Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 28.06.2026 й. 1-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.07.2026 й. 3880-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.07.2026 й.

N 3880




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ

МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.06.2026 й.

N 1


ҚАРОРИ



Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан

назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил

қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Раиснинг биринчи ўринбосари                                       О.Н. Қудратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 2 июль