиш ваколатли орган томонидан ушбу уруғлар инкубацияга (жонлантиришга) киритилгандан бошлаб йигирма кун ичида амалга оширилади.


14. Маҳаллий ва хорижий ипак қурти уруғларида "Пебрина" касаллиги қўзғатувчисини (спорани) ўрганиш натижаларига кўра ваколатли орган томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда баённома расмийлаштирилади.


15. Маҳаллий ва хорижий ипак қурти уруғларида "Пебрина" касаллиги қўзғатувчиси (спора) аниқланмаган ҳолда ваколатли орган шу куннинг ўзида талабгорга ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сифат сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда ваколатли орган томонидан сифат сертификати ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида талабгорга юборилади.


16. Маҳаллий ипак қурти уруғларида "Пебрина" касаллиги қўзғатувчиси (спора) аниқланган ҳолда ушбу уруғгуруҳлари (партиялари) ёқиб ташлаш йўли билан утилизация қилинади. Бунда утилизация қилиш ваколатли орган ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ходимлари иштирокида амалга оширилади.


17. Хорижий ипак қурти уруғларида "Пебрина" касаллиги қўзғатувчиси (спора) аниқланган ҳолда уларнинг республика ҳудудида реализация қилинишига йўл қўйилмайди.


18. Маҳаллий ва хорижий ипак қурти уруғларига сифат сертификатини бериш натижаларидан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Мазкур Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ваколатли орган раҳбари Ф.И.О.

_____________________ га



Ипак қурти уруғи касалликларини микроскопик

таҳлил асосида олдиндан аниқлаш ва ипак қурти

уруғини сертификатлаштириш учун

АРИЗА

     

(ариза берувчи)

      

(ариза берувчининг манзили)

ариза берувчи


номидан



(Ф.И.О.)


(маҳсулот тури, номи ва миқдори)

     


талабларига мувофиқ

(ҳужжатларнинг номланиши ва рақамланиши)


маҳсулотга сифат сертификатини расмийлаштириб беришингизни сўрайман.

Илова:


          

(илова қилинаётган ҳужжатлар номи ва варағи кўрсатилади)

Ариза берувчи:





(имзо)


(Ф.И.О.)

Сана: _________________________






Низомга

2-ИЛОВА



Ипак қурти уруғини тайёрловчи ташкилотда

тайёрланган тут ипак қурти уруғлари миқдорининг

зотлари бўйича хатловдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

"___" "________" 202_ йил

________шаҳар ёки туман

Ипак қурти уруғларини хатловдан ўтказишда иштирок этганлар:

Ипак қурти уруғларини хатловдан ўтказишдан мақсад:

Ипак қурти уруғлари хатловдан ўтказилган сана, ташкилотнинг номи, манзили:

Хатлов натижасига кўра уруғлар миқдори:

Т/р

Ипак қурти зот ва

дурагайларининг номи


Ҳужжат бўйича миқдори


Ҳақиқатда ўлчанган

уруғ миқдори


Фарқи, +, -

грамм


қути


грамм


қути


грамм


қути


1









2









...









Жами








Қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлганда):

      

Хатловда иштирок этганлар имзоси:

1.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

2.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

3.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

4.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

5.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

6.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

7.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

       





Низомга

3-ИЛОВА



Ипак қурти уруғини тайёрловчи ташкилотда

тайёрланган тут ипак қурти уруғларининг жонланиш

фоизини аниқлаш учун олинган намуналар

ДАЛОЛАТНОМАСИ

"___" "________" 202_ йил

________шаҳар ёки туман

Намуна олишда иштирок этганлар:

Намуна олишдан мақсади:

Намуна олинган сана, ташкилотнинг номи, манзили:

Намуна олиш тартиби ва олинган намуналар миқдори:

Т/р

Ипак қурти зот ва

дурагайларининг номи


Гуруҳлар

(Партиялар)

сони


Уруғ миқдори,

грамм

Жонланиш фоизи учун

олинган намуна


намуна

сони


уруғ миқдори


грамм


қути

1








2








...








Жами







Қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлганда):

Намуна олишда иштирок этганлар имзоси:

1.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

2.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

3.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

4.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

5.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

6.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

7.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

     





Низомга

4-ИЛОВА



Ипак қурти уруғини тайёрловчи ташкилотда

тайёрланган тут ипак қурти уруғлари касалликдан

холилигини аниқлаш учун олинган намуналар

ДАЛОЛАТНОМАСИ

"___" "________" 202_ йил

________шаҳар ёки туман

Намуна олишда иштирок этганлар:

Намуна олишдан мақсади:

Намуна олинган сана, ташкилотнинг номи, манзили:

Намуна олиш тартиби ва олинган намуналар миқдори:

Т/р

Ипак қурти зот ва

дурагайларининг номи

Гуруҳ

сони


Уруғ

миқдори

грамм

Касалликка қарши

олинган намуна


Қўшимча намуна


Жами


намуна

сони


миқдори

грамм


қути

сони


намуна

сони

миқдори

грамм


қути

сони


намуна

сони


миқдори

грамм


қути

сони


1














2














...














Жами













Қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлганда):

Намуна олишда иштирок этганлар имзоси:

1.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

2.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

3.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

4.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

5.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

6.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

7.

_______________

_____________________


имзо

Ф.И.О.

     





Низомга

5-ИЛОВА

ИПАКЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ


Ипак қуртининг "пебрина" касаллигидан холилиги бўйича

СИФАТ СЕРТИФИКАТИ


Ушбу ҳужжат

         

(юридик шахснинг номи)

         

(манзил)

    

(номи, тури, гуруҳ (партия) миқдори)

     

(сертификатни расмийлаштириш асослари)


QR-код



Рўйхат рақами:


Расмийлаштирилган сана:


Амал қилиш муддати:


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 2 июль