Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2026 й. 421-сон "Ep қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.07.2026 й.
N 421
EP ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ
ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН САВДОЛАРИ
ОРҚАЛИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилишни самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархларини қайта тасдиқлаш;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан расмийлаштирганда, электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархлари миқдорида тўловни ундириш;
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришнинг бошланғич нархини ҳар бир гектарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 бараваридан 100 бараваригача ошириш.
2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда:
2026 йил 1 октябрга қадар қазиб олиш фаолияти учун ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг бошланғич нархини аниқлашда фойдали қазилмалар захиралари баҳосини ҳисоблаш тартиби тасдиқланишини;
2027 йил 1 мартга қадар кон ва истиқболли майдонларни ўзлаштириш ишларини жадаллаштириш учун республикадаги ер қаъри участкалари кадастр квадратларига оид маълумотлар "Геомониторинг" ахборот тизимига жойлаштирилишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 30 июлдаги
421-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан
фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатиомалар бериш тартибини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25
мартдаги 133-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-иловада:
а) 10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига мувофиқ. Бунда ушбу қарор ва фармойищларга асосан Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар расмийлаштирилганда, талабгор томонидан савдога чиқаришнинг бошланғич нархи миқдорида маблағлар тўланади ҳамда мазкур маблағлар "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этйш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ тақсимланади";
"а" кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги "олти минг беш юз баравари" сўзлари "ўн минг бир баравари" сўзлари билан;
учинчи хатбошидаги "икки минг олти юз баравари" сўзлари "ўн минг бир баравари" сўзлари билан;
тўртинчи хатбошидаги "бир минг уч юз баравари" сўзлари "беш минг баравари" сўзлари билан;
бешинчи хатбошидаги "олти юз эллик баравари" сўзлари "икки минг беш юз эллик баравари" сўзлари билан;
"б" кичик банддаги "0,15 фоиз" сўзлари "0,6 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-иловада:
а) 25-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Бундай ҳолларда аукционга кўйилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаси бўйича "биринчи келган биринчи олади" тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш ташаббус қилинганда, у Кон-геология вазирлигининг қарорига асосан аукциондан чиқарилиши мумкин. Бунда ушбу аризаларга асосан рухсатнома расмийлаштирилганда ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи миқдоридаги тўловни амалга оширади. Ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори бўйича тақсимланади";
иккинчи хатбошидаги "ўттиз олти баравари" сўзлари "уч юз баравари" сўзлари билан;
учинчи хатбошидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш икки баравари" сўзлари "қазиб олинадиган ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,3 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
3. 3-илованинг 13-банди иккинчи хатбошисидаги "35 баравари" сўзлари "100 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 31 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter