Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 02.07.2026 й. 3-н-сон "Ўзбекистон Республикасида ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш авиация қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2026 й. 3913-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2026 й.

N 3913




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

02.07.2026 й.

N 3-н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасида ҳаводаги ҳаракатга хизмат

кўрсатиш авиация қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 октябрдаги ПФ-193-сон "Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсати юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикасида ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш авиация қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Директор                                                 Т.А. Назаров






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 9 декабрдаги 136-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларини (ЎзР АҚ-71) тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2194, 2011 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 55-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 1 февралдаги 15н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2194-1, 2013 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 112-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 3 октябрдаги 87-Н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2194-2, 2016 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 478-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 3 ноябрдаги 99-Н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-71) муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2194-3, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2194-3/0288-сон).


5. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 2-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71) ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2194-4, 2020 йил 20 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2020 й., 10/20/2194-4/0480-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 30 июль