Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 03.06.2026 й. 3-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг 01.06.2026 й. 25-сон "Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.07.2026 й. 3898-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.07.2026 й.
N 3898
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ 03.06.2026 г. N 3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТНИНГ 01.06.2026 г. N 25 |
ҚАРОРИ
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)
ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини
тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш
бўйича ички назорат қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги ва "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Директор
|
Д.Р. Ли |
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи |
Д. Хатамов |
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104 ва 41-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2036, 2009 йил 3 ноябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 494-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 21 майдаги 44, 14-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2036-1, 2010 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 176-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 18 мартдаги 25, 7-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2036-2, 2015 йил 6 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 172-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 25 июндаги 39 ва 29-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2036-3, 2021 йил 26 июн) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2036-3/0601-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3338, 2021 йил 30 ноябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 103-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3595, 2024 йил 27 декабр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон) билан тасдиқланган Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 25-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 14 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter