Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 08.07.2026 й. 19/10-сон "Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.07.2026 й. 3427-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2026 й.

N 3427-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.07.2026 й.

N 19/10


ҚАРОРИ



Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни

бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/11-сон қарори (рўйхат рақами 3427, 2023 йил 18 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2023 й., 10/23/3427/0218-сон) билан тасдиқланган Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки Раиси                                                        Т. Ишметов






Қарорга

ИЛОВА



Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни

бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом тижорат банклари, микромолия банклари, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талабларни белгилайди.".


2. 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кредит (молиялаштириш) сиёсати (бундан буён матнда кредит сиёсати деб юритилади);".


3. 16-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкнинг ўзига хос ички омиллари, шу жумладан банкнинг кредитлаш (молиялаштириш) (бундан буён матнда кредитлаш деб юритилади) билан боғлиқ фаолияти хусусиятлари ва кредит (молиялаштириш) портфели (бундан буён матнда кредит портфели деб юритилади) таркибини.".


4. 34-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кредитлар (молиялаштириш) (бундан буён матнда кредит деб юритилади) билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш (кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, географик ҳудудлар ва бошқалар), шу жумладан муаммоли активларни аниқлаш жараёнлари ва активлар сифатини таснифлаш ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш амалиётининг мақбуллигини баҳолаш;".


5. 44-банднинг иккинчи хатбошиси "факторинг" деган сўздан кейин ", исломий молия операциялари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 50-банднинг олтинчи хатбошисидаги "кредитларни" деган сўз "активларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 51-2 -банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кредит портфелида кутилган энг юқори йўқотишлар, муаммоли активлар улуши ва ҳисобдан чиқариладиган активлар даражасини.".


8. 60-банднинг олтинчи хатбошиси "банк кредитларининг" деган сўзлардан кейин "ва (ёки) исломий молия операцияларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

             

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 27 июль