Иқтисодиёт ва молия вазирининг 23.07.2026 й. 392-сон "Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) "Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш"ни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.08.2026 й. 3923-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.08.2026 й.
N 3923
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
23.07.2026 й.
N 392
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг
миллий стандарти (1-сонли МҲМС) "Молиявий
ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва
ёритиб бериш"ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон "Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) "Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 130-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати"ни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3544, 2024 йил 6 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 10/24/3544/0589-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 14 август

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter