Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 13.07.2026 й. 2-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 09.07.2026 й. 389-сон, Солиқ қўмитасининг 11.07.2026 й. 2026-23-сон "Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.07.2026 й. 3388-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2026 й.

N 3388-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

13.07.2026 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.07.2026 й.

N 389


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.07.2026 й.

N 2026-23


ҚАРОРИ



Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни

амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш,

уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар ва ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сон "Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2022 йил 30 августдаги 2-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 45-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 августдаги 2022-26-сон қарори (рўйхат рақами 3388, 2022 йил 28 сентябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 10/22/3388/0864-сон) билан тасдиқланган Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор

Д.Р. Ли

Раис

Ф.Ж. Пулатов

Вазир

Д.А. Кучкаров

      

        




Қарорга

ИЛОВА



Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни

амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш,

уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар

ва ўзгартириш


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган "Besqala Mining Valley" махсус майнинг зонаси резидентлари 2035 йил 1-январга қадар мазкур йиғимларни тўлашдан озод этилади.".


2. 5-банднинг биринчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" деган сўзлардан кейин "(бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг" деган сўзлар "Агентликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.

        

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 29 июль