Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 07.08.2026 й. 420-сон "Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.08.2026 й. 2608-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2026 й.

N 2608-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

07.08.2026 й.

N 420


БУЙРУҒИ



Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига

жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига

кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1112-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сон буйруғи (рўйхат рақами 2608, 2014 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 424-модда) билан тасдиқланган Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           А.А. Ташпулатов






Буйруққа

ИЛОВА



Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига

жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига

кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартибини белгилайди.".


2. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Мазкур Низомнинг 9-банди "а" ва "б" кичик бандининг иккинчи - еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭББ деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.

Маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ЖИЭББнинг тегишли хизмати томонидан хулоса тузилади. Мазкур хулоса ЖИЭББ бошлиғи ёки у бўлмаган тақдирда унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади."


3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш ЖИЭББ бошлиғи ёки у бўлмаган тақдирда унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага ёхуд суд қарорига асосан ЖИЭББ Махсус ҳисоб бошқармаси тайёрлаган тақсимотга мувофиқ амалга оширилади."


4. 13-банд "бандероллар олиш," деган сўзлардан кейин "масофали видео-учрашув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 27 август